ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Кучини йўқотган ҳужжатлар /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.11.2004 й. 547-сон "Қозоғистон Республикаси билан ҳамкорликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
18.11.2004 й.
N 547
ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БИЛАН
ҲАМКОРЛИКНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон ва Қозоғистон Давлат бошлиқлари учрашувининг Астана шаҳрида имзоланган 2004 йил 28 майдаги Протоколини бажариш юзасидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш, автомобилларда ташувлар соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида, шунингдек "Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида 1998 йил 31 октябрда Тошкент шаҳрида имзоланган Божхона ишларида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги кўрсатиб ўтилган халқаро шартноманинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиботларининг Ўзбекистон Республикаси томонидан бажарилганлиги тўғрисида тегишли билдиришнома юборсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар киритсин;
идоравий норматив ҳужжатлар ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Э.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 45-46-сон, 472-модда.