Практическое Налогообложение

Нормативно-правовые акты / Законодательные основы деятельности государственных органов / Регулирование деятельности министерств и ведомств / в туризме и спорте /

Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 15.10.2021 й. 649-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 15 октябрдаги

649-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Маданий мерос агентлиги тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг (кейинги ўринларда - Агентлик) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлиги, фаолиятини ташкил этиш ва ҳисобот бериш тартибини, шунингдек, унинг раҳбарларининг функционал вазифалари ва жавобгарлигини белгилайди.

2. Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари моддий маданий мерос, музейлар, археология, маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши соҳасида махсус ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

3. Агентлик ўз фаолиятини бевосита Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси билан маслаҳатлашган ҳолда олиб боради ҳамда Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Агентликка маданий мерос соҳасида давлат сиёсатини амалга оширишга кўмаклашади, шунингдек, Агентлик ва унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятини ривожлантириш, ишини самарали ташкил этиш, уларга юклатилган вазифалар ва функциялар тўлиқ бажарилиши бўйича тавсиялар беради.

4. Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданий мерос бошқармалари (кейинги ўринларда - ҳудудий бошқармалар) ўз фаолиятида бевосита Агентликка бўйсунади ва ҳисобот беради.


5. Агентлик ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда ушбу Низомга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига асосан амалга оширади.

6. Агентликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.


7. Агентлик, унинг ҳудудий бошқармалари ва тузилмасига кирувчи ташкилотлар юридик шахслар ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисобварақларига, шу жумладан, хорижий валютадаги шахсий ғазна ҳисобварақларига эгадир.


8. Агентликнинг расмий номи:

а) давлат тилида:

тўлиқ номи - Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги;

қисқартирилгани номи - Маданий мерос агентлиги;

б) рус тилида:

тўлиқ номи - Агентство культурного наследия Республики Узбекистан;

қисқартирилгани номи - Агентство культурного наследия;

в) инглизтилида:

тўлиқ номи - Agency of сultural heritage of the Republic of Uzbekistan;

қисқартирилгани номи - Agency of сultural heritage.


9. Агентликнинг жойлашган ери (почта манзили): Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 1-уй, 100029.


2-БОБ. АГЕНТЛИКНИНГ ТУЗИЛМАСИ


10. Агентлик тизимига қуйидагилар киради:

Агентликнинг марказий аппарати;

ҳудудий бошқармалар;

Ўзбекистон давлат санъат музейи, Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейи, Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейи, И.В. Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейи, Бердақ номидаги Қорақалпоқ адабиёти тарихи давлат музейи, Ўзбекистон замонавий санъати музейи, Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Сирдарё, Фарғона вилоятлари тарихи ва маданияти давлат музейлари, Термиз археология музейи, Ангрен шаҳар тарихи музейи, Чирчиқ шаҳар тарихи музейи, Олмалиқ шаҳар ўлкашунослик музейи, Оққўрғон тумани тарих-ўлкашунослик музей-мемориали;

"Бухоро", "Шаҳрисабз", "Самарқанд", "Термиз", "Қўқон", "Ичан-қалъа" давлат музей-қўриқхоналари;

Янгийўл шаҳар Усмон Юсупов мемориал уй-музейи, Абдулла Қаҳҳор уй-музейи, Ғафур Ғулом уй-музейи, Мухтор Ашрафий уй-музейи, Ойбек уй-музейи, Сергей Бородин уй-музейи, Сергей Есенин музейи, Тамарахоним уй-музейи, Ўрол Тансиқбоев уй-музейи, Юнус Ражабий уй-музейи, Абдулла Қодирий уй-музейи, Абдулла Қодирий мемориал музейи, Тўра Сулаймон уй музейи;

Яҳё Ғуломов номидаги Самарқанд археология институти ("Археологик топилмалар фонди" ноёб илмий объекти билан);

Регистон ансамблини таъмирлаш ва ундан фойдаланиш дирекцияси, "Ўзбек - туркман дўстлик уйи" ва "Улли ҳовли" мажмуаси" дирекцияси, Абу Муин Насафий мажмуасини бошқариш ва ободонлаштириш дирекцияси;

"Мозийдан садо" журнали таҳририяти;

"Маданий мерос илмий-тадқиқот институти", "Маданий мерос объектлари реставрацияси дирекцияси ва унинг минтақавий марказлари.


3-БОБ. АГЕНТЛИКНИНГ АСОСИЙ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


1-§. Агентликнинг вазифалари


11. Агентликнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:


а) моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш соҳасида:

моддий маданий мерос объектларини аниқлаш, ҳисобга олиш, муҳофаза қилиш, тарғиб қилиш, давлат реестри, электрон каталоги, паспорти ва давлат кадастрини юритиш, қўриқланадиган теграларини белгилаш ҳамда моддий маданий мерос соҳасида давлат назоратини амалга ошириш;

моддий маданий мерос объектларидан оқилона фойдаланиш, шу жумладан, уларни давлат-хусусий шериклик асосида самарали бошқариш, моддий маданий мерос соҳасини рақамлаштириш ва замонавий ахборот технологияларини жорий этиш;

моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларида асрашга доир ишларни амалга ошириш, буюртмачи функциясини бажариш, узлуксиз равишда илмий-техник назорат қилиш, тарихий-маданий экспертиза ва лойиҳа-смета ҳужжатларининг тарихий-маданий қимматга таъсири бўйича экспертизасини амалга ошириш;


б) музейлар соҳасида:

миллий музей фондининг давлат каталогини юритиш, музей ашёлари ва музей коллекцияларини миллий музей фонди таркибига киритиш, ундан чиқариш, универсал ҳуқуқий ворислик тартибида ёхуд бошқа усулда бир шахсдан иккинчи шахсга ўтказиш ҳамда музей соҳасида давлат назоратини амалга ошириш;

музейлар фаолиятини мувофиқлаштириш, ривожлантириш, музей ходимларининг малакасини ошириш, қайта тайёрлаш, аттестациядан ўтказиш, музейларнинг тоифаларини белгилаш, миллий музей фондининг очиқлигини таъминлаш ва музей ашёлари ҳамда музей коллекцияларини ўрганиш, оммалаштириш, реставрация ва асрашга доир ишларни амалга ошириш;


в) алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудлар соҳасида:

алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудларни муҳофаза қилиш, уларнинг паспорти, бошқариш режалари, режими, қўриқланадиган теграларини белгилаш, ушбу ҳудудлар ва тарихий маҳаллаларнинг тарихий-маданий қиммати, ноёблиги, табиий ландшафти ва ўзига хослигини сақлаб қолиш;

тарихий жойларни Умумжаҳон мероси рўйхатига киритишга тавсия этиш, Умумжаҳон маданий ва табиий меросини муҳофаза қилиш тўғрисидаги конвенция талаблари, ЮНЕСКО, Умумжаҳон мероси маркази, Умумжаҳон мероси қўмитаси тавсияларининг мамлакат ҳудудида бажарилишини назорат қилиш;


г) археология соҳасида:

археология тадқиқотларини қўллаб-қувватлаш, мувофиқлаштириш, назорат қилиш, археология тадқиқоти учун рухсатнома бериш, илмий ҳисоботни экспертизадан ўтказиш ва унинг сақланишини таъминлаш;

Археология ашёлари давлат каталогини юритиш, археология ашёларининг давлатга топширилишини ташкил қилиш ҳамда фан, маданият ва таълим муассасаларига бириктириб қўйиш ва тасарруфдан чиқариш;

археология мероси объектларини муҳофаза қилиш, ҳалокат ёқасидаги археология объектларида зудлик билан тадқиқот ўтказилишини таъминлаш, археология объектларини консервациялаш, музейлаштириш ҳамда археология паркларини яратиш;


д) мамлакатимиз ва хориждаги маданий бойликлар соҳасида:

маданий бойликларни муҳофаза қилиш, шу жумладан, уларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқилиши ва унинг ҳудудига олиб кирилиши бўйича сертификат бериш ва реализация қилишни мувофиқлаштириш, маданий бойликларни бадиий экспертизадан ўтказиш, уларнинг тоифасини аниқлаш, давлат реестрини юритиш, маданий бойликлар соҳасида давлат назоратини амалга ошириш;

мамлакатимиз тарихи ва маданиятига оид хориждаги маданий бойликларни аниқлаш, уларнинг тўлиқ маълумотлар базасини яратиш, мунтазам янгилаб бориш ҳамда асл ёки кўчирма нусхалари, фото ва видеотасвирларини юртимизга олиб келиш;

илмий ўрганиш асосида олинган илмий маълумотлар ва уларнинг таҳлилий натижаларига оид библиографик тўпламлар, каталоглар, китоб-альбомлар, ахборот бюллетенлари ва бошқа матбаа маҳсулотларини турли тилларда нашр этиш, оммавий ахборот воситалари ва Интернет жаҳон ахборот тармоғида кенг ёритиш, халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш.



2-§. Агентликнинг функциялари


12. Агентлик ўзига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ ушбу параграфда белгиланган функцияларни бажаради.


13. Агентлик моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш соҳасида:


а) моддий маданий мерос объектларини аниқлаш, ҳисобга олиш, муҳофаза қилиш, тарғиб қилиш, давлат реестри, электрон каталоги, паспорти ва давлат кадастрини юритиш, қўриқланадиган теграларини белгилаш ҳамда соҳада давлат назоратини амалга ошириш бўйича:

тарихий, илмий, бадиий ёки ўзгача маданий қимматга эга бўлган объектларни аниқ

...
Время: 0.0058
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск