ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Суд экспертизаси. Криминалистика. Экспертлик муассасалари /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.11.2021 й. 704-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд-экспертиза марказининг Суд-экспертлик илмий-тадқиқот институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
22.11.2021 й.
N 704
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ
Х. СУЛАЙМОНОВА НОМИДАГИ РЕСПУБЛИКА
СУД-ЭКСПЕРТИЗА МАРКАЗИНИНГ СУД-ЭКСПЕРТЛИК
ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ ФАОЛИЯТИНИ
ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида суд-экспертлик тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 5 июлдаги ПФ-6256-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида суд-экспертлик тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 5 июлдаги ПФ-6256-сон Фармонига мувофиқ:
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд-экспертиза маркази (кейинги ўринларда - Марказ) тузилмасида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда 15 та штат бирлигидан иборат Суд-экспертлик илмий-тадқиқот институти (кейинги ўринларда - Институт) ташкил этилганлиги ва унинг асосий вазифалари белгиланганлиги;
Институт фаолиятини молиялаштириш Марказ маблағлари доирасида амалга оширилиши назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Белгилаб қўйилсинки:
Институт суд-экспертлик фаолияти соҳасига замонавий илмий ёндашувларни қўллаш орқали унинг самарадорлигини ошириш, ушбу соҳадаги илмий-тадқиқот ишларини янги босқичга кўтариш, давлат суд-экспертиза муассасалари ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотларига илмий-услубий жиҳатдан кўмаклашиш, уларнинг фаолиятини ривожлантириш ҳамда такомиллаштиришда иштирок этади;
суд-экспертиза фаолиятини илмий-услубий жиҳатдан таъминлаш, шунингдек, илмий ва илмий-техник фаолият натижаларидан экспертлик амалиётида фойдаланишни кенгайтириш мақсадида Институтнинг Идоралараро илмий-услубий кенгаши (кейинги ўринларда - Кенгаш) ташкил этилади;
Кенгаш таркиби тизимида суд-экспертиза муассасалари бўлган давлат органларининг қўшма қарори билан тасдиқланади ва унга давлат суд-экспертиза муассасалари, нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари, илмий муассасалар ҳамда суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг аъзолари киритилади. Кенгашнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари барча давлат суд-экспертиза муассасалари ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари учун тавсиявий ҳисобланади;
Институт директори Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан, Институтнинг бошқа ходимлари эса - Марказ директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади;
Институт ходимларига Марказ ходимлари учун назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш ва бошқа моддий рағбатлантириш шартлари қўлланилади, шунингдек аввалги иш жойида узоқ йиллик хизмати учун берилган устама ва даражали унвонлар сақлаб қолинади;
Институт фаолият юритиши учун Марказ биносида жойлаштирилади.
3. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд-экспертиза марказининг Суд-экспертлик илмий-тадқиқот институтининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд-экспертиза марказининг Суд-экспертлик илмий-тадқиқот институти тўғрисида низом 2-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд-экспертиза марказининг Суд-экспертлик илмий-тадқиқот институти фаолиятини ташкил этиш бўйича"йўл харитаси" 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирига Институт тузилмасига бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
4. Давлат суд-экспертиза муассасаларига:
Институтга асосий вазифалари ва функцияларини амалга оширишда яқиндан кўмаклашиш;
ўзлари томонидан ишлаб чиқилаётган барча услубиётларни уларнинг илмий жиҳатдан асосланганлиги юзасидан Институтнинг тегишли хулосасини инобатга олган ҳолда тасдиқлаш амалиётини йўлга қўйиш;
Институт томонидан берилган таклиф ва тавсияларга амал қилиб бориш тавсия этилсин.
5. Адлия вазирлиги:
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин;
икки ой муддатда Институтнинг штатлар жадвали ва харажатлар сметаси тасдиқланишини таъминласин ҳамда Институтни юқори илмий салоҳиятли ва малакали мутахассислар билан тўлдириш чораларини кўрсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2021 йил 22 ноябрдаги
704-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги
Х. Сулаймонова номидаги Республика суд-экспертиза марказининг
Суд-экспертлик илмий-тадқиқот институтининг
ТУЗИЛМАСИ
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Директор |
|
|
|
|
|
|
|
|||||||
|
Илмий котиб |
|
|
Идоралараро илмий-услубий кенгаш |
|
||||||||||||||||
|
|
|
|
||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Криминалистик, суд-лингвистик ва филологик экспертизалари илмий-тадқиқот бўлими 4 |
|
|
|
|
Суд-тиббий, психиатрия, психологик ва биологик экспертизалари илмий-тадқиқот бўлими 4 |
|
|
|
|
||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Суд иқтисодий, товаршунослик, баҳолаш ва муҳандислик-техник экспертизалари илмий-тадқиқот бўлими 3 |
|
|
|
|
Cуд-компьютер-техникавий ва суд-фонография экспертизалари илмий-тадқиқот бўлими 2 |
|
|
|
|
||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Изоҳ. Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони - 15 нафар.
Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони қонунчилик ҳужжатларида ўрнатилган нормативлар бўйича белгиланади.
Илмий-техник лойиҳаларни амалга ошириш учун мутахассис ва олимлар шартнома асосида қўшимча равишда жалб қилиниши мумкин.
2021 йил 22 ноябрдаги
704-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика
суд-экспертиза марказининг Суд-экспертлик
илмий-тадқиқот институти фаолиятини
ташкил этиш бўйича
"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2021 йил 22 ноябрь