ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Божхона расмийлаштируви. Декларациялаш / Товарнинг божхона қиймати /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.11.2021 й. 712-сон "Декларант ёки божхона брокери томонидан товарларнинг божхона қийматини аниқлаш имкони бўлмаган тақдирда, шартли божхона қийматини белгилаш орқали товарларни чиқариб юбориш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.11.2021 й.

N 712



ДЕКЛАРАНТ ЁКИ БОЖХОНА БРОКЕРИ ТОМОНИДАН

ТОВАРЛАРНИНГ БОЖХОНА ҚИЙМАТИНИ АНИҚЛАШ

ИМКОНИ БЎЛМАГАН ТАҚДИРДА, ШАРТЛИ БОЖХОНА

ҚИЙМАТИНИ БЕЛГИЛАШ ОРҚАЛИ ТОВАРЛАРНИ

ЧИҚАРИБ ЮБОРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 321-моддасига мувофиқ, шунингдек, декларант ёки божхона брокери томонидан товарларнинг божхона қийматини аниқлаш имкони бўлмаган тақдирда, шартли божхона қийматини белгилаш орқали ушбу товарларни чиқариб юбориш тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 321-моддасида товарларнинг божхона қийматини аниқлаш имкони бўлмаган тақдирда, уларни шартли чиқариб юбориш декларант ёки божхона брокерининг аризасига кўра божхона органи томонидан аниқланган товарларнинг божхона қийматига мувофиқ равишда ҳисоблаб чиқарилган божхона тўловлари суммаси декларант ёки божхона брокери томонидан тўланса ёки тўланиши таъминланса, амалга оширилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Декларант ёки божхона брокери томонидан товарларнинг божхона қийматини аниқлаш имкони бўлмаган тақдирда, шартли божхона қийматини белгилаш орқали товарларни чиқариб юбориш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

а) товарларнинг божхона қийматини аниқлаш имкони бўлмаганда, товарлар декларант ёки божхона брокери тақдим этган божхона юк декларацияси асосида шартли божхона қийматини белгилаш орқали божхона органи томонидан чиқариб юборилиши;

б) якуний божхона қийматини олиб кириладиган товарлар тўғрисидаги битимнинг қийматига оид усул асосида аниқлаш имкони бўлмаганда ёки божхона органи томонидан божхона қийматини назорат қилиш якунлари бўйича декларант ёки божхона брокери билан маслаҳатлашувлар ўтказилгандан сўнг шартли божхона қиймати уларнинг аризасига мувофиқ аниқланиши;

в) товарлар шартли божхона қийматини белгилаш орқали декларант ёки божхона брокери хоҳишига кўра қуйидаги ҳолатларда чиқариб юборилиши мумкинлиги:

товар-хомашё биржаларининг хориждаги савдо майдончаларида тузилган битимлари бўйича товарларнинг якуний нархи аниқ бўлмаганда;

товарларга оид шартнома шартларига асосан Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 304-моддасида назарда тутилган товарларни божхона ҳудудига олиб кириладиган жойга етказиб берилгунга қадар қилинадиган ҳамда сотиб олувчи томонидан сарфланган харажатлар маълум бўлиб, бироқ ушбу харажатлар билан боғлиқ тўлов ҳақиқатда амалга оширилмаган ва (ёки) тўлов шартида тўлов юк етиб келгандан сўнг амалга оширилиши белгиланган бўлса, ушбу товарларнинг божхона расмийлаштируви жараёнида божхона органлари ахборот тизими маълумотларига кўра товарларнинг маълум қилинган божхона қиймати бўйича хавф аниқланганда;

шартнома ўзаро боғлиқ шахслар ўртасида тузилгани ҳақидаги белгилари мавжуд бўлган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 308-моддаси учинчи қисмида кўрсатилган ҳолатларни исботлаш учун маълум бир вақт талаб этилганда;

товарларга оид шартномада белгиланган тўлов шартига кўра валюта маблағлари ҳақиқатда тўланмаган ва (ёки) тўловлар товарлар импорти бўйича амалга оширилиши кўрсатилиб, ушбу товарларнинг божхона расмийлаштируви жараёнида божхона органлари ахборот тизими маълумотларига кўра товарларнинг маълум қилинган божхона қиймати бўйича хавф аниқланганда;

декларант ёки божхона брокери маълум қилинган божхона қийматини асослаб бермаганда.


3. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси А.Ю. Мавлонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                           А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 24 ноябрь

























Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск