Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Статистика. Ҳисобот / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузудидаги Вазирлар Маҳкамасининг Истиқболни белгилаш ва статистика ("Ўзистиқболстат") давлат қўмитаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 20.11.1992 й. 547-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йилнинг 20 ноябрдаги

547-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузудидаги

Вазирлар Маҳкамасининг Истиқболни белгилаш

ва статистика ("Ўзистиқболстат") давлат

қўмитаси тўғрисида

НИЗОМ


1. Вазирлар Маҳкамасининг Истиқболни белгилаш ва статистика ("Ўзистиқболстат") давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 5 августдаги Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистоннинг тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси негизида ташкил этилган


2. Қўмита ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг бошқа қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, мазкур Низомга амал қилади.


3. Қўмитанинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари қуйидагилар ҳисобланади:

Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясини, унинг устивор йўналишлари ва ташқи иқтисодий алоқаларини, жаҳон ҳамжамиятига кириш, жаҳон бозори конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда республика халқ хўжалиги мажмуининг самарали ихтисослашувини ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси ижтимоий-иқтисодий ривожланиши тамойилларини, қисқа муддатли ва истиқболдаги истиқболни белгилашларни, йирик иқтисодий ва ижтимоий муаммоларни ҳал этиш, халқ хўжалигининг моддий-молиявий мувозанатлилиги, табиий, меҳнат ресурслари, яратилган ишлаб чиқариш имкониятларидан самарали фойдаланиши бўйича мақсадли дастурларни ишлаб чиқиш;

республика иқтисодий органлари, вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, корхоналар ва ташкилотларнинг республикани иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш истиқболини белгилаш ва кўрсаткичларини аниқлаш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш;

республика аҳолисининг моддий фаровонлигини мустаҳкамлаш, унинг кам таъминланган табақаларини ҳимоя қилиш, халқ турмуши даражасини ошириш, экологик вазиятни соғломлаштириш йўналишлари ва йўллари истиқболини белгилаш бўйича таклифларни асослаш;

бозор иқтисодиётини шакллантириш жараёнига таҳлилий истиқболни белгиловчи баҳо бериш, хўжалик механизмини, бошқарувнинг шакл ва усулларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

халқ хўжалигини таркибий қайта қуриш ва инвестиция сиёсатини шакллантириш, рақобатга қобил тайёр маҳсулотлар тайёрлови ишлаб чиқаришларни устивор ривожлантириш, ишлаб чиқариш кучларини оқилона жойлаштириш, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, ноҳиялар ва шаҳарларни комплекс ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

хорижий мамлакатлар билан иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, ўзаро фойдали иқтисодий савдо ва илмий-техникавий алоқаларни ривожлантириш, хорижий инвестициялардан самарали фойдаланиш йўналишларини аниқлаш;

ягона статистика сиёсати киргизиш, халқ хўжалиги фаолият кўрсатишининг шаклланаётган шарт-шароитларини, бозор муносабатларига ўтишни, нархларнинг ўзгаришини, мулкчиликнинг хилма-хил шакллари ривожланишини якс эттирувчи илмий асосланган ҳисобот кўрсаткичлари тизимини жорий этиш; маълумотларни тўплаш ва уларни қайта ишлашнинг илғор тизимларини жорий этиш, компьютерлаштиришни кенг жорий этиш ва республика ҳисоблаш марказлари фаолиятини мувффиқлаштириш;

миллий счётлар тизими ва халқ хўжалиги баланси методологиясини ишлаб чиқиш, бутун статистикани босқичма-босқич замонавий меъерий андозаларга мувофиқлаштиришни амалга ошириш.


4. Қўмита ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ:

республика иқтисодий органлари, вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, маҳаллий бошқарув органларининг истиқболни белгилаш ва статистика, республикани иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг истиқболдаги ва қисқа муддатли кўрсаткичларини аниқлаш, республиканинг бозор муносабатларига ўтиши бўйича давлат сиёсатини шакллантириш, халқ хўжалигини таркибий қайта қуриш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;

республика ва минтақавий мақсадли дастурлар истиқболни белгилашларини тузиш учун истиқболни белгилаш ва статистиканинг илмий негизини, услубий кўрсатмаларни, кўрсаткичларни ва шаклларни ишлаб чиқади;

истиқболни белгилаш ва статистика кўрсаткичлари тизимини такомиллаштиради, энг янги фан-техника ютуқлари, замонавий ахборот технологиялари ва тизимлари негизида статистика ахборотининг сифати ва тезкорлигини оширишга кўмаклашади;

Ўзбекистон Республикаси ФТДҚ, Фанлар академияси, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси, бошқа илмий муассасалар ва лойиҳа ташкилотлари, вазирликлар, идоралар, корхоналар, бирлашмалар, концернлар ва уюшмалар, бошқарувнинг ҳудудий органлари билан биргаликда истиқбол белгиланаётган даврга республика иқтисодий ва ижтимоий ривожланишининг давлат дастурлари ва тамойилларини ишлаб чиқади;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Фан ва техника давлат қўмитаси, "Ўзшартномасавдо", республика банклар , Фанлар академияси, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси, бошқа илмий муассасалар билан биргаликда вазирликлар, идоралар, концернлар ва уюшмалар, иттифоқлар ва бошқа йирик хўжалик субъектларининг таклифларини ҳисобга олган ҳолда халқ хўжалиги фаолият кўрсатишининг истиқболдаги ва қисқа муддатли ижтимоий-иқтисодий истиқболни белгилашларини тайёрлайди;

йирик иқтисодий ва ижтимоий муаммолар бўйича республика ва минтақавий мақсадли дастурлари ишлаб чиқилишини ва рўёбга чиқарилишини назорат қилишни ташкил этади;

халқ хўжалигини таркибий қайта қуриш ва республика ҳудудида инвестиция фаолиятини такомнллаштириш бўйича асосланган таклифларни тайёрлайди;

Қўмита томонидан республика Ҳукуматига тақдим этишнинг белгиланган муддатларидан келиб чиққан ҳолда республика иқтисодий органлари, вазирликлар идоралар, концернлар, уюшмалар, иттифоқлар ва йирик хўжалик субъектлари, маҳаллий бошқарув органлари тамойиллар, иштирокини белгилашлар, мақсадли дастурлар лойиҳалари материалларини тайёрлашлари ва тақдим этишлари тартиби ҳамда муддатдарини белгилайди;

вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, моддийтехника таъминоти органлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда энг муҳим ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш, қўшма корхоналар эркин иқтисодий тегралар ташкил этиш бўйича таклифлар тайёрлайди;

"Ўзшартномасавдо"", Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги билан биргаликда энг муҳим халқ хўжалиги, табииймоддий, моддий-молиявий, ташқи савдо ва бошқа балансларни ишлаб чиқади, улар асосида аниқланган халқ хўжалиги ривожланишидаги тармоқлараро ва минтақавий мутаносибсизликларни бартараф этиш бўйича таклифларни, шуниигдек, "Ўзшартномасавдо" билан биргаликда маҳсулотларнинг энг муҳим турларини ишлаб чиқариш топшириқларини белгилаш ва уларни давлат эҳтиёжлари учун етказиб беришни ишлаб чиқади;

республика истеъмолчиларига, Ҳамдўстлик мамлакатларига ва экспортга тақиқланмаган ҳолда пахта толаси етиштириш ва истеъмол қилиш балансини ишлаб чиқади, уни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади;

рангли, нодир ва қимматбаҳо металлар ишлаб чиқариш, тақсимлаш ва истеъъмол қилиш балансини ишлаб чиқишда қатнашади;

ФТДҚ билан биргаликда инновация сиёсатини шакллантиради, республика комплекс дастурларини рўёбга чиқариш бўйича таклифлар тайёрлайди ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилади, республикалараро ва халқаро илмийтехнолгик айирбошлашни рағбатлантириш, халқ хўжалигининг илмфанни кўп талаб қиладиган тармоқларини, маҳсулотларнинг қобиллигини таъминловчи саноат ва қишлоқ хўжалиги технологияларини, ресурсларни тежашни, экологик вазиятни соғломлаштиришни таъминловчи саноат ва қишлоқ хўжалиги технолотияларини ривожлантиришни давлат йўли билан қўллабқувватлаш бўйича таклифлар тайёрлайди;

ижтимоий жараёнларни, ҳаёт даражаси, сифати ва қийматини ўрганади, аҳоли рўйхатини, ижтимоийдемографик текширишларни, сўровларни ўтказади, оилавий бюджкетлар статистикасини ташкил этади, ана шу мақсадлар учун муодология ишлаб чиқади;

аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва саломатликни муҳофаза қилиш, меҳнат ресурсларининг иш билан бандлиги, маданият, халқ таълими, жисмоний тарбия ва споотни ривожлантириш масалаларида давлат сиёсатининг асосий принциплари ва йўналишларини шакллантиради;

аҳоли -сони, демография ва меҳнатнинг бошқа кўрсаткичлари бўйича ҳисобот ва истиқболни белгилаш кўрсаткичларини ишлаб чиқади; 

Меҳнат вазирлиги билан биргаликда меҳнат ресурслари ва ишчи ўринлар балансларини, меҳнат фаоллигини кучайтириш, меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқишни амалга оширади;

республиканинг ресурс имкониятларидан келиб чиққан ҳолда республиканинг қисқа муддатди ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган экспорт негизини ривожлантириш кўрсаткичларини, унинг ҳудудий ва тармоқ тузилмаларини такомиллаштириш йўлларини белгилайди;

Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, республика банклари, бошқа манфаатдор органлрр билан биргаликда ишлаб чиқаришнинг самарадорлигини ошириш, ресурсларни тежаш, импортни алмаштириш, хом ашё, озиковқатлар, материаллар, асбобускуналар ва технологияларнинг асосий турларини ташқаридан келтириш ва ташқарига чиқаришни жадаллаштиришни таъминловчи республикага хорижий сармояларнинг кредитларини жалб қилишнинг устивор йўналишлари ва биринчи навбатдаги тадбирларини ишлаб чиқади;

республиканинг ташқи иқтисодий алоқалари статистикасини юритади, божхона статистика маълумотларидан, истиқболда эса товарларни рўйхат қилиш ва кодлаштиришнинг халқаро уйғунлаштирилган тизимидан кенг фойдаланади. Экспорт негизнинг аҳволини таҳлил қилади, ҳисобот маълумотларини ўрганиш асосида хорижий мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш шаклларини такомиллаштириш, валюта маблағи билан ўзини ўзи таъминлаш ва ўзини ўзи қоплаш принципларини ривожлантириш, ташқи иқтисодий фаолиятнинг республикадаги ва унинг айрим минтақаларидаги ижтимоий-иқтисодий аҳволга таъсири бўйича таклифлар тайёрлайди. Республикани ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичларини халқаро кўрсаткичлар билан таққослашни амалга оширади;

вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, моддийтехника таъминоти органлари, Қорақалпоғистоя Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда халқ хўжалигининг сафарбарлик тайёргарлиги бўйича истиқболдаги ва қисқа муддатли истиқболни белгилашларни ишлаб чиқади; 

хўжалик механизмини такомиллаштиришнинг асосий принциплари ва йўналишларини шакллантиради халқ хўжалиги ривожланиши жараёнига иқтисодий усуллар ва таъсир кўрсатиш воситалари ролини кучайтириш бўйича таклифларини тайёрлайди;

мулкчилик шаклларини чегаралаш, кўп укладли иқтисодиётни, тадбиркорлик фаолияти турларини бозор муносабатларини шакллантириш, халқ хўжалигининг устивор тармоқларини ривожлантириш, деҳқон (фермер) хўжаликлари ташкил этиш ва уларнинг шаклланиши, аҳолини озиқовқат ва бошқа халқ истеъмол моллари билан таъминлаш жараёнларини ўрганади;

статистика ахборотини тўплаш, қайта ишлаш ва бериш технологиясида ягона сиёсатни амалга оширади;

статистика ишларининг йиллик режаларини тайёрлайди ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритади;

давлат статистика ҳисоботини ва бир марта ҳисобга олиш, текшириш ва рўйхатга олишни тегишли йўриқномалари, шакллари ва дастурларини тасдиқлайди ҳамда амалга киритади;

иқтисодиётнинг фаолият кўрсатиши, унинг тамойиллари ва ўзгариши, аҳоли турмуш даражаси ва иш билан -бандлигидаги ўзгаришларнинг йўналишлари тўғрисидаги маълумотлар ва бошқа таҳлилий материалларни белгиланган муддатларда тайёрлайди;

нархлар ва тарифларни кузатиш ва рўйхатга олиш бўйича статистика ишларини олиб боради, чакана ва улгуржи нархлар, хизматларга тарифлар индексларини ишлаб чиқади, нархлар ўзгаришини, уларнинг турмуш даражаси ўзгаришига таъсирини таҳлил қилади, аҳолининг катта ёшли таркибини ҳисобга олган ҳолда озиқовқат ва товарлар истеъмол қилишнинг оқилона нормалари бўйича таклифлар тайёрлайди;

республика ва коммунал мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг, маҳсулотлар етказиб бериш (келтиришжўнатиш) тўғрисидаги давлатлараро битимлар қандай бажарилаётганлигини статистика ҳисобини амалга оширади;

ҳисобот, аҳоли рўйхати, бир марта ҳисобга олишлар, республика ҳудудида танлаб монографик ва бошқа текширишлар ўтказиш асосида статистика негизи, маълумотлар банки, шунингдек, мураккаб ижтмоийиқтисодий муаммолар бўйича мониторинг хизмати фаолияти учун индикаторлар тизимини яратади, ягона ахборот макони  ташкил этиш ишларини олиб боради;

республика ҳудудида жойлашган ҳамда давлат рўйхатидан ўтиши керак бўлган корхоналар ва ташкилотларни мулкчилик шаклидан қатъи назар автоматлаштирилган ҳисобга олиш ва кодлаштиришни юритади;  

вазирликлар, идоралар ва бошқа манфаатдороргонлар билан биргаликда республика ҳудудидаги корхоналар, бирлашмалар, ташкилотлар, муассасаларни давлат статистика органларида марказлашган давлат статистика бланкалари биланҳамда уларни тўлдириш бўйича йўриқномалар билан таъминлаш ишларини ташкил этади;         

давлат бошқарувининг республика органларини улар фаолиятининг йўналишлари бўйича зарур статистика ахбороти билан таъминлайди.          

5. Қўмитага қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

республика иқтисодий органлари  вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, маҳаллий бошқарув органларининг истиқболни белгилаш, статистика ва республиканинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишининг истиқболдаги кўрсаткичларини белгилаш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш;

идоравий бўйсунишидан қатъи назар, барча вазирликлар, идоралар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, маҳаллий бошқарув органлари, шунингдек тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи фуқаролар бажариши мажбур бўлган ягона статистика андозалари, классификациялар, методологиялар асосида статистика масалалари бўйича қадрлар қабул қилиш ва йўриқномалар ҳамда шаклларни тасдиқлаш;

республиканинг бозор муносабатларига босқичма-босқич киришининг дастурлари лойиҳаларини, йирик иқтисодий ва ижтимоий муаммоларни ҳал этиш, халқ хўжалигини таркибий қайта қуриш бўйича лойиҳаларни, инвестиция, турмуш даражасини ошириш ҳамда аҳолини ижтимоий химоя қилиш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш; 

вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан республика халқ хўжалигининг сафарбарлик тайёргарлиги бўйича тадбирларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш, саноат, транспорт ва моддий ишлаб чиқариш бошқа тармоқларининг йирик объектларини алоҳида даврда иқтисодиётнинг фаолият кўрсатиши барқарорлиги талабларига жавоб беришига кўра жойлаштириш лойиҳаларини экспертиза қилиш ҳамда бу масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади

вазирликлар,идоралар, шу жумладан молия, банк, божхона ва бошқа идоралар ва хизматлардан, маҳаллий бошқарув органларидан идоравйй бўйсуниши ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бошқа юридик шахслардан, шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи фуқаролардан давлат статистика ҳисоботини барча ҳисобга олиш  статистика ишлари бўйича зарур маълумотлар ва материалларни тегишли ҳажмларда ва назарда тутилга муддатларда олиш;

энг муҳим халқ хўжалиги муаммоларини ишлаб чиқиш ва кўриб чиқиш бўйича идоралараро комиссиялар ва кенгашлар тузиш;

истиқболни белгилашларни, респулика ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг истиқбол кўрсаткичларини ишлаб чиқишга, истиқболни белгилаш ва статистикани такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлашга Фанлар академияси, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси, илмийтадқиқот, технологик, лойиҳаконструкторлик ташкилотларини, олии ўқув юртлари ва бошқа муассасаларни, шунингдек, алоҳида олимлар ва йирик мутахассисларни жалб қилиш;

берилган ваколатлар доирасида идоравий ва услубий ҳужжатларни тасдиқлаш, ноширлик фаолиятини амалга ошириш;

вазирликлар, идоралар, маҳллий бошқарув органлари, корхоналар, ташкилотлар, бўйсунишидан ва мулкчилик шаклидан қатъи назар бошқа юридик шахслар томонидан статистика ва ҳисоб масалалари бўйича қонунчилик ва меъёрий актлар бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш;

вазирликлар, идоралар, муассасалар ва ташкилотларда ҳисоботнинг ва дастлабки ҳисобга олишнинг ҳолати ва бу ишларнинг идоравий бўйсуниши ва мулкчилик шаклидан қатъи назар бошқа жисмоний ва юридик шахслар томонидан амалга оширилиши ишончлилигини текшириш;

бузилишлар аниқланган ҳолларда тегишли юридик ва жисмоний шахсларга бу тузатишларни дастлабки ва бухгалтерия ҳисобларида, бошқа ўзаро боғлиқ кўрсаткичларда акс эттириш мажбуриятини юклаш; давлат статистика ҳисоботи бузилганлиги аниқланган ҳолларда бузувчиларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган интизомий, моддий, маъмурий ва жиноий жавобгарликни .қўллаш тўғрисида илтимос қилиш;


қонунчиликда назарда тутилган тартибда ва халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ иқтисодий, демографик, ижтимоий, экологик соҳаларда статистика методологияси ва амалиётини такомиллаштириш, ахборотни электрон ёрдамида қайта ишлашнинг янги технологияларидан фойдаланиш масалалари бўйича бошқа давлатлар ва халқаро статистика органлари билан ҳамкорлик қилиш тўғрисида шартномалар тузиш.


6. Қўмита республикани иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг истиқболдаги ва қисқа муддатли статистикаси ва истиқболни белгилашлари илмий даражасини ошириш усулларини такомиллаштириш ва уларни ташкил этишни яхшилаш, иқтисодий, ижтимоий ва илмийтехника дастурларини ишлаб чиқиш учун жавоб беради,

Қўмита амалдаги қонунчилик доирасида республикани иқтисодий ва  итимоий ривожлантиришнинг ҳисобот ва истиқболдаги кўрсаткичлари, энг муҳим мақсадли дастурлар сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишини таъминлаш, бозор муносабатларини шакллантириш бўйича барча зарур чора-тадбирларни кўриш ҳуқуқига эгадир.


7. Қўмитанинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарори вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, корхоналар (бирлашмалар), муассасалар ва ташкилотлар, маҳаллмй бошқарув органлари, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.


8. Қўмитага Раис бошчилик қилади. Раисни лавозимга тайинлаш ва озод қилиш Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ амалга оширилади.

Қўмита Раиси Қўмитага юклатилган вазифаларнинг бажарилиши ва у ўз функцияларини амалга ошириши учун шахсан жавоб беради, Қўмита фаолиятининг алоҳида йўналишларига раҳбарлик қилиш учун Қўмита марказий аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарларининг шахсан жавобгарлиги двражасини белгилайди.

Қўмита Раиси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадиган ўринбосарларга эга бўлади. Раиснинг биринчи ўринбосарлари хизмат мақоми, моддиймаиший таъминот, транспорт ва тиббий хизмат кўрсатиш шарт-шароитларига кўра вазирларга, раис ўринбосарлари  вазирнинг биринчи ўринбосарларига тенглаштирилади.

Қўмита Раиси Қўмитанинг марказий аппарати бўлинмалари ва унга қарашли ташкилотлар бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради.


9. Қўмитада ҳайъат ташкил этилади, унинг шахсий таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Ҳайъат ўзининг мунтазам ўтказиладиган мажлисларида йирик халқ хўжалиги муаммоларини кўриб чиқади, республика ижтимоий-иқтисодий ривожланишини жадаллаштириш, ижтимоий ишлаб чиқаришни интенсивлаш, иқтисодиётнинг мувозанатлилигини таъминлаш ва унинг кўп укладлилигини шакллантириш, бозор инфраструктурасини ривожлантириш, истиқболни белгилаш методологиясини ва уни ташкил этишни яхшилаш ҳамда иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш кўрсаткичларини аниқлаш масалаларини, статистика ҳисоби ва ҳисоботини такомиллаштириш, миллий счётлар тизимини жорий этиш, Қўмита аппаратининг ишини ташкил этиш. даражасини ошириш, кадрларни танлаш ва жойжойига қўйиш, ижро интизомини мустаҳкамлаш йўлларини белгилайди.

Ҳайъатнинг қарорлари Қўмита Раисининг буйруғи билан ҳаётга жорий этилади.

Қўмита бошқа иқтисодий органлар, вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қарорлар ва йўриқнома материаллар қабул қилади.


10. Бошқармалар ва бўлимлар Қўмитанинг асосий таркибий бўлинмалари ҳисобланади, улар ўзаро боғлиқ тармоқлар ва фаолият соҳалари бўйича Қўмита Раиси ўринбосари бошчилик қиладиган мажмуаларга бирлашади.

Қўмита бошқармалари ва бўлимларинииг бошлиқлари Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар.


11. Қўмита ўз ҳузуридаги Иқтисодиёт ва статистика илмий тадқиқот институти, Бош ҳисоблаш маркази, Кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази фаолиятига раҳбарлик қилади, "Иқтисод ва ҳисобот" ("Экономика и статистика") журналини нашр этади.

Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодиёт ва статистика қўмитаси, Тошкент вилояти ва Тошкенг шаҳар истиқболни белгилаш ва статистика бош бошқармалари, вилоятлардаги истиқболни белгилаш ва статистика бошқармалари, республика шаҳарлари ва ноҳияларидаги иқтисодиёт ва статкстикани мувофиқлаштириш бўлимлари тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар, шаҳарлар ва ноҳиялар ҳокимликларига бўйсунадилар.

Ўларга услубий раҳбарликни ва улар фаолиятини мувофиқлаштиришни истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси амалга оширади.


12. Қўмита марказий аппарати тузилмаси ва ходимлари сони Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Қўмита Раиси белгиланган ходимлар сони вй меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Қўмита марказий аппаратининг тасдиқланган тузилмасига ўзгаришлар киритиш ҳуқуқига эга бўлади.

Қўмита марказий аппаратининг штат жадвали ва унинг таркибий бўлинмалари тўғрхсидаги низом Қўмита Раиси томонидан тасдиқланади.


13. Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган  ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.
































Время: 0.1102
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск