Расчеты с персоналом
Нормативно-правовые акты / Деятельность отдельных отраслей / Связь, ИКТ, цифровые технологии /Сунъий интеллект технологияларини қўллаб-қувватлаш учун махсус режим ташкил этиш ва унинг фаолиятини йўлга қўйиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 29.11.2021 й. 717-сон қарорига илова)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
Вазирлар Маҳкамасининг
2021 йил 29 ноябрдаги
ИЛОВА
Сунъий интеллект технологияларини қўллаб-қувватлаш
учун махсус режим ташкил этиш ва унинг фаолиятини
йўлга қўйиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1. Мазкур Низом сунъий интеллект технологияларини қўллаб-қувватлаш учун махсус режим (кейинги ўринларда - махсус режим) ташкил этиш ва унинг фаолиятини йўлга қўйиш тартибларини белгилайди.
2. Махсус режим Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркининг (кейинги ўринларда - IT-парк) алоҳида бўгини бўлиб, унинг иштирокчилари IT-парк резидентлари ҳисобланади ва улар ўз фаолиятини экстерриториаллик принципи асосида амалга оширади.
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
махсус режим - сунъий интеллект технологияларига асосланган тажриба-синов ишларини амалга ошириш, дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ фаолият юритувчи юридик шахслар ҳамда илмий ташкилотлар учун зарур ташкилий-ҳуқуқий шароит яратиш, дастурий маҳсулотларни тажрибадан ўтказиш ва амалиётга жорий қилиш жараёнида юзага келадиган ҳуқуқий муносабатларда енгиллик яратишга қаратилган махсус ҳуқуқий режим;
махсус режим иштирокчилари - белгиланган тартибда махсус режим иштирокчилари сифатида рўйхатдан ўтказилган ва махсус режимнинг ишчи органи томонидан юритиладиган махсус режим иштирокчиларининг ягона реестрига киритилган юридик шахс, шу жумладан илмий ташкилот;
махсус режим иштирокчиларининг ягона реестри (кейинги ўринларда - реестр) - ушбу Низомга мувофиқ махсус режим иштирокчилари тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилган очиқ ва умумфойдаланиладиган ахборот ресурси;
махсус режимнинг эксперт кенгаши - таркиби соҳалар бўйича ваколатли давлат органлари билан биргаликда ҳар йили тасдиқланадиган талабгорлар томонидан тақдим этилган лойиҳаларни экспертизадан ўтказиш мақсадида устувор йўналишлар кесимидаги эксперт кенгашлари;
Мувофиқлаштириш комиссияси - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сон Фармони билан тасдиқланган "Рақамли Ўзбекистон - 2030" стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссияси;
тажриба-синов лойиҳалари - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 февралдаги ПҚ-4996-сон қарори билан тасдиқлаиган сунъий интеллект технологияларини жорий этиш бўйича 2021-2022 йилларда амалга ошириладиган тажриба-синов лойиҳалари ҳамда устувор тармоқлар ва соҳалар доирасида амалга ошириладиган ва бажариш муддати бир йилдан ошмайдиган лойиҳалар;
талабгорлар - махсус режим иштирокчиси мақомини олишга ариза берган юридик шахслар, шу жумладан, илмий ташкилотлар.
2-БОБ. МАХСУС РЕЖИМ ИШЧИ ОРГАНИНИНГ
ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
4. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги махсус режимнинг ишчи органи (кейинги ўринларда - ишчи орган) ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукумат масалалари бўйича биринчи ўринбосари ишчи орган раҳбари, IT-парк дирекцияси директори эса ишчи орган раҳбарининг ўринбосари ҳисобланади.
5. Ишчи орган:
махсус режим иштирокчиси мақомини олиш учун талабгорлар
...