ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Дин масалалари /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини ривожлантириш жамғармаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 16.12.2021 й. 756-сон қарорига 1-илова)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
Вазирлар Маҳкамасининг
2021 йил 16 декабрдаги
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси
марказини ривожлантириш жамғармаси тўғрисида
НИЗОМ
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
2. Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди ва унинг маблағлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида очилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг (кейинги ўринларда - Марказ) бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварағида жамланади.
2-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ
3. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантиришнинг асосий манбалари ҳисобланади:
хорижий (халқаро) молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг техник кўмак маблағлари ва грантлари;
ҳомийлик хайриялари;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ҳукумат қарорларига мувофиқ ажратиладиган давлат бюджети маблағлари;
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.
3-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ
4. Қуйидагилар Жамғарма маблағлари сарфланадиган йўналишлар ҳисобланади:
илмий адабиётларни яратиш, чоп этиш, ноёб асарлар ва ҳужжатларни харид қилиш орқали Марказ китоб фондини кенгайтириш;
илмий тадқиқотларга кўмаклашиш, тадқиқот ишларини қўллаб-қувватлаш учун грантлар ажратиш;
ижтимоий, илмий, маънавий ва маърифий тадбирларни ташкил этиш;
кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш дастурларини амалга ошириш, шунингдек, конференциялар, семинарлар ва бошқа тадбирларни, шу жумладан, хорижий мамлакатларда ташкил қилиш;
Марказ фаолияти учун зарур бўлган мультимедиа ва тармоқ қурилмалари ҳамда дастурий таъминотларни харид қилиш, Марказ фаолиятига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш.
5. Жамғарма маблағлари Марказнинг қуйидаги харажатларига йўналтирилиши мумкин:
Марказнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, шу жумладан замонавий ахборот коммуникация технологиялари, илмий лаборатория ускуналари, мебель ва инвентарлар билан жиҳозлаш, транспорт воситаларини ва бошқа товар-моддий қимматликларини харид қилиш;
илмий тадқиқотлар асосида қомуслар, каталог ва альбомлар, медиа маҳсулотлар, илмий-оммабоп тўпламлар, телекўрсатув, фильм ва бошқа материаллар тайёрлаш, қўлёзмалар, тошбосмалар ва китобларни сотиб олиш, таржима қилиш ва чоп этиш;
ислом тарихи ва маданияти билан боғлиқ меросни қайта тиклаш, жумладан, қадимий қўлёзма ва тошбосма асарларни таъмирлаш, қоғоз, китобат, муқовасозлик, хаттотлик санъатини тиклаш ва ислом манбаларини ўрганиш ишларини ташкил этиш;
маҳаллий ва хорижий эксперт ва консультантларни жалб этиш;
ноёб асарлар ва экспонатларни таҳлил қилиш, саралаш, баҳолаш ва харид қилиш бўйича экспертлик комиссияси фаолиятиини ташкил этиш, ушбу жараёнга жалб этилган олим ва мутахассисларнинг экспертлик ишларини рағбатлантириш;
Марказнинг Самарқанд қоғози, муқовасозлик ва хаттотликнинг қадимий анъаналарини тиклаш бўйича устахона-лабораторияси фаолиятига жалб қилинган мутахассисларнинг гонорари (иш ҳақи)ни тўлаш.
6. Жамғарма маблағларини сарфлаш Марказ директори томонидан тасдиқланган ҳамда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган даромадлар ва харажатлар сметасига мувофиқ тегишли ғазна ҳисобварақлари орқали амалга оширилади.
7. Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметасига йил давомида Марказ томонидан белгиланган тартибда ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
8. Марказ директори Жамғарма маблағларининг тасарруф этувчиси ҳисобланади.
9. Жамғарма фаолиятида ва унинг маблағларини тақсимлаш жараёнида шаффофликни таъминлаш мақсадида Жамғарма кенгаши (кейинги ўринларда - Кенгаш) ташкил этилади.
Кенгаш аъзолари ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади.
Кенгаш иштирок этишнинг ихтиёрийлиги ва Кенгаш ваколатига тегишли масалаларни ҳал этишда унинг барча аъзоларининг тенг ҳуқуқлилиги тамойиллари асосида шакллантирилади.
Кенгаш, қоида тариқасида, Кенгаш раиси, унинг ўринбосари, котиб ва аъзолардан иборат таркибда шакллантирилади.
Кенгаш Марказнинг 7-9 нафар масъул ходимларидан иборат таркибда шакллантирилади. Кенгашнинг шахсий таркиби, қоида тариқасида, бир йилда бир марта Марказ директори томонидан тасдиқланади.
Марказ директори лавозимига кўра Кенгаш раиси ҳисобланади.
10. Қуйидагилар Кенгаш аъзоларининг вазифалари ҳисобланади:
Кенгаш мажлисларида кўриб чиқиладиган масалаларни муҳокама қилиш ва ҳал этишда иштирок этиш;
Марказни ривожлантиришнинг долзарб масалаларини молиялаштириш бўйича Кенгашга таклифлар киритиш;
Кенгаш томонидан кўриб чиқиладиган масалалар бўйича овоз бериш.
Кенгаш аъзолари мажлисда шахсан қатнашадилар. Бундай қатнашишнинг имкони бўлмаган тақдирда, Кенгаш аъзоси мажлиснинг кун тартиби бўйича ўз фикрини ёзма равишда тақдим этишга ҳақлидир.
11. Кенгаш раиси:
Кенгаш мажлиси кун тартибини белгилайди ва уни чақиради;
Кенгаш қарорларини тасдиқлайди ва уларнинг бажарилишини назорат қилади;
Кенгаш аъзоларига юкланган вазифалар бажарилиши юзасидан уларнинг ишини мувофиқлаштиради;
Кенгашнинг самарали ишлашини таъминлаш учун бошқа ваколатларни амалга оширади.
12. Кенгаш котиби:
Кенгаш мажлисига барча зарур ҳужжатларнинг ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди;
мажлисни ўтказиш муддатлари ва жойини Кенгаш раиси билан келишади;
кун тартиби масалалари бўйича Кенгаш мажлислари ўтказилишини ташкил этади;
Кенгаш аъзолари ва таклиф этилган шахсларни мажлиснинг санаси, вақти, жойи ва кун тартиби лойиҳасидан хабардор қилади:
Кенгаш қарорлари бажарилиши мониторингини юритади;
Кенгаш баённомаларини расмийлаштиради ва тасдиқланган баённомаларни Кенгаш аъзоларига ва бошқа манфаатдор ташкилотларга юборади.
Кенгаш котиби Кенгаш аъзоси ҳисобланади.
13. Кенгаш ўз мажлисларини заруратга кўра, бироқ ҳар чоракда камида бир марта ўтказади.
14. Кенгаш мажлисини Кенгаш раиси, у бўлмаган тақдирда, Кенгаш раиси ўринбосари бошқаради.
15. Кенгаш мажлиси унда Кенгаш аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашганда ўтказилган ҳисобланади.
16. Мажлисни ўтказиш учун кворум ёки раис ва унинг ўринбосари бўлмаганда, Кенгаш мажлисини ўтказишнинг янги санаси эълон қилинади.
17. Кенгаш мажлисида кўриб чиқиладиган масалаларнинг хусусиятига кўра Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари, мутахассислари ва бошқа ходимлари таклиф этилиши мумкин.
18. Кенгаш қарори унинг мажлисда қатнашган аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда, Кенгаш раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
Кенгаш қарорлари Кенгаш мажлисининг баённомаси билан расмийлаштирилади. Кенгаш мажлисининг баённомаси Кенгаш раиси томонидан тасдиқланади ва Марказ директорининг буйруғи асосида амалга оширилади.
19. Кенгаш:
ҳисобот йили якуни бўйича Жамғарма маблағларининг даромадлари ва харажатлари тўғрисидаги ҳисоботларни кўриб чиқади ва тасдиқлайди;
Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини назорат қилади.
20. Марказнинг Молия-ҳисоб бўлими Жамғарманинг ишчи органи ҳисобланади.
21. Ишчи орган:
Жамғарманинг даромадлари ва харажатларининг йиллик молиявий режасини ишлаб чиқади;
даромадлар ва харажатлар сметаларини тайёрлайди, шунингдек, уларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўзгартиришлар киритади;
Жамғарма тушумларини кўпайтириш ва унинг маблағларидан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар тайёрлайди;
Жамғарманинг тушумлар манбалари бўйича даромадлари хамда асосий харажатлар йўналишлари бўйича ҳисобини юритади;
ҳар чорак якуни бўйича Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши тўғрисида ҳисобот тайёрлайди ҳамда Кенгашга кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун тақдим этади.
ШАКЛЛАНТИРИШ ВА ФОЙДАЛАНИШНИ
ҲИСОБГА ОЛИШ ВА ҲИСОБОТ БЕРИШ
22. Жамғарманинг маблағларини шакллантириш ва фойдаланишни ҳисобга олиш ва ҳисобот бериш ишчи орган томонидан амалга оширилади.
23. Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметасининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисобот Кенгаш томонидан кўриб чиқилади ҳамда ҳар йили январь ойида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва мувофиқлаштириш бўйича васийлик кенгаши томонидан тасдиқланади.
24. Жамғарма маблағларидан оқилона ва мақсадли фойдаланилиши юзасидан давлат молиявий назорати қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
25. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
26. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2021 йил 17 декабрь