ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Эркин иқтисодий зоналар. Махсус индустриал зоналар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.12.2021 й. ПФ-36-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

20.12.2021 й.

N ПФ-36



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 январдаги "Инвестиция ва ташқи савдо соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5643-сон, 2020 йил 25 сентябрдаги "Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳадаги инвестиция лойиҳалари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6074-сон, 2021 йил 9 июндаги "Ҳудудларнинг саноат салоҳиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-6244-сон фармонларига мувофиқ, шунингдек, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш механизмларини такомиллаштириш, улар иштирокчиларига қулай шароитлар яратиш ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини яхшилаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 20 декабрдаги

ПФ-36-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 декабрдаги "Чорвоқ" эркин туристик зонасини ташкил этиш тўғрисида"ги ПФ-5273-сон Фармонида:


а) номланиши, 1, 2, 5, 9-банднинг учинчи хатбошиси, 10, 11 ва 15-бандлардаги "эркин туристик" сўзлари "туристик-рекреацион" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-бандда:

иккинчи ва учинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"туристик-рекрацион зона махсус иқтисодий зонанинг бир тури ҳисобланади;

туристик-рекрацион зона ва туристик-рекрацион зона иштирокчилари сифатида рўйхатга олинган тадбиркорлик субъектларига махсус иқтисодий зоналар тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг қоидалари, шу жумладан, махсус иқтисодий зоналар ва улар иштирокчилари учун назарда тутилган барча имтиёз ва преференциялар татбиқ этилади";

тўртинчи хатбошидаги "эркин туристик" сўзлари "туристик-рекреацион" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 4-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тошкент вилоятининг махсус иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгаши (кейинги ўринларда - маъмурий кенгаш) зиммасига туристик-рекреацион зона бўйича маъмуриятчилик функциялари юклансин".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги "Сирдарё" эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5412-сон Фармонининг 5-банди иккинчи ва бешинчи хатбошиларидаги "Эркин" сўзи "махсус" сўзи билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 декабрдаги "Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5600-сон Фармонида:


а) 5-банднинг учинчи хатбошисидаги "эркин" сўзи "махсус" сўзи билан алмаштирилсин;


б) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва

Тошкент шаҳри махсус иқтисодий зоналар ва кичик

саноат зоналари маъмурий кенгашларининг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокими, маъмурий кенгаш раиси.

2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари - вилоят ва Тошкент шаҳар инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи, маъмурий кенгаш раисининг ўринбосари.

3. Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири, вилоят ва Тошкент шаҳар иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи.

4. Қорақалпоғистон Республикаси молия вазири, вилоят ва Тошкент шаҳар молия бош бошқармаси бошлиғи.

5. Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири, вилоят ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаси бошлиғи.

6. Қорақалпоғистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири, вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ва Тошкент шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси бошлиғи.

7. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ва Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи.

8. Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси, вилоят ва Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи.

9. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ва Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи.

10. Қорақалпоғистон Республикаси транспорт вазири, вилоят ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси бошлиғи.

11. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ва Тошкент шаҳар бўйича бош бошқармаси бошлиғи.

12. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ва Тошкент шаҳридаги бошқармаси бошлиғи.

13. "Ҳудудгазтаъминот" АЖнинг ҳудудий газ таъминоти ташкилоти раҳбари.

14. "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг ҳудудий корхонаси раҳбари.

15. Қорақалпоғистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари, вилоят ва Тошкент шаҳар инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, маъмурий кенгашнинг махсус иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари бўйича котиби".


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 майдаги "Навоий вилоятини инновацион, юқори технологияларга асосланган, экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини босадиган ишлаб чиқаришлар учун эркин иқтисодий зона сифатида белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5719-сон Фармонида:


3-банддаги "Навоий вилоятидаги Эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашига" сўзлари "Навоий вилояти махсус иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашига" сўзлари билан алмаштирилсин;


11-банднинг еттинчи хатбошисидаги "Навоий вилоятидаги Эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгаши" сўзлари "Навоий вилояти махсус иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгаши" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги "Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида"ги ПФ-5780-сон Фармонига 1-илованинг 23 ва 24-позициялари "Масъул ижрочилар" устунидаги "Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 майдаги "Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5997-сон Фармони 2-банди бешинчи хатбошисидаги "чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилиши ва Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминласин" сўзлари "чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминласин" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 августдаги "Бўстонлиқ туманида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш орқали туризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6053-сон Фармони 2-бандининг "а", "в", "ж", "к" кичик бандлари, 4-банднинг "а" кичик банди, 11-банд, 17-банднинг "а" ва "б" кичик бандларидаги "эркин туристик" сўзлари "туристик-рекреацион" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги "Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6218-сон Фармонига 3-илованинг 35-позицияси "Амалга ошириш муддатлари" устунидаги "2021 йил " ва "2022 йил" сўзлари "2023 йил" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 2 майдаги "ХХР Эксимбанки иштирокида "Фарғона, Марғилон шаҳарлари ва сув йўлидаги аҳоли пунктларини сув билан таъминлашни тубдан яхшилаш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-855-сон қарорида:


а) 2-бандда:

иккинчи хатбошидаги "Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлиги" сўзлари "Ўзсувтаъминот" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "Фарғона вилояти "Сувоқава" ишлаб чиқариш бошқармаси" сўзлари "Фарғона сув таъминоти" МЧЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 8 ва 9-бандлардаги "Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг" сўзлари "Ўзсувтаъминот" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 6 ноябрдаги "Ислом тараққиёт банки иштирокида "Хоразм вилояти Тошсокин тизимидаги магистрал суғориш каналларини тиклаш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-1849-сон қарорининг рус тилидаги матнида:


а) 6-банддаги "на руководителя Агентства по реализации проектов в сфере водного хозяйства при Министерстве водного хозяйства Республики Узбекистан (далее - Агентство)" сўзлари "на министра водного хозяйства Республики Узбекистан" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 7-бандда:

иккинчи хатбошидаги "Агентством" сўзи "Министерством водного хозяйства" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "по другим проектам Агентства" сўзлари "по другим проектам Министерства водного хозяйства" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


в) 11-13-бандлардаги "по заявкам Агентства" сўзлари "по заявкам Министерства водного хозяйства" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 январдаги "2017-2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш Давлат дастури тўғрисида"ги ПҚ-2731-сон қарорига 1-илованинг 67-позицияси "Масъуллар" устунидаги "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги "Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида "Иқлим ўзгаришига мослашиш ва Орол денгизи ҳавзаси учун унинг оқибатларини юмшатиш бўйича дастур" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2784-сон қарорининг рус тилидаги матнида 2-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "Агентство по реализации проектов в области агропромышленного комплекса и продовольственного обеспечения при Министерстве сельского хозяйства Республики Узбекистан" сўзлари "Министерство сельского хозяйства Республики Узбекистан" сўзлари билан алмаштирилсин.

14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2908-сон "Ўзбекистон Республикасининг Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорлигини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига илованинг рус тилидаги матни 11 ва 12-позициялари "Министерства/ведомства" устунидаги "Агентство "Коммунхизмат" сўзлари "АО "Узсувтаъминот" сўзлари билан алмаштирилсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 майдаги "Тошкент шаҳрида кичик саноат зоналарини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-2973-сон қарорининг 3-банди олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"КСЗ фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги 134-сон қарори билан тасдиқланган Кичик саноат зоналари тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади".


16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 сентябрдаги "Фарғона водийсида сув ресурсларини бошқариш. 2-фаза" лойиҳасини Жаҳон банки иштирокида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3282-сон қарорида:


а) 2-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги лойиҳани амалга ошириш, кредитлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш, шунингдек, лойиҳанинг барча мақсадли кўрсаткичларига эришишни таъминлаш учун жавоб берадиган ижро этувчи ҳисобланади ҳамда унинг зиммасига лойиҳани амалга оширишни бошқариш ва мувофиқлаштириш вазифалари юкланади";

учинчи хатбошидаги "Агентликка лойиҳа учун хизмат кўрсатувчи банкда махсус ҳисобварақ очишга рухсат этилади, иш ҳақини мана шу ҳисобварақ орқали тўлаш ҳуқуқи берилади" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига лойиҳа учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ахборот тизимида шахсий ғазна ҳисобварақ очишга рухсат этилади" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "Агентликнинг" сўзи "Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 11-банддаги "Агросаноат комплекси ва озиқ-овқат таъминоти соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш агентлигининг" сўзлари "Сув хўжалиги вазирлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


в) 12 ва 13-бандлардаги "Агентликнинг" сўзлари "Сув хўжалиги вазирлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 октябрдаги "Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3356-сон қарорида:


а) 1-банднинг "а" кичик бандида:

биринчи хатбошидаги "1-иловага* мувофиқ намунавий таркибда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарининг" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри махсус иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи, учинчи, тўртинчи, еттинчи, саккизинчи, тўққизинчи, ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилардаги "эркин иқтисодий" сўзлари "махсус иқтисодий" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи ва олтинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

еттинчи - ўн биринчи хатбошилар тегишинча бешинчи - тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 2-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


в) 4-бандда:

иккинчи хатбошидаги "Тошкент шаҳридаги эркин иқтисодий зоналарва кичик саноат зоналарининг" сўзлари "Тошкент шаҳри махсус иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


г) 6-бандда:

иккинчи, олтинчи - ўн иккинчи хатбошилардаги "эркин иқтисодий" сўзлари "махсус иқтисодий" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "эркин иқтисодий зоналар ва уларнинг иштирокчиларига" сўзлари "махсус иқтисодий зоналар ва уларнинг иштирокчиларига" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 10 ва 11-бандлардаги "эркин иқтисодий" сўзлари "махсус иқтисодий" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) 7 ва 8-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


ж) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги "Ургут", "Ғиждувон", "Қўқон" ва "Ҳазорасп" эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисида"ги ПФ-4931-сон Фармони 8-бандининг амал қилиши барча мавжуд ва янгидан ташкил этилаётган махсус иқтисодий зоналарнинг дирекцияларига жорий этилсин";


з) 12-бандда:

биринчи, иккинчи, учинчи, тўртинчи ва олтинчи хатбошилардаги "эркин иқтисодий" сўзлари "махсус иқтисодий" сўзлари билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидан ", маъмурий кенгашлар ва Республика кенгашига" сўзлари чиқариб ташлансин;

еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


и) 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14. Қуйидагилар:

а) Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги:

махсус иқтисодий зоналар ҳудудида амалга ошириш таклиф этилаётган лойиҳаларнинг доимий янгилаб туриладиган рўйхатини шакллантириш, инвестиция буюртманомаларини сифатли ва тезкор кўриб чиқиш, махсус иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарининг иштирокчилари - субъектлар томонидан маъқулланган инвестиция лойиҳалари амалга оширилишини тизимли мониторинг қилиш юзасидан;

Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда махсус иқтисодий зоналарнинг ҳар бири учун шерик-мамлакатни белгилаш, салоҳиятли хорижий инвесторларни МИЗ ҳудудида лойиҳаларни амалга оширишга жалб этиш, улар билан тизимли иш олиб бориш, шунингдек, янгидан барпо этилаётган ишлаб чиқаришларни замонавий ускуналари ва технологиялар билан жиҳозлаш қисмида махсус иқтисодий зоналар ҳудудида ишлаб чиқаришни жойлаштиришга инвестиция буюртманомаларини сифатли ва ҳар томонлама кўриб чиқиш юзасидан;

Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда бекор ётган ёки қурилиши тугалланмаган объектлар, самарасиз фойдаланилаётган ишлаб чиқариш бинолари ҳамда махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналарининг иштирокчилари - хўжалик юритувчи субъектларнинг янгидан қурилаётган корхоналарини жойлаштириш учун ер майдонлари синчиклаб, пухта хатловдан ўтказилиши юзасидан;

б) Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси - махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳудудида ишлаб чиқаришни ташкил этиш бизнес-режаларини ёки инвестиция лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқишда тадбиркорлик субъектларига кўмак бериш юзасидан;

в) "Ўзбекэнерго" АЖ, "Ўзтрансгаз" АЖ, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари - махсус иқтисодий зоналар қурилиши ва уларнинг ташқи инфратузилмага уланиши, махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари иштирокчиларининг электр энергияси, табиий газ, сув билан, шунингдек, уларнинг ишлаб чиқариш эҳтиёжларига мувофиқ ташқи канализация тармоқлари билан узлуксиз таъминланиши юзасидан масъул эканлиги кўрсатиб ўтилсин";


к) 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари дирекциялари ходимларининг инвесторлар билан ишлаш бўйича, шу жумладан, махсус курслар ташкил этиш йўли билан малакаси муттасил ошириб борилишини таъминласин";


л) 3-иловада:


номланишидаги "Тошкент шаҳридаги эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарининг" сўзлари "Тошкент шаҳри махсус иқтисодий зоналарва кичик саноат зоналари" сўзлари билан алмаштирилсин;


1-банддаги "Тошкент шаҳридаги эркин иқтисодий зоналар (кейинги ўринларда - ЭИЗ) ва кичик саноат зоналари (кейинги ўринларда - КСЗ)" сўзлари "Тошкент шаҳри махсус иқтисодий зоналар (кейинги ўринларда - МИЗ) ва кичик саноат зоналари (кейинги ўринларда - КСЗ)" сўзлари билан билан алмаштирилсин;


3-банддан "ЭИЗ ва КСЗ маъмурий кенгашларининг фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгашининг (кейинги ўринларда - Республика кенгаши) топшириқларига," сўзлари чиқариб ташлансин;


4-бандда:

бешинчи хатбошидаги "Республика кенгашида тасдиқлаш учун" сўзлари "Вазирлар Маҳкамасига келишиш учун" сўзлари билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"МИЗни ривожлантиришнинг бош режасини ишлаб чиқиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ва Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқлаш";


4-10, 22, 27-бандлар ҳамда 7-бобнинг 1-параграфидаги "ЭИЗ" қисқартмаси "МИЗ" қисқартмаси билан алмаштирилсин;


5-бандда:

иккинчи, учинчи, тўртинчи, саккизинчи, ўн тўртинчи, ўн олтинчи хатбошилардаги "эркин" сўзи "махсус" сўзи билан алмаштирилсин;

бешинчи ва еттинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

олтинчи - йигирма тўртинчи хатбошилар тегишинча бешинчи - йигирма иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

еттинчи хатбошидаги "Республика кенгашига" сўзлари "Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўққизинчи хатбоши "маъмурий кенгаш" сўзларидан кейин "ёки МИЗ дирекцияси" сўзлари билан тўлдирилсин;

ўн биринчи хатбошидаги "Республика кенгашига таклифлар киритиш" сўзлари "қарорлар қабул қилиш" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўн учинчи, ўн еттинчи ва йигирма биринчи хатбошилардаги "Республика кенгашига" сўзлари "Вазирлар Маҳкамасига" сўзлари билан алмаштирилсин;


6-банднинг учинчи хатбошисидаги "Республика кенгашининг" сўзлари "Вазирлар Маҳкамаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


7-банднинг бешинчи хатбошисидаги "Республика кенгашининг" сўзлари "Вазирлар Маҳкамасининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


8-бандда:

иккинчи хатбошидаги "Республика кенгашининг" сўзлари "Вазирлар Маҳкамасининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидан "Республика кенгаши ҳамда" сўзлари чиқариб ташлансин;

еттинчи хатбошидан "шунингдек, Республика кенгашининг" сўзлари чиқариб ташлансин;

тўққизинчи хатбошидан ", шунингдек, Республика кенгашининг ҳужжат ва топшириқлари" сўзлари чиқариб ташлансин;

ўнинчи хатбошидаги "эркин" сўзи "махсус" сўзи билан алмаштирилсин;


10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Маъмурий кенгаш аъзолари ўзларининг функционал мажбуриятларини сифатли бажариш юзасидан, шунингдек:

а) Қорақалпоғистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи:

МИЗ ва КСЗ иштирокчиларининг маҳсулоти экспортга етказиб берилишига кўмаклашишнинг натижадорлиги;

МИЗ ва КСЗ ҳудудида амалга ошириш таклиф этилаётган лойиҳаларнинг доимо янгилаб туриладиган рўйхатларини шакллантириш, зарур ҳажмдаги хомашё ресурслари мавжудлигини, маҳаллийлаштириш даражасини, ишлаб чиқаришнинг валютада қопланишини ва яратилаётган иш ўринларини ҳисобга олган ҳолда ҳудудни, инфратузилмани, саноат тармоқларини ривожлантириш дастурлари билан боғлаган ҳолда лойиҳани амалга оширишнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги нуқтаи назаридан МИЗ ва КСЗ ҳудудида ишлаб чиқаришни жойлаштиришга бериладиган инвестициявий буюртмаларни сифатли, ҳар томонлама ва тезкор кўриб чиқиш, МИЗ ва КСЗ иштирокчи-субъектлари томонидан маъқулланган инвестиция лойиҳалари амалга оширилишининг тизимли мониторингини олиб бориш, шунингдек, корхоналарни муҳандислик таъминоти воситалари билан таъминлаш бўйича лойиҳаларнинг ўз вақтида шакллантирилиши ва амалга оширилиши юзасидан;

инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича ишларнинг натижадорлиги, шунингдек, ташкил этилаётган ишлаб чиқариш корхоналарини замонавий ускуна ва технологиялар билан жиҳозлаш, хорижий инвесторларнинг компетентлиги нуқтаи назаридан МИЗ ҳудудида ишлаб чиқаришни жойлаштиришга тақдим этиладиган инвестициявий буюртмаларни сифатли ва ҳар томонлама кўриб чиқиш;

Давлат активларини бошқариш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари бошлиқлари билан биргаликда ишламаётган ва қурилиши тугалланмаган объектлар, самарасиз фойдаланилаётган ишлаб чиқариш хоналари ва ерларни синчиклаб хатловдан ўтказиш ва уларда хўжалик юритувчи субъектларнинг янгидан қурилаётган корхоналарини жойлаштириш ҳамда МИЗ ва КСЗнинг янги ҳудудларини яратиш ёки уларни кенгайтириш бўйича таклифлар киритиш;

б) Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳудудий бўлинмасининг раҳбари - тадбиркорлик субъектларига бизнес-режаларни ҳамда МИЗ ва КСЗда жойлаштириш режалаштирилаётган инвестиция лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқишда кўмаклашиш;

в) давлат бошқаруви органининг ушбу қарорнинг 14-бандида назарда тутилган жавобгарлик соҳалари бўйича шахсан жавоб берадилар";


12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар инвестициялар ва ташқи савдо бошқармалари махсус иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашларининг ишчи органи (кейинги ўринларда - ишчи орган) ҳисобланади";


14-банддаги "ҳафтасига" сўзи "ойига" сўзи билан алмаштирилсин;


21, 22, 24, 26, 27, 28-бандлар ҳамда 7-бобнинг 2-параграфи ва 9-бобнинг номланишидаги тегишли келишикдаги "Республика кенгаши" сўзлари тегишли келишикдаги "Вазирлар Маҳкамаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


22-банднинг иккинчи хатбошисидан ", шунингдек, Республика кенгашининг" сўзлари чиқариб ташлансин;


18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 мартдаги "Ўзбекистон Республикасида лимончилик соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3586-сон қарори 8-бандининг биринчи хатбошисидаги "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги "Навоий" эркин иқтисодий зонаси фаолиятини кенгайтириш ва Навоий вилоятида кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3774-сон қарорида:


а) 3-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"КСЗ ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун ер участкаларини ажратиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 октябрдаги "Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3356-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади";


б) 2-иловадан 3-позиция чиқариб ташлансин.


20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 июлдаги "Наманган вилоятида кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3826-сон қарорида:


а) 3-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"КСЗ ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун ер участкаларини ажратиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 октябрдаги "Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3356-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади";


б) иловадан 4-позиция чиқариб ташлансин.


21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 июлдаги ПҚ-3857-сон қарори билан тасдиқланган Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 3-бандда:

ўн саккизинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (кейинги ўринларда - Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси)" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (кейинги ўринларда - Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги)" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги йигирма олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ҳукумат комиссияси - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 августдаги "Республикада экспорт ва инвестиция салоҳиятини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-6042-сон Фармонига мувофиқ ташкил этилган Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси";


б) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Мазкур Низомга 1-иловада кўрсатилган шакл бўйича лойиҳа ташаббускори ҳар йили 1 февралга қадар Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлигига (кейинги ўринларда - Агентлик) кейинги уч йилда амалга ошириш учун таклиф этилаётган истиқболли лойиҳалар рўйхатини ҳамда 1-1-иловага мувофиқ уларнинг концепциялари ва мақсадли матрицаларини давлат ва инглиз тилларида тақдим этади.

Давлат ташқи қарзи ҳисобига лойиҳаларни амалга ошириш 1-2-иловага мувофиқ амалга оширилади.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Агентлик ХМИ/ХҲМТга тақдим қилиш учун лойиҳа бўйича бошқа маълумотларни ҳам сўраб олиш ҳуқуқига эга";


в) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Давлат ташқи қарзи ҳисобидан молиялаштириладиган ҳар бир лойиҳанинг лойиҳаолди баҳоланиши ўтказилгандан сўнг Агентлик уларни устуворлик жиҳатини инобатга олиб, зарурат бўлганда, малакали консультант ва экспертларни жалб қилган ҳолда лойиҳаолди баҳолаб, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш кетма-кетлигини шакллантиради ва ҳар йили 1 мартга қадар Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига лойиҳаларнинг якуний рўйхатини келишиш учун тақдим этади.

Лойиҳалар рўйхати уларнинг ижтимоий-иқтисодий ва стратегик аҳамиятидан ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришдан келиб чиқиб шакллантирилади";


г) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳар йили 1 апрелга қадар давлат ташқи қарзи ҳисобига амалга ошириш учун таклиф этилаётган ва истиқболли лойиҳаларнинг жамланма рўйхатини шакллантиради ҳамда уни лойиҳалар ташаббускорларига, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига келишиш учун киритади.

Амалга ошириш учун таклиф этилаётган ва истиқболли лойиҳаларнинг жамланма рўйхати тақдим этилган кундан бошлаб бир ҳафта давомида кўриб чиқилади";


д) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Амалга ошириш учун таклиф этилаётган ва истиқболли лойиҳаларнинг жамланма рўйхати ҳамда унга киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчалар Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан тасдиқланади";


е) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. ХМИ/ХҲМТ билан ҳамкорлик қилиш стратегиялари (дастурлари)га киритилмаган лойиҳаларни амалга ошириш бўйича қарорлар Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишган ҳолда амалга оширилади".


ж) 11 ва 13-бандлар, 15-банднинг саккизинчи хатбошиси, 18-банд, 19-банднинг "а" кичик банди, 29-банднинг биринчи хатбошиси, 30-банднинг иккинчи хатбошиси, 34-банднинг биринчи ва учинчи хатбошилари, 37 ва 58-бандлар, 65-банднинг иккинчи хатбошиси, 83-банд, 84-банднинг биринчи, тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилари, 88-банднинг биринчи хатбошиси, 89-банднинг иккинчи - бешинчи хатбошилари ҳамда 91 ва 92-бандлардаги "Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси" сўзлари тегишинча "Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


з) 14-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Агентлик ХМИ/ХҲМТнинг инвестиция лойиҳасини тайёрлаш ва баҳолаш миссияларида қатнашади, дастлабки баҳолаш ҳужжатини ХМИ/ХҲМТ услубиётига мувофиқ (ХМИ/ХҲМТнинг шундай услубиёти мавжуд бўлганида) тайёрлашда лойиҳа ташаббускорига ўзининг хулоса ва таклифларини тақдим этади";


и) 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16. Лойиҳани дастлабки баҳолаш ҳужжати асосида лойиҳа ташаббускори ХМИ/ХҲМТнинг қоида ва тартиб-таомилларига мувофиқ ҳамда ХМИ/ХҲМТ билан биргаликда ХМИ/ХҲМТ томонидан қабул қилинган услубиётга ҳамда Агентлик билан келишилган техник топшириқларга мувофиқ лойиҳанинг ТИАсини ишлаб чиқади.

Агентлик инвестиция лойиҳаларининг ТИАсини ишлаб чиқишда вариантларни кўриб чиқиш асосида лойиҳани оқилона жойлаштириш ва амалга оширишнинг энг самарали техник, ташкилий ва иқтисодий ечимини танлашни белгилашда лойиҳа ташаббускорига ўзининг хулосаси ва таклифларини тақдим этади";


к) 48-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"48. ЛАОГни лойиҳа раҳбари бошқаради, лойиҳа раҳбари лойиҳа ташаббускори томонидан Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги, зарурат бўлганда, ХМИ/ХҲМТ билан келишиб лавозимга тайинланади ва озод этилади.

Шу билан бирга, ЛАОГнинг харид қилиш, мониторинг олиб бориш ва молия масалалари бўйича мутахассислари лойиҳа ташаббускори томонидан Агентлик, зарурат бўлганда, Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда ХМИ/ХҲМТ билан келишиб лавозимга тайинланади ва озод этилади.

Агентлик Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда ЛАОГ иш самарадорлигини лойиҳанинг тасдиқланган техник-иқтисодий параметрлари бажарилиши ва кредит маблағлари мақсадли ишлатиши юзасидан йил якунларига кўра баҳолайди ва унинг натижалари асосида масъул ходимларни рағбатлантириш, интизомий жавобгарликка тортиш ёки эгаллаб турган лавозимдан озод этиш бўйича лойиҳа ташаббускорига хулоса киритади";


л) 60-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"60. Лойиҳа бўйича амалга оширилаётган тадбирларнинг мониторингини ўтказиш мақсадида, лойиҳа ташаббускори Агентлик ва ХМИ/ХҲМТ билан ҳамкорликда лойиҳанинг ТИАсига мажбурий киритилаётган мониторинг натижаларининг матрицасини ишлаб чиқади.

ТИА ишлаб чиқилган ва тасдиқланган лойиҳалар бўйича лойиҳа ташаббускорлари Агентлик ва ХМИ/ХҲМТ билан келишган ҳолда натижалар матрицасини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади.

Агентлик лойиҳани амалга ошириш даврида ҳар йил якуни бўйича лойиҳанинг мақсадли кўрсаткичлари матрицаси мониторингини юритади ва натижадорлигини баҳолаб боради.

Агентлик Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда давлат ташқи қарзи ҳисобидан молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда лойиҳанинг мақсадли кўрсаткичлари матрицасини мониторинг қилиш ва баҳолаш натижаларига кўра белгиланган тадбирларни асоссиз равишда ўз вақтида бажармаган қарз олувчи ташкилотларнинг биринчи раҳбарлари иш ҳақининг 30 фоизигача миқдорда ушлаб қолиниши ёки уларга нисбатан интизомий чоралар кўриш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади";


м) 61-банднинг биринчи хатбошиси "лойиҳа офиси" сўзларидан кейин "ва Агентлик" сўзлари билан тўлдирилсин;


н) 66-бандда:

иккинчи хатбошидаги "Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида "Ўзинжиниринг" Республика лойиҳа институти" сўзлари "Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "ТИТК" қисқартмаси "Агентлик" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Монополияга қарши курашиш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Агар харидлар тартиб-таомиллари доирасида қурилиш ишларини олиб бориш назарда тутилмаган бўлса, харид комиссияси таркибида Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги вакилининг иштироки талаб этилмайди, унинг ўрнига ТИТК вакили қатнашади";


о) 69-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"69. ЛАОГ ёки Агентлик (тегишли лойиҳалар бўйича) харид тартиб-таомилларини ташкил қилиш учун масъул орган (кейинги ўринларда - ишчи орган)ҳисобланади. Агар лойиҳани амалга ошириш доирасида ЛАОГ тузиш назарда тутилмаган бўлса, унда лойиҳа ташаббускори томонидан тайинланган консалтинг компанияси ёки у томонидан ташкил этилган масъул гуруҳ ишчи орган вазифасини бажаради";


п) 76-банддаги "Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва/ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзинжиниринг" Республика лойиҳа институти" сўзлари "Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва/ёки Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


р) 85-бандда:

биринчи хатбошидаги "Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси" сўзлари "Агентлик" сўзи билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "Инвестициялар бўйича давлат қўмитасида" сўзлари "Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида" сўзлари билан алмаштирилсин;


с) 86-бандда:

биринчи, тўққизинчи, ўнинчи хатбошилардаги "Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси" сўзлари тегишинча "Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

саккизинчи хатбошидаги "Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси" сўзлари "Агентлик" сўзи билан алмаштирилсин;


т) 93-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"93. Агентлик лойиҳа фойдаланишга топширилгандан сўнг, зарурат бўлганда, малакали мутахассисларни жалб этган ҳолда 5 йил давомида йилда камида бир маротаба лойиҳа ҳудудига чиқиб, тасдиқланган техник-иқтисодий параметрлар бажарилиши юзасидан мониторинг ва баҳолаш ишларини амалга оширади";


у) 94-банддаги "Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси" сўзлари "Агентлик" сўзи билан алмаштирилсин;


ф) Низом қуйидаги мазмундаги 1-1-илова билан тўлдирилсин:


"Халқаро молия институтлари ва хорижий

ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги

лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш

тартиби тўғрисидаги низомга

1-1-ИЛОВА



Лойиҳа концепцияси

1-БОБ. ЛОЙИҲА ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ

Лойиҳа номи



Лойиҳа соҳани ривожлантириш стратегиясига боғлиқлиги(1)

(концепция номи ва лойиҳа стратегияси доирасида ҳал қилинадиган вазифа(лар)



Лойиҳа соҳаси



Лойиҳани амалга ошириш жойи



Лойиҳанинг ташаббускори (буюртмачиси)

(номи, СТИР, манзили, телефони)



Лойиҳа (лойиҳа офиси) раҳбари



2-БОБ. ЛОЙИҲА ТАВСИФИ

Таклиф этилаётган молиялаштириш режаси:

(лойиҳа суммаси ва кўзда тутилаётган молиялаштириш манбаи)



Лойиҳани амалга ошириш:



Лойиҳани амалга ошириш асослари

(шу жумладан, лойиҳани бошлаш учун асос бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар)



Лойиҳа тавсифи (лойиҳага кирган ишлар тавсифи)



Лойиҳа самарадорлиги

а) харажат-фойда таҳлили кўрсаткичлари(2) (NPV, IRR)

б) харажат-фойда таҳлили кўрсаткичлари(3)

Ўзини оқлаш муддати даври:



Кутилаётган лойиҳа хатарлари



Харажат турлари:

- Ускуналар;

- Қурилиш-монтаж ишлари;

- Бошқа харажатлар



3-БОБ. ЛОЙИҲАНИ АМАЛГА ОШИРИШ НАТИЖАСИДА

ЭРИШИЛИШИ РЕЖАЛАШТИРИЛГАН ЎЛЧАНАДИГАН

НАТИЖАЛАРНИНГ ДАСТЛАБКИ МАТРИЦАСИ

Лойиҳа мақсадлари



Лойиҳанинг мақсадли кўрсаткичлари ва уларнинг йиллар бўйича тақсимоти


Кўрсаткичлар


Ўлчов

бирлиги


Давр (йиллар бўйича)


20__


20__


20__


20__


20__











Лойиҳа натижалари










            

1) Лойиҳа нима учун миллий ва соҳавий режалаштириш, стратегик ва макроиқтисодий эҳтиёжлар нуқтаи назаридан зарурлигини тушунтириш талаб этилади.


2) Харажатлар-фойда таҳлили дисконтланган пул оқимларини таҳлил қилиш орқали вақт ўтиши билан инвестицияларнинг қайтарилишини баҳолаш имконини беради (ҳисоблаш учун ишлатиладиган ўлчов бирликлари: лойиҳа қиймати - пул ҳисобида; лойиҳа натижаси - пул ҳисобида).


3) Харажатлар-фойда таҳлили нисбий харажатлар ва натижалар асосида бир хил натижаларга олиб келадиган турли вариантлар харажатларини таққослайди.";


х) Низом қуйидаги мазмундаги 1-2-илова билан тўлдирилсин:


"Халқаро молия институтлари ва хорижий

ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги

лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш

тартиби тўғрисидаги низомга

1-2-ИЛОВА



Давлат ташқи қарзи ҳисобига лойиҳаларни

амалга ошириш тартиби

СХЕМАСИ

Т/р

Тадбир номи


Муддат


Масъул ижрочилар


1-босқич. Лойиҳани шакллантириш

1.

Лойиҳа концепциясини ишлаб чиқиш (паспорт)


Зарур ҳолатда

Лойиҳа ташаббускори

2.

Лойиҳа концепциясини Соҳавий илмий техник кенгаш билан келишиш


Белгиланган

муддатда


Лойиҳа ташаббускори

3.

Лойиҳа концепциясини халқ депутатлар Кенгаши билан келишиш


Ҳар йили

1 январгача


Лойиҳа ташаббускори, маҳаллий ҳокимиятлар


4.

Лойиҳа концепциясини келишиш учун Агентликка киритиш


Ҳар йили

1 февралгача


Лойиҳа ташаббускори


5.

Агентлик давлат ташқи қарзи томонидан молиялаштириладиган ҳар бир лойиҳани олдиндан баҳолашни ўтказгач, уларнинг устуворлигини ҳисобга олган ҳолда лойиҳани амалга ошириш кетма-кетлигини шакллантириш ва лойиҳаларнинг якуний рўйхатини Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига келишиш учун киритиш


Ҳар йили

1 мартгача

Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги (Агентлик)

6.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ташқи қарз ҳисобига амалга ошириш учун истиқболли ва таклиф этилаётган лойиҳаларнинг жамлама рўйхатини сўнгги келишиш учун лойиҳа ташаббускорларига, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига ва Молия вазирлигига тақдим этиш


Ҳар йили

1 апрелгача

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

7.

Йиғма рўйхатни кўриб чиқиш ва тегишли таклифларни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига тақдим қилиш


7 кун

Лойиҳалар ташаббускорлари, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги


8.

Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан лойиҳалар концепциясини кўриб чиқиш, тасдиқлаш учун киритиш


Тегишли

таклифлар

йиғилгандан

сўнг 7 кун

ичида


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси


9.

ХМИ/ХҲМТ билан ҳамкорлик қилиш бўйича шакллантирилган стратегиялар (дастурларни) Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишиш


Белгиланган

тартибда


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси


10.

ХМИ/ХҲМТ билан ҳамкорлик қилиш стратегияларига (дастурларига) киритилмаган лойиҳаларни амалга ошириш бўйича қарорлар Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишган ҳолда амалга оширилади.

ХМИ/ХҲМТ лойиҳанинг тайёрланишини бошлаш учун Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан ХМИ/ХҲМТга сўровнома юборилади


Белгиланган

тартибда


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги


2-босқич. Лойиҳанинг техник-иқтисодий

асосномасини тасдиқланиш жараёни

11..

Лойиҳанинг техник-иқтисодий асосномасини ишлаб чиқиш учун Техник топшириқни ишлаб чиқиш ва соҳавий илмий-техник кенгаш билан келишиш


Белгиланган

муддатда


Лойиҳа ташаббускори

12.

Ишлаб чиқилган техник топшириқни ваколатли органлар билан келишиш


Белгиланган

муддатда


Агентлик

13.

ХМИ/ХҲМТ миссияси билан лойиҳани тайёрлашни бошлаш


Белгиланган

муддатда


Агентлик

14.

Тасдиқланган техник топшириққа ва ХМИ/ХҲМТ баҳолаш ҳисоботга асосан лойиҳанинг техник-иқтисодий асосномасини ишлаб чиқиш


Белгиланган

муддатда


Лойиҳа ташаббускори

15.

Ишлаб чиқилган лойиҳанинг техник-иқтисодий асосномасини соҳавий илмий-техник кенгаш билан келишиш


14 кун

Лойиҳа ташаббускори, соҳавий илмий-техник кенгаш


16.

Лойиҳанинг техник-иқтисодий асосномасини бир вақтнинг ўзида тегишли ваколатли органларда экспертизадан ўтказиш


14 кун


Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги


17.

Лойиҳани амалга ошириш бўйича Ҳукумат қарорини ишлаб чиқиш, келишиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш


Белгиланган

муддатда


Лойиҳа ташаббускори

3-босқич. Қарз келишувини имзолаш жараёни*

18.

ХМИ/ХҲМТ билан қарз келишуви лойиҳаси шартларини кўриб чиқиш, музокаралар ўтказиш ва баённомани имзолаш


Белгиланган

муддатда


Лойиҳа ташаббускори, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Агентлик


19.

ХМИ/ХҲМТнинг директорлар кенгаши томонидан лойиҳанинг маъқулланиши


Белгиланган

муддатда


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, лойиҳа ташаббускори


20.

Ҳукуматнинг тегишли қарори билан лойиҳанинг техник-иқтисодий асосномасини тасдиқлаш


Белгиланган

муддатда


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли котибиятлари


21.

Ҳукумат ва ХМИ/ХҲМТ ўртасида қарз келишувини имзолаш


Белгиланган

муддатда


Молия вазирлиги, лойиҳа ташаббускори


22.

Ҳукумат номидан қарз келишувига юридик хулосани ХМИ/ХҲМТга тақдим этиш


Белгиланган

муддатда


Адлия вазирлиги, лойиҳа ташаббускори, Молия вазирлиги


4-босқич. Лойиҳалаштириш ва консалтинг хизматлари кўрсатиш учун

ғолиб компанияларни, пудратчи ташкилотларни ва технологик

ускуналарни етказиб берувчиларни аниқлаш жараёни

23.

Харид ҳужжатини ишлаб чиқиш


график асосида

Лойиҳа ташаббускори, Агентлик


24.

Харид ҳужжатини келишиш ва эълон бериш


30 кун

Лойиҳа ташаббускори, Агентлик, Соҳавий харид комиссияси, ХМИ/ХҲМТ


25.

Тендер олдидан учрашувлар ўтказиш, эълон қилинган тендер шартлари ва талабларига аниқлик киритиш


Соҳавий харид

комиссияси

қарорига

мувофиқ


Лойиҳа ташаббускори, Агентлик


26.

Харид иштирокчиларининг таклифларини қабул қилиш


30-60 кун

Агентлик, Соҳавий харид комиссияси


27.

Келиб тушган таклифларни баҳолаш


30 кун

Лойиҳа ташаббускори, Агентлик, Соҳавий харид комиссияси


28.

Баҳолаш ҳисоботи натижаларини келишиш


30 кун

Агентлик, Соҳавий харид комиссияси, ХМИ/ХҲМТ


29.

Шартномаолди музокараларни ўтказиш, ХМИ/ХҲМТ билан шартнома лойиҳасини келишиш ва уни имзолаш


30 кун

Лойиҳа ташаббускори, ХМИ/ХҲМТ


30.

Шартномани ваколатли органларда рўйхатдан ўтказиш


14 кун

Лойиҳа ташаббускори, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги


5-босқич. Лойиҳани фойдаланишга топшириш

31.

Лойиҳани фойдаланишга топшириш бўйича Ишчи комиссия далолатномасини расмийлаштириш


30 кун

Лойиҳа ташаббускори

32.

Лойиҳани фойдаланишга топшириш бўйича Давлат қабул қилиш комиссияси далолатномасини расмийлаштириш


90 кун

Лойиҳа ташаббускори

     

Изоҳ: *) Имзолаш жараёни ХМИ/ХҲМТ талаблари асосида амалга оширилади".


22. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги "Осиё тараққиёт банки иштирокида "Жиззах шаҳрида канализация тизимини ривожлантириш" лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3885-сон қарорида:


а) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. "Ўзсувтаъминот" АЖ "Жиззах сув таъминоти" МЧЖ томонидан ОТБ қарзи ўз вақтида қайтарилиши ва қарз бўйича фоизлар тўланиши устидан назоратни таъминлаш мақсадида жамиятда "Жиззах сув таъминоти" МЧЖнинг ушбу мақсадлар учун зарур маблағлар жамланадиган махсус ҳисоб рақами очилишини таъминласин";


б) 6-бандда:

учинчи хатбошидаги "Жиззах вилояти "Сувоқава ДУК" маблағларининг "Коммунхизмат" агентлиги" сўзлари "Жиззах сув таъминоти" МЧЖ маблағларининг "Ўзсувтаъминот" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М.Х. Солиев" сўзлари "Ўзсувтаъминот" АЖ бошқарув раиси С. Саифназаров" сўзлари билан алмаштирилсин.


23. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 апрелдаги "Осиё тараққиёт банки иштирокида "Ўзбекистоннинг ғарбий қисмида ичимлик суви таъминоти тизимларини ривожлантириш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4271-сон қарорида:


а) 3-бандда:

иккинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги" сўзлари "Ўзсувтаъминот" акциядорлик жамияти" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзсувтаъминот" акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда - "Ўзсувтаъминот" АЖ), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва "Қорақалпоқ сув таъминоти" МЧЖ лойиҳани амалга ошириш, ОТБ қарз маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш юзасидан ижро этувчи органлар ҳисобланади";

бешинчи хатбошидаги "Туямўйин-Нукус" МСҚФБ" сўзлари "Қорақалпоқ сув таъминоти" МЧЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 4-банддаги "Коммунхизмат" агентлиги" ва "Туямўйин-Нукус" МСҚФБ" сўзлари тегишлича "Ўзсувтаъминот" АЖ" ва "Қорақалпоқ сув таъминоти" МЧЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 6-банднинг биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири, "Коммунхизмат" агентлиги бош директори" сўзлари "Ўзсувтаъминот" АЖ бошқарув раиси" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 8-банддаги "Коммунхизмат" агентлигининг амалдаги ОТБ лойиҳаларини мувофиқлаштириш гуруҳига" сўзлари "Ўзсувтаъминот" АЖга" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 10-банддаги "Туямўйин-Нукус" МСҚФБ" сўзлари "Қорақалпоқ сув таъминоти" МЧЖ" сўзлари билан алмаштирилсин.


24. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 майдаги "Хитой Халқ Республикасига олий даражадаги ташриф давомида эришилган келишувларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4308-сон қарорининг 3-банди биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг ваколатхонаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги Элчихонаси ҳузуридаги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ваколатхонаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


25. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 июлдаги "Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида "Фарғона водийсида қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4399-сон қарорида:


а) 2-банднинг учинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик)" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 4-иловада:


12-позициядаги "Чора-тадбирнинг номи" устунидаги "Агентлик (Ш. Шоахмедов)" ва "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев), Инновация вазирлиги (И. Абдурахмонов)" сўзлари тегишинча "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев)" ва "Инновация вазирлиги (И. Абдурахмонов)" сўзлари билан алмаштирилсин;


14-позициядаги "Чора-тадбирнинг номи" устунидаги "Агентлик (Ш. Шоахмедов)" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев)" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 5-илованинг 2, 4 ва 6-позициялари "Вазирлик ва идоралардан" устунидаги "Агентлик (Ш. Шоахмедов)" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев)" сўзлари билан алмаштирилсин.


26. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 июлдаги "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ва озиқ-овқат саноатини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4406-сон қарорида:


а) 2-банднинг биринчи хатбошисидан ", унинг ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 2-илова изоҳининг иккинчи хатбошисидан "ва Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги" сўзлари чиқариб ташлансин.


27. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 31 июлдаги "Қишлоқ хўжалиги машинасозлигини жадал ривожлантириш, аграр секторни қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлашни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4410-сон қарорига 6-илованинг 8-позицияси "Қарор бандлари" устунидаги "Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


28. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 августдаги "Ўзбекистон Республикасида мувофиқликни баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш ва синов лабораториялари комплексини ривожлантириш тўғрисида"ги ПҚ-4419-сон қарорининг 6-бандидаги "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


29. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 октябрдаги "Сув ресурсларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4486-сон қарорида:


а) 2-бандда:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи - тўртинчи хатбошилар тегишинча иккинчи - учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


в) 5-илованинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига юритиш учун топшириладиган сув хўжалиги соҳасидаги инвестиция лойиҳалари рўйхати".


30. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 январдаги "Чорвачилик тармоғини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4576-сон қарорининг 8-бандидаги "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


31. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 февралдаги "Лимончилик тармоғини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4610-сон қарорининг 7-банди биринчи хатбошисидан "ҳамда Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги" сўзлари чиқариб ташлансин.


32. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 апрелдаги "Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) иштирокидаги "Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат занжири яратишни ривожлантириш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4669-сон қарорида:


а) 2-банднинг учинчи хатбошисидаги "Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик)" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 4-банднинг биринчи хатбошисидаги "Агентлик" сўзи "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


33. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 апрелдаги "Ёввойи ҳолда ўсувчи доривор ўсимликларни муҳофаза қилиш, маданий ҳолда етиштириш, қайта ишлаш ва мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4670-сон қарорида:


а) 12-банддан ", Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 22-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"22. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг буюртмасига асосан доривор ўсимликлар соҳасида халқаро молия институтлари иштирокида амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида доривор ўсимликлар етиштирувчилар, қайта ишловчилар ва мутахассисларни хорижий мамлакатларга юборсин".


34. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 апрелдаги "Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, бюджет, базавий инфратузилма ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш учун ташқи ёрдам маблағларини жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4691-сон қарорининг 5-банди бешинчи хатбошисидан "ҳамда Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги" сўзлари чиқариб ташлансин.


35. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 майдаги "Республика ҳудудларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4709-сон қарорининг 3-бандида:


а) "е" кичик банддан ", Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) "з" кичик банддаги "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


36. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 июндаги "Туризм соҳасини санитария-эпидемиологик хавфсизликнинг кучайтирилган режими талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4755-сон қарорининг 1-банди "в" кичик банди бешинчи хатбошисидаги, 6-банди биринчи хатбошисидаги ва 1-илованинг номланишидаги "эркин туристик" сўзлари "туристик-рекреацион" сўзлари билан алмаштирилсин.


37. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 августдаги "Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида "Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4803-сон қарорининг 4-банди бешинчи хатбошидаги "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


38. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 августдаги "Хоразм вилоятида тадбиркорликни ривожлантириш ва унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4810-сон қарорида:


а) 10-банднинг биринчи хатбошисидаги "инвестиция компаниясига" сўзлари "Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Инфратузилма жамғармасига" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 11-банднинг биринчи хатбошисидаги "инвестиция компанияси томонидан" сўзлари "Хоразм вилояти маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан" сўзлари билан алмаштирилсин.


39. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 октябрдаги "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5263-сон қарорига 3-илованинг 84-88-позицияларида:


а) "Ижро муддати" устунидаги "2021 йил 15 ноябрь" сўзлари "2022 йил 15 январь" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) "Масъул ижрочи" устунидаги "Маданият вазирлиги" сўзлари "Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 21 декабрь


















































Время: 0.0061
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск