Экспортно-Импортные Операции

Нормативно-правовые акты / Таможенное законодательство / Регулирование и контроль перемещения товаров (работ, услуг) через таможенную границу / Общие положения /

1975 йилдаги Юкларни халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги Божхона конвенциясини қўллаш ҳақида Низом (ЎзР ВМ 02.12.2021 й. 727-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 2 декабрдаги

727-сон қарорига

1-ИЛОВА



1975 йилдаги Юкларни халқаро йўлларда ташиш

дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш

тўғрисидаги Божхона конвенциясини қўллаш ҳақида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазур Низом 1975 йилдаги Юкларни халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги Божхона конвенциясини (кейинги ўринларда - Конвенция) қўллаш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:


аҳдлашувчи томон - Конвенцияга аъзо давлат;


жўнатувчи божхона органи - юклар ёки юкларнинг қисми учун халқаро йўлларда ташиш (кейинги ўринларда - ХЙТ) бошланадиган аҳдлашувчи томоннинг ҳар қандай божхона органи;


йўл транспорти воситаси - механик йўл транспорт воситалари, шу жумладан, транспорт воситаларида шатакка олиш учун мўлжалланган исталган тиркама ва ярим тиркамалар;


йўл-транспорт ҳодисаси (кейинги ўринларда - ЙТҲ) - транспорт воситаларининг юк бўлинмаларига ёки божхона пломба ва муҳрларига зарар етказган тасодифий ҳолат;


кафолат - ХЙТ дафтарчаси бўйича ташилаётган товарларга нисбатан божхона тўловлари тўланишини таъминлаш;


Кафолат уюшмаси - Конвенция ва Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларига кўра ХЙТ дафтарчасидан фойдаланувчи шахсларга кафиллиги тан олинган уюшма (Ўзбекистонда - Ўзбекистон халқаро автомобилда ташувчилар уюшмаси (AIRCUZ);


контейнер - юкларни жойлаштиришга мўлжалланган ёпиқ ёки қисман ёпиқ идиш, доимий ва етарли даражада мустаҳкам, шунингдек, кўп маротаба ишлатишга мўлжалланган, юкларни оралиқ масофада қайта юкламасдан, битта ёки бир нечта транспорт турларида ташишга мўлжалланган, бир транспорт туридан иккинчи транспорт турига юклашни енгиллаштириш учун жиҳозланган, юкларни енгил ортиш ва тушириш учун тайёрланган, камида бир куб метр ички ҳажмига эга бўлган транспорт ускунаси (цистерна ёки бошқа шунга ўхшаш мослама);


манзилдаги божхона органи - юклар ёки юкларнинг қисми учун ХЙТ якунланадиган аҳдлашувчи томоннинг ҳар қандай божхона органи;


оғир вазнли ёки катта ҳажмли юклар - ҳар қандай оғир ва катта ҳажмли, оғирлиги, ўлчами ва хусусиятидан келиб чиқиб, ёпиладиган йўл транспорт воситаси ёки контейнерда ташилмайдиган юклар;


оралиқ божхона органи - ХЙТ давомида йўл транспорт воситалари, транспорт воситаларининг таркиби ёки контейнерлар кириши ва чиқишидаги исталган аҳдлашувчи томоннинг божхона органи;


товарлар - ХЙТ тартиб-таомиллари асосида ташиладиган юклар;


транспорт воситаларининг таркиби - йўл ҳаракатида бир бутун бўлиб иштирок этадиган тиркалган йўл транспорт воситалари;


ХЙТ дафтарчаси - жўнатиш жойидан манзилдаги жойгача юкларни кузатиб борадиган, Конвенцияга асосан давлат божхона хизмати органлари ва ХЙТ дафтарчасидан фойдаланувчилар томонидан қўлланиладиган ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шаклдаги халқаро божхона ҳужжати;


ХЙТ дафтарчасидан фойдаланувчи - Конвенцияга мувофиқ ХЙТ дафтарчаси берилган шахс бўлиб, ушбу шахс номидан юкларни ХЙТ тартиб-таомиллари асосида жойлаштириш нияти билан жўнатувчи божхона органига божхона декларацияси кўринишида ХЙТ дафтарчасини тақдим қилувчи шахс;


ХЙТ операцияси - ХЙТнинг бир қисми бўлиб, аҳдлашувчи томоннинг жўнатувчи ёки оралиқ (кириш) божхона органидан манзилдаги ёки оралиқдаги (чиқишдаги) божхона органигача юкларни ташиш;


ХЙТ - товарларни жўнатувчи божхона органидан манзилдаги божхона органигача ХЙТ дафтарчасидан фойдаланган ҳолда ташиш;


шахс - жисмоний ёки юридик шахслар;


SafeTIR - Конвенцияга 10-иловага асосан божхона маъмуриятлари ва кафолат уюшмалари учун очиқ бўлган, манзилдаги (оралиқ) божхона органларида ХЙТ операциялари якунланиши бўйича маълумотларни сақлаш ҳамда ХЙТ дафтарчасидан фойдаланишни назорат қиладиган тизим.


3. ХЙТ дафтарчасидан фойдаланувчи йўл транспорт воситаси, транспорт воситаси таркиби ёки контейнерни, юкланган юки ва уларга расмийлаштирилган ХЙТ дафтарчаси билан биргаликда жўнатувчи, оралиқ ва манзилдаги божхона постига тақдим этиш ҳамда Конвенциянинг бошқа тегишли қоидаларига амал қилиш учун жавобгар ҳисобланади.

ХЙТ тартиб-таомиллари асосида ташиладиган товарлар оралиқ божхона органларида олиб кириш ёки олиб чиқиш учун бож ва солиқларни тўлаш ёхуд депозитга қўйишдан озод этилади.

Бундай божхона органларида ХЙТ дафтарчасини божхона расмийлаштирувидан ўтказганлик учун йиғим ундирилмайди.


4. ХЙТ тартиб-таомилларига асосан муҳрланган транспорт воситаларида, муҳрланган транспорт воситаларининг таркибида ёки муҳрланган контейнерларда ташилган товарлар оралиқ божхона органларида божхона кўригидан озод қилинади.

Божхона органлари томонидан божхона кўриги қуйидаги ҳолларда, истисно тариқасида, ўтказилади:

божхона органларига ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар ёки давлат бошқаруви органларидан тушган материаллар, шунингдек, хорижий давлатлар божхона ва бошқа давлат органлари ҳамда халқаро ташкилотлардан олинган маълумотлар мавжуд бўлганда;

божхона тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилганлиги аломатлари мавжуд бўлганда;

божхона кўригини ўтказиш хавфни бошқариш автоматлаштирилган тизими томонидан буюрилганда.

Конвенция қоидалари жамоат тартиби, жамоат хавфсизлиги, соғлиқни сақлаш ва гигиена, шунингдек, ветеринария ёки фитосанитария назоратини амалга оширишда келиб чиқадиган чекловларга тўсқинлик қилмайди.


5. ХЙТ тартиб-таомиллари асосида ташиладиган товарлар учун тўланадиган божхона божлари ва солиқларнинг миқдори кафолат суммасидан ошганда ёхуд Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига асосан ХЙТ тартиб-таомиллари асосида етказиб берилиши мумкин бўлмаса, товарлар ва транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида кўрсатилган божхона назорати остида етказиб бериш тартиби кўлланилади.


6. Конвенциянинг 45-моддасига асосан Ўзбекистон Репсубликаси ҳудудида ХЙТ дафтарчасидан фойдаланган ҳолда транзит равишда ҳаракатланишга йўл қўйиладиган божхона постлари рўйхати Ўзбекистон Репсубликаси Давлат божхона қўмитаси томонидан тасдиқланади ва унинг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.



2-БОБ. ХЙТ ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРИНИ

ҚЎЛЛАШ ШАРТЛАРИ


7. Товарлар:

Конвенция ва ушбу Низомга мувофиқ тўлдирилган ва расмийлаштирилган ХЙТ дафтарчаси билан кузатиб борилса;

кафолат уюшмаси кафолати билан таъминланса;

божхона пломбалари ва муҳрлари остида ташишга рухсат берилган транспорт воситаларида, транспорт воситалари таркибида ёки контейнерларда (оғир вазнли ёки катта ҳажмли юкларни ташиш бундан мустасно) ташилганда, ХЙТ тартиб-таомиллари қўлланилади.


8. Жўнатиш, оралиқ ва манзилдаги божхона органларига товарларни, транспорт воситаларини, транспорт воситаларининг таркибини ёки контейнерни ва уларга тегишли бўлган ХЙТ дафтарчасини етказиб беришга, Конвенциянинг бошқа қоидаларига амал қилиниши учун ХЙТ дафтарчасидан фойдаланувчи масъул ҳисобланади.


9. Транспорт воситаларига "TIR" ёзувли тўртбурчак лавҳа (маҳкамланадиган, аниқ ўлчам ва ёзувга эга тахта ёки бошқа жисимлардан ясалган махсус мослама) ёпиштирилиши лозим. Битта лавҳа транспорт воситаси ёки транспорт виситалари таркибининг олд томонига, иккинчиси эса орқа томонига аниқ кўринадиган жойга жойлаштирилади. Ушбу лавҳалар олинадиган бўлиши шарт.


10. Барча жўнатиш божхона органлари томонидан ХЙТ дафтарчасини қабул қилганлик бўйича тегишли белги қўйилгандан сўнг ХЙТ дафтарчаси манзилдаги божхона органига тақдим этилиши мумкин.


11. ХЙТ тартиб-таомиллари асосида ташишларни фақат ХЙТ дафтарчасидан фойдаланувчи амалга ошириши мумкин.

Халқаро ташиш бир давлатда рўйхатдан ўтган автомобиль юк тортгичи ва бошқа давлатда рўйхатдан ўтган тиркама ва (ёки) ярим тиркамадан иборат транспорт воситаларининг таркибида амалга оширилса, ХЙТ дафтарчаси автомобиль юк тортгич рўйхатдан ўтган давлатнинг кафолат уюшмасидан олинган бўлиши керак.

Транспорт воситаси товар сифатида ҳаракатланган тақдирда, ХЙТ дафтарчаси товар қабул қилувчи ёки жўнатувчи давлат кафолат уюшмасидан олинади.


12. Ҳар бир ХЙТ дафтарчаси учун 100 000 (юз минг) еврогача божхона тўловлари ва солиқларни тўлаш кафолатланади. Кўрсатилган сумма тўловни амалга ошириш кунидан олдинги кун учун амал қиладиган Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича миллий валютада тўланади.

ХЙТ операцияси давомида Ўзбекистон Республикаси божхона қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилганда, кафолат уюшмаси божхона тўловларини

...
Время: 0.0595
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск