ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўсимлик дунёси тўғрисидаги қонунчилик / Ўрмон хўжалигини ташкиллаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.12.2021 й. 791-сон "Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги ташкилотларда ишловчи ходимларнинг ишлаб чиқариш меъёрларини белгилаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.12.2021 й.

N 791




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЎРМОН

ХЎЖАЛИГИ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ ТИЗИМИДАГИ

ТАШКИЛОТЛАРДА ИШЛОВЧИ ХОДИМЛАРНИНГ

ИШЛАБ ЧИҚАРИШ МЕЪЁРЛАРИНИ БЕЛГИЛАШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида ўрмон хўжалиги тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида" 2020 йил 6 октябрдаги ПҚ-4850-сон қарорига мувофиқ ҳамда ўрмон хўжалиги соҳасида ишловчи ходимларнинг ишлаб чиқариш меъёрларини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги давлат ўрмон хўжаликларида ўрмончилик йўналишидаги ходимларнинг сони меъёрлари 1-иловага мувофиқ;

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги давлат ўрмон хўжаликларида ўрмон бўлимлари ва ўрмон участкаларини ташкил этиш учун талаб этиладиган ер майдонининг меъёрлари 2-иловага мувофиқ;

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги давлат ўрмон хўжаликларида бошқа йўналишдаги ходимларнинг сони меъёрлари 3-иловага мувофиқ;

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги давлат ўрмон хўжаликлари раҳбарлари, муҳандис-техник ходимлари, ишлаб чиқариш ходимлари ва хизматчиларининг штат бирликлари меъёрлари 4-иловага мувофиқ;

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги Ўрмон хўжалиги илмий- тадқиқот институти тизимидаги илмий-тажриба станцияларининг штат бириклари меъёрлари 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилансинки, давлат ўрмон хўжаликлари штат бирликлари сонини ушбу қарор талабларига мувофиқлаштириш 2022 йил 1 январдан амалга киритиладиган штат жадвалларида акс эттирилади.

Бунда бюджет ҳисобидан қўшимча талаб этиладиган маблағлар 2022-2023 йилларда босқичма-босқич молиялаштирилади.


3. 2022 йил 1 январдан бошлаб Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти ва унинг Андижон филиали:

ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш, бино ва иншоотларини сақлаш харажатларини молиялаштириш, шунингдек, жорий харажатларини қоплаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

илмий ва раҳбар ходимлари иш ҳақи Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техник дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маоши миқдорига ҳамда бошқарув, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларининг иш ҳақи Фанлар академияси илмий-тадқиқот институтларининг бошқарув ва ёрдамчи ходимларининг базавий лавозим маоши миқдорига тенглаштирилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Н.Ж. Бакиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                           А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 30 декабрдаги

791-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги

давлат ўрмон хўжаликларида ўрмончилик

йўналишидаги ходимларнинг сони

МЕЪЁРЛАРИ

Мутахассислар лавозими


Ишчи ва ходимлар

сони (бирлик)


Ўрмончилик йўналиши бўйича

Ўрмоншунос* (ўрмонбеги)


Тоғ (6500 гектаргача)


1

Чўл (250000 гектаргача)


1

Водий (1500 гектаргача)


1

Тўқай (1500 гектаргача)


1

Ўрмон устаси*

Тоғ (6500 гектаргача)


2

Чўл (250000 гектаргача)


1

Водий (1500 гектаргача)


2

Тўқай (1500 гектаргача)


1

Егерь*

Тоғ (6500 гектаргача)


1

Чўл (250000 гектаргача)


1

Водий (1500 гектаргача)


1

Тўқай (1500 гектаргача)


1

Ўрмончи* (қўриқчи, миллий табиат боғларида назоратчи)


Тоғ (1500 гектарга)


1

Чўл (3000 гектарга)


1

Водий (300 гектарга)


1

Тўқай (300 гектарга)


1

Ёрдамчи ишчи** (Ишчи)


Тоғ (1500 гектарга)


2,8

Чўл (2000 гектарга)


2,6

Водий (10 гектарга)


0,84

Тўқай (500 гектарга)


2,6

*) Штат бирликларини сақлаш бюджет маблағлари ҳисобидан қопланади.

**) Штат бирликларини сақлашнинг 30 (ўттиз) фоизи бюджет маблағлари ҳисобидан, 70 (етмиш) фоизи бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан қопланади.


Изоҳ.

Ёрдамчи ишчиларнинг меъёрлари тоғ ва чўл ҳудудларида аҳолидан 50 км ва ундан ортиқ узоқликда жойлашган ҳолларда 10 баробарга кам ҳисобланади.

Ўрмончи ва ёрдамчи ишчиларнинг меъёрлари тоғ ва чўл ҳудудларида аҳолидан 50 км ва ундан ортиқ узоқликда жойлашган ҳамда давлат ўрмон ва ўрмон ов хўжалиги балансида 500 минг гектардан зиёд майдон бўлганда 30 баробарга кам ҳисобланади.

Ўрмон устаси лавозими ўрмон билан қопланган майдонларга, егерь лавозими ов қилишга ажратилган майдонларга нисбатан ҳисобланади.

Меъёрлар белгиланган майдонлардан 25 фоизга кам бўлганда штат бирлиги 0,25 баробарга, 50 фоизга кам бўлганда штат бирлиги 0,5 баробарга, 0,75 фоизга кам бўлганда штат бирлиги 0,75 баробарга кам ҳисобланади.

Ушбу меъёрлар Тошкент вилоятидаги Угам-Чотқол давлат миллий табиат боғи, Чотқол давлат биосфера қўриқхонаси, Бурчмулла ва Оҳангарон давлат ўрмон хўжаликларига татбиқ этилмайди.






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 30 декабрдаги

791-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги

давлат ўрмон хўжаликларида ўрмон бўлимлари

ва ўрмон участкаларини ташкил этиш учун талаб

этиладиган ер майдонларининг

МЕЪЁРЛАРИ

Т/р

Номи


Ўлчов

бирлиги


Ўрмон фонди участкасининг ер

тоифаси ва жойлашиш зонаси


Тоғ


Чўл


Водий


Тўқай


аҳолига

яқин


аҳолидан

узоқ


1.

Ўрмон бўлими


гектаргача


6500


25000


250000


1500


1500


2.

Ўрмон участкаси


гектаргача


1500


5000


50000


300


300


         

Изоҳ.

Ушбу меъёрларни қўллашда давлат ўрмон хўжаликларнинг ўрмон бўлими ҳудудлари орасидаги масофа 15 км дан ва ўрмон участкалари ҳудудлари орасидаги масофа 7 км дан кам бўлмаслиги лозим.

Давлат ўрмон хўжаликларининг ер майдонлари ушбу меъёрдан ортиқ бўлганда "Ўрмон бўлими" ва "Ўрмон участкалари" мазкур меъёрдан келиб чиқиб ташкил этилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 30 декабрдаги

791-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги

давлат ўрмон хўжаликларида бошқа

йўналишдаги ходимларнинг сони

МЕЪЁРЛАРИ

Ўрмон барпо этиш, кўчат етиштириш ва уруғчилик йўналиши бўйича*

Мутахассислар лавозими


Ишчи ва ходимлар сони (бирлик)


Агроном - экин майдони ўлчами бўйича


75 гектаргача


0,15

75-150 гектаргача


0,25

150-225 гектаргача


0,33

225 гектардан юкори


0,33 штат бирлигига 225 гектардан юқори бўлган ҳар 75 гектар учун 0,15 штат бирлиги қўшилади


Уруғчилик бўйича агроном


1

(ҳар бир уруғчиликка ихтисослашган давлат ўрмон хўжаликларида)


Гараж механиги


1

10-25 тагача техника бирлигига (юк машиналари, енгил автомобиллар, механизм ва бошқа техникалар билан бирга)


Овчилик, чорвачилик йўналиши бўйича*

Ветеринария врачи


Чорвачилик, овчилик, балиқчилик, паррандачилик, асаларичилик йўналиши мавжуд хўжаликларда


1

Зоотехник


30 шартли бошгача


1

Механик (Чорвачилик)


1

10-25 тагача техника бирлигига

(сут соғиш ускуналари ҳамда озуқа тайёрлаш ва тарқатиш механизмлари билан бирга)


Балиқчилик йўналиши бўйича*

Балиқчи зоотехник


25 гектаргача


0,25

25-50 гектаргача


0,5

50 гектардан юқори


0,5 штат бирлигига 50 гектардан юқори бўлган ҳар 25 гектар учун 0,25 штат бирлиги қўшилади


Ўрмончилик ваўрмондан қўшимча фойдаланиш йўналиши бўйича*

Қишлоқ хўжалиги экин

турлари номи


Суғориш ишларида

1 гектар ҳисобига

ишчи сони


Агротехник тадбирларда

1 гектар ҳисобига

ишчилар сони


Дарахт ва бута кўчатлари етиштириш


3,61

3,61

Пахта етиштириш


0,33

0,5

Бошоқли дон етиштириш


0,1

0,1

Картошка етиштириш


0,17

1,61

Сабзавот етиштиришда


0,14

1,96

Полиз маҳсулотлари етиштириш


0,07

1,55

Мева етиштириш


0,04

0,7

Узум етиштириш


0,04

1,0

Озуқа экинлари етиштириш


0,08

0,08

Кўчатчилик йўналиши бўйича*

Агротехник тадбирлар номи


1 гектарга ишчилар сони, бирлик


Кўчатхонани парваришлаш ишлари


2,8

Дарахт қаламчалари тайёрлаш ишлари


0,4

Бута қаламчаларини тайёрлаш


0,1

Дарахт ва бута қаламчаларини сақлаш


0,01

Кўчатларга шакл бериш


0,3

Жами


3,61

Чорвачилик, асаларичилик, паррандачилик ва балиқчилик йўналишлари бўйича*

Чорва ва парранда номи


Ўлчов

бирлиги


1 ишчи учун белгиланган меъёр


Йирик шохли қорамол (гўшт учун)


бош

30

Йирик шохли қорамол (сут учун)


бош

40

От


бош

20

Туя


бош

15

Қўй


бош

200

Жўжа


бош

1000

Товуқ, курка


бош

600

Қуён


бош

200

Асалари


оила

100

Балиқ


гектар

4,5

         

*) Мазкур штат бирликлари ташкилотнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан сақланади.


Изоҳ.

Мазкур меъёрларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш бўйича агротехник тадбирларни амалга оширишда қўл кучи билан бажариладиган ишларга жалб қилинадиган ишчилар ҳисобга олингаи (йиғим-терим даврида жалб қилинадиган ишчилар бундан мустасно).

Мазкур штат бирликлари кўчатчилик, ўрмон барпо этиш, сақлаш, қўриқлаш ва ҳимоя қилиш мақсадида сақланганда бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Меъёрларда белгиланган майдонлар 25 фоизга кам бўлганда штат бирлиги 0,25 баробарга 0,50 фоизга кам бўлганда штат бирлиги 0,5 баробарга, 0,75 фоизга кам бўлганда штат бирлиги 0,75 фоиз кам ҳисобланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 30 декабрдаги

791-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги давлат

ўрмон хўжаликлари раҳбарлари, мухандис-техник

ходимлари, ишлаб чиқариш ходимлари ва

хизматчиларининг штат бирликлари

МЕЪЁРЛАРИ

Т/р

Лавозимлар номи


Лавозимларни жорий

этиш учун меъёрлар


Меъёрий ҳисоб

(бирлик)


Бошқарув ходимлари

1

Директор*


Ҳар бир ташкилотда


1

2

Бош ўрмон инспектори (бош ўрмонбеги)*


Ўрмонзори мавжуд ҳар бир ташкилотда


1

3

Директор ўринбосари - чегара, тартиб ва кадрлар ишлари бўйича*


Ҳар бир қўшни давлатлар билан чегарадош ҳамда овчилик (хизмат) қуроллари мавжуд ташкилотда


1

4

Директор ўринбосари - қишлоқ хўжалиги ишлари бўйича (бош агроном)**


Ҳар бир қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, қайта ишлаш, тайёрлаш ва сақлаш йўналишидаги ташкилотда


1

5

- Бош овшунос*


Ҳар бир ўрмон-овчилик ташкилотида


1

6

Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари*


Ҳар бир миллий табиат боғлари, илмий-тадқиқот ва тажриба йўналишидаги ташкилотда


1

7

Бош бухгалтер*


Ҳар бир ташкилотда


1

8

Бош муҳандис (механик)**


Ҳар бир 25 ва ундан ортиқ бирликдаги ўзиюрар техникалар мавжуд бўлган ташкилотда


1

9

Илмий котиб*


Ҳар бир миллий табиат боғлари, илмий-тадқиқот ва тажриба йўналишидаги ташкилотда


1

10

Кадрлар бўлими бошлиғи*


Ҳар бир ўртача йиллик ишчилар сони 200 кишидан ортиқ ташкилотда


1

11

Махсус ишлар бўйича муҳандис* (махсус бўлим ходими)


Ҳар бир қўшни давлатлар билан чегарадош ҳамда овчилик қуроллари мавжуд ташкилотда


1

12

Ўсимликларни биологик усулда ҳимоя қилиш лабараторияси мудири**


Ҳар бир биолабараторияси мавжуд бўлган ташкилотда


1

13

Ўрмон питомниги бошлиғи (кўчатхона бошлиғи)**


Ҳар бир ўрмон питомниги (кўчатхона) бўлган ташкилотда


1

Мутахассислар

14

Иқтисодчи*


Ҳар бир ташкилотда


1

15

Юрист**


Ҳар бир ташкилотда


1

16

Бош мутахассис**


Ҳар бир ташкилотда соҳа бўйича


Хўжаликнинг

иқтисодий

шароитидан

келиб чиқиб


17

Етакчи мутахассис**


Ҳар бир ташкилотда соҳа бўйича


Хўжаликнинг

иқтисодий

шароитидан

келиб чиқиб


18

Мутахассис**


Ҳар бир ташкилотда соҳа бўйича


Хўжаликнинг

иқтисодий

шароитидан

келиб чиқиб


19

Кадрлар бўйича мутахассис*


Ҳар бир ўртача йиллик ишчилар сони 30 кишидан ортиқ ва 200 кишидан кам ташкилотда


1

20

Референт**


Ҳар бир ташкилотда соҳа бўйича


Хўжаликнинг

иқтисодий

шароитидан

келиб чиқиб


21

Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги бўйича муҳандис*


Ҳар бир ўртача йиллик ишчилар сони 50 кишидан ортиқ ташкилотда


1

22

Ўрмон кадастрини юритиш бўйича муҳандис*


Ҳар бир ташкилотда


1

23

Давлат инспектори (ўрмон инспектори)*


Ҳар бир ўрмон ва ўрмон-ов хўжалиликлари ҳамда миллий табиат боғларида


1

24

Бухгалтер**


Ҳар бир ўртача йиллик ишчилар сони 50 кишидан ортиқ ташкилотда


1

25

Шартномалар бўйича мутахассис**


Ҳар бир ташкилотда

1

26

Механик- муҳандис**


Ҳар бир 5 тадан ортиқ ўзиюрар мослама мавжуд бўлган ташкилотда


1

27

Ўрмонни сақлаш ва ҳимоя қилиш бўйича муҳандис*


5 минг гектаргача


0,5

5 мингдан - 10 минг гектаргача


0,75

10 минг гектардан ортиқ


1

28

Ўрмонларни тиклаш бўйича муҳандис*


Ҳар бир ўрмон экинзорлари, ўрмон уруғлари плантатциялари ва ҳимоя қилинадиган ўрмонзорларнинг майдони 5 гектардан ортиқ ташкилотда


1

29

Лаборант**


Ҳар бир лабораторияси мавжуд бўлган ташкилотда


6

30

Ветеринария фельдшери**


Ҳар бир чорвачилик, овчилик, балиқчилик, паррандачилик ва асаларичилик йўналиши мавжуд бўлган ташкилотда


1

31

Мелиорация бўйича муҳандис*


Ҳар бир суғориладиган ерлари мавжуд бўлган ташкилотда


1

32

Эко ва агротуризм бўйича мутахассис**


Ҳар бир экотуризм соҳаси мавжуд бўлган ташкилотда


1

33

Агроном (провизор)**


Ҳар бир дориворчиликка ихтисослашган ташкилотда


1

34

Ёнғиннинг олдини олиш бўйича мухандис*


Ҳар бир ўрмонзори мавжуд бўлган ташкилотда


1

Ишлаб чиқариш ходимлари

35

Цех бошлиғи**


Ҳар бир халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқариш соҳаси мавжуд бўлган (ҳар бир цех учун) ташкилотда


1

36

Цех устаси**


Ҳар бир халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқариш соҳаси мавжуд бўлган (ҳар бир цех учун) ташкилотда


1

37

Ёрдамчи ишчи**


Ҳар бир халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқариш соҳаси мавжуд бўлган (ҳар бир цехнинг дастгоҳи учун) ташкилотда


2

38

Ўрмон участка мудирининг ёрдамчиси** (ўрмонбеги ёрдамчиси)


Ҳар бир 2 ва ундан ортиқ участкаси мавжуд бўлган ўрмонзорлари бўлган бўлимларда


1

39

Цех бошлиғи ўринбосари**


Ҳар бир участкада 2 ва уидан ортиқ бўлинма мавжуд бўлган ташкилотда


1

*) Штат бирликларини сақлаш бюджет маблағлари ҳисобидан қопланади.

**) Штат бирликларини сақлаш бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан қопланади.


Изоҳ. Техник ва ёрдамчи ходимлар сони белгиланган тартибда меъёрий ҳужжатлар асосида шакллантирилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 30 декабрдаги

791-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги

Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти тизимидаги

илмий-тажриба станцияларининг штат бириклари

МЕЪЁРЛАРИ

Т/р

Мутахассислар лавозими


Ишчи ва ходимлар

сони (бирлик)


1

Директор


1

2

Директорнинг илмий ишлар бўйича ўринбосари


1

3

Селекция, уруғчилик ва кўчатчилик бўлими (илмий йўналиш бўйича)


2

4

Агротехника ва ўсимликларни ҳимоя қилиш бўлими (илмий йўналиш бўйича)


2

5

Илмий ишланмаларни жорий этиш ва тижоратлаштириш бўлими


2

6

Бош ўрмонбеги


1

7

Ўрмон питомниги (кўчатхона) бошлиғи


1

8

Бухгалтерия ҳисоби ва иқтисодиёт бўлими


2

9

Кадрлар ишлари бўйича мутахасис


1

10

Ўрмончи


2

11

Ёрдамчи ишчилар


10

Изоҳ.

Техник ва ёрдамчи ходимлар сони белгиланган тартибда меъёрий ҳужжатлар асосида шакллантирилади.

Илмий-техника лойиҳаларни бажариш учун шартнома асосида илмий ва техник ходимлар жалб қилиниши мумкин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 30 декабрь


















































Время: 0.1888
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск