ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Фуқаролик / Фукароликнинг олиниши ва йўқотилиши /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.01.2022 й. 8-сон "Фуқароликни расмийлаштириш соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.01.2022 й.

N 8



ФУҚАРОЛИКНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ

СОҲАСИДА АЙРИМ ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ

КЎРСАТИШНИНГ МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТЛАРИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Рақамли Ўзбекистон - 2030" стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сон Фармони ижроси юзасидан, шунингдек, фуқароликни расмийлаштириш соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари (кейинги ўринларда - ваколатли давлат органи) ва давлат хизматлари марказларига идентификацияловчи ID-картасини (кейинги ўринларда - ID-карта) олиш учун мурожаат қилиш бўйича давлат хизмати;

Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан фуқароликка қабул қилиш ёки фуқароликдан чиқиш учун ваколатли давлат органига мурожаат қилиш бўйича давлат хизмати кўрсатиш онлайн тарзда Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали амалга оширилади.

Бунда, ваколатли давлат органи ва давлат хизматлари марказлари томонидан анъанавий тарзда ID-карта олиш, шунингдек, ваколатли давлат органи томонидан фуқароликка қабул қилиш ёки фуқароликдан чиқиш учун мурожаат қилиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартиби ҳам сақлаб қолиниши белгилаб қўйилсин.


2. Қуйидагилар:

ID-картани олиш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг электрон шаклдаги мурожаатларини автоматлаштирилган тизим орқали қабул қилиш ва юбориш, идоралараро маълумотлар базасида текшириш тартиби, мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш жараёнида тизим иштирокчиларининг вазифаларини назарда тутувчи Идентификацияловчи ID-картасини олиш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ;

Фуқароликка қабул қилиш ва фуқароликдан чиқиш учун электрон шаклдаги мурожаатларни автоматлаштирилган тизим орқали қабул қилиш ва юбориш, идоралараро маълумотлар базасида текшириш тартиби ҳамда мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш жараёнида тизим иштирокчиларининг вазифаларини назарда тутувчи Фуқароликка қабул қилиш ёки фуқароликдан чиқиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази билан биргаликда бир ой муддатда:

ID-картани олиш, фуқароликка қабул қилиш ёки фуқароликдан чиқиш учун электрон мурожаат қилиш бўйича давлат хизмати ЯИДХП орқали кўрсатилишини таъминлаш учун зарур бўлган ахборот тизимлари ўзаро интеграция қилинишини таъминласин;

ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентларга мувофиқ давлат хизматлари кўрсатилишини ЯИДХП орқали жорий этсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги:

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизмати кўрсатилишининг белгиланган тартибига риоя этилиши бўйича уларнинг фаолияти юзасидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин;

ушбу қарор билан тасдиқланган давлат хизмати кўрсатиш бўйича маъмурий регламентнинг талабларини бузганлик учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазолар қўлласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 7 январь




































Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск