ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Фуқаролик / Фукароликнинг олиниши ва йўқотилиши /

Фуқароликка қабул қилиш ёки фуқароликдан чиқиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 06.01.2022 й. 8-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 6 январдаги

8-сон қарорига

2-ИЛОВА



Фуқароликка қабул қилиш ёки фуқароликдан чиқиш учун

Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали

мурожаат қилиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Регламент Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларига (кейинги ўринларда - мурожаат этувчи) Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали фуқароликка қабул қилиш ёки фуқароликдан чиқиш учун мурожаат қилиш бўйича давлат хизмати (кейинги ўринларда - давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Давлат хизматлари ЯИДХП орқали Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари (кейинги ўринларда - ваколатли орган) томонидан кўрсатилади.


3. Қуйидагилар шахсларнинг фуқароликка қабул қилиш ёки фуқароликдан чиқиш юзасидан электрон шаклдаги мурожаатларини автоматлаштирилган тизим орқали қабул қилиш ва кўриб чиқиш жараёнида "E-Fuqaro" ИМБ доирасида иштирок этувчи вазирликлар ва идораларнинг вазифалари ҳисобланади:

автоматлаштирилган тизимга киритилган маълумотларга ишлов бериш, сақлаш ва улардан фойдаланиш ҳамда мурожаатнинг ҳолати мониторингини юритиш;

ЯИДХПда шахснинг фуқароликка қабул қилиш ёки фуқароликдан чиқиш юзасидан давлат хизматлари кўрсатиш учун давлат божи тўловларини амалга ошириш;

автоматлаштирилган тизим доирасида жалб этилган вазирликлар ва идораларнинг ахборот тизимлари ўртасида ўзаро маълумот алмашиш;

тегишли статистик маълумотларни шакллантириш ва мониторинг олиб бориш.


4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги "E-Fuqaro" ИМБ доирасида иштирок этувчи вазирликлар ва идоралар томонидан киритилган маълумотлар алмашинуви мониторингини олиб боради.


5. Давлат хизматларини кўрсатиш мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


6. Мурожаат этувчи фуқароликка қабул қилиш ёки фуқароликдан чиқиш масалалари юзасидан ўз хоҳишига кўра ЯИДХПда электрон рақамли имзодан ёки Мобил-ID тизимидан фойдаланиб, рўйхатдан ўтган ҳолда электрон тарзда мурожаат қилади.

7. Мурожаат этувчи ЯИДХП орқали:

фуқароликка қабул қилиш масаласи юзасидан мурожаат этганда, ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ;

фуқароликдан чиқиш масаласи юзасидан мурожаат этганда, ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ электрон шаклдаги сўровномани тўлдиради ва автоматик тарзда ваколатли органга юборади.


8. Ваколатли орган "Паспорт-виза" автоматлаштирилган ахборот тизими орқали уч кун иш ичида сўровномага киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлигини текширади.

Ваколатли органнинг ташаббуси ёки мурожаат этувчининг илтимосномасига кўра сўровномадаги ёзувларда аниқланган хато ва камчиликлар (мурожаат этувчи ваколатли органга шахсан келиб мурожаат этганда) тузатилиши мумкин.

Сўровномага киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги тасдиқланган тақдирда, ваколатли орган томонидан автоматик тарзда мурожаат этувчига тегишли хабарнома юборилади (электрон почта орқали ёки SMS-хабарнома).


9. Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилганлиги аниқланганда ёки тўловлар белгиланган муддатда ёки тўлиқ амалга оширилмаган тақдирда, сўровнома рад этилади ва мурожаат этувчига ЯИДХП орқали электрон равишда рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда хабар берилади (электрон почта орқали ёки SMS-хабарнома).


10. Фуқароликка қабул қилиш ёки фуқароликдан чиқиш юзасидан ЯИДХП орқали давлат хизматлари кўрсатиш учун "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида белгиланган давлат божи миқдорининг 90 фоизи тўланади.

Давлат божи қуйидаги тартибда тақсимланади:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

11,75 фоизи - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

қолган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ўтказилади.


11. Давлат хизмати учун тўлов мурожаат этувчи томонидан хабарнома олинган кундан бошлаб уч иш куни ичида амалга оширилади.

Давлат хизмати кўрсатилгани учун тўловлар амалга оширилганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.


12. Мурожаат этувчи тегишли хабарномани олиб, давлат божи тўловини амалга оширгандан сўнг фуқароликка қабул қилиш ёки фуқароликдан чиқиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 мартдаги ПФ-6185-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги масалаларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган ҳужжатларни уч иш куни ичида ваколатли органга шахсан келиб тақдим этади.


13. "E-Fuqaro" ИМБ тизимига тушган фуқаролик масаласи бўйича электрон аризалар Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 сентябрдаги 557-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органлари ва ташкилотларининг "E-Fuqaro" ИМБ орқали реал вақт режимида маълумотлар базасига киритилган маълумотлар ҳамда идоралараро ўзаро электрон ҳамкорлик орқали айирбошланадиган маълумотлар схемасида белгиланган тартибда ва муддатларда текширувлардан ўтказилади ва хабар берилади.


14. Сўровнома рад этилган тақдирда, мурожаат этувчи томонидан қайта сўровнома тўлдирилиши мумкин.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


15. Мурожаат этувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Мурожаат этувчи давлат хизматидан ўз хоҳишига кўра фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади ҳамда амалга оширилган тўлов суммаси мурожаат этувчига қайтарилмайди.


16. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари мазкур Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ва мониторинг қилиб боради.


17. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.


18. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.




Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Фуқароликка қабул қилиш ёки фуқароликдан чиқиш

учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали

орқали мурожаат қилиш бўйича давлат

хизматидан фойдаланиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш

муддатлари

1-босқич

Мурожаат этувчи


1. Фуқароликка қабул қилиш ҳамда фуқароликдан чиқиш бўйича электрон мурожаат қилиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.


2. Фуқароликка қабул қилиш ёки фуқароликдан чиқиш учун электрон сўровномани тўлдиради ва автоматик тарзда Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига (кейинги ўринларда - ваколатли орган) юборади.


Ўз хоҳишига кўра



  

2-босқич

Ваколатли орган


1. Ваколатли орган "Паспорт-виза" автоматлаштирилган ахборот тизими орқали сўровномага киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлигини текширади.


2. Маълумотларнинг ҳаққонийлиги тасдиқланган тақдирда, мурожаат этувчига тегишли хабарнома юборади (электрон почта орқали ёки SMS хабарномаси).


3. Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилганлиги аниқланганда ёки тўловлар белгиланган муддатда ёки тўлиқ амалга оширилмаган тақдирда, сўровномани рад этади ва мурожаат этувчига сабабларини кўрсатган ҳолда хабар беради.


Уч иш куни ичида


Автоматик равишда


Автоматик равишда




  

3-босқич

Мурожаат этувчи


Хабарномани олгандан сўнг фуқароликка қабул қилиш ёки чиқиш бўйича мурожаатларни кўриб чиқиш юзасидан давлат хизматлари кўрсатиш учун "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида белгиланган давлат божи миқдорининг 90 фоизини тўлайди.


Уч иш куни ичида



  

4-босқич

Мурожаат этувчи


Тегишли хабарномани олиб, давлат божи тўловини амалга оширгандан сўнг фуқароликка қабул қилиш ёки чиқиш бўйича зарур бўлган ҳужжатларни (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 мартдаги ПФ-6185-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги масалаларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган ҳужжатларни) кўриб чиқиш учун ваколатли органга шахсан келиб тақдим этади.


Уч иш куни ичида



  


5-босқич

Ваколатли орган


1. "E-Fuqaro" ИМБ тизимига тушган фуқаролик масаласи бўйича электрон аризалар Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 сентябрдаги 557-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органлари ва ташкилотларининг "E-Fuqaro" ИМБ орқали реал вақт режимида маълумотлар базасига киритиладиган маълумотлари ҳамда идоралараро ўзаро электрон ҳамкорлик орқали айирбошланадиган маълумотлар схемасида белгиланган тартибда ва муддатларда текширувлардан ўтказади.


2. Текширув натижалари бўйича мурожаат этувчига юқорида кўрсатилган қарорда белгиланган муддатларда хабар беради (электрон почта орқали ёки SMS хабарномаси).


Белгиланган тартибда






Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



СЎРОВНОМА

Ариза берувчи жисмоний шахс

тўғрисида маълумот:

1. Фамилияси, исми, отасининг исми:


2. Олдин мавжуд бўлган барча фамилиялари, исми, отасининг исми ўзгартиришнинг сабаби (ўзгартирган бўлса):


3. Туғилган жойи ва санаси:


4. Миллати:


5. Маълумоти ва маълумоти бўйича мутахассислиги:


6. Илмий даражаси, илмий унвони:


7. Оилавий аҳволи:


8. Илгари Ўзбекистон Республикаси ёки бошқа давлат фуқаролигига эга бўлганлиги, қаерда, қачон ҳамда нима асосида қабул қилганлиги ва йўқотганлиги:


9. Яшаш гувоҳномасининг серияси ва рақами, қайси орган томонидан ва қачон расмийлаштирилган:


10. Ҳарбий хизматни қачон ва қаерда ўтаган, ҳарбий унвони ва ҳарбий гувоҳномасидаги маълумотлар:


11. Ўзбекистон Республикасига келишдан аввал жиноий жавобгарликка тортилганмисиз, агар тортилган бўлсангиз қачон, қаерда ва нима сабабдан:


12. Ўзбекистон Республикасига кўчиб келган сана ва доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган сана:


13. Ўзбекистон Республикасига келишдан мақсади:


14. Ўзбекистон Республикасида жиноий жавобгарликка тортилганмисиз, агар тортилган бўлсангиз, қачон, қаерда ва нима сабабдан:


15. Меҳнат фаолияти (таълим муассасаларида ўқиш ва ҳарбий хизмат кўрсатиб ўтилади).

Йили ва ойи

Лавозим, давлат органи ёки бошқа

ташкилотнинг номи

Иш жойи ва манзили

Кириш

Кетиш
















































































16. Яқин қариндошлар (турмуш ўртоғи, ота-онаси, ака-укалари ва опа-сингиллари, фарзандлари).

Қариндошлик даражаси ва фуқаролиги

Фамилияси, исми,

отасининг исми

Туғилган санаси ва жойи

Иш жойи, лавозими

Яшаш манзили

































































































/Бошқа яқин қариндошларим йўқ/


17. Никоҳга доир маълумотлар

Никоҳ тузилган ёки бекор қилинган сана ва қайд қилган орган ва берилган ҳужжатларнинг серияси ва рақами*

Собиқ ва ҳозирги вақтдаги турмуш ўртоғининг фамилияси, исми, отасининг исми

Туғилган санаси ва жойи

Фуқаролиги










*) Агар шахс бир неча маротаба никоҳдан ўтган бўлса, уларнинг барчаси кўрсатилади.

18. Ўзбекистон Республикасида барча яшаган манзилларига оид маълумотлар

Йили ва ойи

Доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича

рўйхатда туриб яшаган манзиллари

келган

Кетган



















19. Ўзингиз билан биргаликда вояга етмаган фарзандларингизни ҳам фуқароликка қабул қилишни сўрасангиз, уларни кўрсатинг. /18 ёшга қадар/

Т/р

Фамилияси, исми,

отасининг исми

Туғилган санаси ва жойи







САВОЛЛАР

ЖАВОБЛАР

20. Яшаш манзили ва телефон рақами:


21. Илтимосномага илова қилинган ҳужжатлар рўйхатини санаб ўтинг:





Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА



СЎРОВНОМА

Ариза берувчи жисмоний шахс

тўғрисида маълумот:

1. Фамилияси, исми, отасининг исми:


2. Олдин мавжуд бўлган барча фамилиялари, исми, отасининг исми ўзгартиришнинг сабаби (ўзгартирган бўлса):


3. Туғилган жойи ва санаси:


4. Миллати:


5. Маълумоти ва маълумоти бўйича мутахассислиги:


6. Илмий даражаси, илмий унвони:


7. Оилавий аҳволи:


8. Илгари Ўзбекистон Республикаси ёки бошқа давлат фуқаролигига эга бўлганлиги, қаерда, қачон ҳамда нима асосида қабул қилганлиги ва йўқотганлиги:


9. Ўзбекистон Республикасида жиноий жавобгарликка тортилганмисиз, агар тортилган бўлсангиз, қачон, қаерда ва нима сабабдан:


10. Давлат олдида бажарилмаган мажбуриятлари ёки фуқаролар ёхуд давлат органлари ва бошқа ташкилотлар манфаатлари билан боғлиқ бўлган мулкий мажбуриятларининг мавжудлиги:


11. Меҳнат фаолияти (таълим муассасаларида ўқиш ва ҳарбий хизмат кўрсатиб ўтилади).

Йили ва ойи

Лавозим, давлат органи ёки бошқа

ташкилотнинг номи

Иш жойи ва манзили

Кириш

Кетиш





































































































12. Яқин қариндошлари (ота-онаси, ака-укалари ва опа-сингиллари, турмуш ўртоғи, фарзандлари).

Қариндошлик даражаси ва фуқаролиги

Фамилияси, исми,

отасининг исми

Туғилган санаси ва жойи

Иш жойи, лавозими

Истиқомат қиладиган давлати ва яшаш манзили































































































































/Бошқа яқин қариндошларим йўқ/


13. Никоҳга доир маълумотлар.

Никоҳ тузилган ёки бекор қилинган сана ва қайд қилган орган ва берилган ҳужжатнинг серияси ва рақами*

Турмуш ўртоғининг фамилияси, исми, отасининг исми

Туғилган санаси ва жойи

Фуқаролиги










*) Агар шахс бир неча маротаба никоҳдан ўтган бўлса, уларнинг барчаси кўрсатилади.


14. Ўзбекистон Республикасида барча яшаган манзилларига оид маълумотлар.

Йил ва ой

Доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича

рўйхатда туриб яшаган манзиллари

келган

кетган

















15. Ўзим билан биргаликда қуйидаги вояга етмаган фарзандларимни ҳам Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигидан чиқишга рухсат беришингизни сўрайман /18 ёшга қадар/

Т/р

Фамилияси, исми,

отасининг исми

Туғилган санаси

Туғилган жойи

Изоҳ

























САВОЛЛАР

ЖАВОБЛАР

16. Ҳарбий хизматга мажбурлиги ва ҳарбий унвони (чақирув ёшидаги шахснинг Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ ҳақиқий ҳарбий хизматни ўташдан озод этилганлиги тўғрисидаги маълумотлар ҳам кўрсатилади).


17. Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиш сабабларни кўрсатинг.


САВОЛЛАР

ЖАВОБЛАР

18. Уй манзилингиз ва телефон рақамингиз.


19. Паспорт серияси, рақами, қачон ва ким томонидан берилган.


20. Аризага илова қилинган ҳужжатлар рўйхатини санаб ўтинг.




Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 7 январь

































Время: 0.0060
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск