Расчеты с персоналом

Нормативно-правовые акты / Деятельность отдельных отраслей / Образование. Наука / Общие положения /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.08.2021 й. 545-сон "Илмий ва инновацион фаолиятни бошқариш тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.08.2021 й.

N 545



ИЛМИЙ ВА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИ

БОШҚАРИШ ТИЗИМИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш бўйича давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2021 йил 1 апрелдаги ПФ-6198-сон Фармони ҳамда "Илм-фан соҳасидаги давлат сиёсати ва инновацион ривожлантиришдаги давлат бошқарувини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 1 апрелдаги ПҚ-5047-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг (кейинги ўринларда - Вазирлик) мақоми ва тузилмаси;

Вазирлик ва унинг марказий аппарати, ҳудудий бошқармаларининг асосий вазифалари ва функциялари, шунингдек, ҳуқуқлари ҳамда мажбуриятлари;

Вазирлик раҳбарларининг асосий функционал вазифалари, шу жумладан, вазир ўринбосарининг соҳа йўналишлари бўйича асосий вазифалари ҳамда жавобгарлиги;

Вазирлик фаолиятининг ташкилий асослари, ҳисобдорлиги, фаолият самарадорлигини баҳолаш мезонлари, ҳайъат ва бошқа маслаҳат, консультатив ва эксперт органлари фаолиятини ташкил этиш тартиби;

Вазирлик фаолиятини молиялаштириш ва унинг ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби.


2. Давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбар ўринбосарларининг бирига инновацияларни жорий этиш бўйича қуйидаги қўшимча вазифалар (Chief Innovation Officer) (кейинги ўринларда - раҳбар ўринбосарлари) юклатилсин:

иқтисодиётнинг реал сектори ва ишлаб чиқариш тармоқларининг илмий ишланма ва инновацияларга бўлган эҳтиёжларини аниқлашда иштирок этиш ҳамда тармоқ бўйича илмий-тадқиқотларни ривожлантириш асосида илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини мустаҳкамлаш;

янги ишланмаларни тижоратлаштириш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш ҳамда рационализаторлик фаолиятини ривожлантириш чораларини кўриш;

ишлаб чиқариш жараёнларини самарали ташкил этишга қаратилган янги ишланмалар синовларини тармоқ ташкилотларида саноат даражасида ўтказишни ташкил этиш;

тармоқ ташкилотларининг ишлаб чиқариш кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида уларни инновацион ривожлантиришга қаратилган режаларини амалга ошириш ва ривожлантириш истиқболлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

юқори технологияли ва тижоратлаштириладиган маҳсулотларни ишлаб чиқиш мақсадида илмий ташкилотлар ва ишлаб чиқариш сектори ўртасида интеграцияни таъминлаш;

давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотларга жорий этиладиган янги ишланмаларни молиялаштириш учун тавсия қилиш;

илмий-тадқиқотлар, ишланмалар ва интеллектуал фаолият натижалари тижоратлаштирилишини молиялаштиришда кўмаклашиш;

илмий ишланмаларни қўллаган ҳолда яратилган товарларни (ишларни бажариш, хизматларни кўрсатиш) реализация қилиш орқали инновацион лойиҳаларни тижоратлаштириш.


3. Давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари бир ой муддатда:

штат бирликлари доирасида раҳбар ўринбосарига бўйсунувчи инновацион фаолият билан шуғулланишга масъул бўлинма (кейинги ўринларда - Масъул бўлинма)ни ташкил этсин;

инновацион фаолият соҳасида уч йилга мўлжалланган "йўл харитаси"ни ишлаб чиқиб, Вазирлик билан келишган ҳолда тасдиқласин.


4. Вазирлик ва Давлат активларини бошқариш агентлигининг "Яшнобод" инновация технопаркига Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан ажратилган қарзнинг қайтарилмаган қисмини тўлиқ ушбу технопарк устав капиталини оширишга йўналтириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

Белгилаб қўйилсинки, "Яшнобод" инновация технопарки резиденти мақомини бериш технопарк дирекцияси тақдимномасига асосан Вазирлик ҳайъатининг қарори билан амалга оширилади.


5. Илмий ташкилотларнинг илмий ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимлар штат нормативларини белгилаш тартиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


7. Вазирлик манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - IТ-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М. Умаров ҳамда Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири И.Ю. Абдураҳмонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                             А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 27 августдаги

545-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Илмий ходимлар меҳнатини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 18 августдаги 233-сон қарорида:


а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Давлат бюджети маблағлари ҳисобига давлат илмий дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий ва раҳбар ходимларнинг базавий лавозим маошлари миқдорлари меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан иловага мувофиқ коэффициентларда тасдиқлансин".


б) 2-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси ҳамда фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳаларни бажарувчи илмий, таълим ташкилотлари ҳамда бошқа ташкилотлар:";


в) 3-банднинг биринчи ва учинчи хатбошиларидаги "илмий-техника дастурларини" сўзлари "давлат илмий дастурларини" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Давлат бюджети маблағлари ҳисобига давлат илмий

дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий

ва раҳбар ходимларнинг базавий лавозим маошлари

МИҚДОРЛАРИ

Т/р

Лавозимларнинг номи


2021 йил 1 февралдан

бошлаб меҳнатга ҳақ

тўлашнинг энг кам

миқдорига нисбатан

коэффициентларда


1.

Институт директори



фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва профессор илмий унвонига эга бўлган


11,089

фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва катта илмий ходим ёки

...
Время: 0.0073
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск