Кадровый Консультант

Кадровый консультант / Нормативно-правовые акты / 2022 год / Январь, 2022 г. /

Халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини ташкил этиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 17.01.2022 й. 25-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 17 январдаги

25-сон қарорига

1-ИЛОВА



Халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий

ривожлантириш тизимини ташкил

этиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом халқ таълими тизимидаги раҳбар, педагог ва мутахассис ходимлар (кейинги ўринларда - халқ таълими ходимлари/ходимлар)ни узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини ташкил этиш улардаги касб маҳорати ва малака савиясининг доимий ўсиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, замонавий талабларга мувофиқ қайта тайёрлаш ва мунтазам равишда малака ошириб боришнинг самарали механизмларини жорий этиш асосида мазкур ходимларнинг юқори савиядаги узлуксиз касбий тайёргарлигини таъминлашга йўналтирилган.


3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


буюртмачи - Халқ таълими вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари, тизимида умумий ўрта, мактабдан ташқари таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар, шунингдек, нодавлат умумтаълим ташкилотлари;


ихтисослаштирилган таълим ташкилоти - А.Авлоний номидаги Педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институти, Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий марказлари, малака ошириш фаолияти билан шуғулланадиган нодавлат таълим ташкилотлари, педагог кадрлар тайёрлайдиган олий таълим муассасалари;

кредит - тингловчининг алоҳида ўқув модули бўйича ўқиши ва ўзлаштириши учун сарфланадиган ва балларда ифодаланадиган, муайян ўқув модули бўйича белгиланган топшириқларни бажариб, тегишли назорат шаклидан муваффақиятли ўтгандан сўнг бериладиган ўқув юкламаси;


малака талаблари - касбий ривожланиш курси (ўқув модули) битирувчисининг умумий билим ва касбий тайёргарлиги даражасига қўйиладиган талаблар;


мутахассислар - халқ таълими ташкилотларида методист, дефектолог, логопед, психолог, кутубхоначи ва мутахассис лавозимларида фаолият кўрсатувчи шахслар;


педагог ходимлар - халқ таълими ташкилотларида таълим-тарбия фаолиятини амалга оширувчи ўқитувчи ва тарбиячилар;


раҳбар ходимлар - халқ таълими ташкилотлари ва уларнинг таркибий бўлинмаларида бошқарув функциялари ва вазифаларини бажарувчи шахслар ҳамда уларнинг ўринбосарлари, шунингдек, халқ таълими тизимидаги ҳудудий бошқарув органлари мутахассислари;


тингловчи - ихтисослаштирилган таълим ташкилотига қайта тайёрлаш ёки малака ошириш курсига қабул қилинган халқ таълими ходими;


халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш (кейинги ўринларда - узлуксиз касбий ривожлантириш) - шахс касбий салоҳиятининг индивидуал ва жамият эҳтиёжларига мос равишда ҳаёт давомида ўсиши жараёни;


қайта тайёрлаш (малака ошириш) курси - қайта тайёрлаш (малака ошириш)нинг тасдиқланган ўқув режаси ва дастурлари асосида ишлаб чиқилган машғулотлар тизими;


ўқув модули - нисбатан мустақил, мазмунан яхлит ўқув курси ёки таълим технологиясининг минимал ҳажмдаги таркибий бирлиги;


"Узлуксиз касбий таълим" махсус электрон платформаси (кейинги ўринларда - электрон платформа) - ўқув модуллари контентларини яратиш, сақлаш ва уларни таълим олувчиларга тақдим этиш, шунингдек, таълим олувчиларни рўйхатга олиш ва уларга ўқув модулларини онлайн тарзда ўзлаштириш имкониятини берувчи махсус электрон дастурий тизим;


Халқ таълими ходимларининг малакасини ошириш фаолияти билан шуғулланадиган нодавлат таълим ташкилотлари реестри (кейинги ўринларда - Реестр) - халқ таълими ходимларининг малакасини ошириш фаолияти билан шуғулланувчи нодавлат таълим ташкилотлари тўғрисидаги маълумотлар базасини ўз ичига олган электрон ахборот тизими.



2-БОБ. УЗЛУКСИЗ КАСБИЙ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ

МАҚСАДИ ВА АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


4. Узлуксиз касбий ривожлантиришнинг мақсади - ходимларнинг эгаллаб турган лавозимлари, мутахассислиги ёки дарс берадиган фанлари бўйича касбий ва педагогик маҳорати доимий равишда ўсиб боришини, уларнинг илғор педагогик ва ахборот технологиялари, шунингдек, ўқитишнинг интерактив усуллари бўйича касбий билимлари, малака ва кўникмалари мунтазам равишда янгилаб борилишини таъминлаш ҳамда уларни давлат таълим стандартлари, давлат таълим талаблари ва соҳага оид қонунчилик билан мунтазам таништириб боришдан иборат.


5. Узлуксиз касбий ривожлантиришнинг асосий вазифалари:

ходимларнинг доимий касбий ривожланиши учун кенг имкониятлар тақдим этадиган таълим муҳитини яратиш;

мустақил фикрлаш кўникмаларини сингдириш ва ходимларнинг қобилиятини ривожлантириш ҳамда янги билимлар бериш орқали ўз устида мустақил ишлаш ва креатив фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш;

ходимларнинг индивидуал касбий ривожланиш траекторияси асосида компетентлик даражасини ошириш ва касбий маҳоратини такомиллаштириш;

илғор педагогик ва ахборот технологиялари билан ишлаш бўйича амалий кўникмаларни шакллантириш;

умумий ўрта таълим сифатини оширишнинг асосий манбаи сифатида ходимларнинг касбий ривожланишини, ташаббускорлигини, илмий тадқиқотларга интилишини ва ижодий маҳоратини рағбатлантириш.



3-БОБ. УЗЛУКСИЗ КАСБИЙ РИВОЖЛАНТИРИШ

ТИЗИМИНИНГ ТУЗИЛМАСИ


6. Узлуксиз касбий ривожлантириш тизимига қуйидагилар киради:

Халқ таълими вазирлиги (кейинги ўринларда - Вазирлик);

Касбий малака ва билимларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгаши;

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари (кейинги ўринларда - ҳудудий халқ таълими бошқармалари);

туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари;

умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари;

А.Авлоний номидаги Педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институти (кейинги ўринларда - Институт);

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий марказлари (кейинги ўринларда - педагогика марказлари);

педагогика йўналишидаги олий таълим муассасалари;

малака ошириш фаолияти билан шуғулланадиган нодавлат таълим ташкилотлари.


7. Вазирлик:

хал

...
Время: 0.0478
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск