Практическая Бухгалтерия

Нормативно-правовые акты / Деятельность отдельных отраслей / Строительство /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.02.2022 й. ПҚ-139-сон "Уй-жойлар қурилишини ва қурилиш материаллари саноатини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

21.02.2022 й.

N ПҚ-139



УЙ-ЖОЙЛАР ҚУРИЛИШИНИ ВА

ҚУРИЛИШ МАТЕРИАЛЛАРИ САНОАТИНИ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШНИНГ ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Республикада қурилиш соҳасини ва қурилиш материалларини ишлаб чиқариш комплексини янада ривожлантириш, ҳудудларда аҳоли учун арзон уй-жойлар қурилишини таъминлаш, уй-жой қурилиши бозорида талаб ва таклиф номутаносиблигини қисқартириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 июндаги "Ҳудудларнинг саноат салоҳиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-6244-сон Фармонига мувофиқ республиканинг 24 та туман ва шаҳарлари қурилиш материалларини ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг:

1-иловага мувофиқ республиканинг 8 та туманида хомашёни қазиб олишдан уни қайта ишлаш, лаборатория текширувидан ўтказиш, тайёр қурилиш ва пардозбоп материаллар ишлаб чиқаришгача қўшилган қиймат занжирини яратувчи қурилиш материаллари кластерларини ташкил этиш;

2-иловага мувофиқ республиканинг 16 та туман ва шаҳарларида бошқа ҳудудлар билан саноат кооперациясини ташкил қилиш орқали қурилиш материаллари ишлаб чиқарилишини йўлга қўйиш;

ҳар бир ҳудудда камида биттадан қурилиш материалларини ишлаб чиқаришдан қурилиш объектларини лойиҳалаштириш ва тайёр кўп қаватли уй-жойлар қуришгача қўшилган қиймат занжирини яратувчи уй-жой қурилиши кластерларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


3. 2022 йилда янги ташкил этиладиган қурилиш материаллари ва уй-жой қурилиши кластерларини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш дастури 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Бунда, Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан Дастурнинг асосий параметрларига тасдиқланган лойиҳаолди ва (ёки) лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ самарасиз лойиҳаларни чиқариб ташлаш ва (ёки) бошқа истиқболли лойиҳаларни киритишни назарда тутувчи ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилиши мумкин.

4. Белгилансинки, 2022 йил 1 мартдан бошлаб:

барча юридик шахсларга республикада ишлаб чиқариладиган цемент, цемент клинкери ва қурилиш ойнасини чекловларсиз тўғридан-тўғри шартномалар асосида (квотасиз) экспорт қилишга рухсат берилади;

2024 йил 1 январга қадар Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан маҳаллий экспорт қилувчи корхоналарга (уларнинг ваколатли вакилларига) қурилиш материалларини барча мамлакатларга, шу жумладан, чегарадош давлатларга автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспортида ташиш харажатларининг 50 фоизигача миқдорини компенсация қилишга субсидиялар тақдим этилади.


5. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ билан биргаликда:

2023 йил якунига қадар капитал бозорлари конъюнктурасидан келиб чиқиб, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш лойиҳаларини молиялаштириш учун "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБнинг 300 миллион АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда халқаро корпоратив облигацияларини чиқариш ва жойлаштириш ҳамда уй-жой қурилиши кластерларини қўллаб-қувватлаш учун 150 миллион АҚШ доллари миқдорида Ҳукумат кафолатисиз хорижий кредит линиялари маблағларини жалб қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 июндаги "Ҳудудларнинг саноат салоҳиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-6244-сон Фармонига кўра Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБга ажратилган кредит линиясини 5 йил муддатга субординар қарз сифатида қайта расмийлаштириш чораларини кўрсин.


6. Қурилиш вазирлиги қурилишда энергия тежамкор материалларни кенг жорий этиш орқали уй-жой қурилиши вақти ва таннархини пасайтириш мақсадида:

"Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси билан биргаликда бир ой муддатда ва кейинчалик доимий равишда кўп қаватли уй-жойлар қурилишида мазкур қарорга 4-иловадаги рўйхатда келтирилган энергия тежамкор деворбоп қурилиш материаллардан фойдаланишнинг афзалликлари юзасидан кенг тарғибот қилиб борсин;

"Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси" ДУК ва унинг филиаллари томонидан кўп қаватли уй-жойлар қурилиши бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш жараёнида уларда энергия тежамкор деворбоп қурилиш материаллари қўлланганлигига алоҳида эътибор қаратилишини таъминласин.


7. 2022-2023 йилларда янги норуда конларини шакллантириш учун геология-қидирув ишларини амалга оширишнинг манзилли режаси 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилаб қўйилсинки, мазкур қарорга 5-иловага мувофиқ геология-қидирув ишларини амалга ошириш учун 2022-2023 йилларда Давлат бюджетидан Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасига геология-қидирув ишлари учун ажратиладиган маблағлар доирасида 100 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратилади.


8. Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда 400 та фойдали қазилма кон участкалари аукцион савдоларига чиқарилишини таъминласин.


9. Хоразм вилояти учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 августдаги "Инвестиция лойиҳаларини ташқи инфратузилма билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5233-сон қарорига мувофиқ зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан таъминланадиган инвестиция лойиҳалари қиймати камида 50 миллиард сўм миқдорида белгилансин.

Бунда, ушбу тартибга кўра қиймати 50 миллиард сўмдан 200 миллиард сўмгача бўлган инвестиция лойиҳаларини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш харажатлари ушбу лойиҳалар қийматининг 20 фоизидан ошмаслиги лозим.


10. Уй-жойлар қурилишини ва қурилиш материаллари саноатини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режаси 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 7-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


12. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Қурилиш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


13. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари A.Б. Воитов, "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси ҳузуридаги Қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш бўйича кенгаш раиси С.С. Аннакличев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                       Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 21 февралдаги

ПҚ-139-сон қарорига

1-ИЛОВА



Қурилиш материаллари кластерлари ташкил

этиладиган ихтисослашган туманлар

РЎЙХАТИ

Т/р

Туманлар

Туманнинг ихтисослашуви

1.

Андижон вилояти

Булоқбоши тумани

Мармар буюмлари, газ-бетон блоклари ва пардозбоп ғиштлар ишлаб чиқариш

2.

Бухоро вилояти

Қоровулбозор тумани

Силикат маҳсулотлари, қурилиш плиталари ва цемент ишлаб чиқариш

3.

Жиззах вилояти

Фориш тумани

Базальт хомашёсини қайта ишлаш асосида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш

4.

Наманган вилояти

Чуст тумани

Пардозбоп ғишт ишлаб чиқариш

5.

Самарқанд вилояти

Пахтачи тумани

Гипс буюмлар ва минерал момиқ (вата) ишлаб чиқариш, табиий тошни қайта ишлаш

6.

Сурхондарё вилояти

Сариосиё тумани

Гипс буюмлари, цемент, темир-бетон буюмлари ишлаб чиқариш, табиий тошни қайта ишлаш

7.

Тошкент вилояти

Оҳангарон тумани

Гипс буюмлари, цемент, темир бетон буюмлари, минерал момиқ (вата) ишлаб чиқариш, табиий тошни қайта ишлаш

8.

Фарғона вилояти

Ўзбекистон тумани

Гипс ва керамик буюмлар, цемент, темир-бетон буюмлари, табиий бўёқлар ишлаб чиқариш




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 21 февралдаги

ПҚ-139-сон қарорига

2-ИЛОВА



Бошқа ҳудудлар билан саноат кооперациясини

ташкил қилиш орқали қурилиш материаллари

ишлаб чиқарилиши йўлга қўйиладиган

туманлар (шаҳарлар)

РЎЙХАТИ

Т/р

Туманлар (шаҳарлар)

Туман (шаҳар)нинг ихтисослашуви

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

Қораўзак тумани

Цемент ва ундан қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, вермикулитни қайта ишлаш

2.

Бухоро вилояти

Пешку тумани


Табиий тошларни қайта ишлаш ва пардозбоп плиталар ишлаб чиқариш

3.

Қашқадарё вилояти

Китоб тумани

Цемент ишлаб чиқариш ва табиий тош (мармар)ни қайта ишлаш

4.

Қашқадарё вилояти

Деҳқонобод тумани

Қурилиш тоши ва шағални қайта ишлаш асосида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш

5.

Навоий вилояти

Зарафшон шаҳри

Газ-бетон блоклари ишлаб чиқариш

6.

Навоий вилояти

Ғозғон шаҳри

Минерал момиқ (вата), табиий тошлардан пардозбоп ва қурилиш плиталари ишлаб чиқариш

7.

Навоий вилояти

Учқудуқ тумани

Каолинни қайта ишлаш, темир бетон буюмлари ишлаб чиқариш

8.

Наманган вилояти

Уйчи тумани

Пардозбоп ғишт ишлаб чиқариш

9.

Наманган вилояти

Учқўрғон тумани

Пардозбоп ғишт ишлаб чиқариш

10.

Наманган вилояти

Поп тумани

Табиий тошларни қайта ишлаш, пардозбоп плиталар ишлаб чиқариш

11.

Самарқанд вилояти

Нуробод тумани

Гипс ва силикат материаллари, цемент ишлаб чиқариш, табиий тошни қайта ишлаш

12.

Сирдарё вилояти

Ховос тумани

Темир-бетон буюмлари ишлаб чиқариш

13.

Сурхондарё вилояти

Бойсун тумани

Цемент ва гипсокартон ишлаб чиқариш

14.

Сурхондарё вилояти

Шеробод тумани

Гипс буюмлари, цемент, темир-бетон буюмлари ишлаб чиқариш, табиий тошни қайта ишлаш

15.

Хоразм вилояти

Ҳазорасп тумани

Пардозбоп ғишт ва гулқоғоз (обой) ишлаб чиқариш

16.

Хоразм вилояти

Тупроққалъа тумани

Гулқоғоз (обой) ва керамик плиталар ишлаб чиқариш




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 21 февралдаги

ПҚ-139-сон қарорига

3-ИЛОВА


2022 йилда янги ташкил этиладиган қурилиш

материаллари ва уй-жой қурилиши кластерларини

ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари

билан таъминлаш

ДАСТУРИ

Т/р

...
Время: 0.0315
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск