Внимание!

NB! Мазкур Низомга 2024 йил май ойидан киритиладиган ўзгартиришларни ЎзР ВМ 09.02.2024 й. 80-сон Карорига каранг.


Практическая Бухгалтерия

Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисида Ягона низом (ЎзР ВМ 22.02.2022 й. 86-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 22 февралдаги

86-сон қарорига

1-ИЛОВА



Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш

хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш

тартиб-таомиллари тўғрисида ягона

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни "Лицензия" ахборот тизими орқали бериш, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат эгаларининг фаолиятини назорат қилиш ва уларнинг ҳисобини юритиш тартибини белгилайди.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат "Лицензия" ахборот тизими ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ берилади.


2. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб қилинадиган фаолиятлар (ҳаракатлар) турлари "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан белгиланади.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб қилинадиган фаолиятни (ҳаракатларни) рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатсиз амалга ошириш (бажариш) тақиқланади.


3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


"Лицензия" ахборот тизими (кейинги ўринларда - "Лицензия" АТ) - лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари билан боғлиқ барча жараёнларни қамраб олган, идоралараро электрон ўзаро ҳамкорлик қилиш имкониятига эга бўлган тизим;


рухсат бериш тартиб-таомили - рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш тўғрисидаги аризани топшириш, қабул қилиш ва кўриб чиқиш, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш, унинг амал қилиш муддатини узайтириш, амал қилишини тўхтатиб туриш, қайта тиклаш ҳамда тугатиш, шунингдек, уни бекор қилиш, қайта расмийлаштириш жараёни билан боғлиқ тадбирлар мажмуи;


рухсат бериш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли органлар (кейинги ўринларда - ваколатли орган) - рухсат бериш тартиб-таомилини амалга оширадиган давлат органи (унинг ҳудудий бўлинмаси) ёки бошқа ташкилот;


рухсат беришга оид талаблар ва шартлар - фаолиятни (ҳаракатларни) рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат асосида жисмоний ва юридик шахслар томонидан бажарилиши шарт бўлган, шунингдек, ушбу Низомга 2 - 33-иловаларда келтирилган паспортларда белгиланган талаблар ва шартларнинг мажмуи (кейинги ўринларда - паспортлар);

рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат - ваколатли орган томонидан рухсатнома, келишув, хулоса шаклида, шунингдек, қонунчиликда назарда тутилган бошқа шаклларда бериладиган, рухсат бериш талаблари ва шартларига мажбурий равишда риоя этилган тақдирда, муайян фаолиятни (ҳаракатларни) амалга ошириш ҳуқуқини берадиган ҳужжат;


рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар реестри - берилган, узайтирилган, тўхтатиб турилган, қайта тикланган, қайта расмийлаштирилган, тугатилган, бекор қилинган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган маълумотлар базалари;


талабгор - рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун мурожаат қилган жисмоний ёки юридик шахслар.


4. Талабгор рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатларни "Лицензия" АТ ёки ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.

Аризалар "Лицензия" АТ ёки ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.

Бунда аризалар "Лицензия" АТ ёки ЯИДХП орқали қабул қилинган вақтдан бошлаб ваколатли орган томонидан қабул қилинган ҳисобланади.


5. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжат (белги) автоматик равишда "Лицензия" АТ ёки ЯИДХП орқали талабгорга юборилади.

Талабгор рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилган аризасининг кўриб чиқилиш ҳолатини "Лицензия" АТ орқали онлайн кузатиб бориши мумкин.


6. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат ваколатли орган томонидан берилади. Паспортларда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш тегишли ваколатли орган (кейинги ўринларда - келишиладиган органлар) билан келишилиши зарурлиги белгиланиши мумкин.


7. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат паспортларнинг 11-бандида назарда тутилган муддатга муайян фаолиятни амалга ошириш учун берилади.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат бир марталик ҳаракатни бажариш учун берилиши мумкин.



2-БОБ. РУХСАТ БЕРИШГА ОИД ТАЛАБЛАР

ВА ШАРТЛАР


8. Қуйидагилар рухсат беришга оид талаблар ва шартлар ҳисобланади:

паспортларнинг 9-бандида келтирилган талаблар ва шартларга риоя этилиши шартлиги ҳамда уларни бажариш бўйича мажбуриятни ўз зиммасига олиш;

рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш, қайта расмийлаштириш ва муддатини узайтириш учун тақдим этиладиган маълумотларнинг ишончлилигини таъминлаш;

ходимлар билан янги меҳнат шартномалари тузилганлиги, шартномаларга ўзгартиришлар киритилганлиги ва уларни бекор қилиш ҳолатларини, шунингдек, амалдаги меҳнат шартномалари тўғрисидаги ахборотни "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплексида мажбурий рўйхатдан ўтказиш - тегишли фаолиятни (ҳаракатларни) амалга ошириш учун ходимларга нисбатан талаб мавжуд бўлган тақдирда;

юридик шахс бўлган талабгорнинг номи, юридик манзили ўзгарганлиги рўйхатдан ўтказилгандан сўнг ёки филиал ва ваколатхона очилгандан сўнг ваколатли органга ўн иш куни ичида "Лицензия" АТ ёки ЯИДХПдаги шахсий кабинети орқали мурожаат қилиш;

жисмоний шахс бўлган талабгорнинг унга давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида берилган гувоҳномада кўрсатилган фамилияси, исми, отасининг исми ёки фаолият кўрсатадиган жойи ўзгарган тақдирда, тадбиркорлик субъекти қайта рўйхатдан ўтгандан кейин беш иш кунида "Лицензия" АТ ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилиш.


9. Паспортларнинг 9-бандида ушбу Низомнинг 8-бандига қўшимча равишда муайян фаолиятни амалга ошириш (ҳаракатларни бажариш) учун алоҳида талаб ва шартлар белгиланади.



3-БОБ. РУХСАТ ЭТИШ ХУСУСИЯТИГА ЭГА

ҲУЖЖАТНИ ОЛИШ УЧУН АРИЗА БЕРИШ

ВА УНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


10. Талабгор ёки унинг номидан иш юритиш ваколатига эга бўлган шахслар электрон рақамли имзосидан (кейинги ўринларда - ЭРИ) фойдаланган ҳолда (талабгор-жисмоний шахслар учун ЭРИ ўрнига Мобил-ID тизимидан ҳам фойдаланиш мумкин) рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун "Лицензия" АТ ёки ЯИДХП орқали ариза юборади.

Аризада амалга оширилиши ва (ёки) бажарилиши учун рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш зарур бўлган фаолият ва (ёки) ҳаракат туридан келиб чиқиб қуйидагилар акс эттирилади:

юридик шахс бўлган талабгор учун - солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), телефон рақами, электрон почта манзили (мавжуд бўлганда);

жисмоний шахс бўлган талабгор учун - фамилияси, исми ва отасининг исми, жисмоний шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари ёки жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР), телефон рақами, электрон почта манзили (мавжуд бўлганда);

фаолиятни амалга ошириш манзили ва (ёки) ҳаракатни бажариш жойи;

паспортларнинг 5-бандида назарда тутилган бошқа маълумотлар.

Паспортларда аризага айрим ҳужжатлар илова қилиниши лозимлиги кўрсатилиши мумкин. Илова қилинадиган ҳужжатлар PDF, PNG ёки JPEG форматда бўлиши керак.


11. Талабгордан ушбу Низом 10-банднинг ва паспортларнинг 5-бандида кўрсатилмаган маълумотлар ва ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.


12. Талабгор ариза бериш вақтида амалга оширмоқчи бўлган фаолиятининг рухсат беришга оид талаб ва шартларга мослигини ва уларга риоя этишини тасдиқлаши лозим.


13. Талабгор аризага нотўғри маълумотлар киритилганлигини аниқлаган тақдирда, маълумотларни аризани кўриб чиқиш учун ундириладиган йиғимни тўлашдан олдин йиғим ундирилмайдиган ҳолатларда эса аризани ваколатли органга юборишдан олдин ўзгартиришга ҳақли.


14. Аризани кўриб чиқиш учун паспортларнинг 6-бандида белгиланган миқдорда йиғим ундирилади. Бунда паспортларда айрим фаолият турлари бўйича аризани кўриб чиқиш учун йиғим ундирилмаслиги назарда тутилиши мумкин.

Йиғим тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.

Йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади, агарда паспортларнинг 6-бандида бошқача тақсимот назарда тутилмаган тақдирда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

11,25 фоизи - Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун, шунингдек, 0,5 фоизи Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматлари кўрсатганлик учун Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

қолган маблағлар - ваколатли органнинг ҳисобварағига йўналтирилади.


15. Аризага киритилган маълумотлар "Лицензия" АТ орқали идоралараро ҳамкорлик тизимларида мавжуд маълумотлар асосида дастлаб автоматик равишда таққосланади ва текширилади.

Ариза қуйидаги ҳолларда автоматик равишда қабул қилинмайди:

нотўғри ёки ёлғон маълумотлар киритилганлиги "Лицензия" АТ орқали аниқланганда;

паспортларнинг 6-бандида назарда тутилган йиғим тўланмаганда (йиғим тўланиши назарда тутилмаган ҳоллар бундан мустасно);

рухсат беришга оид талаб ва шартларга риоя этилиши тасдиқланмаганда;

рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар реестрида талабгорнинг айни бир хил фаолият бўйича киритилган ва амалда бўлган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжати мавжуд бўлган тақдирда;

талабгорнинг айни бир хил фаолиятни амалга ошириши ёки ҳаракатни бажариши муайян муддатга тўхтатилганда;

талабгор томонидан рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат бўйича танлаган фаолиятни амалга ошириш ва/ёки ҳаракатни бажариш суднинг қарорига асосан муайян муддатда тақиқланганда.

Мазкур бандда кўрсатилганлардан ташқари бошқа асослар билан аризани қабул қилмасликка йўл қўйилмайди.


15-1. Талабгор давлат хизматларидан фойдаланишдан уларни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Талабгор давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг аризаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади ва тўланган йиғим қайтарилмайди.

16. Йиғим тўланганидан сўнг ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар "Лицензия" АТ ёки ЯИДХП орқали автоматик равишда ваколатли органга юборилади.

Аризани кўриб чиқиш учун йиғим ундирилмайдиган ҳолларда ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар "Лицензия" АТ орқали дастлаб таққосланиб текширилгандан сўнг талабгор томонидан "Лицензия" АТ ёки ЯИДХП орқали ваколатли органга юборилади.

Паспортларнинг 10-бандида белгиланган тақдирда, талабгор томонидан киритилган ҳужжатлар келишиладиган органларга ҳам бир вақтнинг ўзида юборилиши мумкин.


17. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарор паспортларнинг 8-бандида белгиланган муддатларда қабул қилинади.

Ваколатли орган аризани кўриб чиқиш муддати давомида ҳужжатларни текшириши, заруратга кўра бошқа давлат органларида мавжуд, қарор қабул қилиш учун зарур бўлган маълумотларни "Лицензия" АТ орқали мустақил равишда олиши, объектларни жойига чиқиб ўрганиши, ушбу ҳаракатларни амалга ошириш учун ўз ходимлари таркибидан ёки ўз ҳисобидан бошқа шахсларни жалб қилган ҳолда, эксперт ва ишчи гуруҳлар ташкил этиши, шунингдек, талабгорнинг рухсат беришга оид талаб ва шартларга мувофиқлигини белгилайдиган қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа ҳаракатларни амалга ошириши мумкин.

Паспортларнинг 12-бандида ваколатли орган ва талабгор ўртасидаги ёзма шартномага кўра амалга ошириладиган ўрганишларни ўтказиш учун талабгор томонидан қопланадиган харажатлар тоифаси аниқ кўрсатиб ўтилиши мумкин.


18. Талабгорнинг аризасини кўриб чиқишда бошқа органлар билан келишиш ва уларнинг хулосаларини олиш талаб этилса, келишиладиган органлар паспортларнинг 10-бандида белгиланган муддатларда тегишли келишувни ёки хулосани тақдим этиши лозим.

Келишиладиган органлар белгиланган муддатларда хулоса тақдим этмаган ҳолларда ариза ушбу органлар билан келишилган, хулосалар эса ижобий ҳисобланади. Бундай ҳолатда келишиладиган органлар вужудга келиши мумкин бўлган барча оқибатлар учун жавобгар бўлади. Бунда тегишли келишиладиган органларнинг хулосаларисиз рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш имкони бўлмаганда, талабгорнинг аризасини кўриб чиқиш муддати ва тартибини бузилганлиги учун келишиладиган органлар жавобгар ҳисобланади.


19. Ваколатли орган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарорни "Лицензия" АТ орқали ушбу қарорни қабул қилиш ваколатига эга бўлган мансабдор шахснинг ЭРИси билан тасдиқлаш орқали қабул қилади.

Қарор "Лицензия" АТ орқали реал вақт режимида автоматик равишда талабгорнинг шахсий кабинетига юборилади.


20. Агар ваколатли орган паспортларнинг 8-бандида белгиланган аризани кўриб чиқиш муддати мобайнида талабгорга рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш тўғрисида қарор қабул қилмаса ёки уни беришни рад этмаса, талабгор рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат асосида фаолиятни амалга ошириш ва (ёки) ҳаракатни бажариш ҳуқуқига эга бўлган ва бу ҳақда ваколатли органни "Лицензия" АТ ёки ЯИДХП орқали электрон шаклда хабардор қилади.

Талабгорнинг рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олишни кутишга розилигини билдириши, унинг кейинчалик ваколатли органни хабардор қилиш орқали фаолиятни амалга ошириш ва (ёки) ҳаракатни бажариш ҳуқуқини чекламайди.

Ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган ҳолатда, талабгор паспортларнинг 7-бандида белгиланган ҳужжатни берганлик учун ундириладиган йиғимни тўлагандан кейин (йиғим тўланиши назарда тутилмаган ҳоллар бундан мустасно) "Лицензия" АТ да QR-код (матрик штрихли код) қўйилган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат шакллантирилади ва талабгорнинг "Лицензия" АТ ёки ЯИДХПдаги шахсий кабинетига электрон шаклда юборилади. Бунда талабгор фаолият билан рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатсиз шуғулланганлик учун жавобгарликка тортилиши мумкин эмас ва ваколатли органлар вужудга келиши мумкин бўлган барча оқибатлар учун жавобгар бўлади.


21. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилиши учун зарур бўлган ҳужжатларнинг талабгор томонидан тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилганлиги;

талабгорнинг рухсат беришга оид талаблар ва шартларга мувофиқ эмаслиги;

талабгор томонидан тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги;

паспортларга мувофиқ ўтказилиши шарт бўлган ўрганишлар, тадқиқотлар, текширишлар ёки бошқа илмий ва техник баҳолашларнинг якунлари бўйича асослантирилган салбий хулоса олинганлиги.

Бошқа асосларга кўра, шу жумладан, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришни мақсадга мувофиқ эмас деган сабаблар билан рад этишга йўл қўйилмайди.


22. Талабгорнинг рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш ҳақидаги аризасини биринчи марта кўриб чиқиш жараёнида қуйидаги камчиликлар аниқланганда, уларни бартараф этиш учун талабгорга муддат бермасдан рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришни рад этишга йўл қўйилмайди:

рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилиши учун зарур бўлган ҳужжатлар талабгор томонидан тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилганда;

ходимларнинг касбий малакаси қонунчиликда белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаганда;

тақдим этилган ҳужжатлар ва дастурлар қонунчиликда белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаганда;

рухсат беришга оид талаб ва шартларга мувофиқ фаолият кўрсатадиган бино ва иншоотларнинг санитария-эпидемиологик ва ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқ бўлмаганда.

Ушбу бандда кўрсатилган камчиликлар аниқланганда, ваколатли орган уларни бартараф этиш учун талабгорга муддат берган ҳолда хабарнома юборади. Камчиликларни бартараф этиш зарурлиги тўғрисидаги хабарнома ваколатли орган томонидан "Лицензия" АТ ёки ЯИДХП воситасида электрон шаклда талабгорга бир иш куни ичида юборилади.


23. Хабарнома тақдим этилган ҳужжатларда аниқланган камчиликлар ҳамда уларни бартараф этиш усуллари, шунингдек, талабгор кўрсатилган сабабларни бартараф қилиб, тегишли ҳужжатларни кўриб чиқиш учун такроран тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда юборилади. Хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўладиган вақтга мутаносиб бўлиши, лекин ушбу муддат ўттиз иш кунидан ортиқ бўлмаслиги керак.

Ваколатли орган аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун талабгорга малакали ходимларни излашда, ҳужжатлар ҳамда дастурларни мукаммал ишлаб чиқиш учун мутахассисларни жалб этишда, шунингдек рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун бошқа зарур шарт-шароитларни яратишда ёрдам кўрсатиши ва тавсиялар бериши керак, талабгорнинг таклиф этилган ёрдамни рад этган ҳоллари бундан мустасно. Ваколатли органнинг камчиликларни бартараф этишга қаратилган кўрсатма ва тавсиялари камчиликларни бартараф этиш тўғрисидаги хабарномада батафсил ёритилади.


24. Камчиликларни бартараф этиш бўйича хабарнома юборилган тақдирда, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати хабарномада кўрсатилган муддатга тўхтатиб турилади.


25. Ҳужжатлар хабарномада кўрсатилган камчиликларни бартараф этмасдан ёки хабарномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин тақдим этилган тақдирда, ваколатли орган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилишга ҳақли. Бунда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришни камчиликларни бартараф этиш тўғрисидаги хабарномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.


26. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришни рад этиш тўғрисидаги қарор талабгорга рад этиш сабаблари, қонунчиликнинг аниқ нормалари ва талабгор мазкур сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда "Лицензия" АТ ёки ЯИДХП орқали электрон шаклда юборилади. Талабгор рад этиш сабабларини бартараф этишга ва ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этишга ҳақли бўлган муддат рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш рад этилганлиги ҳақидаги қарор олинган кундан эътиборан ўн иш кунидан кам бўлмаслиги керак.


27. Талабгор рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш рад этилиши учун асос бўлган сабабларни белгиланган муддатда бартараф этган тақдирда, рад этиш сабаблари бартараф этилганлиги тўғрисидаги ариза ва рад этиш сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни "Лицензия" АТ ёки ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.

Талабгорнинг рад этиш сабаблари бартараф этилганлиги тўғрисидаги аризаси ва рад этиш сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар олинган кундан эътиборан беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда ваколатли орган томонидан такроран кўриб чиқилади. Талабгорнинг аризаси такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим, агар ариза рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришни рад этиш тўғрисидаги қарорда белгиланган ҳужжатларни такроран тақдим этиш мумкин бўлган муддатда тақдим этилган бўлса, ундирилмайди.

Ҳужжатларни такроран кўриб чиқишда ваколатли органлар томонидан талабгорга рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришни рад этиш тўғрисидаги қарорда баён қилинмаган рад этиш сабабларини келтиришга йўл қўйилмайди, илгари кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари келтирилиши бундан мустасно.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришни рад этиш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган муддат ўтгандан кейин талабгор томонидан топширилган ариза янгидан топширилган ҳисобланади ва ваколатли орган томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.

Талабгор рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш рад этилганлиги, шунингдек, ваколатли орган мансабдор шахсининг рухсат бериш тартиб-таомиллари билан боғлиқ ҳаракати (ҳаракатсизлиги) бўйича белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.


28. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, ваколатли орган бу ҳақида шу куннинг ўзида "Лицензия" АТ ёки ЯИДХП орқали талабгорга паспортларнинг 7-бандида кўрсатилган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни берганлик учун назарда тутилган йиғимни тўлаш учун ҳисобварақ кўрсатилган хабарномани юборади.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни берганлик учун йиғим ундирилмайдиган ҳолларда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш тўғрисида қарор қабул қилинганда, "Лицензия" АТда QR-код (матрик штрихли код) қўйилган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат автоматик равишда шакллантирилади ва талабгорнинг "Лицензия" АТ ёки ЯИДХПдаги шахсий кабинетига электрон шаклда юборилади.

Хабарнома юборилганлиги тўғрисида маълумот ҳамда талабгорнинг шахсий кабинетига юбориладиган бошқа маълумотлар талабгорнинг хоҳишига кўра мобиль алоқа қурилмасига SMS-хабар шаклида ҳам юборилиши мумкин.


29. Талабгор хабарнома юборилган кундан бошлаб ўттиз кундан ортиқ бўлмаган муддатда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни берганлик учун йиғимни тўлайди.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни берганлик учун йиғим белгиланган муддатда тўламаслиги ваколатли орган томонидан рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш тўғрисидаги қарорини бекор қилиниши учун асос бўлади. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш тўғрисидаги қарор бекор қилинганлиги ҳақидаги маълумот "Лицензия" АТ орқали автоматик равишда талабгорга юборилади. Бунда талабгор рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун умумий тартибда қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлади.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни берганлик учун йиғим тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни берганлик учун йиғим қуйидаги тартибда тақсимланади, агарда паспортларнинг 7-бандида бошқача тақсимот назарда тутилмаган тақдирда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

11,25 фоизи - Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун, шунингдек, 0,5 фоизи Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматлари кўрсатганлик учун Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

қолган маблағлар - ваколатли органнинг ҳисобварағига йўналтирилади.


30. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни берганлик учун йиғим тўлангандан сўнг "Лицензия" АТда QR-код (матрик штрихли код) қўйилган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат автоматик равишда шакллантирилади ва талабгорнинг "Лицензия" АТ ёки ЯИДХПдаги шахсий кабинетига электрон шаклда юборилади.


31. Берилган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат ҳақидаги маълумот "Лицензия" АТда ҳар бир рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат тури бўйича алоҳида юритиладиган реестрда автоматик равишда шаклланади.



4-БОБ. РУХСАТ ЭТИШ ХУСУСИЯТИГА ЭГА

ҲУЖЖАТНИ ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ,

УНИНГ МУДДАТИНИ УЗАЙТИРИШ ВА

ЎЗГАРТИРИШ ТАРТИБИ


32. Юридик шахс ҳисобланган тадбиркорлик субъекти қайта ташкил этилганда, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, тадбиркорлик субъекти ёхуд унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтгандан кейин беш иш кунида ваколатли органга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.

Жисмоний шахс бўлган тадбиркорлик субъектининг унга давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида берилган гувоҳномада кўрсатилган фамилияси, исми, отасининг исми ёки фаолият кўрсатадиган жойи ўзгарган тақдирда, тадбиркорлик субъекти қайта рўйхатдан ўтгандан кейин беш иш кунида ваколатли органга рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризани унга кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда топшириши шарт.

Янги вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида айни бир фаолиятни (ҳаракатларни) амалга ошириш учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжати мавжуд бўлган юридик шахслар - тадбиркорлик субъектлари қўшиб юборилган тақдирда, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни ушбу банднинг биринчи хатбошида белгиланган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.

Амал қилиш муддати чекланган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни қайта расмийлаштиришда, илгари берилган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати ўзгармайди.


33. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни қайта расмийлаштириш учун ҳужжатлар ваколатли органга "Лицензия" АТ ёки ЯИДХП орқали тақдим этилади.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни қайта расмийлаштириш учун паспортларнинг 6-бандида назарда тутилган йиғимнинг ярми ундирилади ва ушбу Низомнинг 14-бандида назарда тутилган тартибда тақсимланади.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни қайта расмийлаштиришда паспортларнинг 7-бандида назарда тутилган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни берганлик учун йиғим ундирилмайди.


34. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда ваколатли органга келиб тушган кундан бошлаб беш иш куни ичида рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат қайта расмийлаштириб берилади.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат қайта расмийлаштирилгунига қадар тадбиркорлик субъекти ёки унинг ҳуқуқий вориси рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризаси асосида унда кўрсатилган фаолиятни (ҳаракатларни) амалга оширади.

Ваколатли орган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни қайта расмийлаштиришда реестрга тегишли ўзгартиришлар киритади.

Ушбу Низомнинг 32-бандида кўрсатилган асослар мавжуд бўлганда, ваколатли орган томонидан рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризани рад қилиш тақиқланади.


35. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддатини узайтиришга, агар паспортларда шундай ҳолат назарда тутилган бўлса, йўл қўйилади.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза "Лицензия" АТ ёки ЯИДХП орқали ваколатли органга унинг амал қилиш муддати тугагунга қадар берилиши керак.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг муддатини узайтириш ҳақидаги ариза кўриб чиқилаётган пайтда унинг амал қилиш муддати тугаб қолса, ҳужжат эгаси тегишли фаолиятни (ҳаракатларни) ваколатли орган қарори қабул қилингунга қадар давом эттириш ҳуқуқига эга бўлади.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки узайтиришни рад этиш тўғрисидаги қарор рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш учун назарда тутилган тартибда қабул қилинади.


36. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддатини узайтириш ҳақидаги ариза кўриб чиқилганлиги ва унинг амал қилиш муддати узайтирилганлиги учун паспортларнинг 6 ва 7-бандларида назарда тутилган йиғимнинг ярми ундирилади ҳамда ушбу Низомнинг 14 ҳамда 29-бандларида назарда тутилган тартибда тақсимланади.


37. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддатини узайтириш ҳақидаги қарор паспортларнинг 8-бандида белгиланган муддатларда қабул қилинади.


38. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган шахснинг аризасига асосан ваколатли орган томонидан қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши мумкин:

рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат асосида фаолият юритаётган юридик шахслар томонидан ташкил этилган филиал ва ваколатхоналарнинг ушбу фаолият билан шуғулланишида;

юридик шахс ҳисобланган тадбиркорлик субъектининг фаолиятини амалга ошириш жойи ўзгарганда.

Ушбу бандда назарда тутилган асослар талабгор фаолиятини амалга ошириш жойига нисбатан рухсат беришга оид талаб ва шартлар паспортларнинг 9-бандида белгиланган тақдирда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни ўзгартириш тартибида ариза тақдим этилади.

Талабгор фаолиятини амалга ошириш жойига нисбатан талаблар ва шартлар белгиланмаган тақдирда, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни қайта расмийлаштириш учун ариза тақдим этилади.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни ўзгартириш рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади, бунда паспортларнинг 6 ва 7-бандларида назарда тутилган йиғимларнинг ярми ундирилади. Ундирилган йиғимлар тегишли равишда ушбу Низомнинг 14 ва 29-бандларида назарда тутилган тартибда тақсимланади.



5-БОБ. РУХСАТ ЭТИШ ХУСУСИЯТИГА ЭГА

ҲУЖЖАТНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ ТЎХТАТИБ

ТУРИШ, БЕКОР ҚИЛИШ ВА ТУГАТИШ


39. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда ваколатли орган ташаббуси билан тўхтатиб турилиши мумкин:

рухсат беришга оид талаб ва шартлар талабгор томонидан бузилганлиги аниқланганда;

рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат эгаси томонидан ваколатли органнинг унинг зиммасига аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарори бажарилмаганда.


40. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ваколатли орган томонидан ўн иш кунигача, ўн иш кунидан ортиқ, лекин олти ойгача бўлган муддатда суд тартибида амалга оширилади.

Белгиланган муддат ичида рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш учун асос бўлган сабаб ва камчиликлар бартараф қилинмаса, ваколатли орган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш муддатини узайтириш бўйича судга даъво аризаси киритиши лозим.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат эгаси ушбу Низомнинг 39-бандида назарда тутилган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни ваколатли орган ёки суд белгилаган муддатда бартараф этмаганда, ваколатли орган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бекор қилиш тўғрисида судга даъво аризаси киритади.


41. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат эгаси ўз фаолиятини вақтинча тўхтатганда, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини олти ойгача тўхтатиб туриш ҳақида ваколатли органга мурожаат қилиши мумкин. Бунда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат эгаси томонидан олти ой муддат ичида рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини қайта тиклаш тўғрисида ваколатли органга мурожаат қилинмаган тақдирда, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиши тугатилади.


42. Ваколатли органнинг рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори "Лицензия" АТ орқали ушбу қарорни қабул қилиш ваколатига эга бўлган мансабдор шахснинг ЭРИси билан тасдиқлаш орқали қабул қилинади.

Қарор "Лицензия" АТ орқали реал вақт режимида автоматик равишда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат эгасининг шахсий кабинетига юборилади.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиши тўхтатиб турилганлиги ҳақидаги қарор қабул қилинган куннинг ўзида бу ҳақда "Лицензия" АТдаги рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар реестрига тегишли ёзув киритилади.


43. Ваколатли орган ёки суд рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиши тўхтатиб турилишига сабаб бўлган ҳолатларнинг бартараф этилиши учун етарли, аммо беш иш кунидан кам ва олти ойдан кўп бўлмаган муддат тақдим этади.


44. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат эгаси рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиши тўхтатиб турилиши ҳақида қарор келиб тушганидан сўнг қарорда кўрсатилган камчиликларни бартараф этиши ва қарорда кўрсатилган муддат якунлангунига қадар ваколатли органга "Лицензия" АТ ёки ЯИДХП орқали камчиликлар бартараф этилганлиги тўғрисидаги тасдиқнома ва асослантирувчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда маълумот юбориши лозим.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ҳақидаги қарор суд томонидан қабул қилинган бўлса, камчиликлар бартараф этилганлиги тўғрисидаги тасдиқнома ва асослантирувчи ҳужжатлар қарорда кўрсатилган муддат якунлангунига қадар судга тақдим этилиши лозим.


45. Камчиликлар бартараф этилганлиги тўғрисидаги маълумот келиб тушган кундан бошлаб уч иш куни ичида ваколатли орган маълумотларни таҳлил қилиши, заруратга кўра камчиликлар бартараф этилганлигини жойига чиққан ҳолда ўрганиши лозим.


46. Таҳлил ёки ўрганишлар натижасида рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар бартараф этилганлиги аниқланган тақдирда, ваколатли орган камчиликлар бартараф этилганлиги тўғрисида тасдиқнома олинган кундан эътиборан уч иш куни ичида рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини қайта тиклаш тўғрисидаги қарорни "Лицензия" АТ орқали қабул қилади.

Бунда ваколатли орган томонидан рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини қайта тиклаш ёки қайта тиклашни рад этиш тўғрисидаги қарор уч иш кунида қабул қилинмаса, жисмоний ва юридик шахслар ушбу муддат тугагандан сўнг ваколатли органни "Лицензия" АТ орқали электрон шаклда хабардор қилган ҳолда фаолиятини давом эттириши мумкин.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини қайта тиклаш ёки қайта тиклашни рад этиш тўғрисидаги қарор "Лицензия" АТ орқали реал вақт режимида автоматик равишда талабгорнинг шахсий кабинетига юборилади.


47. Суднинг рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини қайта тиклаш тўғрисидаги қарори тегишли ваколатли органга келиб тушганда, ваколатли орган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиши қайта тикланганлиги тўғрисидаги маълумотни "Лицензия" АТга бир иш кунида жойлаштиради.


48. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини бекор қилиш қуйидаги ҳолларда ваколатли органнинг қарорига биноан амалга оширилади:

рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат эгаси томонидан рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини бекор қилиш тўғрисида мурожаат қабул қилинганда;

юридик шахс тугатилганда - тугатилган пайтдан эътиборан ёки унинг фаолияти қайта ташкил этиш натижасида тугатилганда - қайта ташкил этилган пайтдан эътиборан, унинг ўзгартирилиши, шунингдек, янги вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида қайта ташкил этилаётган юридик шахсда фаолиятни (ҳаракатларни) амалга ошириш учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат мавжуд бўлган тақдирда қўшиб юборилиши бундан мустасно;

якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши тугатилганда;

жисмоний шахснинг муомалага лаёқатлилиги белгиланган тартибда чекланганда, у муомалага лаёқатсиз деб топилганда;

талабгорнинг рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун тўлаши лозим бўлган йиғимни белгиланган муддатда тўламаганда.


49. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат эгаси рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини бекор қилиш учун ваколатли органга "Лицензия" АТ ёки ЯИДХП орқали хабарнома юборади.

Ваколатли орган хабарномага асосан ёки мазкур Низомнинг 48-банди учинчи - олтинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолатлар юзага келганда, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилади ва бу ҳақда "Лицензия" АТ ёки ЯИДХП орқали рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат эгасига маълум қилади. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиши бекор қилинганлиги ҳақида "Лицензия" АТдаги реестрга маълумот киритади.


50. Ваколатли орган қуйидаги ҳолларда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини бекор қилиш тўғрисида судга мурожаат қилади:

рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат эгаси рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиши тўхтатиб турилишига олиб келган ҳолатларни ваколатли орган ёки суд белгилаган муддатда бартараф этмаганда;

ваколатли органнинг рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш тўғрисидаги қарорининг қонунга хилофлиги аниқланганда;

рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат эгаси томонидан рухсат беришга оид талаб ва шартлар бир йил давомида мунтазам равишда (икки ва ундан ортиқ маротаба) ёки бир маротаба қўпол

...
Время: 0.0406
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск