ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Ўрта махсус таълим /

Адлия вазирининг 01.03.2022 й. 3-мҳ-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумларида таълимнинг кредит-модуль тизимида ўқувчилар билимини назорат қилиш тартиби ва баҳолаш мезонлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 02.03.2022 й. 3351-сон билан рўйхатга олинган)

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

02.03.2022 й.

N 3351




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

01.03.2022 й.

N 3-мҳ


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг

юридик техникумларида таълимнинг кредит-модуль

тизимида ўқувчилар билимини назорат қилиш тартиби ва

баҳолаш мезонлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 апрелдаги ПФ-5987-сон "Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 октябрдаги 858-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумларида ўқишни ташкил қилиш чоралари тўғрисида"ги ва 2021 йил 10 июндаги 359-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимидаги таълим муассасаларида кредит-модуль тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумларида таълимнинг кредит-модуль тизимида ўқувчилар билимини назорат қилиш тартиби ва баҳолаш мезонлари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 9 январдаги 9-мҳ-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик коллежлари ўқувчиларининг билимини баҳолаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 3117, 2019 йил 9 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.01.2019 й., 10/19/3117/2445-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Адлия вазири                                                                     Р.К. Давлетов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 2 март




























Время: 0.0245
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш