ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Хорижий кредитлар ва қарзлар / Уй-жой коммунал хўжалиги /Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.03.2022 й. ПҚ-171-сон "Франция тараққиёт агентлиги иштирокида "Навоий вилояти Кармана туманида оқова сув тизимларини қуриш" ҳамда "Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳри ва Китоб тумани марказида оқова сув тизимларини реконструкция қилиш ва қуриш" лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
18.03.2022 й.
N ПҚ-171
ФРАНЦИЯ ТАРАҚҚИЁТ
АГЕНТЛИГИ ИШТИРОКИДА "НАВОИЙ ВИЛОЯТИ
КАРМАНА ТУМАНИДА ОҚОВА СУВ ТИЗИМЛАРИНИ
ҚУРИШ" ҲАМДА "ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ ШАҲРИСАБЗ
ШАҲРИ ВА КИТОБ ТУМАНИ МАРКАЗИДА ОҚОВА СУВ
ТИЗИМЛАРИНИ РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ ВА ҚУРИШ"
ЛОЙИҲАЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Навоий вилоятининг Кармана туманида ҳамда Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳри ва Китоб туманида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг оқова сув хизмати билан таъминланганлик даражасини ошириш, ушбу ҳудудларнинг санитария-эпидемиологик ҳамда экологик ҳолатини янада яхшилаш, шунингдек, Франция тараққиёт агентлиги билан ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида:
1. Қуйидагилар:
а) Франция тараққиёт агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) томонидан Ўзбекистон Республикасига жами 105,0 миллион евро қарз ҳамда Агентлик орқали Европа комиссияси томонидан 9,0 миллион евро миқдорида грант ажратилиши, шу жумладан:
"Навоий вилояти Кармана туманида оқова сув тизимларини қуриш" лойиҳасини (кейинги ўринларда - Кармана лойиҳаси) амалга ошириш учун 6 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган 20 йилда қайтариш шарти билан 24,7 миллион евро миқдоридаги қарз;
"Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳри ва Китоб тумани марказида оқова сув тизимларини реконструкция қилиш ва қуриш" лойиҳасини (кейинги ўринларда - Шаҳрисабз ва Китоб лойиҳаси) амалга ошириш учун 6 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган 20 йилда қайтариш шарти билан 80,3 миллион евро миқдоридаги қарз берилиши маъқулланганлиги;
б) Кармана лойиҳасининг умумий қиймати 28 миллион еврони, шу жумладан:
Агентлик қарзи - 24,7 миллион еврони;
Кармана лойиҳасини амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг улуши - қўшилган қиймат солиғини қоплаш ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар бериш тарзида 3,3 миллион еврони ташкил этиши;
в) Кармана лойиҳасини амалга ошириш даври 6 йилни (2022-2027 йиллар) ташкил этиши;
г) Шаҳрисабз ва Китоб лойиҳасининг умумий қиймати 91,0 миллион еврони, шу жумладан:
Агентлик қарзи - 80,3 миллион еврони;
Шаҳрисабз ва Китоб лойиҳасини амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг улуши - қўшилган қиймат солиғини қоплаш ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар бериш тарзида 10,7 миллион еврони ташкил этиши;
д) Шаҳрисабз ва Китоб лойиҳасини амалга ошириш даври 6 йилни (2022-2027 йиллар) ташкил этиши;
е) Кармана лойиҳаси ҳамда Шаҳрисабз ва Китоб лойиҳасини амалга ошириш даврида молиявий ва бошқа харажатларни қоплаш Агентлик қарз маблағлари ҳамда Навоий ва Қашқадарё вилоятлари маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши, баҳолаш учун воситачилик ҳақи дастлаб "Ўзсувтаъминот" АЖ маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши ҳамда Агентлик қарз маблағлари ҳисобидан "Ўзсувтаъминот" АЖга қоплаб берилиши маълумот учун қабул қилинсин.
2. Белгилаб қўйилсинки:
"Ўзсувтаъминот" АЖ Кармана лойиҳаси ҳамда Шаҳрисабз ва Китоб лойиҳасининг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши учун зарур ташкилий-техник тадбирларнинг ўз вақтида ўтказилишини, Агентликнинг қарз маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлаш учун масъул ижро этувчи орган;
Навоий ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари "Ўзсувтаъминот" АЖ билан биргаликда тегишлилиги бўйича Кармана лойиҳаси ҳамда Шаҳрисабз ва Китоб лойиҳасининг сифатли амалга оширилиши, белгиланган кўрсаткичларга эришилиши ва Агентлик қарзларининг қайтарилиши учун жавобгар ҳисобланади.
3. Қуйидагилар:
"Навоий вилояти Кармана туманида оқова сув тизимларини қуриш" лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий параметрлари 1-иловага мувофиқ;
"Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳри ва Китоб тумани марказида оқова сув тизимларини реконструкция қилиш ва қуриш" лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий параметрлари 2-иловага мувофиқ;
"Навоий вилояти Кармана туманида оқова сув тизимларини қуриш" лойиҳаси бўйича Франция тараққиёт агентлиги қарзини қайтариш, фоизлар ва воситачилик ҳақини тўлашнинг прогноз жадвали 3-иловага мувофиқ;
"Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳри ва Китоб тумани марказида оқова сув тизимларини реконструкция қилиш ва қуриш" лойиҳаси бўйича Франция тараққиёт агентлиги қарзини қайтариш, фоизлар ва воситачилик ҳақини тўлашнинг прогноз жадвали 4-иловага мувофиқ;
"Навоий вилояти Кармана туманида оқова сув тизимларини қуриш" лойиҳаси доирасида Франция тараққиёт агентлиги қарз маблағларига хизмат кўрсатиш харажатларини қоплаш бўйича улушлар тақсимотининг прогнози 5-иловага мувофиқ;
"Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳри ва Китоб тумани марказида оқова сув тизимларини реконструкция қилиш ва қуриш" лойиҳаси доирасида Франция тараққиёт агентлиги қарз маблағларига хизмат кўрсатиш харажатларини қоплаш бўйича улушлар тақсимотининг прогнози 6-иловага мувофиқ;
"Навоий сув таъминоти" МЧЖни молиявий соғломлаштириш бўйича "Йўл харитаси" 7-иловага мувофиқ;
"Қашқадарё сув таъминоти" МЧЖни молиявий соғломлаштириш бўйича "Йўл харитаси" 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Молия вазирига:
Ўзбекистон Республикаси номидан Агентлик билан Кармана лойиҳаси ҳамда Шаҳрисабз ва Китоб лойиҳаси бўйича қарз ва грант битимларини имзолаш, зарур ҳолларда, ушбу битимларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;
"Ўзсувтаъминот" АЖ, Навоий вилояти ҳокимлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, "Навоий сув таъминоти" МЧЖ ва "Қашқадарё сув таъминоти" МЧЖ билан Агентлик қарз маблағларини қайта кредитлаш тўғрисидаги битимни имзолаш;
"Ўзсувтаъминот" АЖ, Навоий вилояти ҳокимлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, "Навоий сув таъминоти" МЧЖ ва "Қашқадарё сув таъминоти" МЧЖ билан грантларни топшириш тўғрисидаги битимларни имзолаш ваколати берилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига асосан Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари бўйича халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари томонидан берилган қарзлар (кредитлар) ҳисобидан юридик шахслар томонидан божхона ҳудудига олиб кириладиган товарлар божхона божидан озод қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Белгилансинки, Кармана лойиҳаси ҳамда Шаҳрисабз ва Китоб лойиҳасини амалга ошириш доирасида:
ҳосил бўладиган қўшилган қиймат солиғи суммаси хўжалик юритувчи субъектлар маблағлари ҳисобидан тўланади ёки қонунчиликда белгиланган тартибда республика бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади;
олиб кириладиган товарларни божхона божидан озод қилиш ва қўшилган қиймат солиғи суммасини ҳамда молиявий харажатларни республика бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш Ўзбекистон Республикасининг Кармана лойиҳаси ҳамда Шаҳрисабз ва Китоб лойиҳасини амалга оширишдаги улуши деб ҳисобланади.
6. Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси ва Агентлик ўртасидаги қарз битими, шунингдек, зарур ҳолларда, ушбу битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича битимлар юзасидан белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.
7. "Ўзсувтаъминот" АЖ бошқаруви раиси (С. Саифназаров) зиммасига "Навоий сув таъминоти" МЧЖ ва "Қашқадарё сув таъминоти" МЧЖ томонидан қайта кредитлаш тўғрисидаги битим шартларига мувофиқ Агентлик қарзини қайтариш ва фоизларни тўлаш учун зарур бўлган маблағлар ўз вақтида жамлаб борилишини таъминлаш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
8. "Ўзсувтаъминот" АЖга фаолияти Агентликнинг қарз маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган Агентлик иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳини ташкил этган ҳолда лойиҳаларни мувофиқлаштириш ва бошқариш функциялари юклансин.
9. Навоий ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари:
оқова сув қувурлари ҳамда оқова сув иншоотлари қуриш учун зарур бўлган ер участкаларининг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ажратилишини, шунингдек, ер участкалари ажратилиши билан боғлиқ компенсация тўловлари тўланишини;
2026 йилдан бошлаб маҳаллий бюджет параметрларида Агентлик қарзи бўйича фоизларни ва асосий қарзни қайтариш учун тегишинча "Навоий сув таъминоти" МЧЖ ва "Қашқадарё сув таъминоти" МЧЖга ушбу мақсадларга йўналтириладиган ўз маблағлари билан бир қаторда қўшимча маблағлар ажратилишини назарда тутсин.
10. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг инвестиция дастурларида ҳар бир йил учун асосий кўрсаткичларни аниқлаштириб ва янгилаб борган ҳолда Кармана лойиҳаси ҳамда Шаҳрисабз ва Китоб лойиҳаси доирасида ажратиладиган маблағларни инобатга олсин.
11. Давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича республика штаби (Э.Т. Юлдашев) Кармана лойиҳаси ҳамда Шаҳрисабз ва Китоб лойиҳаси доирасидаги маблағларнинг мақсадли ажратилиши ва сарфланиши устидан доимий назорат ўрнатсин ҳамда ҳар ярим йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб борсин.
12. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А.Э. Бурханов) Кармана лойиҳаси ҳамда Шаҳрисабз ва Китоб лойиҳаси доирасида ажратилган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши жараёнида очиқлик ва ошкораликни таъминлаш устидан доимий назорат ўрнатсин.
13. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Навоий ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда мазкур қарорнинг мазмуни ва аҳамиятини аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларига етказиш, уларга оқова сув тизими билан таъминланадиган ҳудудлар тўғрисида маълумот бериб бориш ҳамда қурилиш-монтаж ишлари устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш чораларини кўрсин.
14. Қуйидагилар:
молия вазири Т.Ишметов - Агентлик билан Кармана лойиҳаси ҳамда Шаҳрисабз ва Китоб лойиҳалари бўйича қарз ва грант битимларини имзолашга ва мазкур битимларга асосан қарз ва грантларни ўз вақтида жалб қилишга;
уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Ш. Ҳидоятов ва "Ўзсувтаъминот" АЖ бошқаруви раиси С. Саифназаров - Кармана лойиҳаси ҳамда Шаҳрисабз ва Китоб лойиҳаси бўйича маблағларнинг самарали йўналтирилишига, қурилиш-монтаж ишлари сифатли бажарилишини таъминлашга, объектлар ва ишлаб чиқариш қувватларини белгиланган муддатларда ишга туширишга;
инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосарлари А. Воитов ва Ш. Вафаев - Кармана лойиҳаси ҳамда Шаҳрисабз ва Китоб лойиҳаси амалга оширилишини мувофиқлаштиришга, натижадорлигини таъминлашга, тасдиқланган прогноз параметрлари бажарилишини тизимли муҳокама қилиб боришга, лойиҳаларни амалга оширишда юзага келадиган муаммоли масалаларни тезкор ҳал этиб боришга;
Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Н. Турсунов, Қашқадарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи М. Азимов ва "Ўзсувтаъминот" АЖ бошқаруви раиси С. Саифназаров - "Навоий сув таъминоти" МЧЖ ва "Қашқадарё сув таъминоти" МЧЖни молиявий соғломлаштириш бўйича "Йўл хариталари"да белгиланган чора-тадбирларни ўз вақтида бажаришни таъминлашга, тузилган битим шартларига мувофиқ қарз маблағларини ўз вақтида қайтаришга шахсан масъул ва жавобгар эканлиги белгилаб қўйилсин.
15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.Ж. Раматов ва С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2022 йил 18 мартдаги
ПҚ-171-сон қарорига
1-ИЛОВА
"Навоий вилояти Кармана туманида
оқова сув тизимларини қуриш" лойиҳасининг
асосий техник-иқтисодий
ПАРАМЕТРЛАРИ
Т/р |
Харажатлар категориясининг номи |
Ўлчов бирлиги |
Жами* |
Молиялаштириш манбаси, шу жумладан: |
|
Франция тараққиёт агентлиги қарзи |
Ўзбекистон Республикаси улуши |
||||
1. |
Лойиҳанинг умумий қиймати |
минг евро экв. |
27 998,70 |
24 715,57 |
3 283,13 |
2. |
Капитал қўйилмалар қиймати, жами |
минг евро экв. |
23 750,74 |
23 750,74 |
0,00 |
шу жумладан: |
|||||
2.1. |
Қурилиш-таъмирлаш ишлари |
минг евро экв. |
15 278,60 |
15 278,60 |
|
2.2. |
Машина ва ускуналар |
минг евро экв. |
4 064,30 |
4 064,30 |
|
2.3. |
Бошқа харажатлар |
минг евро экв. |
2 507,84 |
2 507,84 |
|
2.4. |
Тақсимланмаган харажатлар |
минг евро экв. |
1 900,00 |
1 900,00 |
|
3. |
Инвестиция давридаги молиявий ва бошқа харажатлар |
минг евро экв. |
964,83 |
964,83 |
0,00 |
4. |
Қўшилган қиймат солиғини қоплаш ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар бериш |
минг евро экв. |
3 283,13 |
3 283,13 |
*) Лойиҳанинг якуний қиймат кўрсаткичлари батафсил лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилгандан кейин ҳамда товарлар (ишлар ва хизматлар) етказиб бериш бўйича тендер савдолари натижаларига кўра аниқланади.
Президентининг
2022 йил 18 мартдаги
ПҚ-171-сон қарорига
2-ИЛОВА
"Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳри
ва Китоб тумани марказида оқова сув тизимларини
реконструкция қилиш ва қуриш" лойиҳасининг
асосий техник-иқтисодий
ПАРАМЕТРЛАРИ
Т/р |
Харажатлар категориясининг номи |
Ўлчов бирлиги |
Жами* |
Молиялаштириш манбаси, шу жумладан: |
|
Франция тараққиёт агентлиги қарзи |
Ўзбекистон Республикаси улуши |
||||
1. |
Лойиҳанинг умумий қиймати |
минг евро экв. |
91 000,09 |
80 284,43 |
10 715,66 |
2. |
Капитал қўйилмалар қиймати, жами |
минг евро экв. |
77 541,04 |
77 541,04 |
0,00 |
шу жумладан: |
|||||
2.1. |
Қурилиш-таъмирлаш ишлари |
минг евро экв. |
46 079,48 |
46 079,48 |
|
2.2. |
Машина ва ускуналар |
минг евро экв. |
19 425,88 |
19 425,88 |
|
2.3. |
Бошқа харажатлар |
минг евро экв. |
5 966,74 |
5 966,74 |
|
2.4. |
Тақсимланмаган харажатлар |
минг евро экв. |
6 068,94 |
6 068,94 |
|
3. |
Инвестиция давридаги молиявий ва бошқа харажатлар |
минг евро экв. |
2 743,39 |
2 743,39 |
|
4. |
Қўшилган қиймат солиғини қоплаш ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар бериш |
минг евро экв. |
10 715,66 |
10 715,66 |
*) Лойиҳанинг якуний қиймат кўрсаткичлари батафсил лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилгандан кейин ҳамда товарлар (ишлар ва хизматлар) етказиб бериш бўйича тендер савдолари натижаларига кўра аниқланади.
Президентининг
2022 йил 18 мартдаги
ПҚ-171-сон қарорига
3-ИЛОВА
"Навоий вилояти Кармана туманида
оқова сув тизимларини қуриш" лойиҳаси бўйича
Франция тараққиёт агентлиги қарзини қайтариш,
фоизлар ва воситачилик ҳақини тўлашнинг
ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ
Қарз миқдори |
- 24,7 млн евро |
|
Қарз муддати |
- 20 йил |
|
Имтиёзли давр |
- 6 йил |
|
Фоиз ставкаси |
- Ўзгарувчан фоиз ставкаси (LIBOR EUR 6m + 0,90% ҳисобида) |
|
Захирага олиш учун воситачилик ҳақи |
- 0,5% - ўзлаштирилмаган қарз миқдоридан |
|
Баҳолаш учун воситачилик ҳақи |
- 0,5% - умумий қарз миқдоридан |
Тўлов даври |
Тўланадиган фоизлар |
Захирага олиш учун воситачилик ҳақи (минг евро) |
Баҳолаш учун воситачилик ҳақи (минг евро) |
Асосий қарзни қайтариш (минг евро) |
Жами қайтариладиган маблағ (минг евро) |
15.04.2022 |
0,0 |
61,8 |
123,6 |
||
15.10.2022 |
1,3 |
61,4 |
|||
15.04.2023 |
3,9 |
60,5 |
|||
15.10.2023 |
19,7 |
55,3 |
|||
15.04.2024 |
35,5 |
50,1 |
|||
15.10.2024 |
104,3 |
27,6 |
|||
15.04.2025 |
172,1 |
5,0 |
|||
15.10.2025 |
179,9 |
2,8 |
|||
15.04.2026 |
186,0 |
186,0 |
|||
15.10.2026 |
188,5 |
188,5 |
|||
15.04.2027 |
187,4 |
187,4 |
|||
15.10.2027 |
188,5 |
188,5 |
|||
15.04.2028 |
188,5 |
882,7 |
1 071,2 |
||
15.10.2028 |
181,7 |
882,7 |
1 064,4 |
||
15.04.2029 |
174,0 |
882,7 |
1 056,7 |
||
15.10.2029 |
168,3 |
882,7 |
1 051,0 |
||
15.04.2030 |
160,7 |
882,7 |
1 043,4 |
||
15.10.2030 |
154,8 |
882,7 |
1 037,5 |
||
15.04.2031 |
147,3 |
882,7 |
1 030,0 |
||
15.10.2031 |
141,3 |
882,7 |
1 024,0 |
||
15.04.2032 |
134,6 |
882,7 |
1 017,3 |
||
15.10.2032 |
127,9 |
882,7 |
1 010,6 |
||
15.04.2033 |
120,5 |
882,7 |
1 003,2 |
||
15.10.2033 |
114,4 |
882,7 |
997,1 |
||
15.04.2034 |
107,1 |
882,7 |
989,8 |
||
15.10.2034 |
101,0 |
882,7 |
983,7 |
||
15.04.2035 |
93,7 |
882,7 |
976,4 |
||
15.10.2035 |
87,5 |
882,7 |
970,2 |
||
15.04.2036 |
80,8 |
882,7 |
963,5 |
||
15.10.2036 |
74,0 |
882,7 |
956,7 |
||
15.04.2037 |
66,9 |
882,7 |
949,6 |
||
15.10.2037 |
60,6 |
882,7 |
943,3 |
||
15.04.2038 |
53,6 |
882,7 |
936,2 |
||
15.10.2038 |
47,1 |
882,7 |
929,8 |
||
15.04.2039 |
40,2 |
882,7 |
922,9 |
||
15.10.2039 |
33,7 |
882,7 |
916,4 |
||
15.04.2040 |
26,9 |
882,7 |
909,6 |
||
15.10.2040 |
20,2 |
882,7 |
902,9 |
||
15.04.2041 |
13,4 |
882,7 |
896,1 |
||
15.10.2041 |
6,7 |
882,7 |
889,4 |
||
Жами: |
3 994,3 |
324,6 |
123,6 |
24 715,6 |
28 193,2 |
Президентининг
2022 йил 18 мартдаги
ПҚ-171-сон қарорига
4-ИЛОВА
Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳри
ва Китоб тумани марказида оқова сув тизимларини
реконструкция қилиш ва қуриш" лойиҳаси бўйича
Франция тараққиёт агентлиги қарзини қайтариш,
фоизлар ва воситачилик ҳақини тўлашнинг
ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ
Қарз миқдори |
- 80,3 млн евро |
|
Қарз муддати |
- 20 йил |
|
Имтиёзли давр |
- 6 йил |
|
Фоиз ставкаси |
- Ўзгарувчан фоиз ставкаси (LIBOR EUR 6m + 0,90% ҳисобида) |
|
Захирага олиш учун воситачилик ҳақи |
- 0,5% - ўзлаштирилмаган қарз миқдоридан |
|
Баҳолаш учун воситачилик ҳақи |
- 0,5% - умумий қарз миқдоридан |
Тўлов даври |
Тўланадиган фоизлар |
Захирага олиш учун воситачилик ҳақи (минг евро) |
Баҳолаш учун воситачилик ҳақи (минг евро) |
Асосий қарзни қайтариш (минг евро) |
Жами қайтариладиган маблағ (минг евро) |
15.04.2022 |
0,0 |
200,7 |
401,4 |
||
15.10.2022 |
4,8 |
199,1 |
|||
15.04.2023 |
14,2 |
196,0 |
|||
15.10.2023 |
59,7 |
181,1 |
|||
15.04.2024 |
105,2 |
166,2 |
|||
15.10.2024 |
191,8 |
137,8 |
|||
15.04.2025 |
277,2 |
109,3 |
|||
15.10.2025 |
443,3 |
55,4 |
|||
15.04.2026 |
605,0 |
605,0 |
|||
15.10.2026 |
608,4 |
608,4 |
|||
15.04.2027 |
605,0 |
605,0 |
|||
15.10.2027 |
608,4 |
608,4 |
|||
15.04.2028 |
608,4 |
2 867,3 |
3 475,7 |
||
15.10.2028 |
586,5 |
2 867,3 |
3 453,8 |
||
15.04.2029 |
561,6 |
2 867,3 |
3 428,9 |
||
15.10.2029 |
542,8 |
2 867,3 |
3 410,1 |
||
15.04.2030 |
518,1 |
2 867,3 |
3 385,4 |
||
15.10.2030 |
499,1 |
2 867,3 |
3 366,4 |
||
15.04.2031 |
474,6 |
2 867,3 |
3 341,9 |
||
15.10.2031 |
455,3 |
2 867,3 |
3 322,6 |
||
15.04.2032 |
433,5 |
2 867,3 |
3 300,8 |
||
15.10.2032 |
411,6 |
2 867,3 |
3 278,9 |
||
15.04.2033 |
387,6 |
2 867,3 |
3 254,9 |
||
15.10.2033 |
367,9 |
2 867,3 |
3 235,2 |
||
15.04.2034 |
344,1 |
2 867,3 |
3 211,4 |
||
15.10.2034 |
324,1 |
2 867,3 |
3 191,4 |
||
15.04.2035 |
300,6 |
2 867,3 |
3 167,9 |
||
15.10.2035 |
280,4 |
2 867,3 |
3 147,7 |
||
15.04.2036 |
258,6 |
2 867,3 |
3 125,9 |
||
15.10.2036 |
236,7 |
2 867,3 |
3 104,0 |
||
15.04.2037 |
213,7 |
2 867,3 |
3 081,0 |
||
15.10.2037 |
193,0 |
2 867,3 |
3 060,3 |
||
15.04.2038 |
170,2 |
2 867,3 |
3 037,5 |
||
15.10.2038 |
149,2 |
2 867,3 |
3 016,5 |
||
15.04.2039 |
126,7 |
2 867,3 |
2 994,0 |
||
15.10.2039 |
105,5 |
2 867,3 |
2 972,8 |
||
15.04.2040 |
83,7 |
2 867,3 |
2 951,0 |
||
15.10.2040 |
61,8 |
2 867,3 |
2 929,1 |
||
15.04.2041 |
39,7 |
2 867,3 |
2 907,0 |
||
15.10.2041 |
18,1 |
2 867,3 |
2 885,4 |
||
Жами: |
12 275,8 |
1 245,7 |
401,4 |
80 284,4 |
91 464,0 |
Президентининг
2022 йил 18 мартдаги
ПҚ-171-сон қарорига
5-ИЛОВА
"Навоий вилояти Кармана туманида
оқова сув тизимларини қуриш" лойиҳаси
доирасида Франция тараққиёт агентлиги қарз
маблағларига хизмат кўрсатиш харажатларини
қоплаш бўйича улушлар тақсимотининг
ПРОГНОЗИ
Йиллар |
"Навоий сув таъминоти" МЧЖ улуши |
Навоий вилояти маҳаллий бюджетининг улуши |
2026 йил |
0,0% |
100,0% |
2027 йил |
0,0% |
100,0% |
2028 йил |
85,6% |
14,4% |
2029 йил |
82,9% |
17,1% |
2030 йил |
79,7% |
20,3% |
2031 йил |
77,3% |
22,7% |
2032 йил |
74,5% |
25,5% |
2033 йил |
68,8% |
31,2% |
2034 йил |
65,0% |
35,0% |
2035 йил |
61,3% |
38,7% |
2036 йил |
56,8% |
43,2% |
2037 йил |
51,8% |
48,2% |
2038 йил |
45,8% |
54,2% |
2039 йил |
38,1% |
61,9% |
2040 йил |
29,5% |
70,5% |
2041 йил |
19,9% |
80,1% |
Жами: |
59,2% |
40,8% |
Президентининг
2022 йил 18 мартдаги
ПҚ-171-сон қарорига
6-ИЛОВА
"Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳри
ва Китоб тумани марказида оқова сув тизимларини
реконструкция қилиш ва қуриш" лойиҳаси доирасида
Франция тараққиёт агентлиги қарз маблағларига
хизмат кўрсатиш харажатларини қоплаш бўйича
улушлар тақсимотининг
ПРОГНОЗИ
Йиллар |
"Қашқадарё сув таъминоти" МЧЖ улуши |
Қашқадарё вилояти маҳаллий бюджетининг улуши |
2026 йил |
0% |
100% |
2027 йил |
0% |
100% |
2028 йил |
17% |
83% |
2029 йил |
23% |
77% |
2030 йил |
28% |
72% |
2031 йил |
36% |
64% |
2032 йил |
44% |
56% |
2033 йил |
53% |
47% |
2034 йил |
65% |
35% |
2035 йил |
71% |
29% |
2036 йил |
78% |
22% |
2037 йил |
86% |
14% |
2038 йил |
95% |
5% |
2039 йил |
100% |
0% |
2040 йил |
100% |
0% |
2041 йил |
100% |
0% |
Жами: |
60,7% |
39,3% |
Президентининг
2022 йил 18 мартдаги
ПҚ-171-сон қарорига
7-ИЛОВА
"Навоий сув таъминоти" МЧЖни
молиявий соғломлаштириш бўйича
"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"
Президентининг
2022 йил 18 мартдаги
ПҚ-171-сон қарорига
8-ИЛОВА
"Қашқадарё сув таъминоти" МЧЖни
молиявий соғломлаштириш бўйича
"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2022 йил 18 март