ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Солиққа тортишнинг умумий қоидалари / Солиқ органлари фаолиятини тартибга солиш /Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.03.2022 й. ПҚ-178-сон "Жаҳон банки иштирокидаги "Солиқ маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
24.03.2022 й.
N ПҚ-178
ЖАҲОН БАНКИ ИШТИРОКИДАГИ
"СОЛИҚ МАЪМУРИЯТЧИЛИГИНИ ИСЛОҲ
ҚИЛИШ" ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги "Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-6098-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, республикада амалга оширилаётган солиқ ислоҳотларини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда солиқ маъмуриятчилиги самарадорлигини ошириш мақсадида:
1. Қуйидагилар:
"Солиқ маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш" лойиҳасини (кейинги ўринларда - Лойиҳа) амалга ошириш учун Жаҳон банки Директорлар кенгаши 2021 йил 16 июнда Халқаро тараққиёт уюшмаси томонидан Ўзбекистон Республикасига 30 йил муддатга, шу жумладан 5 йил имтиёзли давр билан 60 миллион АҚШ доллари миқдорида қарз ажратилишини маъқуллаганлиги;
Лойиҳани амалга ошириш даври беш йил (2022-2027 йиллар) этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Лойиҳани амалга оширишнинг мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгилансин:
солиқларни ҳисоблаш ва тўлашни автоматлаштириш даражасини 90 фоизгача етказиш;
солиқ органлари томонидан кўрсатилаётган электрон хизматлар сонини ошириш орқали тадбиркорлик субъектларини электрон хизматлар билан тўлиқ қамраб олиш;
қўшилган қиймат солиғини ундириш жараёнларини тўлиқ автоматлаштириш орқали ушбу солиқнинг ундирув даражасини 75 фоизгача етказиш;
солиқ тўловчиларнинг солиқ ҳисоботларини тайёрлаш, тақдим этиш ва солиқларни тўлаш учун вақт сарфини 2 бараваргача камайтириш.
3. Белгилансинки:
Давлат солиқ қўмитаси Лойиҳанинг ўз вақтида амалга оширилишини мувофиқлаштириш, шунингдек, Халқаро тараққиёт уюшмаси қарзларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш учун масъул ҳисобланади;
Халқаро тараққиёт уюшмаси томонидан ажратиладиган қарзни қайтариш, шунингдек, қарз бўйича фоиз, хизмат кўрсатиш ва мажбуриятлар учун воситачилик ҳақи ҳамда божхона тўловлари, солиқлар ва йиғимлар (бундан иш ҳақи билан боғлиқ бўлган солиқлар мустасно) бўйича харажатларни қоплаш Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
Давлат солиқ қўмитасига Маълумотларни қайта ишлаш марказини қуриш билан боғлиқ харажатларни қисман Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси ҳисобидан молиялаштиришга рухсат берилади;
Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида алоҳида банк ҳисоб рақамини очиш ҳуқуқига эга бўлган, фаолияти Халқаро тараққиёт уюшмаси кредити ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан молиялаштириладиган Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи ташкил этилади;
Лойиҳани амалга ошириш даврида Лойиҳани амалга ошириш гуруҳининг харажатлар сметаси ҳар йили Молия вазирлиги билан келишилади;
Давлат солиқ қўмитаси раисига Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи раҳбари ва ходимларига Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси ҳисобидан солиқ органлари ходимлари учун кўзда тутилган тартибда иш ҳақига қўшимча ҳақ ва устамалар белгилаш ҳуқуқи берилади.
4. Қуйидагилар:
Жаҳон банки иштирокидаги "Солиқ маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш" лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий параметрлари 1-иловага мувофиқ;
Жаҳон банки иштирокидаги "Солиқ маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш" лойиҳасини амалга ошириш доирасида Халқаро тараққиёт уюшмаси томонидан ажратиладиган қарзларни қайтариш, фоиз ва хизмат кўрсатиш ҳамда мажбуриятлар учун воситачилик ҳақи бўйича тўловларни амалга оширишнинг прогноз жадвали 2-иловага мувофиқ;
Солиқ маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш, соҳага ахборот технологияларини жорий этиш ва солиқ органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича "йўл харитаси" 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Молия вазирига Ўзбекистон Республикаси ва Халқаро тараққиёт уюшмаси ўртасидаги Лойиҳани молиялаштириш юзасидан молиявий битимни Ўзбекистон Республикаси номидан имзолаш ваколати берилсин.
6. Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 4-иловага мувофиқ график бўйича солиқ солиш соҳасида янги ахборот технологиялари ва дастурий маҳсулотлар имкониятлари юзасидан солиқ органлари ходимларига ўқув машғулотларини ўтказсин.
7. Давлат солиқ қўмитаси:
Лойиҳа доирасида тадбирларни амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратилишини, шу жумладан харид қилинадиган техника ҳамда асбоб-ускуналарни ўрнатиш ва монтаж қилиш учун махсус хоналар тайёрланишини;
Лойиҳа ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилиши, унинг мувофиқлаштирилиши ва бошқарилиши, Лойиҳани амалга ошириш даврида мониторинг ва ҳисобот юритилишини таъминласин.
8. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Лойиҳа Инвестиция дастурларига белгиланган тартибда киритилишини таъминласин.
9. Ташқи ишлар вазирлиги Давлат солиқ қўмитасининг талабномаларига биноан Лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи чет эллик мутахассисларга кириш визалари консуллик ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимларни ундирмаган ҳолда расмийлаштирилишини таъминласин.
10. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев ҳамда ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.Х. Шерматов белгилансин.
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2022 йил 24 мартдаги
ПҚ-178-сон қарорига
1-ИЛОВА
Жаҳон банки иштирокидаги "Солиқ маъмуриятчилигини
ислоҳ қилиш" лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий
ПАРАМЕТРЛАРИ
минг АҚШ доллари
Т/р |
Компонент номи |
Жами* |
Молиялаштиришнинг тахминий ҳисоби |
|
Кредит |
Давлат бюджети маблағлари |
|||
1. |
Лойиҳанинг умумий қиймати |
72 000 |
60 000 |
12 000 |
2. |
Инвестициялар миқдори, жами |
60 000 |
60 000 |
|
1-компонент. Солиқ маъмуриятчилигининг асосий бизнес жараёнларини автоматлаштириш |
48 700 |
48 700 |
||
2.1. |
1.1-субкомпонент - солиқ органларининг янги интеграциялашган ахборот тизимини жорий этиш |
300 |
300 |
|
2.2. |
1.2-субкомпонент - техник инфратузилмани янгилаш (Маълумотларни қайта ишлаш маркази) |
43 500 |
43 500 |
|
2.3. |
1.3-субкомпонент - ахборот-коммуникация технологияларини бошқариш ва режалаштириш соҳасида салоҳиятни ошириш |
100 |
100 |
|
2.4. |
1.4-субкомпонент - табиий офатлар хавфини бошқариш ва фаолиятнинг узлуксизлигини таъминлаш |
4 800 |
4 800 |
|
2-компонент. Яширин иқтисодиёт ҳажмини камайтириш учун солиқ тўсиқларини бартараф этиш |
6 000 |
6 000 |
||
2.5. |
2.1-субкомпонент - солиқ талабларини таъминлаш соҳасида Давлат солиқ қўмитасининг салоҳиятини ошириш |
2 000 |
2 000 |
|
2.6. |
2.2-субкомпонент - талабларга ихтиёрий риоя қилишни рағбатлантириш |
3 000 |
3 000 |
|
2.7. |
2.3-субкомпонент - хусусий сектор билан конструктив ҳамкорликни ривожлантириш |
1 000 |
1 000 |
|
3-компонент. Кадрлар ва институционал салоҳиятни ошириш |
3 300 |
3 300 |
||
2.8. |
3.1-субкомпонент - ходимларни янада самарали бошқариш учун Давлат солиқ қўмитасининг институционал салоҳиятини ошириш |
1 700 |
1 700 |
|
2.9. |
3.2-субкомпонент - давлат солиқ хизмати органларининг стратегик мақсадларга эришишини қўллаб-қувватлаш учун ташкилий функциялар яратиш |
800 |
800 |
|
2.10. |
3.3-субкомпонент - давлат солиқ хизмати органлари ходимларини касбий ривожлантириш |
800 |
800 |
|
4-компонент. Нотехник компонент - лойиҳа бошқарувини қўллаб-қувватлаш |
2 000 |
2 000 |
||
3. |
Ўзбекистон Республикасининг солиқ ва божхона тўловларига қўшган ҳиссаси |
12 000 |
12 000 |
|
4. |
Лойиҳани амалга ошириш даври |
2022 - 2027 йиллар |
||
5. |
Кредитни қайтариш муддати |
30 йил |
||
шу жумладан, асосий қарзнинг имтиёзли даври |
5 йил |
Изоҳ. Якуний қиймат кўрсаткичлари батафсил лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиши, товарларни етказиб бериш бўйича тендерлар ва хизматларни бажариш натижалари бўйича аниқланади.
Давлат солиқ қўмитасига Лойиҳа доирасида ажратилиб, иқтисод қилинган маблағларни молиялаштиришнинг устувор йўналишларидан келиб чиқиб, Жаҳон банки билан келишилган ҳолда қайта тақсимлаш ваколати берилади.
Президентининг
2022 йил 24 мартдаги
ПҚ-178-сон қарорига
2-ИЛОВА
Жаҳон банки иштирокидаги "Солиқ маъмуриятчилигини
ислоҳ қилиш" лойиҳасини амалга ошириш доирасида
Халқаро тараққиёт уюшмаси томонидан ажратиладиган
қарзларни қайтариш, фоиз ва хизмат кўрсатиш ҳамда
мажбуриятлар учун воситачилик ҳақи бўйича
тўловларни амалга оширишнинг
ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ
АҚШ доллари
Тўлов даври |
Қарз ўзлашти- рилиши |
Қарз қолдиғи |
Тўлов миқдори
|
Тўланиши лозим бўлган умумий маблағ**** |
|||
асосий қарз |
фоизлар* |
хизмат кўрсат- ганлик учун тўлов**
|
мажбу- риятлар учун воситачилик ҳақи***
|
||||
15.04.2022
|
6 000 000 |
6 000 000 |
|||||
15.10.2022
|
6 000 000 |
12 000 000 |
41 480 |
45 140 |
137 250 |
223 870 |
|
15.04.2023
|
6 000 000 |
18 000 000 |
82 507 |
89 787 |
121 333 |
293 627 |
|
15.10.2023
|
6 000 000 |
24 000 000 |
124 440 |
135 420 |
106 750 |
366 610 |
|
15.04.2024
|
6 000 000 |
30 000 000 |
165 920 |
180 560 |
91 500 |
437 980 |
|
15.10.2024
|
6 000 000 |
36 000 000 |
207 400 |
225 700 |
76 250 |
509 350 |
|
15.04.2025
|
6 000 000 |
42 000 000 |
247 520 |
269 360 |
60 667 |
577 547 |
|
15.10.2025
|
6 000 000 |
48 000 000 |
290 360 |
315 980 |
45 750 |
652 090 |
|
15.04.2026
|
6 000 000 |
54 000 000 |
330 027 |
359 147 |
30 333 |
719 507 |
|
15.10.2026
|
6 000 000 |
60 000 000 |
373 320 |
406 260 |
15 250 |
794 830 |
|
15.04.2027
|
60 000 000 |
412 533 |
448 933 |
0 |
861 467 |
||
15.10.2027
|
59 010 000 |
990 000 |
414 800 |
451 400 |
1 856 200 |
||
15.04.2028
|
58 020 000 |
990 000 |
407 956 |
443 952 |
1 841 908 |
||
15.10.2028
|
57 030 000 |
990 000 |
401 112 |
436 504 |
1 827 615 |
||
15.04.2029
|
56 040 000 |
990 000 |
392 113 |
426 711 |
1 808 824 |
||
15.10.2029
|
55 050 000 |
990 000 |
387 423 |
421 608 |
1 799 031 |
||
15.04.2030
|
54 060 000 |
990 000 |
378 499 |
411 896 |
1 780 396 |
||
15.10.2030
|
53 070 000 |
990 000 |
373 735 |
406 711 |
1 770 446 |
||
15.04.2031
|
52 080 000 |
990 000 |
364 886 |
397 082 |
1 751 967 |
||
15.10.2031
|
51 090 000 |
990 000 |
360 046 |
391 815 |
1 741 862 |
||
15.04.2032
|
50 100 000 |
990 000 |
353 202 |
384 367 |
1 727 569 |
||
15.10.2032
|
49 110 000 |
990 000 |
346 358 |
376 919 |
1 713 277 |
||
15.04.2033
|
48 120 000 |
990 000 |
337 659 |
367 452 |
1 695 110 |
||
15.10.2033
|
47 130 000 |
990 000 |
332 670 |
362 023 |
1 684 692 |
||
15.04.2034
|
46 140 000 |
990 000 |
324 045 |
352 637 |
1 666 682 |
||
15.10.2034
|
45 150 000 |
990 000 |
318 981 |
347 127 |
1 656 108 |
||
15.04.2035
|
44 160 000 |
990 000 |
310 431 |
337 822 |
1 638 254 |
||
15.10.2035
|
43 170 000 |
990 000 |
305 293 |
332 230 |
1 627 523 |
||
15.04.2036
|
42 180 000 |
990 000 |
298 449 |
324 782 |
1 613 231 |
||
15.10.2036
|
41 190 000 |
990 000 |
291 604 |
317 334 |
1 598 939 |
||
15.04.2037
|
40 200 000 |
990 000 |
283 204 |
308 193 |
1 581 397 |
||
15.10.2037
|
39 210 000 |
990 000 |
277 916 |
302 438 |
1 570 354 |
||
15.04.2038
|
38 220 000 |
990 000 |
269 591 |
293 378 |
1 552 968 |
||
15.10.2038
|
37 230 000 |
990 000 |
264 228 |
287 542 |
1 541 769 |
||
15.04.2039
|
36 240 000 |
990 000 |
255 977 |
278 563 |
1 524 540 |
||
15.10.2039
|
35 250 000 |
990 000 |
250 539 |
272 646 |
1 513 185 |
||
15.04.2040
|
34 260 000 |
990 000 |
243 695 |
265 198 |
1 498 893 |
||
15.10.2040
|
33 270 000 |
990 000 |
236 851 |
257 749 |
1 484 600 |
||
15.04.2041
|
32 280 000 |
990 000 |
228 750 |
248 934 |
1 467 683 |
||
15.10.2041
|
31 290 000 |
990 000 |
223 162 |
242 853 |
1 456 016 |
||
15.04.2042
|
30 300 000 |
990 000 |
215 136 |
234 119 |
1 439 255 |
||
15.10.2042
|
29 310 000 |
990 000 |
209 474 |
227 957 |
1 427 431 |
||
15.04.2043
|
28 320 000 |
990 000 |
201 523 |
219 304 |
1 410 826 |
||
15.10.2043
|
27 330 000 |
990 000 |
195 786 |
213 061 |
1 398 846 |
||
15.04.2044
|
26 340 000 |
990 000 |
188 941 |
205 613 |
1 384 554 |
||
15.10.2044
|
25 350 000 |
990 000 |
182 097 |
198 165 |
1 370 262 |
||
15.04.2045
|
24 360 000 |
990 000 |
174 295 |
189 674 |
1 353 970 |
||
15.10.2045
|
23 370 000 |
990 000 |
168 409 |
183 268 |
1 341 677 |
||
15.04.2046
|
22 380 000 |
990 000 |
160 682 |
174 860 |
1 325 541 |
||
15.10.2046
|
21 390 000 |
990 000 |
154 720 |
168 372 |
1 313 093 |
||
15.04.2047
|
20 400 000 |
990 000 |
147 068 |
160 045 |
1 297 113 |
||
15.10.2047
|
18 360 000 |
2 040 000 |
141 032 |
153 476 |
2 334 508 |
||
15.04.2048
|
16 320 000 |
2 040 000 |
126 929 |
138 128 |
2 305 057 |
||
15.10.2048
|
14 280 000 |
2 040 000 |
112 826 |
122 781 |
2 275 606 |
||
15.04.2049
|
12 240 000 |
2 040 000 |
98 183 |
106 846 |
2 245 029 |
||
15.10.2049
|
10 200 000 |
2 040 000 |
84 619 |
92 086 |
2 216 705 |
||
15.04.2050
|
8 160 000 |
2 040 000 |
70 131 |
76 319 |
2 186 449 |
||
15.10.2050
|
6 120 000 |
2 040 000 |
56 413 |
61 390 |
2 157 803 |
||
15.04.2051
|
4 080 000 |
2 040 000 |
42 078 |
45 791 |
2 127 870 |
||
15.10.2051
|
2 040 000 |
2 040 000 |
28 206 |
30 695 |
2 098 902 |
||
15.04.2052
|
0 |
2 040 000 |
14 103 |
15 348 |
2 069 451 |
||
60 000 000 |
14 281 332
|
15 541 449 |
685 083 |
90 507 864 |
*) 2021 йил 1 октябрь ҳолатига фоиз тўлови учун тўғрилаш ставкаси йиллик 0,11 фоизни ташкил этади.
**) 2021 йил 1 октябрь ҳолатига хизмат кўрсатганлик учун тўғрилаш ставкаси йиллик 0,73 фоизни ташкил этади.
***) Мажбуриятлар учун воситачилик ҳақи қарз битими имзолангандан сўнг 60 кундан кейин ҳисобланади.
****) Тўлов суммалари қарзларнинг амалда ўзлаштирилишидан келиб чиқиб аниқланади.
Президентининг
2022 йил 24 мартдаги
ПҚ-178-сон қарорига
3-ИЛОВА
Солиқ маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш, соҳага ахборот
технологияларини жорий этиш ва солиқ органлари
ходимларининг малакасини ошириш бўйича
"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"
Т/р |
Чора-тадбирлар номланиши
|
Амалга ошириш механизми |
Муддати |
Масъул ижрочилар |
I. ЖАҲОН БАНКИ ИШТИРОКИДАГИ "СОЛИҚ МАЪМУРИЯТЧИЛИГИНИ ИСЛОҲ ҚИЛИШ" ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ
|
||||
1. |
"Солиқ маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш" лойиҳасини (кейинги ўринларда - Лойиҳа) молиялаштириш юзасидан молиявий битим имзоланишини ва юридик хулоса олинишини таъминлаш. |
Жаҳон банки билан лойиҳани молиялаштириш юзасидан битим имзолаш. Имзоланган қарз битимига Адлия вазирлигининг юридик хулосасини олиш ва Жаҳон банкига тақдим этиш.
|
2022 йил апрель |
Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), Давлат солиқ қўмитаси (Ш.Кудбиев) |
2. |
Лойиҳа ижросини таъминлаш бўйича ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш. |
1. Лойиҳа доирасида ажратилган қарздан фойдаланиш тартибини ишлаб чиқиш, Жаҳон банки билан келишиш ва тасдиқлаш.
|
2022 йил май |
Давлат солиқ қўмитаси (Ш.Кудбиев) |
2. Лойиҳа доирасида харид қилинадиган техника ҳамда асбоб-ускуналарни ўрнатиш учун махсус хоналарни тайёрлаш.
|
2023 йил декабрь |
|||
3. |
1-компонент: Солиқ маъмуриятчилигининг асосий бизнес жараёнларини автоматлаштириш. |
1. Лойиҳани амалга ошириш учун олинадиган техника ва дастурлар, ахборот тизимларининг рўйхатини тузиш ва Жаҳон банки билан келишиш.
|
2022 йил август |
Давлат солиқ қўмитаси (Ш.Кудбиев) |
2. Ахборот технологияларини бошқаришнинг стратегик ва технологик режасини ишлаб чиқиш.
|
2022 йил ноябрь |
|||
3. Маълумотларни қайта ишлаш марказлари учун хавфсизлик стратегиясини, технологиясини ва усулларини белгилаш.
|
2022 йил декабрь |
|||
4. Лойиҳани амалга ошириш учун олинадиган техника ва дастурларни харид қилиш учун: тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш; тендер ўтказиш ва ғолиб билан шартномалар тузиш.
|
2023 йил давомида |
|||
4. |
2-компонент: Яширин иқтисодиёт ҳажмини камайтириш учун солиқ тўсиқларини бартараф этиш. |
1. Яширин иқтисодиётга қарши курашишга аҳоли ва тадбиркорларни кенг жалб қилиш мақсадида Маслаҳат кенгашини ташкил этиш.
|
2022 йил июнь |
Давлат солиқ қўмитаси (Ш.Кудбиев), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти (Д.Рахимов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И.Норқулов), Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А.Бурханов), Давлат статистика қўмитаси (Б.Бегалов) |
2. Солиқ солиш соҳасидаги бизнес жараёнларни халқаро стандартларга мувофиқлаштириш, солиқ солиш тизимини соддалаштириш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикaси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6098-сон Фармони билан ташкил этилган Яширин иқтисодиётни қисқартириш бўйича махсус комиссия муҳокамасига киритиб бориш.
|
Ҳар чоракда |
|||
3. Инсофли солиқ тўловчиларни қўшимча рағбатлантириш чораларини ишлаб чиқиш. |
Лойиҳани амалга ошириш даврида |
|||
5. |
3-компонент: Кадрлар ва институционал салоҳиятни мустаҳкамлаш. |
1. Кадрларни бошқариш бўйича дастурий таъминот яратиш.
|
2022 йил сентябрь |
Давлат солиқ қўмитаси (Ш.Кудбиев) |
2. Дастурий таъминот ёрдамида ходимларнинг билим ва кўникмаларини таҳлил қилиб камчиликларни бартараф этиш бўйича дастур ишлаб чиқиш.
|
2022 йил ноябрь |
|||
3. Ходимларнинг малакасини оширишга қаратилган ўрта муддатли комплекс ўқув режасини ишлаб чиқиш.
|
2022 йил декабрь |
|||
4. Солиқ органларига хос бўлмаган, такрорловчи вазифа ва функцияларни аниқлаш ҳамда мақбуллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
|
2023 йил январь |
|||
5. Ривожланган хорижий давлатлар билан тажриба алмашиш ва ўрганиш мақсадида халқаро алмашинув ва малака ошириш дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
|
2023 йил март |
|||
6. |
4-компонент: Лойиҳа бошқарувини қўллаб-қувватлаш. |
1. Лойиҳани амалга ошириш гуруҳини ташкил этиш, лойиҳа доирасидаги харажатлар сметасини ва лойиҳани амалга ошириш гуруҳининг штат жадвалини тасдиқлаш.
|
2022 йил май |
Давлат солиқ қўмитаси (Ш.Кудбиев), Молия вазирлиги (Т.Ишметов) |
2. Лойиҳани амалга ошириш гуруҳининг Ўзбекистон Республикаси тижорат банкида ҳамда Жаҳон банки тизимида алоҳида банк ҳисоб рақамларини очиш.
|
2022 йил май |
|||
3. Лойиҳани амалга ошириш гуруҳининг харажатлар сметасини ҳар йили Молия вазирлиги билан келишиш.
|
Ҳар йили январь ойида |
|||
4. Лойиҳани амалга ошириш доирасида, заруратга қараб, хорижий малакали консультантларни жалб этиш.
|
Лойиҳани амалга ошириш даврида |
|||
5. Ҳар йил якуни билан лойиҳа молиявий ҳисоботини ташқи мустақил аудитдан ўтказиш.
|
Ҳар йили 15 июнга қадар |
|||
7. |
Жаҳон банки томонидан ажратилган қарзни қайтариш ва қарз бўйича фоизларни тўлаш. |
Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан ажратиладиган қарзни қайтариш, шунингдек, қарз бўйича фоиз, хизмат кўрсатиш ва мажбуриятлар учун воситачилик ҳақи бўйича харажатларни тўлаб бериш.
|
Қарзни қайтариш даврида |
Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Давлат солиқ қўмитаси (Ш.Кудбиев) |
8. |
Жаҳон банки кредитининг ўз вақтида ўзлаштирилишини ва ундан мақсадли фойдаланилишини таъминлаш. |
Кредит линиясини бошқариш, Жаҳон банки кредитининг ўз вақтида ўзлаштирилиши ва ундан мақсадли фойдаланилишини таъминлаш, шунингдек, сублойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳисобот ва мониторинг юритиш. Лойиҳаларнинг ўз вақтида ва самарали амалга оширилиши устидан мониторинг натижалари юзасидан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига ҳисобот киритиб бориш ҳамда расмий веб-сайтда мунтазам эълон қилиб бориш.
|
Доимий равишда Ҳар чоракда |
Давлат солиқ қўмитаси (Ш.Кудбиев) |
II. СОЛИҚ МАЪМУРИЯТЧИЛИГИГА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ДАРАЖАСИНИ ОШИРИШ
|
||||
9. |
Қўшилган қиймат солиғини ундиришда йўқотишларни бартараф этиш. |
Қўшилган қиймат солиғини ундириш жараёнларини тўлиқ автоматлаштириш орқали ушбу солиқнинг ундирув даражасини босқичма-босқич 75 фоизгача етказиш. Бунда: |
Лойиҳани амалга ошириш даврида |
Давлат солиқ қўмитаси (Ш.Кудбиев), Молия вазирлиги (Т.Ишметов) |
1. Қўшилган қиймат солиғи занжирини дастурий маҳсулот ёрдамида таҳлил қилган ҳолда асоссиз ҳисобга олинган ёки қоплаб бериш сўралган солиқ суммаларини аниқлаш ва уларнинг ундирилишини таъминлаш. |
Доимий равишда |
|||
2. Самарасиз солиқ имтиёзларини бекор қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
|
2022 йил март |
|||
3. Электрон ҳисобварақ-фактуралар айланмасида маҳсулотларнинг идентификация кодлари тўлиқ ва тўғри кўрсатилишини таъминлаш орқали солиқ базасини кенгайтириш.
|
Доимий равишда |
|||
4. Айрим товарларни маркировкалаш тизимини кенгайтириш йўли билан товарларнинг якуний истеъмолчигача бўлган ҳаракатланиш занжирини тўлиқ назоратга олиш.
|
2022 йил май |
|||
10. |
Солиқларни ҳисоблаш ва тўлашни автоматлаштириш даражасини 90 фоизга етказиш. |
1. "Солиқчи-кўмакчи" тамойили асосида юридик шахслардан олинадиган ер солиғи, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ҳамда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқлар бўйича тадбиркорлар томонидан тақдим этиладиган ҳисоботларни солиқ органларида жорий этилган ахборот тизимлари орқали шакллантириб бериш имкониятини яратиш.
|
2022 йил декабрь |
Давлат солиқ қўмитаси (Ш.Кудбиев), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Шерматов) |
2. Солиқ органлари томонидан солиқ ҳисоботи шакллантириладиган солиқлар рўйхатини кенгайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
|
2023 йил март |
|||
11. |
Солиқ органлари томонидан кўрсатилаётган электрон хизматлар сонини ошириш орқали тадбиркорлик субъектларини электрон хизматлар билан тўлиқ қамраб олиш. |
1. Солиқ кодекси ҳамда солиқ солиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини ўрганган ҳолда солиқ тўловчилар ва солиқ органлари ўртасида юзага келадиган алоқаларни аниқлаб, уларни тўлиқ электронлаштириш бўйича қўшимча жорий этиладиган электрон хизматлар рўйхатини шакллантириш.
|
2022 йил июль |
Давлат солиқ қўмитаси (Ш.Кудбиев), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Шерматов) |
2. Жорий этиладиган электрон хизматлар бўйича дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқиш.
|
2022 йил ноябрь |
|||
3. Янги электрон хизматлар бўйича ишлаб чиқилган дастурий маҳсулотларни синовдан ўтказиш ва амалиётга жорий этиш.
|
2023 йил январь |
|||
12. |
Солиқ ва молия органларининг тадбиркорлик субъектлари йириклашишини рағбатлантиришда фаол кўмаклашишини таъминлаш. |
1. Солиқ ва молия органларининг тадбиркорлик субъектлари йириклашишини рағбатлантиришда фаол кўмаклашишига қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Бунда: солиқ ва молия идоралари томонидан ҳудудларда корхоналарни йириклаштиришга кўмаклашиш жараёнларини жадаллаштириш ва тадбиркорлик субъектларига кўмак бериш тизимини яратиш; маҳсулотлар таннархини камайтириш, жумладан асоссиз ишлатилаётган энергия ресурсларини қисқартириш, самарасиз фойдаланилаётган ер ва мол-мулкларни аниқлаш; солиқ ва молия идоралари ходимлари иштирокида ҳудудлардаги корхоналар учун қўшимча даромад топиш имкониятларни кўрсатиб беришга қаратилган микротрансформацияга кўмаклашиш дастури ва таҳлил қилиш услубиётларини ишлаб чиқиш; жаҳон бозоридаги кескин тебранишлар натижасида корхоналарда юзага келиши мумкин бўлган хавфларнинг олдини олиш (корхоналар иқтисодий ҳолатини баҳолаш); замонавий кадрларни тайёрлашда солиқ маъмуриятчилиги бўйича хорижий давлатларнинг ижобий тажрибаларини ўрганиш ва тажриба алмашиш тизимини кенгайтириш назарда тутилади.
|
2022 йил апрель |
Давлат солиқ қўмитаси (Ш.Кудбиев), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И.Норқулов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
Президентининг
2022 йил 24 мартдаги
ПҚ-178-сон қарорига
4-ИЛОВА
Янги ахборот технологиялари ва дастури
маҳсулотлар имкониятларини барча даражадаги
солиқ органлари ходимларига ўргатиш бўйича
ўқув машғулотларини ўтказиш
ГРАФИГИ
Т/р |
Масъуллар* |
Ўқув машғулотларини ўтказиш жойи |
Ўқув машғулотларини ўтказиш муддати
|
I. ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАРИНИ ЎТКАЗИШГА ЖАЛБ ҚИЛИНАДИГАН МАЛАКАЛИ МУТАХАССИСЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ
|
|||
1. |
Ш.Кудбиев Ш.Шерматов |
Давлат солиқ қўмитаси (ҳудудлардан жами 60 нафар ходимлар жалб қилиниб, 2 та гуруҳга бўлинган ҳолда ўқитилади) |
2022 йил 4 - 8 апрель
|
2022 йил 11 - 15 апрель
|
|||
II. ҲУДУДИЙ СОЛИҚ ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИНИ ЎҚИТИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
|
|||
2. |
1-гуруҳ М.Мирзаев О.Пекось |
Йирик солиқ тўловчилар бўйича давлат солиқ инспекцияси |
2022 йил 18 - 20 апрель
|
3. |
Қорақалпоғистон Республикаси |
2022 йил 21 - 23 апрель
|
|
4. |
Хоразм вилояти |
2022 йил 25 - 27 апрель
|
|
5. |
Навоий вилояти |
2022 йил 28 - 30 апрель
|
|
6. |
Бухоро вилояти |
2022 йил 2 - 3 май
|
|
7. |
2-гуруҳ С.Эшматов Ж.Эгамбердиев |
Андижон вилояти |
2022 йил 18 - 20 апрель
|
8. |
Фарғона вилояти |
2022 йил 21 - 23 апрель
|
|
9. |
Наманган вилояти |
2022 йил 25 - 27 апрель
|
|
10. |
3-гуруҳ Ж.Абдиев Ж.Махсудов |
Сирдарё вилояти |
2022 йил 18 - 20 апрель
|
11. |
Жиззах вилояти |
2022 йил 21 - 23 апрель
|
|
12. |
Самарқанд вилояти |
2022 йил 25 - 27 апрель
|
|
13. |
Қашқадарё вилояти |
2022 йил 28 - 30 апрель
|
|
14. |
Сурхондарё вилояти |
2022 йил 2 - 3 май
|
|
15. |
4-гуруҳ А.Файзибаев Ж.Эгамбердиев |
Тошкент вилояти |
2022 йил 28 - 30 апрель
|
16. |
Тошкент шаҳри |
2022 йил 2 - 3 май
|
|
17. |
Фискал институти |
2022 йил 10 - 12 май
|
Изоҳ: Ўқув машғулотларини ўтказиш учун Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги масъул ҳисобланади.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2022 йил 25 март