Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


Практическое Налогообложение

Нормативно-правовые акты / Предпринимательство / Природопользование. Охрана окружающей среды / Законодательство о земле и недрах /

Якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 14.02.2022 й. 71-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 14 февралдаги

71-сон қарорига

3-ИЛОВА



Якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни

ободонлаштириш учун ер участкаларини мулк

ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали

реализация қилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи асосида электрон-онлайн аукцион орқали реализация қилиш тартибини белгилайди.


2. Ўзбекистон Республикаси фуқароларига якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш учун 0,04 гектаргача ер участкалари электрон онлайн-аукцион орқали мулк ҳуқуқи асосида реализация қилинади.



3. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


"E-auksion" электрон савдо платформаси (кейинги ўринларда - савдо платформаси) - электрон онлайн-аукцион ташкил этиш ва ўтказиш учун зарур ахборотни киритиш, сақлаш ва қайта ишлаш, шунингдек, истаги бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг бундай аукцион жараёнига кириш ва уларда қатнашиш имконини таъминлайдиган ахборот тизими;


"Yerelektron" автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда - "Yerelektron" ААТ) - ер участкаларини реализация қилиш бўйича материалларни тўплаш, кўриб чиқиш ва ахборот тизимига киритилган ваколатли органлар ҳамда ташкилотлар билан келишиш тартиб-таомилларини амалга оширишни таъминлайдиган автоматлаштирилган ахборот тизими;


аҳоли пунктининг бош режаси - аҳоли пунктини ҳудудий ривожлантиришнинг асосий йўналишларини ҳамда фуқароларнинг қулай ҳаёт фаолияти муҳитини комплекс шакллантириш шарт-шароитларини белгилайдиган шаҳарсозлик ҳужжати;


аҳоли пунктлари қисмларининг батафсил режаси лойиҳаси (кейинги ўринларда - БРЛ) - аҳоли пунктлари ҳудудлари қисмлари учун аҳоли пункти бош режаси асосида ишлаб чиқиладиган шаҳарсозлик ҳужжати бўлиб, у қизил чизиқларни, ер участкаларини қуриш ва улардан фойдаланишни тартибга солиш чизиқларини, ерга эгалик қилиш, ердан фойдаланиш ва мулкдорларнинг ер участкалари чегараларини, ҳудудларнинг зоналаштирилишини ва уларни қуриш навбатини, муҳофаза зоналаридан фойдаланиш режимини, кўчалар, тор кўчалар, пиёдаларга ажратилган зоналарнинг, шунингдек, транспорт, алоқа иншоотлари ва коммуникацияларнинг, муҳандислик ускуналарининг ҳамда ҳудудни ободонлаштиришнинг кўрсаткичларини, ижтимоий ва маданий-маиший объектларнинг таркиби ҳамда жойлашувини, қуришнинг ҳажмий-ҳудудий ва архитектура-режалаштириш ечимини, қуриш зичлиги ва кўрсаткичларини, бинолар ва иншоотларнинг неча қаватлилигини, турларини белгилайди;


ер участкаси - ер фондининг қатъий белгиланган чегара, майдон, жойлашув жойи, ҳуқуқий режимга ва давлат ер кадастрида акс эттириладиган бошқа тавсифларга эга қисми;


иштирокчи - савдо платформасида ушбу Низомда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтиб, аукционда қатнашиш учун ариза берган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;


лойиҳа-қидирув ташкилоти - тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ уч томонлама (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва ҳокимликлар - буюртмачи, Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаси - хизмат харажатларини тўловчи ва лойиҳа-қидирув ташкилоти - буюртмани бажарувчи) шартнома бўйича жалб қилинадиган лойиҳа-қидирув ташкилоти;

оператор - савдо платформасида аукционни ташкил этиш хамда ўтказиш ваколати берилган "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази" давлат унитар корхонаси;


хабарнома - савдо платформасида муайян ер участкаси бўйича аукцион ўтказилиши ҳақидаги ахборот;


шахсий кабинет - иштирокчига аукцион буюртма бериш, уларда қатнашиш, шахсий ҳисобни бошқариш, унинг ҳолати ва бошқа статистик маълумотларни кўриш ҳамда оператор томонидан жўнатилаётган хабарлар билан танишиб бориш имконини берувчи савдо платформасининг махсус бўлими;


электрон онлайн-аукцион (кейинги ўринларда - аукцион) - савдо платформаси орқали Ўзбекистон Республикаси фуқароларига аукцион объектини реализация қилиш бўйича нархни ошириб бориш тамойилида онлайн ўтказиладиган савдо шакли.


4. Якка тартибдаги уй-жой қуриш учун бир лотда 0,04 гектаргача доирада ер участкаларини реализация қилиш "E-auksion" ягона аукцион электрон савдо платформасида амалга оширилади.

Ер участкалари фақат шаҳарсозлик ҳужжатлари (аҳоли пунктининг бош режаси ва аҳоли пункти тегишли қисмининг БРЛ) билан таъминланган аҳоли пунктлари бўйича аукционга қўйилади.

Аҳоли пункти бош режасида якка тартибда уй-жой қуриш назарда

...
Время: 0.0205
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск