Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


Практическая Бухгалтерия

Нормативно-правовые акты / Предпринимательство / Имущественная основа предпринимательства /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.03.2022 й. ПҚ-168-сон "Иқтисодиётда давлат иштирокини янада қисқартириш ва хусусийлаштиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

18.03.2022 й.

N ПҚ-168



ИҚТИСОДИЁТДА ДАВЛАТ ИШТИРОКИНИ

ЯНАДА ҚИСҚАРТИРИШ ВА ХУСУСИЙЛАШТИРИШНИ

ЖАДАЛЛАШТИРИШГА ОИД ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА

      

    

Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусий секторни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш, давлат активларини шаффоф ҳолда хусусийлаштириш жараёнини тезлаштириш мақсадида:


1. Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) томонидан Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда давлат иштирокидаги корхоналар билан биргаликда 60 га яқин вазирлик, идора ва 2 мингдан ортиқ давлат иштирокидаги корхоналарнинг 12 мингдан ортиқ улушлари ва кўчмас мулк объектлари ялпи хатловдан ўтказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг, вазирлик, идора ҳамда хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг давлат активларини бошқариш йўналишидаги асосий вазифаларидан бири этиб, бўш турган, самарасиз фойдаланилаётган ва асосий фаолият соҳасига тааллуқли бўлмаган активларни аниқлаш бўйича хатлов ишларини муттасил амалга ошириш ва улардан самарали фойдаланиш чораларини кўриш белгилансин.


2. Қуйидагилар:

Хўжалик жамиятлари устав капиталидаги хусусийлаштириладиган акция пакетлари (улушлари) рўйхати 1-иловага мувофиқ;

Оммавий савдолар орқали сотиладиган кўчмас мулк объектлари рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссияси (кейинги ўринларда - Давлат комиссияси) мазкур қарорнинг 1 ва 2-иловаларидаги объектларни босқичма-босқич савдога чиқариш графикларини тасдиқласин.

3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

а) 2022 йил 1 апрелдан бошлаб, маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчилари (кейинги ўринларда - ҳоким ёрдамчилари) томонидан ўз ҳудудларида бўш турган давлат кўчмас мулк объекти ёки ер участкалари аниқланган ҳолларда, улар:

ҳудуди 2 000 квадрат метргача бўлган давлат кўчмас мулк объекти бўлганда - ҳоким ёрдамчиларининг онлайн-буюртманомасига асосан Агентлик томонидан тасдиқланадиган тартибга мувофиқ тўғридан-тўғри электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилади;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари (кейинги ўринларда - ер участкалари) бўлганда - "Yerelektron" автоматлаштирилган ахборот тизими орқали юборилган онлайн-буюртманома тегишли идоралар томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқилади ҳамда ижобий хулоса берилган тақдирда, тўғридан-тўғри электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилади;

б) вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига қарашли бўлган, уч ойдан ортиқ фойдаланилмасдан бўш турган объект, ижтимоий объектлар бундан мустасно, Агентлик томонидан тасдиқланадиган тартибга мувофиқ уларнинг розилигисиз ижарага бериш ёки сотиш учун савдога чиқарилади;

в) ҳудуди 10 000 квадрат метргача бўлган давлат кўчмас мулк объектларини сотишдан тушган маблағлар, баҳолаш ва сотиш харажатлари ҳамда Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси тасарруфига ўтказиладиган қисми чегирилган ҳолда, Қорақалпоғистон Республикасининг бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджетларига ҳамда объект жойлашган туман (шаҳар) бюджетига тенг улушларда тақсимланади, ушбу банднинг "г" кичик бандида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно;

г) маҳалладаги ҳудуди 2 000 квадрат метргача бўлган давлат кўчмас мулк объектларини ҳоким ёрдамчиларининг онлайн-буюртманомасига асосан сотишдан тушадиган маблағлар, баҳолаш ва сотиш харажатлари чегирилган ҳолда, тегишли маҳаллаларнинг Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармаларига ўтказилади.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, вазирлик, идора ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари Агентлик ва Кадастр агентлиги билан биргаликда:

доимий равишда устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари, шунингдек, устав капиталининг 50 фоизи ва ундан ортиқ миқдорда давлат улушига эга юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахслар (кейинги ўринларда - давлат иштирокидаги корхоналар) ҳамда давлатга тегишли бўш турган, самарасиз фойдаланилаётган ва асосий фаолиятга оид бўлмаган активларни (кейинги ўринларда - активлар) аниқлаш бўйича хатлов ишларини давом эттирсин;

уч ой муддатда аниқланган активларни босқичма-босқич савдога чиқариш бўйича Давлат тендер комиссиясига таклифлар киритиб борсин.


5. Агентлик, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги:

2022 йил 1 майга қадар "Universal Mobile Systems" МЧЖни баҳолаш ва сотиш жараёнига халқаро консалтинг, аудиторлик ва инвестиция маслаҳатчиси, инвестиция банки ёки бошқа ихтисослашган компанияни (кейинги ўринларда - профессионал ташкилот) жалб этган ҳолда, 2023 йил 1 апрелга қадар уни хусусийлаштириш чораларини кўрсин;

икки ҳафта муддатда "Ўздонмаҳсулот" АК таркибидаги дон корхоналарини Агентликка ўтказган ҳолда, оммавий савдолар орқали сотиш бўйича "Йўл харитаси"ни Давлат тендер комиссиясига тасдиқлаш учун киритсин. Бунда, 25 та дон корхонасини 2022 йил 1 июлга қадар, қолганларини эса жорий йилнинг якунига қадар босқичма-босқич савдога чиқарсин;

2022 йил 1 апрелдан бошлаб "Ўзагросервис" АЖ ва унинг таркибига кирувчи ташкилотларнинг кўчмас мулк объектлари, зарур ҳолларда, уларни алоҳида лотларга бўлган ҳолда, электрон онлайн-аукцион савдоларига баҳоланган қийматда чиқарилишини таъминласин;

2022 йил 1 апрелга қадар "Ўзагролизинг" АЖнинг операцион самарадорлигини ошириш, мавжуд қарздорликларини таркибий ўзгартириш, жамиятнинг ликвидлилиги ва тўлов қобилиятини таъминлашни назарда тутувчи "Йўл харитаси"ни ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.


6. "Ўзагрокимёҳимоя" АЖ ва ҳудудий "Агрокимёҳимоя" АЖларни тугатиш бўйича Республика комиссияси (Ш.М. Ғаниев) ҳамда Агентлик икки ой муддатда "Ўзагрокимёҳимоя" АЖ ва ҳудудий "Агрокимёҳимоя" АЖларнинг тегишли бино ва иншоотлари, шу жумладан Агентликка ўтказилган ҳолда, электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилишини таъминласин.


7. Стратегик ислоҳотлар агентлиги давлат улуши мавжуд тижорат банкларини комплекс трансформация қилиш ва хусусийлаштириш орқали банк секторида давлатнинг улушини камайтириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 майдаги ПФ-5992-сон Фармони билан тасдиқланган 2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини изчил давом эттирган ҳолда:

2024 йил 1 мартга қадар "Қишлоқ қурилиш банк" АТБнинг акцияларини оммавий жойлаштиришни (IPO) таъминласин;

Халқаро молия корпорацияси, Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Осиё тараққиёт банкини жалб қилган ҳолда 2024 йил якунига қадар "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ ва 2025 йил якунига қадар "Асакабанк" АТБнинг давлат улушлари хусусийлаштирилишини таъминласин;

2025 йил 1 январга қадар АТ "Халқ банки", "Микрокредитбанк" АТБ, АТ "Алоқабанк", "Агро банк" АТБ, "Ўзмиллийбанк" АЖларнинг акцияларини фонд биржаси орқали оммавий жойлаштириш (IPO) ишларини ташкиллаштирсин.

Мазкур бандда белгиланган вазифаларнинг ижросини сифатли ва ўз муддатида таъминлашга тегишли тижорат банкларининг бошқарув раислари (А. Муратов, С. Аннакличев, Н. Сайдуллаев, Ш. Отабоев, О. Бутаев, К. Ирисбекова, Р. Маматкулов, А. Мирсоатов) шахсан масъул ҳисобланади.


8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳарлар ҳокимлари:

а) Қурилиш вазирлиги, Кадастр агентлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Агентлик билан биргаликда 2022 йил 1 апрелга қадар 3-иловадаги ер участкаларини ўрганиб чиқиб, уларнинг устувор равишда мулк ҳуқуқи асосида, мулк ҳуқуқи асосида имкони бўлмаганларини ижара ҳуқуқи асосида савдога чиқаришни таъминласин. Бунда, Қурилиш вазирлиги ва Кадастр агентлиги ер участкаларини мулк ҳуқуқи асосида савдога чиқаришда ер участкаларига қўйиладиган шаҳарсозлик талаблари бажарилишига алоҳида эътибор қаратсин;

б) Кадастр агентлиги, Қурилиш вазирлиги ва Агентлик билан биргаликда мазкур қарорнинг 3-иловасига мувофиқ:

2022 йил 1 июлга қадар "Yerelektron" автоматлаштирилган ахборот тизимида идоралараро келишувда турган ер участкалари;

жорий йил якунига қадар бўш ер участкаларини қўшимча равишда аниқлаган ҳолда уларнинг белгиланган тартибда мулк ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилишини таъминласин.

Бош вазир ўринбосари Ж. Қўчқоров ер участкаларининг мулк ва ижара ҳуқуқи асосида сотилиши ҳолатидан келиб чиқиб, ҳудудларда келгуси ойда савдога чиқариладиган ер участкаларининг режа-графигини ойма-ой тасдиқлаб борсин ва унинг ижросини қатъий назоратга олсин.


9. Белгилансинки:

давлат активларини хусусийлаштиришда уларнинг бошланғич нархини эълон қилмаган ҳолда талабгорларни музокараларга оммавий таклиф қилиш йўли билан, шу жумладан профессионал ташкилотларни жалб қилган ҳолда сотиш услуби жорий этилади. Бунда, профессионал ташкилотларни жалб қилиш орқали хусусийлаштириладиган давлат активлари рўйхати Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади;

профессионал ташкилотларни жалб этган ҳолда қиймати 10 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган активлар бўйича инвесторларнинг таклифлари Агентлик ва бошқа давлат органлари иштирокисиз, жалб қилинадиган профессионал ташкилотлар томонидан тўғридан-тўғри қабул қилинади;

Давлат комиссияси қарори асосида талабгорларни музокараларга оммавий таклиф қилиш йўли билан сотиладиган давлат кўчмас мулк объектлари ёки давлат улуши бўйича инвесторлар таклифлари "E-auksion" электрон савдо платформаси орқали қабул қилинади, бундан қиймати 10 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган активларни профессионал ташкилотларни жалб этган ҳолда сотиш ҳолатлари мустасно;

халқаро нуфузга эга аудиторлик компанияларининг Ўзбекистонда фаолият юритаётган шўъба корхоналарининг баҳолаш ҳисоботлари ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказиш талаб этилмайди;

давлат иштирокидаги корхоналарга тегишли улушлар ва кўчмас мулк объектларини сотишдан ва ижарага беришдан, шунингдек, ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини сотишдан тушадиган маблағлар хусусийлаштириш ва ижарага бериш натижалари тўғрисидаги ахборотда давлат активларини хусусийлаштиришдан ва ижарасидан тушумлар сифатида инобатга олинади;

Агентлик ва унинг ҳудудий органларидан давлат кўчмас мулк объектларини улар жойлашган ер участкалари билан бирга ягона мулкий мажмуа сифатида хусусийлаштириш бўйича мурожаат келиб тушганда, ҳудуднинг шаҳарсозлик талабларидан келиб чиққан ҳолда, Қурилиш вазирлиги томонидан бир ҳафта муддатда тегишли хулоса тақдим этилади;

давлат иштирокидаги корхоналар ва улар таркибидаги ташкилотларнинг бино, иншоотлари ёки бошқа активларини давлат органларига ўтказилиши товарни реализация қилиш бўйича айланма сифатида қаралмайди ва иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган бепул товар берилишига тенглаштирилади;

давлат активлари бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилганда дастлабки тўлов суммаси 35 фоиздан кам бўлган ҳолатларда, қолган суммага Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида йиллик фоизлар ҳисобланади;

давлат кўчмас мулк объектларини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олган ва сотиб олиш тўловини тўлиқ амалга оширгунга қадар "тасарруф этиш ҳуқуқисиз" давлат ордери берилган тадбиркорлик субъектлари томонидан қўшилган қиймат солиғи мазкур объектларга нисбатан тасарруф этиш ҳуқуқи тўлиқ ўтгандан сўнг тўланади;

хусусийлаштирилиши белгиланган давлат активларини, жумладан уларнинг товар-моддий бойликлари, пул маблағлари ва бошқа мол-мулкларини улар сотилгунга қадар бутлигини сақлаш бўйича моддий жавобгар шахс этиб, уларни балансда сақловчи ташкилотлар (корхоналар)нинг биринчи раҳбарлари белгиланади. Бунда Агентликка мазкур талабнинг ижроси устидан қатъий назорат ўрнатиш юклатилади.


10. Молия вазирлиги давлат иштирокидаги корхоналар раҳбарлари, Агентлик билан биргаликда бир ой муддатда мазкур қарорнинг 1, 2, 4-иловаларидаги давлат иштирокидаги корхоналар активларининг давлат органларига ўтказилишини таъминласин.


11. Агентлик, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг Тошкент шаҳар ҳокимлиги "Муниципал активларни бошқариш маркази" давлат унитар корхонасини (кейинги ўринларда - Марказ) Агентликнинг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасига қўшиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин. Бунда, Агентликнинг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси Агентликка ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигига ҳисобдорлиги белгилансин.

Белгилансинки, Агентликнинг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси Марказнинг барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

Агентлик икки ой муддатда Марказнинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари, пул маблағлари, асосий воситалари, мол-мулклари, жумладан кўчмас мулк объектлари ва хўжалик жамиятларидаги улушларини белгиланган тартибда Агентликнинг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасига ўтказган ҳолда қўшилишини таъминласин.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 5-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

Агентлик манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

Вазирлик ва идоралар икки ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.


13. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Агентлик билан биргаликда ушбу қарорнинг аҳамиятини ва уни амалга ошириш жараёнини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб борсин.


14. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул этиб Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А.Ж. Ортиқов белгилансин.

Қарор ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 18 мартдаги

ПҚ-168-сон қарорига

1-ИЛОВА



Хўжалик жамиятлари

устав капиталидаги хусусийлаштириладиган

акция пакетлари (улушлари)

РЎЙХАТИ

         

Т/р

Хўжалик жамияти номи

Балансда сақловчи

Ҳудуд

Улуш миқдори

(фоиз)


1.

"Экскаваторлар ва гусеницали техникани таъмирлаш заводи" УК*


"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ

Сирдарё вилояти

100

2.

"Янгиер темир-бетон конструкциялари заводи" УК*


"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ "Кўприкқурилиш" УК


Сирдарё вилояти

100

4.

"Orient Logistics Center" МЧЖ


"Ўзтемирйўлконтейнер" АЖ

Тошкент шаҳри

35,3

5.

"Chuqursay Logistics Center" МЧЖ


"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ


Тошкент шаҳри

26

"Ўзтемирйўлконтейнер" АЖ


8,7

6.

"Anhor Sayli" МЧЖ


"Ўзтемирйўлконтейнер" АЖ


Тошкент шаҳри

92,3

"Ўзтемирйўлмаштаъмир" АЖ


7,7

7.

"Eyvalek-Technology" МЧЖ


"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ


Хоразм вилояти

25,9

8.

"Мингчинор санаторияси" МЧЖ


"Ўзбекнефтгаз" АЖ

Қашқадарё вилояти

100,0

9.

Санаторий-профилакторий "МАРЖОН" МЧЖ


"Ўзбекнефтгаз" АЖ

Қашқадарё вилояти

100,0

10.

"Чиноз нефтни қайта ишлаш заводи" МЧЖ


"Ўзбекнефтгаз" АЖ

Тошкент вилояти

100,0

11.

"O'zavtosanoat - Leasing" МЧЖ


"Ўзавтосаноат" АЖ

Тошкент шаҳри

80,49

12.

"Oniks Tashkent" МЧЖ


"Ўзавтосаноат" АЖ

Тошкент шаҳри

68,9

13.

"Зенит" МЧЖ


"Ўзавтосаноат" АЖ

Тошкент шаҳри

14,66

14.

"Oltinkol toqimachilik Sanoati" МЧЖ


"Ўзавтосаноат" АЖ

"Автосаноат инвест" МЧЖ


Андижон вилояти

42,6

15.

"Узнаслэлита" МЧЖ


"Ўзавтосаноат" АЖ

"Автосаноат инвест" МЧЖ


Тошкент вилояти

34,29

16.

"Олмазор КСЗ" АЖ


"Ўзавтосаноат" АЖ

"Автосаноат инвест" МЧЖ


Тошкент шаҳри

7,68

17.

"Ўзоғирсаноатлойиҳа" АЖ


"Ўзавтосаноат" АЖ

"Автосаноат инвест" МЧЖ


Тошкент шаҳри

7,95

18.

"Автоолам" МЧЖ


"Ўзавтосаноат" АЖ

"Автосаноат инвест" МЧЖ


Тошкент шаҳри

100

19.

"Sendvich Panel" МЧЖ


"Ўзавтосаноат" АЖ

"Автосаноат инвест" МЧЖ


Жиззах шаҳри

99,9

20.

"Clinic Pro" МЧЖ


"Ўзавтосаноат" АЖ

"Автосаноат инвест" МЧЖ

"UzAuto TRAILER" МЧЖ


Тошкент шаҳри

92,39

21.

"As Asia Textile" МЧЖ


"Ўзавтосаноат" АЖ

"Автосаноат инвест" МЧЖ


Андижон вилояти

80,04

22.

"Кўшкўпир Элита чорва" МЧЖ


"Ўзавтосаноат" АЖ

"Хоразм aвтомобиль ишлаб

чиқариш бирлашмаси" МЧЖ


Хоразм вилояти

100

23.

"Водий универсал Глобал" МЧЖ


"Ўзавтосаноат" АЖ

"Уз Донг Вон Ко" АЖ ҚК


Андижон вилояти

100

24.

"Дафна Анд" МЧЖ


"Ўзавтосаноат" АЖ

"Уз Донг Вон Ко" АЖ ҚК


Андижон вилояти

73,15

25.

"Темурий фарзандлари" ННМ


"Ўзавтосаноат" АЖ

"Автокомпонент" МЧЖ


Андижон вилояти

100

26.

"Универсал теннис плюс" МЧЖ


"Ўзавтосаноат" АЖ

"Автосаноат-инжиниринг" МЧЖ


Тошкент шаҳри

100

27.

"Qo`rg`ontepa tibbiyot diagnostika markazi" МЧЖ


"Ўзавтосаноат" АЖ

"Узавто моторс" АЖ


Андижон вилояти

100

28.

"Шовот подшипник" МЧЖ


"Ўзавтосаноат" АЖ

"Узавтокомпонентс" МЧЖ


Хоразм вилояти

100

29.

"UzAuto TRAILER" МЧЖ


"Ўзавтосаноат" АЖ

"Uz Auto Commercial Vehicles

Management" МЧЖ


Самарқанд вилояти

100,0

30.

"Узавтосаноаттранс" МЧЖ


"Ўзавтосаноат" АЖ

"Автосаноат инвест" МЧЖ


Тошкент шаҳри

100

31.

"Равон Моторс Казахстан" МЧШ


"Ўзавтосаноат" АЖ

"Автосаноат инвест" МЧЖ


Қозоғистон

(100)

33.

"Уз-Донгжу Пэинт Ко." МЧЖ ҚК


"Ўзавтосаноат" АЖ


Андижон вилояти

50,0

34.

"Уз-Донг Янг Ко" МЧЖ ҚК


"Ўзавтосаноат" АЖ


Андижон вилояти

37,50

35.

"Uz Truck and bus motors" МЧЖ ҚК


"Ўзавтосаноат" АЖ


Самарқанд вилояти

34,2

36.

"UZAUTO Cepla" МЧЖ ҚК


"Ўзавтосаноат" АЖ


Тошкент шаҳри

50,0

38.

"УзХанву Инжиниринг" МЧЖ ҚК


"Ўзавтосаноат" АЖ


Фарғона вилояти

50,0

39.

"O'Z-HANWOO" МЧЖ ҚК


"Ўзавтосаноат" АЖ

"Узавтокомпонентс" МЧЖ


Андижон вилояти

50,0

40.

"O'ZERAECABLE" МЧЖ ҚК


"Ўзавтосаноат" АЖ

"Узавтокомпонентс" МЧЖ


Навоий вилояти

50,0

41.

"UZAUTO-Inzi" МЧЖ ҚК


"Ўзавтосаноат" АЖ

Тошкент вилояти

50,0

42.

Ангрен қувур заводи**


"Олмалиқ КМК" АЖ

Тошкент вилояти

100,0

43.

Шеробод цемент заводи**


"Олмалиқ КМК" АЖ

Сурхондарё вилояти

100,0

44.

Жиззах цемент заводи**


"Олмалиқ КМК" АЖ

Жиззах вилояти

100,0

45.

"Портлатишсаноат" АЖ


"Ўзмахсусмонтажқурилиш" АЖ

Тошкент шаҳри

66,03

46.

Наманган тиббий санатория қисми**


"Ўзбекистон Миллий электр

тармоқлари" АЖ


Наманган вилояти

100,0

47.

Тошкент тиббий санатория қисми**


"Ўзбекистон Миллий электр

тармоқлари" АЖ


Тошкент шаҳри

100,0

48.

"Жуйзар cоғломлаштириш маскани" УК*


"Нефтгазқурилиштаъмир" АЖ


Бухоро вилояти

100,0

49.

"Навоий мевазорлари туҳфаси" МЧЖ


"Ўзсаноатэкспорт" АЖ


Навоий вилояти

88,92

50.

"Хоразм дренаж ихтисослаштирилган пудрат" ДУК*


Хоразм вилояти ҳокимлиги


Хоразм вилояти

100

51.

"Жанубсаноатмонтаж" АЖ


"Навоий КМК" ДК


Навоий вилояти

20,68

52.

ҳангароншифер" АЖ***


Давлат активларини бошқариш агентлиги

Тошкент вилояти

53,97

53.

"Шымбай май ашык" АЖ


Қорақалпоғистон Республикаси


90,2

54.

"Подъёмник" АЖ


Тошкент шаҳри

9,8

55.

"UZBAT" АЖ


Тошкент шаҳри

2,6

           

Изоҳ. Давлат иштирокидаги корхоналар устав капиталидаги давлат ҳамда хўжалик жамиятлари улуши улар томонидан Давлат активларини бошқариш агентлигига топширилган активларнинг сотилган қийматига камайтирилади. Бунда сотилган қиймат қолдиқ (баланс) қийматидан юқори бўлган тақдирда, давлат ва хўжалик жамияти улушлари баланс қолдиқ (баланс) қиймати миқдорига камайтирилади.

Давлат улуши устун мавқега эга бўлган корхоналарнинг улушлари белгиланган тартибда бошқарув органлари қарорлари асосида баланс қийматида устав фондидаги давлат улушини камайтириш ҳисобига Агентликка ўтказилиб, яхлит пакетда савдога чиқарилади.

Давлат комиссияси улушларни Агентликка ўтказиш ва сотиш механизмларини ўзгартириш ҳуқуқига эга.

"Ўзавтосаноат" АЖнинг таркибий корхоналари ва уларнинг улушларини Агентликка ўтказиш ва сотиш механизмлари Давлат комиссияси томонидан белгиланади.

*) Янги ташкил этиладиган хўжалик жамиятининг устав капитали унитар корхоналарнинг амалдаги устав капитали миқдорида белгиланади.


**) Янги ташкил этиладиган хўжалик жамиятларининг устав капитали охирги ҳисобот давридаги ушбу активларнинг баланс қиймати бўйича шакллантирилади.


***) Корхонани молиявий соғломлаштиришга қаратилган ташқи бошқарув таомили якунлангандан сўнг савдога чиқарилади.

     

      




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 18 мартдаги

ПҚ-168-сон қарорига

2-ИЛОВА



Оммавий савдолар орқали

сотиладиган кўчмас мулк объектлари

РЎЙХАТИ

      

Т/р

Объектнинг номи

Манзили

Эгаллаган майдони, га


Бино-иншоотлар майдони, кв. м


Балансда сақловчи

(Мулкдор номи)


Юқори турувчи орган

ёки ташкилот


    

Қорақалпоғистон Республикаси

      

1.

"Дўстлик" ФЁТШ бино ва иншоотлари


Элликқалъа тумани, "Дўстлик" ОФЙ


0,06

251,4

"Тахиатош нефть базаси" МЧЖ

"Ўзбекнефтгаз" АЖ

2.

"Намуна" ФЁТШ бино ва иншоотлари


Амударё тумани, "Хитой" ОФЙ, "Намуна" МФЙ


0,04

82,4

3.

"Наурыз" ФЁТШ бино ва иншоотлари


Хўжайли тумани, "Наурыз" ДФХ


0,09

18,4

4.

"Туркистан" ФЁТШ бино ва иншоотлари


Қонликўл тумани, "Арзымбеткум" ОФЙ


0,09

35,9

5.

"Раушан" ФЁТШ бино ва иншоотлари


Қўнғирот тумани, "Раушан" ОФЙ


0,09

41,6

6.

"Акмангыт" ФЁТШ бино ва иншоотлари


Нукус тумани, "Акмангыт" ДФХ


0,09

18,5

7.

"Дарбент" ФЁТШ бино ва иншоотлари


Нукус тумани, "Орнек" ДФХ


0,09

18,5

8.

"Есимозек" ФЁТШ бино ва иншоотлари


Қораўзак тумани, "Есимозек" ОФЙ


0,05

27,5

9.

"Маржанкўл" ФЁТШ бино ва иншоотлари


Тахтакўпир тумани, "Маржанкўл" МФЙ


0,05

27,5

10.

"Боршитау" ФЁТШ бино ва иншоотлари


Тахтакўпир тумани, "Белтай" ОФЙ


0,52

95,3

11.

"Қангли" ФЁТШ бино ва иншоотлари


Амударё тумани, "Қангли" ОФЙ


0,11

88

12.

"Амир-Темур" ФЁТШ бино ва иншоотлари


Амударё тумани, "Амир Темур" МФЙ


0,07

74,2

"Тахиатош нефть базаси" МЧЖ

"Ўзбекнефтгаз" АЖ

13.

"Зарбдор" ФЁТШ бино ва иншоотлари


Амударё тумани, "Бобур" ОФЙ


0,65

68,4

14.

"Қиличбай" ФЁТШ бино ва иншоотлари


Амударё тумани, "Қиличбой" ОФЙ


0,91

75,7

15.

"Жайхун" ФЁТШ бино ва иншоотлари


Қонликўл тумани, "Жайхун" ОФЙ


0,09

39,4

16.

"Кокшиел" ФЁТШ бино ва иншоотлари


Бўзатов тумани, "Еркиндарья" ОФЙ


0,09

16,3

17.

Омборхона биноси

Нукус шаҳри, "Наўрыз" МФЙ


1,05

315

"Шимолгазтаъминоти" АЖ

"Ҳудудгазтаъминот" АЖ

18.

Собиқ маъмурий бино

Қўнғирот тумани, "Ажиниёз" ОФЙ


0,03

300

"Ўзбекистон почтаси" АЖ Қорақалпоғистон Республикаси филиали


"Ўзбекистон почтаси" АЖ

19.

Ғишт ишлаб чиқариш цехи бино-иншоотлари


Қўнғирот тумани, "Алмазар" МФЙ


2,6

1 524,5

"Устюртгазстрой-

инженеринг" УК

"Юггазстрой" AЖ

20.

Чорвачилик комплекси

Нукус тумани, "Арбашы" ОФЙ


0,1

1 200

"Ҳудудгазтаъминот" АЖ

"Ҳудудгазтаъминот" АЖ

21.

Омборхона биноси

Нукус шаҳри, "Кум ауыл" МФЙ,  Амир Темур кўчаси


0,02

157

"Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" АЛК

"Ўзагролизинг" АЖ

22.

Омборхона биноси

Нукус шаҳри, "Кум ауыл" МФЙ,  Амир Темур кўчаси


0,01

49

23.

Собиқ маъмурий бино

Тахтакўпир тумани, "Айдын жол" МФЙ


0,9

297

"Шимолгазтаъминот" МЧЖ

"Ҳудудгазтаъминот" АЖ

24.

Собиқ омборхона (пиллахона) биноси

Амударё тумани, "Хитой" МФЙ


2,1

2 848

Амударё тумани ҳокимлиги

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

25.

Собиқ омборхона (пиллахона) биноси

Амударё тумани, "Тўлқин" ОФЙ


1,4

1 410

26.

Собиқ Маданият уйи биноси

Амударё тумани, "Тош ёп" ОФЙ


0,01

156

27.

Бўш турган бино ва иншоотлар

Амударё тумани, "Қиличбой" ОФЙ


0,6

962,1

Амударё тумани ҳокимлиги

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

28.

Чорвачилик комплекси биноси

Амударё тумани, "Куюккўпир" ОФЙ


2,8

4660

29.

Собиқ маъмурий бино

Бўзатов тумани, "Бўзатов" МФЙ


0,7

1 519

Бўзатов тумани ҳокимлиги

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

30.

Собиқ Маданият уйи биноси

Бўзатов тумани, "Кок суў" ОФЙ


0,1

333

31.

Дала шийпон биноси

Бўзатов тумани, "Еркиндарья" ОФЙ


0,01

25

32.

Омборхона биноси

Бўзатов тумани, "Еркиндаря" ОФЙ


0,5

303

33.

Омборхона биноси

Бўзатов тумани, "Еркиндаря" ОФЙ


0,5

529

34.

Дала шийпон (карвон сарой) биноси

Бўзатов тумани, "Еркиндаря" ОФЙ


1,2

120

35.

Собиқ маъмурий бино

Қонликўл тумани, "Бескупир" ОФЙ


0,6

863

Қонликўл туман ҳокимлиги

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

36.

Собиқ Маданият уйи биноси

Қонликўл тумани, "Бостан" МФЙ


0,1

650

37.

Собиқ маъмурий бино

Қораўзак тумани, "Бердах" ОФЙ


0,2

664

Қораўзак тумани ҳокимлиги

38.

Қурилиши тугалланмаган бино

Қораўзак тумани, "Койбағ" ОФЙ


0,4

150

Қуйи Амударё давлат биосфера резервати

Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофоза қилиш қўмитаси


39.

Омборхона биноси

Қўнғирот тумани, "Ажинияз" ОФЙ


0,3

513,6

Қўнғирот тумани ҳокимлиги

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

40.

Омборхона ва бостирма биноси

Қўнғирот тумани, "Ажинияз" ОФЙ


0,2

196,6

41.

Собиқ маъмурий бино

Қўнғирот тумани, "Ажинияз" ОФЙ


0,2

522,8

42.

Тегирмон биноси

Қўнғирот тумани, "Равшан" ОФЙ


0,6

1 141

Қўнғирот тумани ҳокимлиги

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

43.

Бўш турган бино ва иншоотлар

Қўнғирот тумани, "Равшан" ОФЙ


0,2

976,6

44.

Собиқ маъмурий бино ва устахона биноси

Қўнғирот тумани, "Хоразм" ОФЙ


2,6

2 900

45.

Омборхона биноси

Қўнғирот тумани, "Хоразм" ОФЙ


0,1

148,6

46.

Собиқ гараж биноси

Қўнғирот тумани, "Меҳнатобод" ОФЙ


0,5

283

47.

Омборхона биноси

Қўнғирот тумани, "Қаратал" ОФЙ


0,6

739,5

48.

Бўш турган ошхона биноси


Қўнғирот тумани, "Меҳнатобод" ОФЙ


2,4

270

49.

Собиқ маъмурий бино

Мўйноқ тумани, "Тикозек" ОФЙ


0,03

343

Фанлар академияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими


Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси


50.

Ўқув биноси

Чимбой тумани, "Майжап" ОФЙ


1,2

2 230

Ажинияз номидаги Нукус давлат педагогика институти


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


51.

Собиқ паррандачилик биноси


Мўйноқ тумани, "Таллы озек" МФЙ


1,1

170

Мўйноқ тумани ҳокимлиги

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

52.

Собиқ юқумли касалликлар бўлими биноси


Мўйноқ тумани, "Казахдарья" ОФЙ


0,02

216

53.

Омборхона биноси

Нукус шаҳри, "Гоне қала" МФЙ,  Хўжайли гузари 16/5-уй


0,03

301,2

Нукус шаҳри ободонлаштириш бошқармаси

Нукус шаҳар ҳокимлиги

54.

Собиқ маданият уйи биноси


Нукус шаҳри, "Бес тобе" МФЙ


0,2

507

Нукус шаҳар ҳокимлиги

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши


55.

Омборхона биноси

Нукус шаҳри, "Қизилқум" МФЙ


0,1

225

Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси


Давлат активларини бошқариш агентлиги

56.

Бўш турган бино ва иншоотлар

Тахтакўпир тумани, "Жана дарья" МФЙ


3,4

4 803,9

57.

Ҳаммом биноси

Тахтакўпир тумани, "Ўзбекистон" МФЙ


0,02

194

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

58.

Бўш турган ўқув биноси

Тахиатош тумани, Хўжайли кўчаси, 4-уй

7,1

2 624,1

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

59.

Собиқ маданият уйи биноси


Тахтакўпир тумани, "Қонираткўл" ОФЙ


0,4

682

Тахтакўпир тумани ҳокимлиги

60.

Биолаборатория биноси

Чимбой тумани, "Гужымли" МФЙ


0,2

450

Қорақалпоғистон Республикаси илмий-тадқиқот институти


Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси


61.

Омборхона биноси

Тахтакўпир тумани, "Атакўл" ОФЙ


0,2

423

Тахтакўпир тумани ҳокимлиги

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

62.

Ёзги кинотеатр биноси

Тўрткўл тумани, "Кўкча" ОФЙ


0,01

36

Тўрткўл тумани ҳокимлиги

63.

Собиқ маъмурий бино

Тўрткўл тумани, "Янбошкальа" ОФЙ


0,7

313

64.

"Хатеп" ММТП биноси

Хўжайли тумани, "Амударё" ОФЙ


3,4

698

Хўжайли тумани ҳокимлиги

65.

Қозонхона биноси

Чимбой тумани, "Темир жол гўзары" МФЙ


0,1

142

Чимбой тумани ҳокимлиги

66.

Қозонхона биноси

Нукус шаҳри, "Қизил қум" МФЙ


0,02

115,3

Нукус шаҳар ҳокимлиги

67.

Биолаборатория биноси

Шуманай тумани, "Бирлешик" ОФЙ


0,02

224

Шуманай тумани ҳокимлиги

68.

Собиқ маъмурий бино


Чимбой тумани, "Шахтемир" МФЙ


0,01

125

Чимбой тумани ободонлаштириш бошқармаси


Чимбой тумани ҳокимлиги

69.

Бўш турган маъмурий бино


Кегейли тумани, "Жылуан жап" МФЙ


0,2

234,8

Кегейли тумани прокуратураси

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратараси


70.

Бўш турган бино ва иншоотлар


Шуманай тумани, "Маданият" МФЙ


0,9

843

Шуманай тумани ободонлаштириш бўлими


Шуманай тумани ҳокимлиги

71.

Собиқ меҳмонхона биноси


Элликқалъа тумани, "Шарқ юлдузи" ОФЙ


0,2

831

Элликқалъа тумани ҳокимлиги

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

72.

Собиқ маъмурий бино


Қўнғирот тумани, "Орнек" ОФЙ


0,8

639,4

Қўнғирот тумани ҳокимлиги


74.

Бўш турган маъмурий бино


Нукус шаҳри, "Қизилқум" МФЙ


0,3

325

"Региналгеология" ДУК

Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси


75.

Ҳаммом биноси

Кегейли тумани

0,01

69

Қорақалпоғистон Республикаси автомобиль йўллари ҳудудий бошқармаси


Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси


76.

Бўш турган маъмурий бино

Қонликўл тумани, "Жайхун" ОФЙ



188,2

"Ўзбекистон почтаси" АЖ Қорақалпоғистон Республикаси филиали

"Ўзбекистон почтаси" АЖ

77.

Собиқ почта биноси

Қораўзак тумани, "Есим озек" ОФЙ


0,01

22,5

78.

"Чимбойдон" МЧЖ Тахтакўпир филиали биноси


Тахтакўпир тумани, "Тахтакўпир" МФЙ


4,09

2 956

"Чимбой дон" МЧЖ

"Ўздонмаҳсулот" АК

79.

Хизмат кўрсатиш ва истиқомат биноси


Мўйноқ тумани, "Арал" МФЙ


0,04

146,2

"Тахиатош дон маҳсулотлари" АЖ


80.

Мўйноқ Доканон биноси


Мўйноқ тумани, "Дўстлик" МФЙ


0,02

172,1

"Тахиатош дон маҳсулотлари" АЖ


81.

Хизмат кўрсатиш биноси


Тўрткўл тумани, "Улли боғ" ОФЙ


10,9

7 209,5

"Тўрткўл дон маҳсулотлари" МЧЖ


82.

Сув таъминоти бино ва иншоотлари


Кегейли тумани, "Актуба" ОФЙ


0,6

18,8

"Қорақалпоқсувтаъминот" МЧЖ


"Ўзсувтаъминот" АЖ

83.

Ҳаммом биноси

Кегейли тумани, "Жылуан жап" МФЙ


0,01

53,2

"Ҳудудгаз Қорақалпоғистон" газ таъминоти


"Ҳудудгазтаъминот" АЖ

84.

Амбулатория диагностика маркази бино ва иншоотлари


Тахиатош тумани, "Тахиатош" МФЙ


2,5

1 222,8

"Тахиатош ИЭС" АЖ

"Иссиқлик электр станциялари" АЖ

    

Андижон вилояти

      

85.

Чойхона биноси

Балиқчи тумани, "Адолат" МФЙ


0,01

64,2

"Туронбанк" АТБ

"Туронбанк" АТБ

86.

"А.Паттаев" ФЁТШ бино ва иншоотлари


Андижон тумани, "Харабек" ҚФЙ, А.Паттаев массиви


0,1

253,9

"Андижон нефть базаси" МЧЖ

"Ўзбекнефтгаз" АЖ

87.

"Олтинкўл" ФЁТШ бино ва иншоотлари


Олтинкўл тумани, "Олтинкўл" массиви


0,15

756,05

88.

"Отахонов" ФЁТШ бино ва иншоотлари


Шаҳрихон тумани, "Ўрта Шаҳрихон" ҚФЙ


0,12

282,85

89.

"Истиқлол" ФЁТШ бино ва иншоотлари


Улуғнор тумани, "Янги обод" МФЙ,  Камон кўчаси


0,04

68

90.

"Н.Жўраев" ФЁТШ бино ва иншоотлари


Избоскан тумани, Узун маҳалласи


0,18

60

91.

"Ш.Юлдузи" ФЁТШ бино ва иншоотлари


Избоскан тумани, Тинчлик маҳалласи


0,14

40

92.

"Бўстон" ФЁТШ бино ва иншоотлари


Балиқчи тумани, "Олчазор" МФЙ


0,16

41

93.

"Озод" ФЁТШ бино ва иншоотлари


Пахтаобод тумани, "Илтифот" МФЙ,  Чорвадор кўчаси


0,12

32,5

94.

"Туркистон" ФЁТШ бино ва иншоотлари


Пахтаобод тумани, "Файзиобод" МФЙ


0,12

40

95.

"Ш.Рашидов" ФЁТШ бино ва иншоотлари


Қўрғонтепа тумани, Ш. Рашидов массиви


0,12

53,4

96.

"Қорасув" ФЁТШ бино ва иншоотлари


Қўрғонтепа тумани, Қорасув массиви


0,14

34,87

97.

"С.Раҳимов" ФЁТШ бино ва иншоотлари


Хўжаобод тумани, С.Раҳимов массиви, "Тураобод" МФЙ


0,09

89,61

...
Время: 0.0082
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск