ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Интеллектуал мулк / Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ (ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси) /

Адлия вазирининг 31.03.2022 й. 8-мҳ-сон "Ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси, селекция ютуғи, товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгисига бўлган ҳуқуқни ўтказиш тўғрисидаги шартномани ва улардан фойдаланиш учун лицензия шартномаларини, интеграл микросхемалар топологияларига бўлган ҳуқуқни ўтказиш, электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурга ёки маълумотлар базасига бўлган барча мулкий ҳуқуқларни ўтказиш ва мулкий ҳуқуқларни ўтказиш тўғрисидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 31.03.2022 й. 3359-сон билан рўйхатга олинган)

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

31.03.2022 й.

N 3359




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

31.03.2022 й.

N 8-мҳ


БУЙРУҒИ



Ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси,

селекция ютуғи, товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгисига

бўлган ҳуқуқни ўтказиш тўғрисидаги шартномани ва улардан

фойдаланиш учун лицензия шартномаларини, интеграл

микросхемалар топологияларига бўлган ҳуқуқни ўтказиш,

электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурга ёки

маълумотлар базасига бўлган барча мулкий ҳуқуқларни

ўтказиш ва мулкий ҳуқуқларни ўтказиш тўғрисидаги

шартномаларни рўйхатдан ўтказиш қоидаларини

тасдиқлаш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида", "Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида", "Селекция ютуқлари тўғрисида", "Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларининг ҳуқуқий ҳимояси тўғрисида" ва "Интеграл микросхемалар топологияларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш тўғрисида"ги қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 мартдаги ПФ-89-сон "Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда ҳуқуқий хизмат кўрсатишда адлия органлари ва муассасалари фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси, селекция ютуғи, товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгисига бўлган ҳуқуқни ўтказиш тўғрисидаги шартномани ва улардан фойдаланиш учун лицензия шартномаларини, интеграл микросхемалар топологияларига бўлган ҳуқуқни ўтказиш, электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурга ёки маълумотлар базасига бўлган барча мулкий ҳуқуқларни ўтказиш ва мулкий ҳуқуқларни ўтказиш тўғрисидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш қоидалари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3. Мазкур буйруқ 2022 йил 1 июндан кучга киради.



Адлия вазири                                                                  Р.К. Давлетов






Буйруққа

2-ИЛОВА



Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси директорининг 2005 йил 11 майдаги 48-сон "Ихтиро, фойдали модел, саноат намунаси, селекция ютуғи, товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгисига бўлган ҳуқуқларни бериш ва лицензия шартномаларидан фойдаланиш, интеграл микросхемалар топологиясига бўлган ҳуқуқни тўлиқ ёки қисман бериш, электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурга, маълумотлар базасига бўлган барча мулкий ҳуқуқларни бутунлай ёки қисман ўзгаларга бериш ва мулкий ҳуқуқларни бериш тўғрисидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1481, 2005 йил 17 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 23-24-сон, 176-модда).


2. Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг2011 йил 26 августдаги 25-сон "Ихтиро, фойдали модел, саноат намунаси, селекция ютуғи, товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгисига бўлган ҳуқуқларни бериш ва лицензия шартномаларидан фойдаланиш, интеграл микросхемалар топологиясига бўлган ҳуқуқни тўлиқ ёки қисман бериш, электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурга, маълумотлар базасига бўлган барча мулкий ҳуқуқларни бутунлай ёки қисман ўзгаларга бериш ва мулкий ҳуқуқларни бериш тўғрисидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1481-1, 2011 йил 30 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 40-сон, 424-модда).


3. Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг 2013 йил 14 октябрдаги 128-сон "Ихтиро, фойдали модел, саноат намунаси, селекция ютуғи, товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгисига бўлган ҳуқуқларни бериш ва лицензия шартномаларидан фойдаланиш, интеграл микросхемалар топологиясига бўлган ҳуқуқни тўлиқ ёки қисман бериш, электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурга, маълумотлар базасига бўлган барча мулкий ҳуқуқларни бутунлай ёки қисман ўзгаларга бериш ва мулкий ҳуқуқларни бериш тўғрисидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1481-2, 2013 йил 21 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 43-сон, 574-модда).


4. Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг 2017 йил 6 ноябрдаги 23-сон "Ихтиро, фойдали модел, саноат намунаси, селекция ютуғи, товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгисига бўлган ҳуқуқларни бериш ва лицензия шартномаларидан фойдаланиш, интеграл микросхемалар топологиясига бўлган ҳуқуқни тўлиқ ёки қисман бериш, электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурга, маълумотлар базасига бўлган барча мулкий ҳуқуқларни бутунлай ёки қисман ўзгаларга бериш ва мулкий ҳуқуқларни бериш тўғрисидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1481-3, 2017 йил 17 ноябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.11.2017 й., 10/17/1481-3/0275-сон).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 31 март






































Время: 0.2238
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш