ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Сув транспорти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.04.2022 й. 167-сон "Дарё транспортида давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.04.2022 й.

N 167




ДАРЁ ТРАНСПОРТИДА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ

КЎРСАТИШНИНГ МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5647-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда дарё транспорти соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Дарё транспортида давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

кемаларнинг рўйхатга олиш тартиби;

кема реестрини юритиш, ўзгартириш киритиш ва реестрдан чиқариш тартиби;

кемаларни қуриш, янгидан жиҳозлаш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш даврида техник кўрикдан ўтказиш;

кемани дастлабки, навбатдаги, навбатдан ташқари ва ҳар йиллик техник кўрикдан ўтказиш;

кемани қуриш даврида, янгидан жиҳозлаш ва таъмирлаш даврида техник назорат олиб бориш;

регистр қоидалари талабларининг бажарилишида аниқланган камчиликларни бартараф этиш тартиби.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Кемаларни қуришда, фойдаланишда, янгидан жиҳозлашда ва таъмирлашда уларни мажбурий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида" 2016 йил 5 майдаги 141-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири И.Р. Махкамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 7 апрелдаги

167-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Кемаларни қуришда, фойдаланишда, янгидан жиҳозлашда ва таъмирлашда уларни мажбурий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида" 2016 йил 5 майдаги 141-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 5-сон, 38-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Автомобиль транспортини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 6 мартдаги ПҚ-3589-сон қарори)" 2018 йил 10 декабрдаги 1002-сон қарорига илованинг 2-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5647-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Юк ва йўловчи ташиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 6 мартдаги ПҚ-4230-сон қарори)" 2020 йил 8 майдаги 271-сон қарорига 1-илованинг 40-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 8 апрель




















































Время: 0.0555
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish