ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.04.2022 й. ПФ-121-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

27.04.2022 й.

N ПФ-121



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК, БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Рақамли технологияларни янада ривожлантириш, соҳада фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларига қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда бу борада миллий қонунчиликни такомиллаштириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 1-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                       Ш. Мирзиёев




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 27 апрелдаги

ПФ-121-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 июлдаги "Ўзбекистон Республикасида лойиҳа бошқаруви тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5120-сон Фармонида:


а) 1-банд ва Фармонга илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) этиб қайта ташкил этилсин.

Қуйидагилар Агентликнинг устувор вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:

крипто-активлар айланмаси соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

крипто-активлар айланмаси соҳасида инвесторларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш;

крипто-активлар айланмаси соҳасида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича чораларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш;

давлат бошқаруви ва турли ижтимоий-иқтисодий соҳаларга маълумотларнинг тақсимланган реестри технологиясини ва бошқа энг янги технологияларни жорий этиш бўйича лойиҳаларни ташаббус қилиш ва илгари суришга кўмаклашиш";


в) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Белгилансинки:

Агентликка Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади;

Агентлик директори Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда Агентлик директори томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган икки нафар ўринбосарга, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосарга эга бўлади;

Агентлик директори, унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосари мақоми, тиббий ва транспорт таъминоти шартлари бўйича тегишли равишда вазирга, вазирнинг биринчи ўринбосарига ва вазир ўринбосарига тенглаштирилади;

Агентлик ходимлари Агентлик директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;

Агентлик ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари Агентлик директори томонидан белгиланади;

Агентликда Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификатори ҳамда Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ягона тариф сеткасининг тариф коэффициентларини қўллаш тавсиявий тусга эга";


г) 4-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


д) 5 ва 6-бандлардаги "Ўзбекистон Республикаси Лойиҳа бошқарувининг ягона миллий ахборот тизимини жорий этиш доирасида" сўзлари "Агентликка юклатилган вазифаларни бажариш мақсадида" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) 7-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Лойиҳа бошқарувининг ягона миллий ахборот тизимини жорий этиш учун" сўзлари "Агентликка юклатилган вазифаларни бажариш мақсадида" сўзлари билан алмаштирилсин;


ж) 8 ва 9-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-3150-сон қарорида:


а) қарорнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар

миллий агентлиги фаолиятини ташкил

этиш тўғрисида"


б) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин";


в) 2-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) директорига:

зарурат бўлганда, Агентлик тузилмаси ва штатлар бирлигига ўзгартиришлар киритиш, шу жумладан, қўшимча штат бирликларини жорий этиш, Агентлик ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш шартларини мустақил равишда белгилаш";


г) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Белгилаб қўйилсинки:

а) Агентлик юридик шахс ҳуқуқига эга давлат муассасаси ҳисобланади ва ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳисобдордир;

б) Агентлик крипто-активлар айланмаси соҳасини ривожлантириш ҳамда ушбу соҳада фаолиятни лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари бўйича ваколатли орган ҳисобланади;

в) Агентлик тузилмасида юридик шахс ташкил этилмаган ҳолда Крипто-активлар айланмаси соҳасида инновацион технологияларни ўрганиш ва синовдан ўтказиш бўйича махсус лаборатория (кейинги ўринларда - Лаборатория) фаолият кўрсатади;

г) Лаборатория фаолиятига крипто-активлар айланмаси соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари татбиқ этилмайди, қонунчиликда белгиланган тақиқларга риоя қилиш талаби бундан мустасно;

д) қуйидагилар:

грантлар, кредитлар ва қарзлар, шу жумладан, крипто-активларда;

қонунчилик ҳужжатларида белгиланган миқдордаги Агентлик томонидан амалга ошириладиган лицензия ва рухсат бериш тартиб-таомилларидан ажратмалар;

жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан, чет эл жисмоний ва юридик шахсларининг ҳомийлик хайриялари, шу жумладан, крипто-активларда;

юридик шахслар устав капитали (устав фонди)да Агентликка тегишли акциялар (улушлар, пайлар) бўйича қонунчиликда белгиланган миқдорда олинадиган даромадлар;

давлат-хусусий шериклик шартларида лойиҳаларни амалга оширишдан олинадиган даромадлар;

Агентликнинг вақтинча бўш турган маблағларини банкларга жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа даромадлар Агентлик фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади;

е) Агентлик ҳомийлик хайриялари, грантлар ва қарзлар сифатида қабул қилинган, Лаборатория фаолияти давомида олинган, шунингдек суд қарорига асосан давлат фойдасига ўтказилган крипто-активларни Ўзбекистон Республикаси норезидентларига тўғридан-тўғри шартномалар асосида миллий крипто-биржада сотиш кунида шаклланган курс бўйича сотишга ҳақли;

ж) Агентлик томонидан Агентликка ҳомийлик хайриялари, грантлар ва қарзлар сифатида берилган крипто-активлар манбалари мажбурий тартибда текширилади;

з) Агентлик крипто-активлар айланмаси соҳасига технологияларни жорий қилаётган юридик шахслар учун махсус ташкилий-ҳуқуқий шароит яратишни назарда тутувчи Крипто-активлар айланмаси соҳасида тартибга солиш махсус режимини ("Тартибга солиш қумдони" махсус режими) белгилайди";

и) "Тартибга солиш қумдони" махсус режимида тажриба-синов лойиҳаларини амалга ошириш доирасида:

"Тартибга солиш қумдони" махсус режим иштирокчилари барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни, шунингдек белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, ўз эҳтиёжлари учун олиб кирилаётган ускуналар, бутловчи қисмлар, деталлар, узеллар, технологик ҳужжатлар, дастурий таъминот воситалари учун божхона тўловлари (божхона йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этилади;

"Тартибга солиш қумдони" махсус режим иштирокчилари билан тузилган меҳнат шартномалари бўйича ходимлар томонидан олинган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар 7,5 фоиз миқдордаги қатъий белгиланган ставка бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилади ҳамда солиқ солиш мақсадида белгиланадиган жисмоний шахсларнинг умумий йиллик даромадлари ҳажмига киритилмайди";


д) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Белгилаб қўйилсинки:

Агентлик ўзига юклатилган вазифаларни бажаришда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, нодавлат нотижорат ташкилотлар, етакчи лойиҳа институтлари, илмий-таълим муассасалари, тадбиркорлик субъектлари, шунингдек, хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, халқаро ташкилотлар, чет эл компаниялари ҳамда мутахассислари билан, жумладан, иш ёзишмаларини олиб бориш, тадбирларни ташкил этиш ва ҳадли келишувларни тузиш орқали ўзаро ҳамкорлик қилади;

Агентлик крипто-активлар айланмаси соҳасида лицензия ва рухсат бериш талаб ва шартларига риоя этилиши борасида текширувларни ўтказади, белгиланган тартибда жарима санкцияларини қўллайди, шу жумладан, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилмаганлиги учун жарима санкцияларини қўллайди;

Агентликнинг фаолият соҳасига кирувчи масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Агентлик билан мажбурий тартибда келишилиши шарт";


е) 6-11 бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


ж) 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси Истиқболли

лойиҳалар миллий агентлиги

ТУЗИЛМАСИ



















Директор


























































































































































































Директор биринчи

ўринбосари






Директор ўринбосари




Мурожаатлар билан ишлаш бўлими


1



Ташкилий-

назорат

бўлими

1





























































Крипто-

активлар муомаласини ривожлан

тириш

бўлими


6



Халқаро ҳамкорлик бўлими


2


Маълумотлар тақсимланган реестри

техноло

гиясини

жорий

этишга

кўмак

лашиш

бўлими

4



Ахборот-

таҳлил

бўлими


4























Жамоатчилик билан алоқалар бўлими


2



Бухгалтерия


2










































































Лицензиялаш ва рухсат бериш

тартиб-

таомиллари бўлими


4



Крипто-

активлар

айланмаси

соҳасида

инновацион

техноло

гияларни

ўрганиш ва

синовдан

ўтказиш

бўйича

махсус

лаборатория


АТ инфра тузилма

ларини

қўллаб-

қувватлаш

ва ахборот

хавфсизлиги бўлими


4



Тартибга солиш таъсирини баҳолаш шўъбаси


2


Коррупцияга қарши ички назорат

бўлими


1



Кадрлар

бўлими


2

































































Юридик бўлим


2



Биринчи бўлим


1














































Крипто-активлар айланмаси соҳасида тартибга солиш махсус режими

("Тартибга солиш қумдони") шўъбаси













































































Девонхона


2



Ишларни бошқариш бўлими

2




























































































;

  

Изоҳ:

Агентликнинг умумий бошқарув ходимлари сони - 45 штат бирлиги";


з) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар

миллий агентлиги тўғрисида

НИЗОМ


1-боб. Умумий қоидалар


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг (кейинги ўринларда - Агентлик) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, фаолиятининг ташкилий асосларини белгилайди.

2. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳисобдордир.

3. Агентлик юридик шахс ҳуқуқига эга давлат муассасаси ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган ва ўз номи ёзилган муҳр ва бланкага, бюджет ҳамда қонунчиликда белгиланган давлат божлари ва бошқа йиғимлар ҳисобига шаклланадиган бюджетдан ташқари маблағлари бўйича Ягона ғазна ҳисобварағида шахсий ғазна ҳисобварақларига, грантлар, кредитлар, қарз ва ҳомийлик ҳайриялари бўйича Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида ҳисоб рақамларига эга бўлади.

Агентлик крипто-активлар айланмаси соҳасини ривожлантириш, ушбу соҳадаги фаолиятни лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари бўйича ваколатли орган ҳисобланади.

4. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.

5. Агентликка юклатилган вазифаларни бажаришда давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари ва ташкилотлари (кейинги ўринларда - давлат органлари ва бошқа ташкилотлар), нодавлат нотижорат ташкилотлар, етакчи лойиҳа институтлари, илмий-таълим муассасалари, тадбиркорлик субъектлари, шунингдек, хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, халқаро ташкилотлар, чет эл компаниялари ва мутахассислари билан, жумладан, иш ёзишмаларини олиб бориш, тадбирларни ташкил этиш ва ҳадли келишувларни тузиш орқали ўзаро ҳамкорлик қилади.

6. Агентликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари мулкчилик шакллари ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, хўжалик юритувчи субъектлар, жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.

7. Агентликнинг расмий номи:

а) давлат тилида:

тўлиқ номи - Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги, қисқартирилган номи - Истиқболли лойиҳалар агентлиги;

б) инглиз тилида:

тўлиқ номи - National Agency of Perspective Projects of the Republic of Uzbekistan, қисқартирилган номи - Perspective Projects Agency;

в) рус тилида:

тўлиқ номи - Национальное агентство перспективных проектов Республики Узбекистан, қисқартирилган номи - Агентство перспективных проектов.


2-боб. Агентликнинг асосий вазифалари

ва функциялари


8. Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

крипто-активлар айланмаси соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

крипто-активлар айланмаси соҳасида инвесторларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш;

крипто-активлар айланмаси соҳасида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича чораларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш;

давлат бошқаруви ва турли ижтимоий-иқтисодий соҳаларга маълумотларнинг тақсимланган реестри технологиясини ва бошқа энг янги технологияларни жорий этиш бўйича лойиҳаларни ташаббус қилиш ва илгари суришга кўмаклашиш.

9. Агентлик ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

а) крипто-активлар айланмаси соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:

крипто-активлар айланмаси соҳасида қонунчиликни такомиллаштириш ва келгусида ривожланишнинг устувор йўналишларини аниқлаш борасида таклифларни ишлаб чиқади;

крипто-активлар айланмаси соҳасида давлат дастурларини ва бошқа дастурларни ишлаб чиқади ва уларни амалга оширишга кўмаклашади;

крипто-активлар айланмаси соҳасини ҳуқуқий тартибга солиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади;

крипто-активлар айланмасини назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказади;

крипто-активлар айланмаси соҳасида лицензиялаш ва рухсат этиш тартиб-таомиллари тартибини белгилайди ва амалга оширади, шунингдек, лицензия ва рухсат этиш талаб ва шартларига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга оширади;

мазкур Низомга иловага мувофиқ фаолият олиб борадиган Криптоактивлар айланмаси соҳасида тартибга солиш махсус режимини ("Тартибга солиш қумдони" махсус режими) белгилайди;

крипто-активлар айланмаси соҳасида қоидалар, нормалар ва стандартларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг крипто-активлар айланмаси масалалари бўйича ўқишларини ташкил этади;

илмий-таълим муассасалари билан давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларини крипто-активлар айланмаси соҳаси бўйича тайёрлаш масалаларида ҳамкорлик қилади;

крипто-активлар айланмаси соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширади;

қонунчилик ҳужжатларини тизимли таҳлил қилади ҳамда крипто-активлар айланмаси соҳасини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириқлари бўйича ва ўз ташаббусига кўра норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ва уларни кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда киритади;

б) крипто-активлар айланмаси соҳасида инвесторларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш соҳасида:

крипто-активлар айланмаси соҳасида инвесторларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида чора-тадбирлар кўради;

крипто-активлар айланмаси соҳасида қонун бузилишлари аниқланганда, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ чора-тадбирларни қўллайди;

крипто-активлар айланмаси соҳасининг ривожланиш ҳолати тўғрисида инвесторларни ва жамоатчиликни кенг хабардор қилишни ташкил этади, шу жумладан, оммавий ахборот воситалари ва (ёки) расмий веб-сайтида крипто-активлар айланмаси соҳасининг ривожланиш ҳолати юзасидан доимий равишда маълумотларни чоп этади, ҳамда аҳолининг крипто-активлар айланмаси соҳасида саводхонлиги даражасини ошириш чора-тадбирларини кўради;

в) крипто-активлар айланмаси соҳасида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича чораларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш соҳасида:

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича чораларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;

крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятни амалга оширувчи шахслар учун ички назорат қоидаларини белгиланган тартибда ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, шунингдек, уларга риоя этилиши устидан мониторинг ва назоратни амалга оширади;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштириш юзасидан эҳтимол тутилган хавфларни ўрганади, таҳлил қилади ва баҳолайди ҳамда аниқланган хавфларни камайтиришга доир чоралар кўради;

белгиланган тартибда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этади;

Жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евроосиё гуруҳи тўғрисидаги Битимдан келиб чиқувчи мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлайди;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги аниқланган тақдирда, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ чоралар қўллайди;

крипто-активлар билан амалга оширилган операциялар тўғрисидаги ҳисобот ва маълумотлар тўлиқлиги ва ҳаққонийлиги устидан назоратни амалга оширади;

юклатилган вазифаларни бажариш мақсадида крипто-активлар айланмаси соҳасида фаолиятни амалга оширувчи шахслардан беғараз шартлар асосида ҳужжатлар, маълумотлар ва материалларни талаб қилиб олади;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш масалалари бўйича махсус ваколатли давлат органи билан ўзаро ҳамкорликни амалга оширади;

г) давлат бошқаруви ва турли ижтимоий-иқтисодий соҳаларга маълумотларнинг тақсимланган реестри технологиясини ва бошқа энг янги технологияларни жорий этиш бўйича лойиҳаларни ташаббус қилиш ва илгари суришга кўмаклашиш соҳасида:

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан маълумотларнинг тақсимланган реестри технологиясини жорий этиш борасида ҳамкорликни амалга оширади;

давлат органлари фаолиятига маълумотларнинг тақсимланган реестри технологиясини жорий этишни назарда тутадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва техник топшириқларнинг лойиҳаларини келишади;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг маълумотларнинг тақсимланган реестри технологиясини жорий этиш борасида профессионал тайёргарлик даражасини оширишда кўмаклашади;

маълумотларнинг тақсимланган реестри технологиясини ишлаб чиқиш ва жорий этиш борасида хорижий давлатларнинг юқори малакали мутахассисларини жалб қилишда кўмаклашади;

ижтимоий-иқтисодий ривожланиш соҳаларида илғор халқаро тажрибани ўрганиш асосида маълумотларнинг тақсимланган реестри технологиясидан ва бошқа энг янги технологиялардан фойдаланган ҳолда лойиҳаларни ишлаб чиқишни таъминлайди;

иқтисодиётнинг турли соҳаларида маълумотларнинг тақсимланган реестри технологиясидан ва бошқа энг янги технологиялардан фойдаланган ҳолда лойиҳаларни амалга ошириш ҳақидаги таклифларни киритади;

давлат ҳокимияти органлари, вазирликлар, идоралар, ташкилотлар, бизнес ҳамжамиятлар, экспертлар ва халқаро ташкилотлар билан ижтимоий-иқтисодий ривожланиш соҳасида маълумотларнинг тақсимланган реестри технологиясидан ва бошқа энг янги технологиялардан фойдаланган ҳолда лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш масалалари бўйича ҳамкорлик қилади.


3-боб. Агентликнинг ваколатлари ва жавобгарлиги


10. Агентлик қуйидаги ваколатларга эгадир:

ўз ваколатлари доирасида, шу жумладан, бошқа давлат органлари билан биргаликда давлат органлари ва ташкилотлари, жисмоний ва юридик шахслар учун мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан Агентлик зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган материал ва маълумотларни белгиланган тартибда сўраб олиш;

крипто-активлар соҳасида қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан жисмоний, шу жумладан, мансабдор шахслардан ёзма тушунтиришлар ва маълумотларни олиш;

Агентликнинг ваколатига тегишли масалалар бўйича судга даъво тақдим этиш;

Агентлик зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш доирасида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, нодавлат нотижорат ташкилотлар, етакчи лойиҳа институтлари, илмий-таълим муассасалари, шунингдек, халқаро ташкилотлар, чет эл компанияларининг юқори малакали ходимларини ва мутахассисларни жалб қилиш;

крипто-активлар айланмаси соҳасида хорижий инвестицияларни жалб қилиш билан боғлиқ тадбирларни амалга ошириш;

хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, халқаро ташкилотлар, чет эл компаниялари билан иш ёзишмаларини олиб бориш, тадбирларни ташкил этиш ва ҳадли келишувларни тузиш;

белгиланган тартибда ноширлик фаолиятини амалга ошириш, ахборот материаллари, даврий нашрлар ва бошқа босма маҳсулотларни чиқариш ҳамда тарқатиш;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан бўлмаган маблағлар ҳисобига харид қилинган ва ўз балансида ҳисоби юритилган мол-мулкни, шу жумладан, кўчмас мулкни, мустақил равишда ҳисобдан чиқариш ёки бошқа тарзда бошқариш;

ҳомийлик хайриялар, грантлар, кредитлар ва қарзлар сифатида қабул қилинган ҳамда Лаборатория фаолияти давомида олинган крипто-активларни Ўзбекистон Республикаси норезидентларига тўғридан-тўғри шартномалар асосида миллий крипто-биржада сотиш кунида шаклланган курс бўйича сотиш;

крипто-активлар айланмаси соҳасида лицензия ва рухсат бериш талаб ва шартларига ҳамда крипто-активлар айланмаси соҳасида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши борасида текширувлар ўтказиш ва натижаси бўйича қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ чоралар кўриш;

ўз ваколати доирасида крипто-активлар соҳасида қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённомалар тузиш ва судга юбориш;

аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари ва Агентлик ваколатига кирадиган бошқа масалалар бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларга огоҳлантириш, хулоса ва ижро учун мажбурий бўлган кўрсатмалар киритиш;

Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича давлат ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар мутахассисларини жалб қилиб, белгиланган тартибда йиғилишлар ўтказиш;

маълумотларнинг тақсимланган реестри технологияларни жорий этиш ва крипто-активлар айланмаси соҳаси бўйича халқаро ташкилотларда мамлакат манфаатларини ифода этиш ҳамда белгиланган тартибда ва халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ бошқа давлатларнинг ваколатли ташкилотлари, шунингдек, илмий институтлари билан ҳамкорлик тўғрисида шартномалар тузиш.

Агентлик қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларга ҳам эга бўлиши мумкин.

11. Агентлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.


4-боб. Агентлик фаолиятини ташкил этиш


12. Агентликка Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади.

Агентлик директори Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда Агентлик директори томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган икки нафар ўринбосарга, шу жумладан биринчи ўринбосарга эга бўлади.

Агентлик директори, унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосари мақоми, тиббий ва транспорт таъминоти шартлари бўйича тегишли равишда вазирга, вазирнинг биринчи ўринбосарига ва вазир ўринбосарига тенглаштирилади.

13. Агентлик ходимлари Агентлик директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

14. Агентлик ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари Агентлик директори томонидан белгиланади.

Агентликда Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификатори ҳамда Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ягона тариф сеткасининг тариф коэффициентларини қўллаш тавсиявий тусга эга.

15. Қуйидагилар:

грантлар, кредитлар ва қарзлар, шу жумладан, крипто-активларда;

қонунчилик ҳужжатларда белгиланган миқдордаги Агентлик томонидан амалга ошириладиган лицензия ва рухсат бериш тартиб-таомилларидан ажратмалар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан, чет эл жисмоний ва юридик шахсларининг ҳомийлик хайриялари, шу жумладан, крипто-активларда;

юридик шахслар устав капитали (устав фонди)да Агентликка тегишли акциялар (улушлар, пайлар) бўйича қонунчиликда белгиланган миқдорда олинадиган даромадлар;

давлат-хусусий шериклик шартларида лойиҳаларни амалга оширишдан олинадиган даромадлар;

Агентликнинг вақтинча бўш турган маблағларини банкларга жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа даромадлар Агентлик фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади.

16. Агентлик директори:

Агентлик фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади ҳамда Агентликка юклатилган вазифа ва функцияларнинг бажарилиши бўйича шахсан жавоб беради;

Агентликнинг штатлар жадвали ва харажатлар сметасини тасдиқлайди;

Агентлик тузилмаси ва штатлар бирлигига ўзгартиришлар киритади, шу жумладан, қўшимча штат бирликларини жорий этади;

Агентлик ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартларини белгилайди;

Агентликнинг таркибий тузилмалари ҳамда Крипто-активлар айланмаси соҳасида инновацион технологияларни ўрганиш ва синовдан ўтказиш бўйича махсус лаборатория тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;

Агентлик ходимларининг лавозим вазифаларини тасдиқлайди;

Агентлик ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;

чет эл давлатлари ваколатли органлари, халқаро ташкилотлар, хорижий илмий-таълим муассасалари ва компаниялари билан ҳамкорлик тўғрисида келишувлар ва бошқа шартномалар тузади;

ўз ваколати доирасида Агентлик ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар, қарорлар ва фармойишлар чиқаради ҳамда кўрсатмалар беради.

Ўзбекистон Республикаси

Истиқболли лойиҳалар миллий

агентлиги тўғрисидаги низомга

ИЛОВА



Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги

тартибга солиш махсус режими ("Тартибга солиш

қумдони" махсус режими) тўғрисида

НИЗОМ


1-боб. Умумий қоидалар


1. Ушбу Низом Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги тартибга солиш махсус режимининг ("Тартибга солиш қумдони" махсус режими) умумий қоидаларини белгилайди.

2. Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги тартибга солиш махсус режими ("Тартибга солиш қумдони" махсус режими) деганда крипто-активлар айланмаси соҳасидаги технологияларни (кейинги ўринларда - тажриба-синов лойиҳалари) жорий этаётган юридик шахслар учун алоҳида ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлар яратиш, тажриба-синов лойиҳаларини синовдан ўтказиш ва амалиётга жорий этиш жараёнида юзага келадиган ҳуқуқий муносабатларда енгиллик яратиш тушунилади (кейинги ўринларда - махсус режим).

3. Махсус режим доирасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида крипто-активлардан тўлов воситаси сифатида фойдаланиш ёки тўловни қабул қилиш билан боғлиқ лойиҳаларни амалга ошириш тақиқланади.

4. Махсус режимни тақдим этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (кейинги ўринда - Aгентлик) томонидан тасдиқланади.


2-боб. Махсус режимни тақдим этишнинг

асосий мақсадлари


5. Махсус режимни тақдим этишнинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:

крипто-активлар айланмаси соҳасидаги янги технологияларни синовдан ўтказиш ва тажриба тариқасида амалга ошириш учун майдонча яратиш;

амалдаги талабларга жавоб бермайдиган меъёрлар аниқланган тақдирда, янги тартибга солиш механизмларини шакллантириш ва синовдан ўтказиш;

крипто-активлар айланмаси соҳасидаги замонавий технологияларни, шу жумладан, инвестицияларни жалб қилиш мақсадида токенларни чиқариш юзасидан тажриба-синов лойиҳаларини амалга оширишда кўмаклашиш;

крипто-активлар айланмаси соҳасидаги маҳсулотлар ва хизматлар турларини, шу жумладан, экспортга мўлжалланган ечимларни кенгайтириш;

крипто-активлар айланмаси соҳасидаги янги технологияларни жорий этиш жараёнларида тегишли назоратни таъминлаш;

махсус режим доирасида ўтказилган тажрибалар асосида янги тартибга солиш услубларини ишлаб чиқиш ҳамда норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш;

республика бозорига крипто-активлар айланмаси соҳасидаги янги технологияларни олиб чиқиш муддатини ва сарф-харажатларни қисқартириш;

крипто-активлар айланмаси соҳасидаги тадқиқотларни ташкил қилиш ва ўтказиш ҳамда таҳлилий материалларни тайёрлаш.


3-боб. Агентликнинг махсус режим

доирасидаги ҳуқуқлари


6. Агентлик:

махсус режимни тақдим этиш, иштирокчиларни махсус режимда рўйхатдан ўтказиш тартибини, улар фаолиятига қўйиладиган талабларни, тажриба-синов лойиҳаларини амалга ошириш доирасида уларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, шу жумладан, тегишли ваколатли органлар билан маслаҳатлашувлар ўтказган ҳолда қонуности ҳужжатларининг тегишли нормаларини тажриба-синов лойиҳаларини амалга ошириш муддатида истисно қилиш ҳақида қарорлар қабул қилади;

махсус режим иштирокчиларини рўйхатдан ўтказади;

махсус режим иштирокчилари томонидан амалга оширилаётган ишларнинг ўз вақтида бажарилишини тизимли назорат қилади;

тегишли ваколатли давлат органи билан тузилган шартномалар асосида махсус режим иштирокчилари томонидан шахсга доир эгасизлаштирилган маълумотларни қайта ишлаш тартиби ва шартларини, шунингдек, уларга қўйиладиган талабларни белгилайди;

махсус режим иштирокчиларини тажриба-синов лойиҳалари муддати давомида ташкилий-ҳуқуқий, консультатив қўллаб-қувватлайди.

7. Агентликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари мулкчилик шакллари ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат корхоналари ва ташкилотлари, хўжалик юритувчи субъектлар, жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.


4-боб. Иштирокчиларнинг махсус режимдаги мақоми


8. Махсус режим иштирокчилари белгиланган тартибда рўйхатдан ўтганларидан сўнг тажриба-синов лойиҳаларини крипто-активлар айланмаси соҳасида лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олмасдан амалга оширади.

9. Махсус режим иштирокчиларининг фаолияти, шунингдек, уларнинг тажриба-синов лойиҳаларини амалга ошириш доирасида бошқа субъектлар билан тузилган шартномавий муносабатлари Aгентликнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари билан белгиланадиган ҳуқуқий режимлар билан тартибга солинади.

Махсус режим иштирокчиларининг Ўзбекистон Республикаси резидентлари ёки норезидентлари - субъектлар билан хизмат кўрсатиш бўйича тузиладиган шартномалар (оферталар, битимлар)нинг максимал қиймати, шунингдек, махсус режимда амалга ошириладиган тажриба-синов лойиҳалари доирасида мижозларнинг чекланган сони Агентлик билан келишилиши шарт.

10. Махсус режимда тажриба-синов лойиҳаларини амалга ошириш доирасида қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган имтиёзлар ва преференциялар татбиқ этилади.

11. Тажриба-синов лойиҳаларини махсус режим доирасида амалга ошириш муддати уч йилдан ошмаслиги лозим.

Белгиланган муддат ўтгач Агентлик тажриба-синов лойиҳаларини махсус режим доирасидан чиқариш мақсадида амалдаги қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида (тажриба-синов лойиҳаларини амалга ошириш натижалари ижобий баҳоланган тақдирда) тегишли муносабатларни тартибга солиш учун тегишли нормаларни тарқатиш ёҳуд тегишли асосларни кўрсатган ҳолда тажриба-синов лойиҳасини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилади.".


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 июлдаги "Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3832-сон қарорида:


а) қарорнинг номи "рақамли иқтисодиётни" сўзларидан кейин "ва крипто-активлар айланмаси соҳасини" сўзлари билан тўлдирилсин;


б) муқаддиманинг учинчи хатбошисидаги "Блокчейн" технологиялари (маълумотларнинг тақсимланган реестри технологиялари)" ва "Блокчейн" технологиялари" сўзлари "Маълумотларнинг тақсимланган реестри технологиялари" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 1-бандда:

биринчи ва иккинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қуйидагилар крипто-активлар айланмаси соҳасини янада такомиллаштириш бўйича энг муҳим вазифалар деб ҳисоблансин:

инвестициявий ва тадбиркорлик фаолиятининг турли шаклларини диверсификация қилиш учун крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятни, жумладан майнинг (турли крипто-активларда янги бирликлар ва комиссия йиғимлари форматида мукофот олиш имконини берадиган тақсимлаш платформасини таъминлаш ва янги блоклар яратиш бўйича фаолият), смарт-контракт (рақамли транзакцияларни автоматик тартибда амалга ошириш орқали ҳуқуқ ва мажбуриятлар бажарилишини назарда тутувчи электрон шаклдаги шартнома), консалтинг, эмиссия, айирбошлаш, сақлаш, тақсимлаш, бошқариш, суғурталаш, шунингдек, маълумотларнинг тақсимланган реестри технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш;";

учинчи - бешинчи хатбошиларда тегишли келишикдаги "блокчейн" технологиялари" сўзлари тегишли келишикдаги "маълумотларнинг тақсимланган реестри технологиялари" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Белгилаб қўйилсинки:

маълумотларнинг тақсимланган реестри технологиялари жорий этиладиган аниқ фаолият соҳалари манфаатдор вазирлик ва идораларнинг таклифлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) томонидан белгиланади;

крипто-активлар айланмаси соҳасини ривожлантиришни ва маълумотларнинг тақсимланган реестри технологияларини жорий этишни назарда тутадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва техник топшириқларнинг лойиҳалари Агентликда мажбурий тартибда экспертизадан ўтказилиши лозим;

крипто-активлар айланмаси махсус норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади;

юридик ва жисмоний шахсларнинг крипто-активлар айланмаси билан боғлиқ операциялари, жумладан, норезидентлар томонидан амалга ошириладиган операциялар солиқ солинадиган объект ҳисобланмайди, мазкур операциялар юзасидан олинган даромадлар эса солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича солиқ солинадиган базага киритилмайди;

крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун белгиланган тартибда лицензия олган шахслар томонидан ўтказиладиган крипто-активлар айланмаси билан боғлик валюта операцияларига валютани тартибга солиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари нормалари татбиқ этилмайди";


д) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Белгилаб қўйилсинки:

а) крипто-актив мулкий ҳуқуқ ҳисобланиб, маълумотларнинг тақсимланган реестридаги рақамли ёзувлар йиғиндиси бўлган қиймати ва эгасига эга;

б) крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолият турлари қуйидагилардан иборат:

майнинг;

крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлар фаолияти (кейинги ўринларда - хизматлар провайдерлари);

в) майнинг бу ҳисоблаш операцияларини бажариш орқали маълумотларнинг тақсимланган реестрини юритиш, блокларнинг яхлитлигини яратиш ва тасдиқлаш фаолиятидир.

Майнинг фақат юридик шахс томонидан қуёш фотоэлектр станциялари орқали ишлаб чиқарилган электр энергиясидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

Майнинг учун ягона электр энергетика тизимига уланган ҳолда электр энергиядан фойдаланилган тақдирда:

истеъмол қилинган электр энергияси учун тўловлар белгиланган тарифга нисбатан 2 баробар ўсувчи коэффициентга мувофиқ тўланади;

тиғиз даврда истеъмол қилинган электр энергия учун тегишли тарифларга Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган устамалар қўлланилади;

истеъмол қилинган электр энергиясининг ҳисоби алоҳида ҳисоблагич ўрнатилган ҳолда юритилади.

Майнинг Агентлик томонидан мажбурий рўйхатдан ўтказилади ва лицензияланадиган фаолият турига кирмайди.

Майнинг билан шуғулланувчи шахслар (майнерлар) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтишлари шарт.

Майнерларни рўйхатдан ўтказиш фақат Интернет тармоғи орқали электрон шаклда амалга оширилади.

Майнерлар ўз фаолиятини фақат рўйхатга олинган пайтда кўрсатилган манзилда, ёнғин хавфсизлиги ҳамда санитария нормалари ва қоидаларига риоя қилган ҳолда амалга ошириш ҳуқуқига эга;

г) хизматлар провайдерлари жисмоний ёки юридик шахсларга, шу жумладан уларнинг номидан крипто-активларни сотиб олиш, сотиш ва (ёки) айирбошлаш, сақлаш, чиқариш, жойлаштириш ва бошқариш бўйича хизматлар кўрсатади.

Хизматлар провайдерлари фақат Ўзбекистон Республикасининг резидентлари - юридик шахслар бўлиши мумкин.

Хизматлар провайдерлари турларига:

крипто-биржа - крипто-активларни сотиб олиш, сотиш ва (ёки) айирбошлаш учун электрон платформани тақдим этувчи ташкилот;

майнинг-пул - майнинг жараёнини таъминлаш мақсадида ҳисоблаш қувватларини бирлаштирувчи электрон платформани тақдим этувчи ташкилот;

крипто-депозитарий - крипто-активларни чиқариш, уларни дастлабки жойлаштириш ва сақлаш бўйича хизматлар кўрсатиш бўйича электрон платформа ва (ёки) техник ва дастурий воситалар мажмуини тақдим этувчи ташкилот;

крипто-дўкон - крипто-активларни сотиб олиш ва (ёки) сотиш юзасидан хизматлар кўрсатиш бўйича электрон платформа ва (ёки) техник ва дастурий воситалар мажмуини тақдим этувчи ташкилот;

Агентлик қарорлари билан белгиланадиган бошқа турдаги хизматлар провайдерлари;

д) 2023 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахслари крипто-активларни сотиб олиш, сотиш ва (ёки) айирбошлаш бўйича операцияларни фақат миллий провайдерлар орқали қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширади;

е) Агентлик:

крипто-активлар айланмаси соҳасида лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартибини;

Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан крипто-активларни чиқариш, чиқаришни рўйхатдан ўтказиш ва муомалага киритиш тартибини белгилайди;

ж) крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятни амалга оширишга лицензия бериш учун давлат божи миқдори ва уни тўлаш тартиби Агентлик томонидан белгиланади;

з) крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятни амалга оширишга лицензия беришдан тушадиган давлат божининг барча суммаси лицензияловчи органнинг ҳисобварағига ўтказилади;

и) хизматлар провайдерлари фаолиятига қўйиладиган лицензия талаблари ва шартлари қуйидагилардан иборат:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги серверларда жойлашган электрон платформа ва (ёки) техник ҳамда дастурий воситалар мажмуининг мавжудлиги;

крипто-активлар билан боғлиқ барча операциялар бўйича маълумотларни, платформа иштирокчиларининг идентификация маълумотларини, хизматлар провайдерларининг платформа иштирокчилари билан муносабатларига оид материалларни (шу жумладан, платформа иштирокчилари ўртасида), шу жумладан, иш ёзишмаларини беш йил давомида сақлаш;

крипто-активлар айланмаси, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларининг тарқалишини молиялаштиришга қарши курашиш ҳамда шахсга доир маълумотларни сақлаш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;

крипто-активлар айланмаси соҳасидаги рекламага қўйиладиган, шу жумладан крипто-активлардан фойдаланилиш билан боғлиқ фаолиятнинг самарадорлиги (даромади) ҳақида ваъдаларига, крипто-активлар билан битимларни тузиш бойишнинг енгил усули эканлиги ҳақидаги маълумотларни тарқатиш тақиқланганлиги ҳамда крипто-активлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тўлов ёки тўловни қабул қилиш воситаси сифатида қўлланилиши мумкин эмаслиги ҳақидаги талабларга риоя қилиш;

аноним крипто-активлар билан операцияларни амалга оширмаслик;

платформа фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ маълумотларни ваколатли органнинг сўровига биноан бепул тақдим этиш;

қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа талаблар.

Крипто-биржаларга қўйиладиган қўшимча лицензия талаблари ва шартлари қуйидагилар ҳисобланади:

крипто-активларни котировкалашни уларга бўлган талаб ва таклиф асосида амалга ошириш;

ариза берилган санада пул маблағи шаклида базавий ҳисоблаш миқдорининг камида беш минг баравари миқдорида шакллантирилган устав жамғармаси мавжудлиги, шундан уч минг баравари Ўзбекистон Республикасининг тижорат банкида алоҳида ҳисобварақда захирага қўйилади;

к) хизматлар провайдерлари фаолиятини уларнинг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этишини назорат қилиш функциялари хизматлар провайдерлари фаолиятини лицензияловчи органга ва тегишли ваколатли давлат органларига юкланади;

л) хизматлар провайдерларининг устав жамғармаси фақат унинг муассисларининг маблағлари ва бошқа мол-мулкларидан шакллантирилади. Хизматлар провайдерларининг устав жамғармасини шакллантириш учун фойдаланиладиган маблағлар кредит ёки гаровга олинган маблағлар ва шу каби бошқа маблағлар жалб қилиниши орқали амалга оширилишига йўл қўйилмайди;

м) крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун юридик шахслар йиғим тўлайдилар. Йиғимлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва Агентлик ўртасида тақсимланади.

Йиғимлар миқдори, уларни тўлаш ва уларнинг тақсимланиши Агентлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда тасдиқланадиган тартиб асосида амалга оширилади;

н) қуёш фотоэлектр станциялари учун асбоб-ускуналар ва қурилмалардан фойдаланувчи майнерлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта тикланадиган энергия соҳасида солиқ, божхона ва бошқа имтиёзлар ва преференциялардан фойдаланиш ҳуқуқига эга;

о) майнинг билан шуғулланувчи шахсларнинг ягона энерготизимига ноқонуний уланиши ҳолатлари аниқланганда, уларга нисбатан белгиланган тариф 5 баробар ўсувчи коэффициент билан қўлланилади;

п) 2022 йил 1 январга қадар крипто-биржа фаолияти учун берилган лицензиялар давлат божи ва йиғимлар ундирилмасдан мазкур қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда қайта расмийлаштирилади.";


е) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Хизматлар провайдерларига:

кўрсатилган хизматлар учун, шу жумладан, крипто-активлар шаклида мукофот олиш, унинг миқдорини ва уни мижозлардан ундириш тартибини белгилаш;

Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентлари билан крипто-активларни миллий ва хорижий валютага сотиб олиш ва (ёки) бегоналаштиришга, шунингдек, крипто-активларни бошқа крипто-активларга айирбошлашга қаратилган битимларини ташкил этиш ҳуқуқи берилсин.";


ж) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Қуйидагилар:

а) хизматлар провайдерларини:

террористик фаолиятда ёки оммавий қирғин қуролларини тарқатишда иштирок этган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар томонидан;

иқтисодий жиноятлар, шунингдек, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризм, оммавий қирғин қуролларини тарқатиш, уларни молиялаштириш, уюшган жиноятчилик, гиёҳванд моддалар ноқонуний савдоси, коррупция ва ахборот технологиялари билан боғлиқ жиноятларни содир этганлик учун судланганлиги олиб ташланмаган ёки ўталмаган шахслар томонидан бошқариш;

б) хизматлар провайдерларининг устав жамғармасида:

ушбу банднинг "а" кичик бандида кўрсатилган шахсларнинг;

оффшор ҳудудларда рўйхатдан ўтган компанияларнинг иштирок этиши;

в) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида крипто-активларнинг тўлов ёки тўловни қабул қилиш воситаси сифатида қўлланилиши;

г) яширин майнингни амалга ошириш (махсус дастурий таъминотдан фойдаланиш орқали учинчи шахсларнинг ҳисоблаш қувватларида, уларга билдирмаган ҳолда ёки розилигисиз майнингни амалга ошириш бўйича фаолият) ва аноним крипто-активлар майнинги (анонимлик принципи бўйича ишлаётган крипто-активлар) тақиқланади";


з) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Мазкур қарор талабларини инобатга олган ҳолда Агентлик:

а) Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизмат провайдерлар фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги, Крипто-активлар майнингини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги, Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан крипто-активларни чиқариш, чиқаришни рўйхатдан ўтказиш ва муомалага киритиш тартиби тўғрисидаги ҳамда Крипто-активлар айланмаси соҳасида тартибга солиш махсус режимида ("Тартибга солиш қумдони" махсус режими) иштирокчиларни рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомларни қабул қилинишини ва амалга киритилишини;

б) манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда "Давлат божи тўғрисида" ва "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таклифлар киритилишини таъминласин".


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикасида крипто-биржалар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3926-сон қарорида:


а) муқаддима "Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни" сўзларидан кейин "ва крипто-активлар айланмаси соҳасини" сўзлари билан тўлдирилсин;


б) 1-бандда:

биринчи хатбоши "рақамли иқтисодиётни" сўзларидан кейин "ва крипто-активлар айланмаси соҳасини" сўзлари билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"крипто-активларни сотиб олиш, сотиш ва (ёки) айирбошлаш учун электрон платформани тақдим этувчи ташкилот крипто-биржа деб ҳисобланади;

крипто-биржалар фаолиятини амалга ошириш учун лицензия талаблари ва шартлари белгиланган";


в) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Крипто-активлар айланмаси бўйича фаолиятга ва крипто-биржалар фаолиятига қимматли қоғозлар, биржалар ва биржа фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари татбиқ этилмаслиги белгилаб қўйилсин.";


г) 3 ва 5-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 27 апрелдаги

ПФ-121-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим ҳужжатлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 январдаги "Жиззах вилоятини комплекс ривожлантиришни давлат томонидан тартибга солиш ва бошқаришнинг самарали моделини ишлаб чиқиш тўғрисида"ги ПФ-5609-сон Фармони.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5624-сон Фармонининг 3-банди.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 22 августдаги "Ўзбекистон Республикаси Лойиҳа бошқарувининг ягона миллий ахборот тизимини жорий этиш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш Котибиятини тузиш тўғрисида"ги Ф-5030-сон фармойиши.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 28 апрель
































Время: 0.0065
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск