ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Ўрта таълим. Мактабдан ташқари таълим /

Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ва ихтисослаштирилган мактаблар тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 05.05.2022 й. 233-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 5 майдаги

233-сон қарорига

ИЛОВА



Президент таълим муассасалари агентлиги

тизимидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар

ва ихтисослаштирилган мактаблар тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Президент таълим муассасалари агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) тизимидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ва ихтисослаштирилган мактабларнинг (кейинги ўринларда - ихтисослаштирилган мактаб) мақоми, асосий вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

Ушбу Низомнинг амал қилиши Тошкент шаҳридаги Абу Али ибн Сино, Мирзо Улуғбек ва Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабларга нисбатан татбиқ этилмайди.


2. Ихтисослаштирилган мактаблар давлат муассасаси ҳисобланади, ўз уставига, ғазначилик бўлинмаларида шахсий ҳисобварақларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга, штампга ва бланкаларга эга бўлади.


3. Ихтисослаштирилган мактаблар ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга, шунингдек, бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.


4. Ихтисослаштирилган мактаблар бевосита Агентликка бўйсунади. Агентлик ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятига умумий раҳбарлик қилади ва назоратни амалга оширади.



2-БОБ. ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН МАКТАБЛАРНИНГ

АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


5. Қуйидагилар ихтисослаштирилган мактабларнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва ўқитиш, уларнинг ҳар томонлама ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, ўқувчиларнинг интеллектуал, илмий ва ижодий салоҳиятини очиб бериш;

табиий ва аниқ фанларни чуқур ўргатиш, хорижий тиллар, муҳандислик ва ахборот технологияларини ўзлаштиришни ташкил қилиш, ўқувчиларнинг инновацион ғоялари ва ишланмаларини ривожлантириш;

ўқувчиларни ўқитиш ва билимини баҳолашнинг замонавий услубларини, шунингдек, таълим дастурларининг интеграциялашувига асосланган ўқитишнинг фанлараро ёндашувини жорий қилиш;

ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш, уларда етакчилик кўникмалари ва нотиқлик санъатини ривожлантириш, танқидий фикрлаш, ахборотни излаш, таҳлил қилиш ва қайта ишлаш, олинган билимларни амалиётда қўллаш малакасини ошириш;

ўқувчиларнинг умумтаълим фанлари бўйича халқаро олимпиадалар, танловлар ва мусобақаларда муносиб иштирокини таъминлаш;

таълим ва тарбия жараёнларида ўқувчиларга ватанпарварлик руҳи, миллий ғурур ва ифтихор, ўз халқига муҳаббат ва садоқат, Ўзбекистон тарихи, илмий-ижодий ҳамда маънавий-маърифий меросга ҳурмат, ўзликни англаш, меҳнатсеварлик ва масъулиятлилик, қатъият ва шижоатлилик ғояларини сингдириш;

ихтисослаштирилган мактабларга ўқувчиларни қабул қилишни аниқ ва табиий фанлар, инглиз тили фани ҳамда мантиқий фикрлаш бўйича ўтказиладиган кириш имтиҳонлари натижаларига кўра амалга ошириш;

кириш имтиҳонларини Агентлик ҳузуридаги Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий маркази (кейинги ўринларда - Марказ) томонидан хорижий ташкилотлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (кейинги ўринларда - Давлат тест маркази) билан ҳамкорликда амалга ошириш;

ўқув дастурларининг узлуксизлигини таъминлаш масалаларида миллий ва хорижий умумий ўрта ва олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.



3-БОБ. ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН МАКТАБЛАРНИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


6. Ихтисослаштирилган мактаблар:

ихтисослаштирилган мактабларда таълим жараёнларини Агентлик томонидан тасдиқланадиган ўқув режалари ва таълим дастурлари асосида амалга ошириш;

ихтисослаштирилган мактабларга раҳбар ва педагог кадрларини ишга қабул қилишни Агентлик томонидан белгиланган тартибда танлов асосида амалга ошириш;

ўз уставида белгиланган фаолиятни амалга ошириш учун қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган молиявий манбаларни жалб қилиш;

ихтисослаштирилган мактабларда ўқувчилар халқаро тан олинган дастур ва дарсликларни қўллаган ҳолда ўқитилишини таъминлаш, улар хорижий тилларни мукаммал ўзлаштиришлари учун зарур шарт-шароитлар ва таълим муҳитини яратиш ҳамда мазкур жараёнга хорижий ва маҳаллий педагог кадрларни жалб қилиш;

ихтисослаштирилган мактабларда аниқ ва табиий фанлар билан бир қаторда Ўзбекистон тарихи фанини чуқурлаштирилган ҳолда ўқитиш;

сунъий интеллект, робототехника, агротехнология, нанотехнология, биотехнология, IELTS, TOEFL ва SAT бўйича қўшимча курслар ташкил этиш;

асосий ўқув дастурлари билан биргаликда ўқувчиларнинг қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда синфдан ташқари касбга йўналтирилган амалий машғулотлар ўтказилишини йўлга қўйишга ҳақли.

Ихтисослаштирилган мактаблар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


7. Ихтисослаштирилган мактаблар:

мазкур Низомда, шунингдек, бошқа қонунчилик ҳужжатларида ва ўз уставида белгиланган вазифаларни ўз вақтида, сифатли ва самарали бажариши;

ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ўқувчиларини ушбу муассасалар ҳузурида яшаш жойлари билан бепул таъминлаши;

ихтисослаштирилган мактаб-интернатларда ўқувчилар учун аутсорсинг тизими орқали бепул соғлом овқатлантиришни ташкил этиши;

10 ва 11-синфлар ўқувчиларининг амалиёти яқин ҳудудларда жойлашган ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ташкилотларида ўтказилишини таъминлаши;

ўқувчиларнинг фанларни мукаммал эгаллаши билан бирга Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва ёшлар учун яратилаётган шарт-шароитларни чуқур англайдиган, ҳар жиҳатдан рақобатбардош, кенг дунёқараш, мустақил фикр ва интеллектуал салоҳиятга эга бўлган шахс сифатида тарбияланиши бўйича таъсирчан педагогик технологиялардан фойдаланиш чораларини кўриши;

таълим жараёнини сифатли ва самарали ташкил этиши;

таълим жараёнини ташкил этиш шакллари, усуллари ва воситаларининг Агентлик томонидан тасдиқланган давлат таълим стандартларига мувофиқлигини таъминлаши;

ихтисослаштирилган мактабларнинг ўқувчилари, ўқитувчилари ва бошқа ходимларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаши шарт.

Ихтисослаштирилган мактабларга қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.



4-БОБ. ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН МАКТАБЛАР

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


8. Ихтисослаштирилган мактаблар:

республика бўйсунувида Агентлик томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишилган ҳолда;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар ҳудудида тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан Агентлик билан келишилган ҳолда ташкил этилади.


9. Ихтисослаштирилган мактабларни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун талабларига мувофиқ ўқув йили якунида муассис томонидан амалга оширилади.

Тугатилган ихтисослаштирилган мактаблар муассиси ўқувчиларни ота-оналарнинг розилиги билан бошқа ихтисослаштирилган мактаблар ёки халқ таълими тизимидаги умумтаълим муассасаларига ўтказиш масъулиятини олади.


10. Ихтисослаштирилган мактаб тугатилган тақдирда, унинг пул маблағлари ва мол-мулкидан, ўз мажбуриятларини қоплаш бўйича тўловлар чегирилган ҳолда, қонунчилик ҳужжатларига ва ихтисослаштирилган мактаб уставига мувофиқ фойдаланилади.


6-БОБ. ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН МАКТАБЛАРДА

ЎҚУВ-ТАРБИЯ ЖАРАЁНИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


27. Ихтисослаштирилган мактабларни аниқ ва табиий фанларга йўналтириш Агентлик томонидан амалга оширилади.


28. Ихтисослаштирилган мактабларда таълим аниқ фанлар йўналиши бўйича 5 - 11-синфлар, табиий фанлар йўналиши бўйича 7 - 11-синфлар ҳажмида амалга оширилади.

Ҳар бир синфдаги ўқувчилар сони 24 нафардан ортиқ бўлишига йўл қўйилмайди.


29. Ихтисослаштирилган мактабларда таълим жараёни Агентлик томонидан тасдиқланган давлат таълим стандартлари асосида умумий ўрта таълим соҳасида хизмат кўрсатувчи хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлаб чиқиладиган ҳамда Агентлик томонидан тасдиқланадиган ўқув режалари ва таълим дастурларига мувофиқ амалга оширилади.


30. Ихтисослаштирилган мактаблар битирувчиларига давлат намунасидаги таълим тўғрисидаги ҳужжат берилади.


31. Ўқувчиларни синфдан синфга ўтказиш Агентлик томонидан белгиланадиган тартибда тегишли имтиҳонларни муваффақиятли топшириш натижаларига асосан ихтисослаштирилган мактаб директорининг буйруғи билан амалга оширилади.


32. Ихтисослаштирилган мактаблар ўқувчилари давлат ташкилотларида ишлайдиган ота-онасининг иш жойи битта ҳудуддан бошқа ҳудудга ўзгарган тақдирда, ўша ҳудуддаги ихтисослаштирилган мактабда бўш ўрин мавжуд бўлганда ўқувчининг ўқишини кўчиришга рухсат этилади.


33. Ўқувчилар қуйидаги ҳолларда ихтисослаштирилган мактабнинг ўқувчилари сафидан чиқарилади ёки четлаштирилади:

ўқувчи ўз ташаббуси билан бошқа умумий ўрта таълим муассасасига кўчириш (ота-онасининг ёки қонуний вакилларининг аризаси асосида) истагини билдирганда;

индивидуал иш олиб борилишига қарамасдан, рейтинги ва академик ўзлаштиришнинг тизимли пасайиши (кетма-кет 2 чоракда ихтисослик фанларидан 3 баҳога ўзлаштирганда) кузатилганда;

синфдан синфга ўтказиш имтиҳонларидан ўта олмаган тақдирда;

кириш имтиҳонларини топшириш жараёнларида ўқувчи томонидан тақдим этилган (топширилган) ҳужжатларнинг қалбакилиги аниқланганда;

кириш имтиҳонлари давомида имтиҳон топшириқларининг бошқа ўқувчи томонидан бажарилганлиги аниқланганда;

ихтисослаштирилган мактабларнинг ўқув интизоми ва ички тартиб-қоидаларини бир марта қўпол ёки мунтазам равишда бузилганда.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


34. Ушбу Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 5 май














































Время: 0.1164
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск