Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) / ғғғ /

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг функционал вазифалари тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 12.05.2022 й. 253-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 12 майдаги

253-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг

ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар давлат

қўмитаси раисининг функционал

вазифалари тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 1 мартдаги ПФ-81-сон Фармони ва "Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2022 йил 1 мартдаги ПҚ-146-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг (кейинги ўринларда - Бош вазир ўринбосари) функционал вазифаларини белгилайди.


2. Бош вазир ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан маъқуллангандан кейин Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.

Бош вазир ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Президентига ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ҳисобот беради.


3. Бош вазир ўринбосари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг (кейинги ўринларда - Вазирлар Маҳкамаси) қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.


4. Бош вазир ўринбосарининг фаолияти хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, хотин-қизларнинг таълим ва касбий кўникмалар олишлари, муносиб иш топишларига ҳар томонлама кўмаклашиш, тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, ҳудудларда, айниқса, қишлоқларда хотин-қизларга кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини таъминлаш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ёрдам кўрсатиш, уларни "Аёллар дафтари" орқали манзилли қўллаб-қувватлаш, тазйиқ ва зўравонликка нисбатан муросасизлик муҳитини яратиш, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни яхшилаш ва уларнинг фаровонлик даражасини оширишга оид давлат сиёсати самарали амалга оширилишини таъминлашга йўналтирилган.


5. Бош вазир ўринбосари мақомига кўра Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг аъзоси ҳисобланади ва Вазирлар Маҳкамаси Раёсати таркибига киради.

Бош вазир ўринбосари Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида бевосита иштирок этади.



2-БОБ. БОШ ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ ФАОЛИЯТИНИНГ

АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ, ВАЗИФАЛАРИ ВА

ФУНКЦИОНАЛ МАЖБУРИЯТЛАРИ


6. Қуйидагилар Бош вазир ўринбосари фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:

вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент, депутатлар ва Сенат аъзоси сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқлари бажарилиши мониторингини олиб бориш, шунингдек, жойларда ишларнинг реал ҳолатини мунтазам ўрганиш, иқтисодиётдаги ва ижтимоий соҳадаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ҳамда шу асосда стратегик ва устувор вазифаларни амалга ошириш юзасидан комплекс таклифлар ишлаб чиқиш;

2022 - 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси вазифалари, ўрта муддатли ва узоқ истиқболда ривожлантиришнинг тасдиқланган тармоқ ва ҳудудий дастурларининг ўз вақтида ва самарали амалга оширилишини таъминлаш чора-тадбирларини ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига тегишли йилга мўлжалланган давлат дастурининг амалга оширилиши тўғрисидаги ҳисоботлар тайёрланишини таъминлаш;

Ҳукумат, давлат бошқаруви органларининг ҳамда хўжалик бирлашмаларининг асосий халқаро рейтингларда Ўзбекистон Республикаси мавқеини яхшилаш бўйича ишлар самарадорлигини ошириш соҳасида комплекс чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминлаш;

замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш орқали, шу жумладан, илғор халқаро тажрибани ўрганиш асосида, зарур бўлганда, ушбу мақсадларга хорижий консультантларни жалб этган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш, экспертизадан ўтказиш ва кўриб чиқиш тизимини такомиллаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўмиталари билан яқин ўзаро ҳамкорликни таъминлаш;

жойларда сайёр қабул ва шахсий учрашувлар амалиётини такомиллаштириш чораларини кўриш, ижтимоий соҳани янада ривожлантириш, шу жумладан, хотин-қизларнинг бандлиги ва реал даромадлари оширилишини таъминлашни кафолатловчи комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

Оила ва хотин-қизлар масалалари котибиятда, (кейинги ўринларда - Котибият) шунингдек, мутасаддиликдаги ва ўзаро ҳамкорлиги таъминланадиган ташкилотларда ижро интизоми даражасини ошириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматнинг ҳужжатлари, баённомалари ва топшириқлари, шунингдек, "йўл хариталари"нинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни такомиллаштириш;

маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятини юзага келадиган муаммолар сабаблари ва шароитларини бартараф этиш, ишларни ташкил этишнинг замонавий услубларини жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишга қайта йўналтириш мақсадида айрим давлат функцияларини хусусий субъектларга бериш орқали ортиқча маъмурий тартибга солишни камайтириш;

давлат бошқарувини номарказлаштириш, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг роли ва жавобгарлигини кенгайтириш, марказий ва ўрта бўғин бошқарув ходимлари сонини оптималлаштириш орқали бошқарувнинг вертикал тизими механизмларини ва ижро этувчи ҳокимият органларининг ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш;

котибиятда кадрларни танлаш, ходимлар малакасини оширишнинг самарали услуб ва шаклларини татбиқ қилиш ва кадрларнинг амалий захирасини тайёрлаш тизимини такомиллаштириш.


7. Қуйидагилар Бош вазир ўринбосарининг асосий вазифалари ҳисобланади:


а) хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида уларнинг роли ва фаоллигини ошириш, гендер тенглик кафолатларини таъминлаш, уларни илмий фаолиятга кенг жалб қилиш масалаларида давлат сиёсатини амалга ошириш соҳасида:

аниқ кўрсаткичларга эришишга асосланган барча даражалардаги ижро этувчи ҳокимият органлари ва уларнинг раҳбарлари фаолиятини баҳолашнинг принципиал жиҳатдан янги тизимини жорий этиш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани стратегик ривожлантиришнинг яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган дастурларини амалга ошириш ва самарадорлигини таъминлаш;

давлат бошқаруви тизимига, шу жумладан, стратегик режалаштириш ва прогнозлаштиришнинг замонавий шакллари, усуллари ва тамойилларини жорий этиш;

Бош вазир томонидан аниқ соҳалар ва йўналишларда ислоҳотларнинг амалга оширилишини ўрганиш мақсадида ҳудудларда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳудудий давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида мавзуга оид сайёр (очиқ) мажлислар ўтказиш учун тегишли таҳлилий материаллар тайёрланиши ва киритилишини таъминлаш;

хотин-қизлар масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилишида ва уларни амалга оширишда, уларнинг моҳияти ва аҳамиятини тарғиб қилиш ва тушунтиришда, ижроси юзасидан жамоатчилик назоратини йўлга қўйишда фаол иштирок этиш;

хотин-қизларнинг мақомини, маънавий ва интеллектуал салоҳиятини ошириш, ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлаш, ҳуқуқий маданиятини, оила ва жамиятдаги ролини ошириш;

давлат ва жамоат органларини жалб этган ҳолда оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, улар учун муносиб ҳаёт шароитларини яратиш соҳасида тадбирлар комплексини амалга ошириш бўйича тизимли иш олиб борилишини ташкил этиш;

хотин-қизлар ва уларнинг оила аъзолари ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ишларда фуқаролик жамияти институтлари, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари ўртасидаги ижтимоий шерикликни кенгайтириш, хотин-қизларга манзилли ижтимоий ёрдам бериш ишларини ташкил этиш;

қизларнинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини аниқлаш, ривожлантириш ва рағбатлантириш мақсадида Зулфия номидаги Давлат мукофотига номзодларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, иқтидорли, қобилиятли қизлар захираси билан тизимли иш олиб борилишини ташкил этиш, Зулфия номидаги Давлат мукофоти бўйича ҳудудий комиссиялар фаолиятини такомиллаштириш;

ташаббускор, амалий иш тажрибасига эга бўлган хотин-қизлардан кадрлар захирасини шакллантириш ва уларнинг номзодларини тегишли раҳбарлик лавозимларига тавсия этиш тизимини йўлга қўйиш;

ҳудудий хотин-қизлар бўлинмалари фаолияти шаффофлигини таъминлаш, уларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётида фаол иштирок этишига кўмаклашиш ва фаолиятини мувофиқлаштириш;

жамият ҳаёти ва фаолиятининг барча соҳаларида, шу жумладан, сиёсат, иқтисодиёт, ҳуқуқ, маданият, таълим, илм-фан ҳамда спорт муносабатларида хотин-қизларнинг эркаклар билан тенг иштирок этишларини қўллаб-қувватлаш, қарор қабул қилишда уларнинг етакчилик қилишлари учун тенг имкониятлар яратиш;

халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантириш, турли лойиҳалар амалга оширилиши кўламини кенгайтириш;


б) оила ва хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган оилалар ва хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ёрдам кўрсатиш соҳасида:

"Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизлар билан манзилли ишларни амалга ошириш, хусусан, жойлардаги оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни, шу жумладан, ногиронлиги бўлган хотин-қизларни ўз вақтида аниқлаш, улар билан аниқ мақсадга йўналтирилган ва якка тартибда иш олиб борилишини ташкил этиш;

ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган оилаларнинг қизларини ўқитиш мақсадида тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш, уларнинг дам олишини ҳамда уларга зарур тиббий ва психологик ёрдам берилишини ташкил этиш;

ёрдамга муҳтож, шу жумладан, ногиронлиги бўлган хотин-қизлар, тўлиқ бўлмаган оилада болани (болаларни) тарбиялаётган ва турар жой шароитлари яхшиланишига муҳтож бўлган кам таъминланган оилаларнинг манзилли рўйхатларини тузиш;

оилавий ва шахслараро низоларнинг ҳамда жамият ва оилада маънавий-ахлоқий муҳитга салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган бошқа ҳолатларнинг барвақт олдини олиш бўйича манзилли ишлар олиб бориш;

ёрдамга муҳтож ва оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, уларнинг оилалари ва болалари учун зарур бўлган ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам турларини аниқлаш ва кўрсатиш, шахсларнинг ушбу тоифасининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини амалга ошириш учун давлат органларига ва ташкилотларга мурожаат қилишга кўмаклашиш;

оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, кекса ва ҳурматга сазовор, жамиятда катта обрўга эга бўлган аёллар ва фуқароларни фаол жалб этган ҳолда, жойларда оилавий ажралишларнинг олдини олиш ишларини ташкил этиш, намунавий оилаларнинг ҳаёт тарзини тарғиб этиш;

оилавий муносабатларни соғломлаштириш, никоҳ ва оила институтини мустаҳкамлаш, никоҳ шартномаларининг хусусиятлари ва шартлари, фарзандлар тарбияси учун ота-оналарнинг бевосита масъулияти, қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш билан боғлиқ тизимли тарғибот тадбирларини йўлга қўйиш;


в) хотин-қизларга меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича билим ва кўникмаларни эгаллашлари учун зарур шароитлар яратиш, қишлоқ жойлардаги хотин-қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка кенг жалб этиш соҳасида:

хотин-қизларни, айниқса, қишлоқ жойлардаги ёш қизларни тадбиркорлик, ҳунармандчилик билан шуғулланишга кенг жалб этишга кўмаклашиш, ушбу мақсадлар учун кредит ресурсларини ва бошқа ресурсларни жалб этиш;

бандлик дастури доирасида хотин-қизларни, айниқса, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштиришга кўмаклашиш, улар бандлигининг сифати, доимий иш ўрни билан таъминланганлиги юзасидан амалий назоратни йўлга қўйиш;

тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни хоҳлайдиган аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга имтиёзли кредитлар ажратишда кўмаклашиш, берилган имтиёзлар тўғри қўлланиши масалаларини тартибга солувчи, давлат рўйхатидан ва бошқа тартиботлардан ўтиш, меҳнат муносабатларига киришиш бўйича қонунчилик ҳужжатлари юзасидан тушунтиришлар олишда уларга ёрдам бериш;

хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ишларининг ҳолатини ўрганиш ва таҳлил қилиш, меҳнат муносабатлари соҳасида, шу жумладан, ҳомиладор аёлларга ва кичик ёшдаги болалари бўлган аёлларга қўшимча имтиёзлар бериш соҳасида давлат ва нодавлат ташкилотларининг мустаҳкам ҳамкорлигини йўлга қўйиш;

"Хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари" фаолиятини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш;


г) жамиятда хотин-қизларга тазйиқ ва зўравонликка нисбатан муросасизлик муҳитини яратиш, хотин-қизлар орасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш соҳасида:

хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат сиёсати амалга оширилишини мувофиқлаштириш;

хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш, уларни аниқлаш, уларга чек қўйиш учун самарали ташкилий-ҳуқуқий механизмларни яратиш, хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик содир этилишига олиб келадиган сабаблар ҳамда шарт-шароитларни бартараф этиш чораларини кўриш;

тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш мақсадида давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ҳамкорлигини таъминлаш;

ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда хотин-қизлар орасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини самарали ташкил этишга йўналтирилган чора-тадбирларни ташкил этиш;


д) концепциялар, давлат дастурлари ва "йўл хариталари"ни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий мамлакатларга ташрифлари ва республика ҳудудларига сафарлари натижалари бўйича тасдиқланган "йўл хариталари" бажарилиши юзасидан тизимли назорат амалга оширилишини мувофиқлаштириш;

мутасаддилик қилинадиган ташкилотлар билан биргаликда хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни чуқурлаштириш, шунингдек, республиканинг тегишли тармоқлари ва ҳудудларидаги масалалар бўйича "йўл хариталари" лойиҳаларига киритиш учун таклифлар тайёрланишини ташкил этиш;

мутасаддилик қилинадиган масалалар юзасидан вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотларнинг "йўл хариталари" амалга оширилиши тўғрисидаги батафсил ахбороти, материаллар ва ҳисоботлар тақдим этилишини таъминлаш ҳамда уларни муҳокама қилиш учун Вазирлар Маҳкамаси мажлисларига киритиш;

"йўл хариталари" амалга оширилишининг самарадорлиги юзасидан тақдим этиладиган ахборот ва материалларни ҳар томонлама танқидий таҳлил қилиш ва умумлаштириш;

муайян ҳолатлар бўйича тегишли чоралар кўриш учун оммавий ахборот воситаларида ва бошқа манбаларда, шу жумладан, жойларга борган ҳолда жамоатчилик фикрини ўрганиш.


8. Бош вазир ўринбосари ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Бош вазир томонидан аниқ соҳалар ва йўналишларда ислоҳотларнинг амалга оширилишини ўрганиш мақсадида ҳудудларда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳудудий давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида мавзуга оид сайёр (очиқ) мажлислар ўтказиш учун тегишли таҳлилий материаллар тайёрланиши ва киритилишини тизимли асосда таъминлайди;

Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ҳузурида кўриб чиқиш учун тегишли режали масалаларнинг тайёрланишини ва киритилишини таъминлайди;

мамлакатни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг ўта муҳим ва устувор йўналишлари бўйича яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган концепциялар, дастурлар ва "йўл хариталари" лойиҳаларининг тайёрланишини ва Бош вазир, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчилари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида ҳимоя қилинишини таъминлайди;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва мутахассисларининг аниқ кўрсаткичлар ҳамда мақсадли индикаторларга эришишга асосланган фаолиятини тизимли баҳолайди;

ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбарларига, ҳокимлар ўринбосарлари - хотин-қизлар бошқарма ва бўлимлари бошлиқларига юкланган вазифа ҳамда функцияларнинг самарали ва натижали бажарилиши учун уларнинг шахсий роли ва масъулиятини ошириш чораларини кўради;

тегишли йилга мўлжалланган давлат дастурининг амалга оширилиши тўғрисида ҳар чораклик ҳисоботлар тайёрланишини ва уларнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига тақдим этилишини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли бўлинмалари билан ҳамкорлик қилади;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига биноан республика ҳудудларида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифалари ва дастурларининг, иқтисодий ислоҳотларнинг бажарилишини мувофиқлаштириб боради;

котибиятга бевосита раҳбарлик қилади;

мутасаддилик қилинадиган ташкилотлар, шунингдек, ҳудудлар ва бошқа ташкилотларнинг ўзи мутасаддилик қиладиган масалалар бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчилари номенклатурасига кирадиган, бириктирилган ташкилотлар раҳбарлари лавозимларига номзодлар бўйича таклифларни кейинчалик Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири маъқуллаши учун белгиланган тартибда киритади;

вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларга бириктирилган соҳада давлат сиёсатини самарали ва сифатли амалга ошириш учун Вазирлар Маҳкамасининг айрим функция ва вазифаларини уларга бериш бўйича таклифлар киритади;

Бош вазир ўринбосари юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат манфаатларига қатъий риоя этилишини таъминлайди, тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг амалга оширилиши юзасидан тизимли назорат ташкил этилишини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари, "йўл хариталари", Ҳукумат қарорлари лойиҳаларининг экспертизадан ўтказилишини ва сифатли тайёрланишини ташкил этиш масалаларида Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан ҳамкорлик қилади;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, баённомалари, "йўл хариталари" ва топшириқлари, Ҳукумат қарорлари ва фармойишларининг давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари томонидан бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди;

котибият мудири, Бош вазир ўринбосарининг ёрдамчиси, бош мутахассислар ва инспектор лавозимига кадрларнинг танлашни Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан биргаликда танлайди;

котибият мудирини, Бош вазир ўринбосарининг ёрдамчисини, бош мутахассислар ва инспекторни қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ҳамда уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисида таклифлар киритади;

котибиятда ва мутасаддилик қилинадиган ташкилотлар марказий аппаратларида кадрлар захирасини шакллантириш ишларини тизимли асосда ташкил қилади;

котибият юритувига кирадиган масалалар бўйича жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади, шунингдек, уларнинг мурожаатларини кўриб чиқади;

тегишли комиссияларга (кенгашларга) раҳбарлик қилади, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири бошқарадиган комиссияларнинг (кенгашларнинг) котибият юритуви соҳасига кирадиган масалалар бўйича фаолиятини ва қарорлари бажарилиши юзасидан назорат ташкил этилишини таъминлайди.



3-БОБ. БОШ ВАЗИР ЎРИНБОСАРИНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


9. Бош вазир ўринбосари ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни давлат бошқаруви органларидан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан ҳамда бошқа ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

мутасаддилик қилинадиган ташкилотлар коллегиал органларининг мажлисларида, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири топшириқлари бўйича - давлат органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ва бошқа ташкилотларнинг Бош вазир ўринбосари соҳасига кирадиган масалалар бўйича ўтказиладиган мажлислари ва йиғилишларида қатнашиш;

давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва вакилларини Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинчалик ишчи гуруҳлар тузиш;

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти ва Вазирлар Маҳкамаси Регламенти талаблари бузилган ҳолда тақдим этиладиган ҳужжатларни қайтариш.

Бош вазир ўринбосарининг зарур материаллар, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари, "йўл хариталари", Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари ва топшириқлари унинг томонидан белгиланган муддатларда бажарилиши керак.

Бош вазир ўринбосарининг ўзи бошқарадиган масалалар бўйича вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига топшириқлари белгиланган тартибда бажарилиши мажбурийдир.


10. Бош вазир ўринбосари:

зиммасига юкланган вазифаларнинг зарур даражада ва самарали бажарилиши;

котибиятдаги ишларнинг ҳолати, ўзи мутасаддилик қиладиган ташкилотларнинг фаолияти мувофиқлаштирилиши ва назорат қилиниши, котибият юритувига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама кўриб чиқилиши;

Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Ҳукумат қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларининг давлат манфаатларини таъминлаш, иқтисодий самарадорлигини назарда тутиб ва улардаги масалаларни пухта экспертизадан ўтказилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари, фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари, "йўл хариталари", Ҳукумат қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти топшириқларининг мутасаддилик қилинадиган ташкилотлар томонидан ўз вақтида ва сифатли бажарилиши;

тегишли вазирликлар, идоралар ва бошқа давлат бошқаруви органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент, депутатлар ва Сенат аъзоси сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари ва топшириқларининг бажарилиши мониторинги олиб борилиши;

жойларда ишларнинг реал ҳолатини мунтазам ўрганиш, иқтисодиётдаги ва ижтимоий соҳадаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ҳамда шу асосда стратегик ва устувор вазифаларни амалга ошириш юзасидан комплекс таклифлар ишлаб чиқилиши;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони, "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон, "Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида" 2021 йил 22 июлдаги ПҚ-5189-сон қарорларига, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонларини тасдиқлаш тўғрисида" 2021 йил 28 июлдаги 467-сон ва "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорларига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилиши учун жавоб беради.



4-БОБ. БОШ ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


11. Бош вазир ўринбосарининг ишлари "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламентига, Вазирлар Маҳкамаси Регламентига, ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари ҳамда котибиятнинг иш режаси асосида ташкил этилади.


12. Бош вазир ўринбосарининг Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, баённомалари, "йўл хариталари" ва топшириқлари, Ҳукумат қарорлари ва фармойишлари ижросининг тизимли мониторингини таъминлаш бўйича фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг иш режасига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига мувофиқ комплекс ўрганишларни амалга ошириш, Вазирлар Маҳкамасининг, Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг мажлисларида ҳисоботларни эшитиш йўли билан ташкил этилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 13 май


































Время: 0.2377
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск