Практическое Налогообложение

Нормативно-правовые акты / Деятельность отдельных отраслей / Строительство. Производство строительных материалов / Общие положения /

Бино ва иншоотларнинг ихтисослашишини ўзгартириш, қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуришни лойиҳалаштиришга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 20.04.2022 й. 200-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 20 апрелдаги

200-сон қарорига

2-ИЛОВА



Бино ва иншоотларнинг ихтисослашишини

ўзгартириш, қайта қуриш, реконструкция қилиш

ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни

қуришни лойиҳалаштиришга рухсатнома бериш

бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

        

       

     

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Регламент юридик ва жисмоний шахсларнинг (кейинги ўринларда - ариза берувчилар) бино ва иншоотларнинг ихтисослашишини ўзгартириш, қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуришни лойиҳалаштиришга рухсатномалар (кейинги ўринларда - рухсатнома) бериш тартибини белгилайди.

Рухсатнома қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун асос ҳисобланмайди.


2. Ушбу Регламент қоидалари Ўзбекистон Республикасининг мақсадли дастурларига киритилган объектлар, давлат сирлари билан боғлиқ бўлган объектлар ва якка тартибдаги уй-жойлар қурилиш-монтаж ишларига нисбатан татбиқ этилмайди.


3. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


бино - функционал мақсадига қараб одамлар яшаши ёки бўлишига ва ҳар хил турдаги ишлаб чиқариш жараёнларини бажаришга мўлжалланган, таянч, тўсма ёки ҳар иккала мақсадга хизмат қилувчи конструкциялардан иборат қурилиш тизими;


иншоот - ҳар хил турдаги ишлаб чиқариш жараёнларини бажариш, моддий қимматликларни жойлаштириш ва сақлаш, одамларнинг вақтинча бўлиши (ҳаракатланиши), шунингдек, ускуналар ёки коммуникацияларни жойлаштириш (ўтказиш, улаш) учун мўлжалланган, таянч, тўсма ёки ҳар иккала мақсадга хизмат қилувчи конструкциялардан иборат ҳажмий, ясси ёки чизиқ тарзидаги қурилиш тизими;


капитал бино ва иншоот - объект барпо этилиши учун ер участкасига мулк, ижара ёки домий фойдаланиш ҳуқуқи мавжуд бўлган, зарур рухсат берувчи ҳужжатлари олинган ҳамда муқим муҳандислик коммуникациялари ўтказилган (зарур бўлганда), шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этган ҳолда махсус мослаштирилган (чуқурлаштирилган ва бошқа ҳолатдаги) пойдеворларга ўрнатилган қурилиш тизими;


вақтинчалик қурилмалар - объектлар қуриладиган, реконструкция қилинадиган ва таъмирланадиган, дала ишлари (геодезия, қишлоқ ҳўжалиги, ўрмончилик, балиқ кўпайтириш ва бошқалар) бажариладиган мавсумий савдо, умумий овқатланиш, ўқитиш ва бошқа жараёнлар даврида махсус барпо этиладиган ёки мослаштириладиган ҳамда улардан фойдаланиш зарурати бўлмаганда бартараф этиш (бузиш) имконияти мавжуд бўлган капитал ҳисобланмаган ишлаб чиқариш, омбор сифатида ишлатиладиган бино ва иншоотлар;


енгил турдаги қурилмалар - енгил конструкциялардан иборат, ҳар томонлама ёпиқ ёки бир қисми очиқ, 0,5 метрдан чуқур бўлмаган ҳолатда тошдан ёки ғиштдан терилган пойдеворларга эга, тўлиқ ечиб олиш (доналаб ўпириб олиш) ва кўчириш имконияти мавжуд объектлар;


магистрал кўчалар - аҳоли пунктининг маъмурий марказини бошқа функционал зоналари билан боғловчи, шунингдек, унинг ҳудудида умумий фойдаланишдаги транспорт ва бошқа транспорт воситалари ҳамда пиёдалар серқатнов бўлган асосий кўчалар;


қайта қуриш - объектдаги бино ва иншоотларни тўлиқ ёки қисман бузиб ташлаб, уларнинг ихтисослашишини ўзгартирган ёки ўзгартирмаган ҳолда янгиларини қуриш;


ихтисослашишини ўзгартириш - бино ва иншоотларни ёки алоҳида хоналарни, шу жумладан, қурилиши якунланмаганларини уларнинг дастлабки лойиҳа-смета ва кадастр ҳужжатларида назарда тутилмаган мақсадли йўналишининг реконструкция қилинган ва реконструкция қилинмаган ўзгариши;


қўшимча қурилиш - юридик ва жисмоний шахсларга тегишли ер участкаларининг олдин қурилган бино ва иншоотлардан бўш қисмида уларга туташган ҳолда ва (ёки) алоҳида турадиган янги бино ва иншоотларнинг барпо этилиши;


реконструкция қилиш - бинолардан фойдаланиш шароитларини ўзгартириш, уларнинг жисмоний эскириши туфайли юзага келган йўқотишлар ўрнини тўлдириш, бинолардан фойдаланишнинг янги мақсадларига эришиш учун асосий техник-иқтисодий кўрсаткичларни (юкламаларни, хоналарнинг режалаштирилишини, бинонинг қурилиш ҳажмини ва умумий майдонини, муҳандислик жиҳатдан жиҳозланишини) ўзгартириш билан боғлиқ қурилиш ишлари ва ташкилий-техник тадбирлар ҳамда кўп квартирали уйдаги жойни қайта режалаштириш мажмуи;


шаҳарсозлик ҳужжатлари - ҳудудларни ва аҳоли пунктларини ривожлантиришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш тўғрисидаги ҳамда уларни қуриш ҳақидаги тасдиқланган ҳужжатлар.


4. Рухсатнома 2 йил муддатга берилади, агарда рухсатнома талаблари 2 йил муддатда бажарилмаса буюртмачининг сўровига асосан рухсатнома берган орган томонидан қайтадан кўриб чиқилади.


5. Қуйидаги ҳолларда реконструкция қилиш учун рухсатнома талаб этилмайди:

биноларнинг мустаҳкамлиги ва зилзилабардошлилигига таъсир қилувчи юк кўтариб турувчи қисмларининг ўзгаришига олиб келмайдиган қайта режалаштириш (кўп квартирали уйдаги жойларни қайта режалаштириш бундан мустасно);

пойдевор майдонини ўзгартирмасдан енгил турдаги қурилмалар ва вақтинчалик қурилмаларни қуриш ва реконструкция қилиш.

Бунда лойиҳа ҳужжатлари туман (шаҳар) қурилиш бўлимлари билан (архитектура режалаштириш топшириғини ишлаб чиқмасдан) келишилади. Объектни фойдаланишга қабул қилиш талаб этилмайди.


6. Бино ва иншоотларнинг ихтисослашишини ўзгартириш, қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуришни тегишли рухсатномасиз амалга ошириш тақиқланади.


7. Рухсатнома туман (шаҳар) қурилиш бўлимлари (кейинги ўринларда - ваколатли орган) томонидан берилади.

Ваколатли орган томонидан турар жойни нотурар жой тоифасига ёки нотурар жойни турар жой тоифасига ўтказиш (реконструкция қилмасдан) учун рухсатнома расмийлаштирилганда ариза берувчининг сўровига

...
Время: 0.0248
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск