Практическое Налогообложение

Нормативно-правовые акты / Таможенное законодательство / Общие положения /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.04.2022 й. ПФ-122-сон "Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

27.04.2022 й.

N ПФ-122



БОЖХОНА МАЪМУРИЯТЧИЛИГИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Божхона маъмуриятчилигини янги босқичга олиб чиқиш, божхона ва юк операцияларини рақамли трансформация қилиш орқали инсон омилини кескин қисқартириш, божхона соҳасини очиқлик, шаффофлик ҳамда ишончлилик тамойиллари асосида коррупциядан ҳоли тизимга айлантириш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

2022 йилда божхона органлари инфратузилмасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режаси 1-иловага мувофиқ;

2022-2023 йилларда божхона расмийлаштируви жараёнларини рақамлаштириш бўйича "йўл харитаси" 2-иловага мувофиқ;

Давлат божхона қўмитаси тизимидаги фаолияти тугатилаётган божхона постлари рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

а) 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб хавф даражаси паст бўлган божхона юк декларацияларини босқичма-босқич инсон омилисиз автоматик равишда божхона расмийлаштирувидан ўтказиш ҳажми ошириб борилади, 2023 йил 1 январга қадар экспортда ушбу кўрсаткич 80 фоизга етказилади;

б) 2022 йил 1 июлга қадар "Ислом Каримов номидаги "Тошкент" халқаро аэропорти"да, 2022 йил 1 октябрга қадар "Термиз" халқаро аэропорти"да ҳамда 2023 йил якунига қадар республиканинг қолган барча халқаро аэропортларида "Самарқанд" халқаро аэропорти" тажрибаси асосида "масофавий божхона назорати" тизими жорий этилади;

в) 2022 йил 1 декабрдан бошлаб:

божхона кўриги жараёнларини қамраб олган мобил электрон тизим ишга туширилади;

божхона хизматлари тўлиқ рақамлаштирилган ҳолда, "Ягона дарча" божхона ахборот тизими орқали кўрсатиладиган хизматлар сони 40 тага етказилади.


3.Транспорт вазирлиги, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, Давлат божхона қўмитаси бир ой муддатда темир йўл орқали келадиган товарлар бўйича маълумотларни олдиндан электрон алмашиш тизимини тўлиқ йўлга қўйсин.


4. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси мазкур Фармоннинг 1-2-иловаларида назарда тутилган чора-тадбирларни Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириш учун зарур маблағлар:

2022 йилда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва қурилиш ишларини бошлаш учун жорий йил Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида II ва III чорак якунлари билан ўзлаштирилмаган ва танлов (тендер) савдолари натижасига кўра иқтисод қилинган маблағларни қайта тақсимлаш ҳисобига ажратилишини;

2023 йил ва келгуси йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини шакллантиришда инобатга олинишини таъминласин.


5. Давлат божхона қўмитасининг мазкур Фармонга 4-иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи Божхона органларини коррупциядан ҳоли тизимга айлантириш дастурини амалга ошириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:

2022 йил 1 июнга қадар кадрларни очиқлик вa шаффофлик тамойиллари асосида танлаш ҳамда танлов жараёнларининг натижалари Интернет тармоғи орқали реал вақт режимида эълон қилиб борилишини таъминлаш;

2022 йил 1 июлдан бир божхона постида уч йилдан ортиқ хизмат ўтаган ходимларни ротация қилиш тартибини жорий этиш;

2022 йил 1 сентябрга қадар халқаро стандартларга мувофиқ комплаенс назорат тизимини тўлақонли ишга тушириш ҳамда ушбу тизим бўйича ходимларнинг билим ва малакасини ошириб бориш;

2022 йил 1 октябрга қадар божхона юк декларацияларини "Масофавий электрон декларациялаш" божхона постларида расмийлаштириш тартибини жорий қилиш;

2022 йил 1 декабрга қадар божхона органларида коррупцион хавфларни бошқариш автоматлаштирилган тизимини яратиш;

2023 йил 1 январдан бошлаб божхона органлари ходимларининг даромадлари ва мол-мулкини декларациялаш амалиётини босқичма-босқич жорий этиш.


6. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А. Бурхонов) 2023 йил 1 январга қадар:

Давлат божхона қўмитаси томонидан олиб борилаётган коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини мунтазам равишда рейтинг баҳолашдан ўтказиб борсин;

рейтинг баҳолаш натижаларига кўра, божхона органларида коррупциянинг олдини олиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш ҳамда уларнинг ушбу йўналишдаги фаолиятини яхшилашга қаратилган қўшимча тадбирларни амалга оширсин.


7. Давлат божхона қўмитаси раиси, унинг ўринбосарлари ва ҳудудий бошқармалар раҳбарлари томонидан тадбиркорлик субъектлари муаммоларини ўрганиш ва уларга амалий ёрдам бериш мақсадида ҳар ойда камида икки маротаба жойларга чиққан ҳолда учрашувлар ташкил этиш амалиётини йўлга қўйилсин.


8. 2022 йил 1 декабрдан бошлаб, божхона органлари ходимлари фаолиятини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда рейтинг асосида баҳолаш орқали уларни Давлат божхона қўмитасининг махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан рағбатлантириш тизими жорий этилсин:

баҳолаш жараёнларини ахборот тизимлари орқали ҳар ярим йил якуни бўйича амалга ошириш;

рейтинг натижаларига кўра юқори кўрсаткичларга эришган ходимларга кейинги баҳолаш якунлари эълон қилингунга қадар лавозим маошининг 100 фоизигача миқдорда ҳар ойлик қўшимча устама тўлаш.


9. Божхона органлари ходимларини коррупцияга қарши курашиш, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш, одоб-аҳлоқ қоидалари ва IТ-технологиялар, телекоммуникациялар бўйича ўқув курсларида ўқитиш режа-жадвали 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


10. Давлат божхона қўмитаси:

2022 йил 1 июнга қадар манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда божхона органлари ходимлари учун ҳудудларда хизмат уйларини қуриш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

2022 йил 1 сентябрга қадар контрабанда ҳамда бошқа қонунбузарлик ҳолатларини аниқлаган ва юритган, шунингдек, ундирилган қўшимча божхона тўловларини аниқлаган божхона ходимини рағбатлантиришнинг шаффоф тизимини жорий этсин;

2022 - 2024 йилларда божхона органлари тизимида аёл ходимлар улушини камида икки баравар ошириш чораларини кўрсин.


11. Давлат божхона қўмитаси ва Молия вазирлигининг божхона тўловларини камайтириш билан боғлиқ божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузган шахслар учун қўлланиладиган жиноий ва маъмурий жарималарни етказилган зарар миқдоридан келиб чиққан ҳолда белгилаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Давлат божхона қўмитаси Молия вазирлиги, Бош прокуратура, Олий суд ва Адлия вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 1 августга қадар божхона тўловларининг камайишига олиб келган божхона тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги учун жарималарни етказилган зарардан келиб чиқиб белгилашни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


12. Давлат божхона қўмитаси ва Молия вазирлигининг Давлат божхона қўмитаси ҳузурида "Божхона-сервис" давлат муассасаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимларини (кейинги ўринларда - "Божхона-сервис") ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Давлат божхона қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда "Божхона-сервис" фаолиятини ташкил этиш ҳамда уни молиялаштириш манбаларини белгилашни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

Бунда, божхона органлари томонидан олиб қўйилган товар-моддий бойликларни сақлаш ва реализация қилиш учун зарур бўлган бино ва иншоотларни ажратиш масаласи назарда тутилсин.


13. Мазкур Фармоннинг 1 ва 2-иловалари доирасида республикага олиб келинадиган қурилма ва ускуналар, шу жумладан сервер ва компьютер техникалари, дастурий маҳсулотлар, аппарат-дастурий комплекслар, ўқув ва лаборатория ускуналари, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар 2026 йил 1 январга қадар божхона божидан озод этилсин.


14. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда оммавий ахборот воситаларида ушбу Фармоннинг мазмун-моҳиятини очиб бериш бўйича материаллар, эшиттиришлар ва тематик теледастурлар эълон қилинишини ташкил этсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига 6-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


16. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатлари 7-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


17. Мазкур Фармон ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Давлат божхона қўмитаси раиси А.Ю. Мавлонов белгилансин.

Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                       Ш. Мирзиёев




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 27 апрелдаги

ПФ-122-сон Фармонига

1-ИЛОВА



2022 йилда божхона органлари

инфратузилмасини ривожлантириш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

 

Т/р

Инфратузилма номи

Амалга ошириладиган чора-тадбирлар

Ижро муддати

Молиялаштириш манбаси

Масъул ижрочилар

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БЎЙИЧА

1.

"Довут-ота" чегара божхона пости.

Ҳукумат қарори асосида божхона постини тўлиқ реконструкция ва модернизация қилиш:

объектни лойиҳалаштириш ва қурилиш-монтаж ишларини ташкиллаштириш;

2022-2023 йиллар давомида


Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури


Давлат божхона қўмитаси (А. Мавлонов),

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

(А. Бобоев),

Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгаши

(Қ. Сариев)

божхона постини кенгайтириш лойиҳасини амалга ошириш мақсадида, Давлат божхона қўмитасининг таклифига асосан қўшимча ер майдони ажратиш.

2022 йил

июнь

-

Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгаши

(Қ. Сариев)

Божхона пости атрофидаги инфратузилмани яхшилаш юзасидан тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш, бунда, божхона постига олиб борувчи йўл бўйида озиқ-овқат дўконлари, ошхона, меҳмонхона, автотураргоҳ, транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш ва ёқилғи қуйиш шохобчалари ҳамда валюта айирбошлаш ва суғурта хизматларини ташкил этиш.

2022 йил

декабрь

Ташаббускорнинг ўз маблағи, банк кредитлари

Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгаши

(Қ. Сариев)

Божхона постини тоза ичимлик сув билан таъминлаш.

2022 йил

сентябрь

Маҳаллий бюджет маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгаши

(Қ. Сариев),

"Ўзсувтаъминоти" АЖ

(С.Саифназаров)

Божхона постига олиб борувчи А-380 автомагистраль йўлини (500 метр қисмини) тунги ёритиш қурилмалари билан жиҳозлаш.

2022 йил

июль

Маҳаллий бюджет маблағлари

Вазирлар Кенгаши

(Қ. Сариев),

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ

(У.Мустафоев)

2.

"Қорақалпоғистон" темир йўл чегара божхона пости бўйича.

Темир йўл бекатининг божхона назорати амалга ошириладиган ҳудудини тунги ёритиш қурилмалари билан жиҳозлаш ва товарларни юклаш-тушириш учун эстакада (омбори билан) қуриш.

2022 йил

сентябрь

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ маблағлари

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ

(Х. Хасилов)

3.

"Хўжайли" чегара божхона пости.

Божхона постининг Тахиатош туманида жойлашган "Найманкўл" темир йўл пунктига ("Тахиатош" темир йўл станцияси) олиб борадиган автомобиль йўлини (500 метр қисмини) таъмирлаш.

2022 йил

июнь

Автомобиль йўлларини ривожлантириш мақсадли жамғармаси

Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгаши

(Қ. Сариев)

Божхона постини ичимлик сув билан таъминлаш.

2022 йил давомида

Маҳаллий бюджет маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгаши

(Қ. Сариев),

"Ўзсувтаъминоти" АЖ

(С.Саифназаров)

4.

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси маъмурий биноси.

Маъмурий бинони зарур мебель ва жиҳозлар билан таъминлаш.

2022 йил давомида

ДБҚ махсус жамғармаси маблағлари

Давлат божхона қўмитаси (А. Мавлонов)

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ БЎЙИЧА

5.

"Дўстлик" чегара божхона пости.

Божхона постига туташ ҳудудни фуқаролар ҳаракати учун қулай бўлган очиқ майдон кўринишига келтириш, савдо, хизмат кўрсатиш объектлари ва автотураргоҳнинг замонавий лойиҳалар асосида қайта қурилишини ташкил этиш.

2022 йил июль

Ташаббускорнинг ўз маблағи, банк кредитлари

Андижон вилояти ҳокимлиги (Ш.Абдурахмонов)

Божхона постини дизель генератори билан таъминлаш.

2022 йил давомида

ДБҚ махсус жамғармаси маблағлари

Давлат божхона қўмитаси (А. Мавлонов)

Божхона постида экспресс-антиген тест жойларини ташкил этиш бўйича таъмирлаш ишларини амалга ошириш.

6.

"Маданият" чегара божхона пости бўйича.

"Маданият" чегара божхона постига туташ ҳудуддаги 9 та хонадон ҳамда 2 та хизмат кўрсатиш объектларини бошқа ҳудудга кўчириш.

2022 йил давомида

Маҳаллий бюджет маблағлари

Андижон вилояти ҳокимлиги (Ш.Абдурахмонов)

Божхона постини дизель генератори билан таъминлаш.

2022 йил давомида

ДБҚ махсус жамғармаси маблағлари

Давлат божхона қўмитаси (А. Мавлонов)

7.

"Савай" чегара божхона пости бўйича.

Маъмурий ва ёрдамчи бинолари ҳолатини яхшилаш ҳамда темир йўл станцияси ҳудудини етарли даражада ёриткичлар билан таъминлаш.

2022 йил

давомида

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ маблағлари ҳисобидан

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ

(Х. Хасилов)

БУХОРО ВИЛОЯТИ БЎЙИЧА

8.

"Олот" чегара божхона пости.

"Олот" божхона постининг йўл қопламасини темир-бетон қопламага алмаштириш ҳамда ҳудудини ободонлаштириш.

2022-2023 йиллар

ДБҚ махсус жамғармаси маблағлари

Давлат божхона қўмитаси (А. Мавлонов)

Божхона постини дизель генератори билан таъминлаш.

2022 йил давомида

Божхона постида таранга қарши мослама ўрнатиш.

9.

"Хўжадавлат" чегара божхона пости.

Маъмурий ва ёрдамчи бинолар ҳолатини яхшилаш ҳамда темир йўл станцияси ҳудудини етарли даражада ёриткичлар билан таъминлаш.

2022 йил

давомида

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ маблағлари ҳисобидан

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ

(Х. Хасилов)

10.

"Бухоро аэропорти" чегара божхона пости.

Аэропорт биноси ташқарисида жойлашган юкларни рентген қурилмасидан ўтказиш хонасини тўлиқ реконструкция қилиш (хонанинг ҳозирда мавжуд бетон қопламали пол қисмини ёғоч қопламали полга алмаштириш ҳамда иситиш ва совутиш тизими билан таъминлаш).

2022 йил сентябрь

"Uzairports" АЖ

маблағлари ҳисобидан

"Uzairports" АЖ

(Р. Джураева)

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ БЎЙИЧА

11.

"Учтўрғон" чегара божхона пости.

Божхона постига олиб борувчи 13 км йўлни таъмирлаш.

2022 йил давомида

Маҳаллий бюджет маблағлари

Жиззах вилояти ҳокимлиги (Э. Салиев)

Божхона постини тоза ичимлик сув билан таъминлаш.

Жиззах вилояти ҳокимлиги (Э. Салиев),

"Ўзсувтаъминоти" АЖ

(С.Саифназаров)

Божхона постини суюлтирилган газ билан таъминлаш.

Жиззах вилояти ҳокимлиги (Э. Салиев),

"Ўзтрансгаз" АЖ

(Б. Нарматов)

12.

"Қўшкент" чегара божхона пости.

Божхона постига олиб борувчи 13 км йўлни таъмирлаш.

Жиззах вилояти ҳокимлиги (Э. Салиев)

Автомобиль йўллари қўмитаси

(А. Абдувалиев)

Божхона постини суюлтирилган газ билан таъминлаш.

Маҳаллий бюджет маблағлари

Жиззах вилояти ҳокимлиги (Э. Салиев),

"Ўзтрансгаз" АЖ

(Б. Нарматов)

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ БЎЙИЧА

13.

"Қарши-керки" чегара божхона пости.

Божхона постида таранга қарши мослама ўрнатиш.

2022 йил давомида

ДБҚ махсус жамғармаси маблағлари

Давлат божхона қўмитаси (А. Мавлонов)

Божхона постини ичимлик сув билан таъминлаш.

Маҳаллий бюджет маблағлари

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги (М. Азимов),

"Ўзсувтаъминоти" АЖ

(С. Саифназаров)

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ БЎЙИЧА

14.

"Навоий аэропорти" чегара божхона пости.

"Навоий" халқаро аэропортининг "Карго" юк терминалида божхона пости учун ажратилган хизмат хоналари ва дам олиш хоналарини жорий таъмирлаш.

2022 йил давомида

"Uzairports" АЖ

маблағлари ҳисобидан

"Uzairports" АЖ

(Р. Джураева)

15.

Юк терминалидаги божхона кўригидан ўтказиш учун мос келадиган ёпиқ омборни иситиш тизими билан жиҳозлаш.

2022 йил давомида

Маҳаллий бюджет маблағлари

Навоий вилояти ҳокимлиги (Н.Турсунов)

НАМАНГАН ВИЛОЯТИ БЎЙИЧА

16.

"Косонсой", "Поп" ва "Учқўрғон" чегара божхона постлари.

Божхона постини табиий газ билан таъминлаш.

2022 йил давомида

Маҳаллий бюджет маблағлари

Наманган вилояти ҳокимлиги

(Ш. Абдураззаков),

"Ўзтрансгаз" АЖ

(Б. Нарматов)

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ БЎЙИЧА

17.

"Жартепа" чегара божхона пости.

Божхона постининг назорат ўтиш жойи жойлашган биноларни капитал таъмирлаш ва ҳудудини ободонлаштириш.

2022 йил давомида

ДБҚ махсус жамғармаси маблағлари

Давлат божхона қўмитаси (А. Мавлонов)

Божхона постини дизель генератори билан таъминлаш.

Божхона постида таранга қарши мослама ўрнатиш.

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ БЎЙИЧА

18.

"Сариосиё" чегара божхона пости.

Божхона постининг "Боботоғ" божхона пунктини ичимлик сув билан таъминлаш.

2022 йил давомида

Маҳаллий бюджет маблағлари

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

(Т. Боболов),

"Ўзсувтаъминоти" АЖ

(С. Саифназаров)

Божхона постини дизель генератори билан таъминлаш.

2022 йил давомида

ДБҚ махсус жамғармаси маблағлари

Давлат божхона қўмитаси (А. Мавлонов)

19.

"Сариосиё темир йўл" чегара божхона пости.

Маъмурий ва ёрдамчи бинолар ҳолатини яхшилаш ҳамда темир йўл станцияси ҳудудини етарли даражада ёриткичлар билан таъминлаш.

2022 йил

декабрь

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ маблағлари ҳисобидан

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ

(Х. Хасилов)

20.

"Айритом" чегара божхона пости.

Божхона постини ичимлик сув билан таъминлаш.

2022 йил давомида

Маҳаллий бюджет маблағлари

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (Т. Боболов),

"Ўзсувтаъминоти" АЖ

(С. Саифназаров)

Божхона постини дизель генератори билан таъминлаш.

2022 йил давомида

ДБҚ махсус жамғармаси маблағлари

Давлат божхона қўмитаси (А. Мавлонов)

21.

"Гулбаҳор" чегара божхона пости.

Божхона постининг "Амузанг" темир йўл пунктини ичимлик сув билан таъминлаш.

2022 йил ноябрь

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ маблағлари ҳисобидан

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ

(Х. Хасилов)

Темир йўл станцияси ҳудудини етарли даражада ёриткичлар билан таъминлаш.

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ

(Х. Хасилов)

Божхона постида таранга қарши мослама ўрнатиш.

2022 йил давомида

ДБҚ махсус жамғармаси маблағлари

Давлат божхона қўмитаси (А. Мавлонов)

22.

"Болдир темир йўл" чегара божхона пости.

Божхона постини ичимлик сув билан таъминлаш.

2022 йил давомида

Маҳаллий бюджет маблағлари

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (Т. Боболов),

"Ўзсувтаъминоти" АЖ

(С. Саифназаров)

СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ БЎЙИЧА

23.

"Сирдарё" чегара божхона пости.

Тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида "Сирдарё" ва "Атамекен" (Қозоғистон) чегара божхона постлари оралиғида янги кўприк қуриш ишлари 2022-2023 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритилишини таъминлаш.

2022 йил давомида

-

Автомобиль йўллари қўмитаси (А. Абдувалиев),

Иқтисодий тараққиёт вa камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Ж. Қўчқоров),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

вилоятлар ҳокимликлари

Божхона постини табиий газ билан таъминлаш.

Маҳаллий бюджет маблағлари

Сирдарё вилояти ҳокимлиги (Ғ. Мирзаев),

"Ўзтрансгаз" АЖ

(Б. Нарматов)

"Сирдарё" чегара божхона постининг "Малик" ва "Оқ олтин" чегара божхона пунктларини ичимлик сув билан таъминлаш.

Сирдарё вилояти ҳокимлиги (Ғ. Мирзаев),

"Ўзсувтаъминоти" АЖ

(С. Саифназаров)


24.

"Ховособод" чегара божхона пости.

Божхона постини ичимлик сув билан таъминлаш.

2022 йил давомида

Маҳаллий бюджет маблағлари

Сирдарё вилояти ҳокимлиги (Ғ. Мирзаев),

"Ўзсувтаъминоти" АЖ

(С. Саифназаров)

Божхона постини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш.

Маҳаллий бюджет маблағлари

Сирдарё вилояти ҳокимлиги (Ғ. Мирзаев),

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ

(У. Мустафоев)

Божхона постида таранга қарши мослама ўрнатиш.

ДБҚ махсус жамғармаси маблағлари

Давлат божхона қўмитаси (А. Мавлонов)

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ БЎЙИЧА

25.

"Навоий" чегара божхона пости.

Ҳукумат қарори асосида божхона постини тўлиқ реконструкция ва модернизация қилиш:

объектни лойиҳалаштириш ва қурилиш-монтаж ишларини ташкиллаштириш;


2022-2023 йиллар давомида


ДБҚ махсус жамғармаси маблағлари


Давлат божхона қўмитаси (А. Мавлонов),

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов)

манфаатдор вазирлик ва идоралар

ўтказиш пунктини кенгайтириш лойиҳасини амалга ошириш (ер ажратиш) мақсадида ёндош ҳудуддаги аҳоли хонадонлари ва тадбиркорлик субъектларини бошқа жойга кўчириш масалаларини ҳал этиш.

2022 йил

июль

Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан

Тошкент вилояти ҳокимлиги (З. Мирзаев)

Божхона постини ичимлик сув билан таъминлаш.

2022 йил давомида

Маҳаллий бюджет маблағлари

Тошкент вилояти ҳокимлиги (З. Мирзаев),

"Ўзсувтаъминоти" АЖ

(С. Саифназаров)

26.

"Ғишткўприк" чегара божхона пости.

Ҳукумат қарори асосида божхона постини реконструкция ва модернизация қилиш. Бунда:

объектни лойиҳалаштириш ва қурилиш-монтаж ишларини ташкиллаштириш;

2022-2023 йиллар давомида

Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ҳисобидан


Давлат божхона қўмитаси (А. Мавлонов),

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

(А. Бобоев),

Тошкент вилояти ҳокимлиги

(З. Мирзаев)

пост атрофидаги бино ва иншоотларни хатловдан ўтказган ҳолда уларни белгиланган тартибда бошқа жойга кўчириш ёки бузиш;

Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан

Тошкент вилояти ҳокимлиги

(З. Мирзаев),

Қурилиш вазирлиги

(Б. Зокиров)

"Уч қаҳрамон" патрул-постидан "Ғишткўприк" постигача бўлган 11 км йўл бўйини замонавий қиёфага келтириш ва йўл бўйи инфратузилмасини яратиш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқиш;

чегара олди ҳудудда 400 гектар майдонда савдо ва логистика майдонини ташкил этиш ҳисобига кунига 5 минг юк автотранспорт воситалари ва 35 минг кишига хизмат қиладиган инфратузилма яратиш.

Ташаббускорнинг ўз маблағи, банк кредитлари

Тошкент вилояти ҳокимлиги

(З. Мирзаев),

Қурилиш вазирлиги

(Б. Зокиров)

Божхона постида таранга қарши мослама ўрнатиш.

2022 йил давомида

ДБҚ махсус жамғармаси маблағлари

Давлат божхона қўмитаси (А. Мавлонов)

Божхона постини дизель генератори билан таъминлаш.

27.

"С.Нажимов" чегара божхона пости.

Божхона постида фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда уларга қулайлик яратиш мақсадида чегара божхона постлари оралиғидан ўтган магистрал газ қувурини бошқа ҳудудга кўчириш масаласини ҳал этиш.

2022 йил

давомида

"Ўзтрансгаз" АЖ маблағлари ҳисобидан

"Ўзтрансгаз" АЖ

(Б. Нарматов),

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов),

Энергетика вазирлиги (А. Ахмедходжаев)

Божхона постига олиб борувчи 13 км йўлни капитал таъмирлаш.

2022-2023 йиллар

Халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан

Автомобиль йўллари қўмитаси

(А. Абдувалиев)

Божхона постини ичимлик сув билан таъминлаш.

2022 йил давомида

Маҳаллий бюджет маблағлари

Тошкент вилояти ҳокимлиги (З. Мирзаев),

"Ўзсувтаъминоти" АЖ

(С. Саифназаров)

28.

"Яллама" ва "Ойбек" чегара божхона постлари.

Божхона постида таранга қарши мослама ўрнатиш.

2022 йил давомида

ДБҚ махсус жамғармаси маблағлари

Давлат божхона қўмитаси (А. Мавлонов)

29.

"Бекобод авто" чегара божхона пости.

Божхона постида таранга қарши мослама ўрнатиш.

2022 йил давомида

ДБҚ махсус жамғармаси маблағлари

Давлат божхона қўмитаси (А. Мавлонов)

30.

"Фарҳод" чегара божхона пости.

Божхона постида таранга қарши мослама ўрнатиш.

2022 йил давомида

ДБҚ махсус жамғармаси маблағлари

Давлат божхона қўмитаси (А. Мавлонов)

Божхона постини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш.

2022 йил давомида

Маҳаллий бюджет маблағлари

Тошкент вилояти ҳокимлиги

(З. Мирзаев),

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ

(У. Мустафоев)

31.

"Бекобод темир йўл" чегара божхона пости.

Темир йўл станцияси ҳудудини 4,5 км масофада икки томондан аҳоли яшаш пунктларидан ажратиш мақсадида тўсиқлар билан ўраш.

2022 йил

давомида

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ маблағлари ҳисобидан

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ

(Х. Хасилов)

Маъмурий ва ёрдамчи бинолар ҳолатини яхшилаш ҳамда темир йўл станцияси ҳудудини етарли даражада ёриткичлар билан таъминлаш.

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ

(Х. Хасилов)

32.

"Ўзбекистон темир йўл" чегара божхона пости.

Маъмурий ва ёрдамчи бинолар ҳолатини яхшилаш.

2022 йил

давомида

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ маблағлари ҳисобидан

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ

(Х. Хасилов)

ТОШКЕНТ ШАҲРИ БЎЙИЧА

33.

"Чуқурсой техник идора" темир йўл чегара божхона пости.

Божхона постининг "Оқ кўприк" божхона пункти ҳудудини ўраб турган 1350 метр сим тўсиқларни девор тўсиқлар билан алмаштириш.

2022 йил

август

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ маблағлари ҳисобидан

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ

(Х. Хасилов)

ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ БЎЙИЧА

34.

"Фарғона" чегара божхона пости.

Божхона постини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш.

2022 йил давомида

Маҳаллий бюджет маблағлари

Фарғона вилояти ҳокимлиги

(Х. Бозаров),

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ

(У. Мустафоев)

Божхона постида таранга қарши мослама ўрнатиш.

ДБҚ махсус жамғармаси маблағлари

Давлат божхона қўмитаси (А. Мавлонов)

35.

"Андархон" чегара божхона пости.

Божхона постини газ билан таъминлаш.

2022 йил давомида

Маҳаллий бюджет маблағлари

Фарғона вилояти ҳокимлиги

(Х. Бозаров),

"Ўзтрансгаз" АЖ

(Б.Нарматов)

36.

"Ровот" чегара божхона пости.

Божхона постини газ билан таъминлаш.

2022 йил давомида

Маҳаллий бюджет маблағлари

Фарғона вилояти ҳокимлиги

(Х. Бозаров),

"Ўзтрансгаз" АЖ

(Б. Нарматов)

Божхона постини ичимлик сув билан таъминлаш.

2022 йил давомида

Маҳаллий бюджет маблағлари

Фарғона вилояти ҳокимлиги

(Х. Бозаров),

"Ўзсувтаъминоти" АЖ

(С. Саифназаров)

37.

"Ўзбекистон" чегара божхона пости.

Божхона постида таранга қарши мослама ўрнатиш.

2022 йил давомида

ДБҚ махсус жамғармаси маблағлари

Давлат божхона қўмитаси (А. Мавлонов)

38.

"Сўх" чегара божхона пости.

Божхона постини газ билан таъминлаш.

2022 йил давомида

Маҳаллий бюджет маблағлари

Фарғона вилояти ҳокимлиги

(Х. Бозаров),

"Ўзтрансгаз" АЖ

(Б. Нарматов)

Божхона постини ичимлик сув билан таъминлаш.

2022 йил давомида

Маҳаллий бюджет маблағлари

Фарғона вилояти ҳокимлиги

(Х. Бозаров),

"Ўзсувтаъминоти" АЖ

(С. Саифназаров)

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ БЎЙИЧА

39.

"Дўстлик" чегара божхона пости.

Божхона постини ичимлик сув билан таъминлаш.

2022 йил давомида

Маҳаллий бюджет маблағлари

Хоразм вилояти ҳокимлиги

(Ф. Эрманов),

"Ўзсувтаъминоти" АЖ

(С. Саифназаров)

40.

"Шовот" чегара божхона пости.

Тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида "Шовот" (Хоразм) ҳамда "Дашогуз" (Туркманистон) чегара божхона постлари оралиғида янги кўприк қуриш ишлари 2022 йилда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритилишини таъминлаш.

2022 йил давомида

Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ҳисобидан

Автомобиль йўллари қўмитаси (А. Абдувалиев),

Иқтисодий тараққиёт вa камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Ж. Қўчқоров),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

вилоятлар ҳокимликлари

"ТОШКЕНТ АЭРО" ИБК БЎЙИЧА

41.

"Тошкент АЭРО" ИБК маъмурий биноси.

Маъмурий бинони капитал таъмирлаш бўйича лойиҳалаштириш ва қурилиш-монтаж ишларини ташкиллаштириш.

2022-2023 йиллар давомида

ДБҚ махсус жамғармаси маблағлари

Давлат божхона қўмитаси (А. Мавлонов)

БОШҚА ОБЪЕКТЛАР БЎЙИЧА

42.

Давлат божхона қўмитаси Марказий аппарати маъмурий биноси.

Марказлаштирилган масофавий электрон декларациялаш постини жойлаштириш учун ёрдамчи бинода (хизмат хоналарида) капитал таъмирлаш ва ҳудудда ободонлаштириш ишларини амалга ошириш.

2022 йил

декабрь

ДБҚ махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан

Давлат божхона қўмитаси (А. Мавлонов)

Марказлаштирилган масофавий электрон декларациялаш постини зарур жиҳозлар билан таъминлаш.

2022 йил

декабрь

Божхона ходимларини шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш.

2022 йил

сентябрь

ДБҚ махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан

Давлат божхона қўмитаси (А. Мавлонов),

Мудофаа саноати қўмитаси

(О. Исмоилов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

43.

Миллий кинология маркази.

Марказ назорат-ўтказиш пункти, Ветеринария хизмати ва Хизмат итлари питомниги бинолари, шунингдек, Марказ ҳудудини ўраб турувчи 710 метрлик деворни қайта қуриш ва 12,5 минг кв.м. ички йўлларни таъмирлаш.

Ветеринария хизматларини кўрсатиш учун марказни замонавий ускуналар билан жиҳозлаш.

2022 йил

ноябрь

ДБҚ махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан

Давлат божхона қўмитаси (А. Мавлонов)

44.

Божхона институти бинолари.

Зарур мебель ва жиҳозлар билан таъминлаш.

2022 йил давомида

ДБҚ махсус жамғармаси маблағлари

Давлат божхона қўмитаси (А. Мавлонов)

45.

"Масофавий электрон декларациялаш" божхона постлари.

Постларни жорий таъмирлаш ҳамда зарур мебель ва жиҳозлар билан таъминлаш.

2022 йил давомида

ДБҚ махсус жамғармаси маблағлари

Давлат божхона қўмитаси (А. Мавлонов)

46.

Божхона органлари.

Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 ноябрдаги 511-сон қарорига 1-илова билан тасдиқланган Электр энергияси махсус тартибга кўра етказиб бериладиган истеъмолчи корхоналар рўйхатига божхона органларини қўшиш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2022 йил

давомида

-

Давлат божхона қўмитаси (А. Мавлонов),

Энергетика вазирлиги

(А. Ахмедхаджаев)

"Ўзбекэнерго" АЖ

(У. Мустафоев)

Мазкур Дастурда белгиланган чора-тадбирлар ўз вақтида ва лозим даражада молиялаштирилмаган тақдирда, уларни амалга ошириш муддатлари Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда узайтирилиши мумкин.




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 27 апрелдаги

ПФ-122-сон Фармонига

2-ИЛОВА



2022-2023 йилларда божхона расмийлаштирув

жараёнларини рақамлаштириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"


Т/р

Тадбир номи

Амалга ошириш

механизми

Ижро муддати

Умумий маблағ*

Масъуллар

I. БОЖХОНА ХИЗМАТЛАРИНИ РАҚАМЛАШТИРГАН ҲОЛДА, УЛАРНИ

"ЯГОНА ДАРЧА" БОЖХОНА АХБОРОТ ТИЗИМИ ОРҚАЛИ КЎРСАТИШ

1.

Тўланиши лозим бўлган божхона тўловларини аниқлашда божхона органи томонидан тақдим этиладиган дастлабки қарорни бериш жараёнларини рақамлаштириш.

1. Лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ҳамда экспертизадан ўтказиш.

2022 йил июль

-

Давлат божхона қўмитаси (А. Мавлонов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.

2022 йил

октябрь

2.

Автотранспорт воситасида юкларни божхона пломбалари ва муҳрлари остида халқаро ташишга рухсат берилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани бериш жараёнларини рақамлаштириш.

1. Маъмурий тартиб-тамойилларни белгилаш.

2022 йил

август

-

Давлат божхона қўмитаси (А. Мавлонов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов), Транспорт вазирлиги (И. Махкамов)

2. Лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ҳамда экспертизадан ўтказиш.

2022 йил

июль

3. Дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.

2022 йил

декабрь

3.

Интеллектуал мулк объектлари реестрини юритиш жараёнларини рақамлаштириш.

1. Лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ҳамда экспертизадан ўтказиш.

2022 йил

сентябрь

-

Давлат божхона қўмитаси (А. Мавлонов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов)

2. Дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.

2022 йил

декабрь

4.

Божхона тўловларини бўлиб-бўлиб ва кечиктириб тўлашга рухсат бериш жараёнларини рақамлаштириш.

Дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.

2022 йил

декабрь

-

Давлат божхона қўмитаси (А. Мавлонов)

...
Время: 0.0280
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск