Юрист Предприятия

Корхона юристи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатлари /

Божхона чегарасидан олиб ўтилаётган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 19.11.2010 й. 2156-сон билан рўйхатга олинган 28.10.2010 й. Давлат божхона қўмитасининг 01-02/12-8-сон, Ички ишлар вазирлигининг 20-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2010 йил 19 ноябрда 2156-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Давлат божхона қўмитаси,

Ички ишлар вазирлигининг

2010 йил 28 октябрдаги

01-02/12-8, 20-сон қарорига

ИЛОВА



Божхона чегарасидан олиб ўтилаётган автотранспорт

воситаларини божхона расмийлаштирувидан

ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига, Ўзбекистон Республикаси "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 6-моддасига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон "Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари, кетишлари, бу ерда бўлишлари ва транзит ўтишлари тартиби тўғрисида"ги, 2016 йил 20 июндаги 212-сон "Божхона божлари ва солиқлар тўлашдан шартли озод этиладиган вақтинча олиб кирилаётган айрим товарларнинг рўйхатини, уларни озод этиш шартларини, шунингдек имтиёзларнинг амал қилиш муддатларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ божхона чегарасидан олиб ўтилаётган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартибини белгилайди.


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Автотранспорт воситалари божхона чегарасидан олиб ўтилаётганда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари ва "Тошкент-АЭРО" ихтисослаштирилган божхона комплекси (кейинги ўринларда давлат божхона хизматининг ҳудудий органлари деб юритилади) божхона постларида божхона расмийлаштирувидан ўтказилади.

2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


автотранспорт воситалари - йўловчилар, багаж, юклар ташишга ҳамда махсус ишларни бажаришга мўлжалланган автомобиллар, шатакчи автомобиллар, тиркама ва ярим тиркамалар ҳамда мототранспорт воситалари;

товар сифатида олиб кирилаётган автотранспорт воситалари - хорижий давлатларнинг рўйхатга олиш идораларида рўйхатдан чиқарилган ёки рўйхатида бўлмаган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган автотранспорт воситалари;

хорижий автотранспорт воситалари - хорижий давлатларнинг рўйхатга олиш идораларида рўйхатда турган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига:

чет эл фуқаролари ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаш жойига эга бўлмаган фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг шахсий эҳтиёжларини қондириш;

юклар ва йўловчиларни халқаро ташиш мақсадларида вақтинча олиб кириладиган автотранспорт воситалари;

автотранспорт воситасининг эгаси - автотранспорт воситасининг мулкдори ёки қонунчилик ҳужжатларида белгиланган асослар ва доирада автотранспорт воситасига эгалик қилувчи ёки ундан фойдаланувчи ёхуд уни тасарруф этувчи фуқаро ёки юридик шахс;

кириш (чиқиш) божхона пости - ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳудудий бошқармасининг бевосита раҳбарлиги остида амалга оширувчи ва унинг таркибига кирувчи, Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасининг ўтиш пунктида жойлашган божхона органи;


ташқи иқтисодий фаолият божхона пости (кейинги ўринларда "ТИФ божхона пости" деб юритилади) - ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳудудий бошқармасининг бевосита раҳбарлиги остида амалга оширувчи ва унинг таркибига кирувчи, товарлар ва транспорт воситаларини тегишли божхона режимларига божхона расмийлаштирувидан ўтказувчи божхона органи;

"Авто" ЯААТ - Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг "Авто" ягона автоматлаштирилган ахборот тизими;


товар сифатида олиб чиқилаётган автотранспорт воситалари - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг (кейинги ўринларда ДЙҲХХ деб юритилади) ҳудудий органларида рўйхатдан чиқарилган ёки рўйхатида бўлмаган хорижий давлатга олиб чиқилаётган автотранспорт воситалари;

товар сифатида транзит олиб ўтилаётган автотранспорт воситалари - хорижий давлатларнинг рўйхатга олиш идораларида рўйхатдан чиқарилган ёки рўйхатида бўлмаган хорижий давлатга Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит олиб ўтилаётган автотранспорт воситалари;

Ўзбекистон Республикаси автотранспорт воситалари - ДЙҲХХнинг ҳудудий органларида рўйхатда турган ва хорижий давлатлар ҳудудига:

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаш жойига эга бўлган фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг шахсий эҳтиёжларини қондириш;

юклар ва йўловчиларни халқаро ташиш мақсадларида вақтинча олиб чиқиладиган автотранспорт воситалари.

2-1. Мазкур Низом талаблари қуйидагиларга татбиқ қилинмайди:

анклавларда рўйхатга олинган шахслар томонидан айнан шу ерда фойдаланиш мақсадида олиб кирилаётган/чиқилаётган автотранспорт воситаларига;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган бошқа давлатларнинг объектларида фаолият кўрсатувчи шахслар бошқарувидаги автотранспорт воситаларига;

хорижий давлат ҳудудида жойлашган Ўзбекистон Республикасининг объектларида фаолият кўрсатувчи шахслар бошқарувидаги автотранспорт воситаларига;

хорижий давлатлар дипломатик ва консуллик ваколатхоналарининг ҳамда уларга тенглаштирилган ваколатхоналарнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нормал фаолият кўрсатишини таъминлаш учун мўлжалланган, шунингдек ушбу ваколатхоналарнинг дипломатик агентлари ҳамда маъмурий-техник ходимлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаш жойига эга бўлмаган уларнинг оила аъзолари томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб келинадиган автотранспорт воситаларига.


II. БОЖХОНА ЧЕГАРАСИДАН ОЛИБ ЎТИЛАЁТГАН

ХОРИЖИЙ АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАСИНИНГ

БОЖХОНА РАСМИЙЛАШТИРУВИ ВА НАЗОРАТИ

3. Хорижий автотранспорт воситаси Ўзбекистон Республикасига киришида кириш божхона пости ходими томонидан мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган шаклда "Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома" расмийлаштирилади.


4. Хорижий автотранспорт воситасининг кириш ва чиқиш божхона постлари оралиғида тиркамаси ёки ярим тиркамаси алмаштирилмайдиган ҳолларда, унга мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган шаклда "Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома" расмийлаштирилади.

Тиркамаси ёки ярим тиркамаси алмаштириладиган ҳолларда хорижий автотранспорт воситасининг юк тортгичига мазкур Низомнинг 2-иловасида, тиркамасига ёки ярим тиркамасига мазкур Низомнинг 3-иловасида келтирилган шаклда "Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома" расмийлаштирилади.


5. "Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома" автотранспорт воситаси божхона божлари ва солиқлардан тўлиқ озод этилган муддатга расмийлаштирилади.


6. "Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома"ни расмийлаштириш учун хорижий автотранспорт воситасининг эгаси (ҳайдовчиси) томонидан тақдим этилган фуқаролик паспорти, автотранспорт воситасини қайд этиш гувоҳномаси ва оғзаки маълумотлар асос бўлади.


7. "Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома" "Авто" ЯААТ дастури орқали кириш божхона пости ходими томонидан давлат, рус ва инглиз тилларидан бирида чоп этилади ҳамда хорижий автотранспорт воситасининг эгасига (ҳайдовчисига) берилади.

8. Хорижий автотранспорт воситасининг эгаси (ҳайдовчиси) "Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома"да акс эттирилган маълумотларни текшириб чиқади, тўғрилигини ўз имзоси билан тасдиқлайди ва автотранспорт воситасини белгиланган муддатда Ўзбекистон Республикасидан қайтариб олиб чиқиб кетиш мажбуриятини олади.


9. Кириш божхона пости ходими ўз имзоси ва шахсий муҳрини қўйиш орқали "Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома"ни расмийлаштиради.


10. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий автотранспорт воситасидан фойдаланишда унинг эгаси (ҳайдовчиси) доимий равишда ўзи билан бирга "Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома"ни олиб юриши шарт.


11. Хорижий автотранспорт воситаси Ўзбекистон Республикасидан қайтариб олиб чиқилишида унинг эгаси (ҳайдовчиси) томонидан чиқиш божхона постига "Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома" тақдим этилади.


12. Чиқиш божхона пости ходими ўз имзоси ва шахсий муҳрини қўйиш орқали "Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома"ни назоратдан ечади.


12-1. Вақтинча олиб кириш муддати тугашидан олдин Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетаётган хайдовчи божхона органига автотранспорт воситасини вақтинча сақлаш учун ёзма ёки электрон тарзда мурожаат қилган тақдирда, ушбу автотранспорт воситаси божхона органи томонидан белгиланадиган жойларда вақтинча сақлаш даври учун мазкур Низомнинг 16-бандида кўрсатилган йиғим тўланмайди, бундан автотранспорт воситасини сақлаш билан боғлиқ ҳаражатлар мустасно ҳисобланади.

13. Хорижий автотранспорт воситасига мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган шаклда "Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома" расмийлаштирилиб, унинг тиркамаси ёки ярим тиркамаси республика ҳудудида алмаштириладиган ҳолларда "Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома" ТИФ божхона постида назоратдан ечилиб, мазкур Низомнинг 2 ва 3-иловаларида келтирилган шаклда янги "Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома" расмийлаштирилади.


14. Аввал расмийлаштирилган ва назоратда қолиб кетган "Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома"си мавжуд бўлган шахсга масалага ойдинлик киритилгунга қадар янги "Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома" расмийлаштирилмайди ва назоратдан ечилмайди.

15. Хорижий автотранспорт воситасининг божхона ҳудудида туришининг умумий муддати календарь йил мобайнида жами тўқсон календарь кундан ошмаслиги лозим, халқаро юк ва йўловчи ташишда қўлланиладиган автотранспорт воситаси бундан мустасно. Мазкур Низомнинг 16-бандида кўрсатилган йиғимни тўлаган ҳолда хорижий автотранспорт воситасини ушбу муддатдан ортиқроқ муддатга вақтинча олиб киришга йўл қўйилади.

Халқ

...
Время: 0.0061
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск