ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш /Мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажига эга бўлган хотин-қизларни давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 09.06.2022 й. 322-сон қарорига 1-илова)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
Вазирлар Маҳкамасининг
2022 йил 9 июндаги
1-ИЛОВА
Мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат
стажига эга бўлган хотин-қизларни давлат олий
таълим муассасаларига ўқишга қабул
қилиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1. Мазкур Низом мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажи мавжуд, бироқ олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизларни давлат олий таълим муассасаларига алоҳида қабул параметрлари доирасида танлов натижаларига кўра тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш тартибини белгилайди.
Бунда ўқишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг (кейинги ўринларда - Қўмита) тавсияномаси асосида мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажи мавжуд, бироқ олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизлар ҳисобидан, иш фаолиятига мос бўлган давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш бўйича кириш имтиҳонлари (тест синови, касбий (ижодий) имтиҳон) доирасида амалга оширилади.
Ушбу Низом олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига, Ўзбекистон Республикасида фаолият олиб бораётган хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотлари ҳамда уларнинг филиалларига нисбатан татбиқ этилмайди.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
ишчи гуруҳ - талабгорга тавсиянома бериш масаласини кўриб чиқиш учун ташкил этилган туман (шаҳар) ҳокими ўринбосари - оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи (ишчи гуруҳ раҳбари), туман (шаҳар) иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи, туман (шаҳар) молия бўлими бошлиғи, туман (шаҳар) солиқ бўлими бошлиғи, туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази бошлиғи, туман (шаҳар) халқ таълими бўлими бошлиғи, туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлими бошлиғи, Ёшлар ишлари агентлиги туман (шаҳар) бўлими раҳбаридан иборат таркибда Оила ва хотин-қизлар бўлимида тузиладиган гуруҳ.
Ишчи гуруҳ фаолияти унинг аъзоларининг учдан икки қисми иштирок этган тақдирда, ваколатли ҳисобланади;
мутахассислик - талабгорнинг ўрта махсус ва профессионал таълим бўйича олган мутахассислиги;
талабгор - тавсиянома асосида мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажи мавжуд, бироқ олий маълумотга эга бўлмаган ҳамда давлат олий таълим муассасаларига кириш истагида бўлган хотин-қизлар.
3. Тавсиянома олиш учун талабгор қуйидаги мезонларнинг барчасига мувофиқ келиши керак:
ўрта махсус ёки профессионал таълим бўйича мутахассисликка эга бўлиши;
тавсиянома олгунга қадар олий таълим олмаганлиги ёки олмаётганлиги;
ўрта махсус ёки профессионал таълим мутахассислиги бўйича беш йиллик меҳнат стажига эга бўлиши.
Тавсиянома берилган кундан бошлаб уч йил муддат давомида фақат бир марта олий таълим муассасасига қабул қилиниши учун амал қилади.
4. Тавсияномага эга бўлган талабгорларни давлат олий таълим муассасаларига танлов натижалари доирасида тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш мазкур Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
2-БОБ. ТАВСИЯНОМАНИ БЕРИШ ТАРТИБИ
5. Туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари талабгорга тавсиянома бериш масаласини кўриб чиқиш учун ҳар йили 25 апрелга қадар ишчи гуруҳларни ташкил этади.
6. Тавсиянома олиш учун талабгор доимий яшаш ёки вақтинча рўйхатда турган жойидаги туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари (ишчи гуруҳ)га ҳар йили 1 майдан 1 июнга қадар ушбу Низомга 2-иловада келтирилган шаклга мувофиқ ариза билан мурожаат қилади.
Ушбу бандда кўрсатилган муддатдан кечикиб берилган аризалар кўриб чиқилмайди.
7. Ишчи гуруҳлар тавсиянома олиш мақсадида мурожаат этган талабгорларнинг ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларини мазкур Низомнинг 3-бандида белгиланган мезонларга мувофиқлиги юзасидан ҳар йили 1 июндан 7 июнга қадар кўриб чиқади.
Бунда ишчи гуруҳлар томонидан мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган мезонларни тасдиқловчи маълумотлар ва электрон шаклдаги ҳужжатлар (меҳнат стажини тасдиқловчи маълумотлар, ўрта махсус таълим муассасасида ўқиганликни тасдиқловчи архив маълумотномаси) "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси ҳамда "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали олинади.
"Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплекси жорий қилингунга қадар ишлаган ва 2020 йил 1 январдан кейинги даврда меҳнат фаолиятини олиб бормаётган талабгорларнинг иш стажи маълумотлари (агар "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплексида қайд этилмаган бўлса) уларнинг меҳнат дафтарчаларидаги ёзувлар асосида олинади.
Талабгорларнинг ўзлари томонидан "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритилган ва бугунги кунда тизимда тасдиқланмаган иш стажи маълумотлари меҳнат дафтарчаларидаги ёзувлар билан бир хил бўлган тақдирда инобатга олинади.
8. Ишчи гуруҳлар тавсиянома беришга тавсия этилган талабгорларнинг рўйхатларини шакллантиради. Бунда талабгорларнинг ҳужжатларини кўриб чиқиш якуни бўйича қуйидаги хулосалардан бири қабул қилинади:
тавсиянома беришга тавсия этиш тўғрисида;
тавсиянома беришга тавсия этишни рад этиш тўғрисида.
9. Қуйидагилар тавсиянома беришга тавсия этишни рад этиш учун асос ҳисобланади:
талабгорнинг ушбу Низомнинг 3-бандида белгиланган мезонларга мувофиқ эмаслиги;
ариза ваколатга эга бўлмаган шахс томонидан берилганлиги.
10. Ишчи гуруҳ йиғилишининг якуни бўйича электрон ҳужжат шаклидаги баённома тузилиб, ишчи гуруҳ раҳбари ва аъзоларининг электрон рақамли имзолари билан тасдиқланади.
Ишчи гуруҳнинг хулосаси асосида туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими раҳбарининг талабгорга тавсияномани бериш ёки тавсиянома беришни рад этиш тўғрисидаги қарори (электрон ҳужжат шаклида) қабул қилинади ва тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда кўриб чиқиш учун 10 июнга қадар Қўмитага тақдим қилинади.
11. Қўмита туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими раҳбарининг қарори ва унга илова қилинган ҳужжатларни ҳар йили 10 июндан 14 июнга қадар мазкур Низом талабларига мувофиқлиги юзасидан кўриб чиқади ҳамда тавсияномани бериш ёки тавсиянома беришни рад этиш тўғрисида Қўмита биринчи раҳбарининг буйруғи чиқарилади.
Тавсиянома ушбу Низомга 3-иловада келтирилган шаклга мувофиқ Қўмитанинг биринчи раҳбари томонидан, биринчи раҳбар лавозими вакант бўлганда ва/ёки унинг вазифаларини бажариш бошқа шахсга юклатилганда эса - ушбу раҳбар томонидан берилади.
Қўмита биринчи раҳбарининг буйруғи ҳар йили 14 июнга қадар тегишли туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимига (ишчи гуруҳга) талабгорни хабардор қилиш учун юборилади.
Ишчи гуруҳ томонидан икки иш куни ичида талабгорларнинг мобил телефон рақамига ёки электрон манзилига тавсиянома беришга тавсия этилганлиги ёки рад этилганлиги тўғрисида хабар юборилади.
Талабгор қарордан норози бўлган тақдирда, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
12. Қўмита ҳар йили 15 июнга қадар:
тавсиянома берилган хотин-қизлар электрон реестрини шакллантиради;
тавсияномага эга бўлган хотин-қизлар ҳақидаги маълумотларни уларнинг иш фаолиятига мос бўлган йўналишларини кўрсатган ҳолда Давлат тест марказининг махсус дастурига киритади;
тавсиянома берилган талабгорларнинг рўйхатини ўз расмий веб-сайтида эълон қилади.
13. Ишчи гуруҳ ҳар йили 15 июнга қадар тавсиянома талабгорларга етказилишини таъминлайди.
14. Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармалари ишчи гуруҳлар фаолиятини ташкил қилади, мувофиқлаштиради ҳамда амалий ва методик жиҳатдан кўмаклашади.
3-БОБ. ЎҚИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ БЎЙИЧА
АЛОҲИДА ҚАБУЛ ПАРАМЕТРЛАРИНИ
БЕЛГИЛАШ
15. Қўмита Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда ҳар йили 10 июнга қадар хотин-қизлар меҳнат фаолияти кам бўлган соҳаларда камида беш йил меҳнат стажига эга бўлган хотин-қизлар учун ажратилган тўлов-контракт асосидаги 500 та алоҳида квотани давлат олий таълим муассасалари бўйича тақсимлайди ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси (кейинги ўринларда - Давлат комиссияси)га киритади.
16. Давлат олий таълим муассасалари бўйича тақсимланган алоҳида квота ҳар йили 15 июнга қадар Давлат комиссияси қарори билан тасдиқланади.
4-БОБ. ТАЛАБГОРЛАРНИ РЎЙХАТДАН
ЎТКАЗИШ
17. Тавсияномага эга бўлганлар давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишига ўқишга қабул қилиш учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг расмий веб-сайти орқали рўйхатдан ўтади.
18. Тавсияномага эга бўлган хотин-қизларнинг имтиёзлари ҳақидаги маълумотлар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг (кейинги ўринларда - Давлат тест маркази) махсус дастури орқали рўйхатдан ўтиш жараёнида талабгорларнинг шахсий кабинети (имтиёзлар бўлими)да шаклланади.
19. Давлат тест маркази 10 кун муддатда талабгорларнинг шахсий кабинети (имтиёзлар бўлими)да тавсияномага эга бўлган хотин-қизларнинг имтиёзлари ҳақидаги маълумотлар қайд этилиши юзасидан расмий дастурга ўзгартиришлар киритади.
Талабгорларнинг шахсий кабинетида унга тегишли тавсиянома ҳақида маълумот мавжуд бўлмаса, Қўмитага мурожаат қилади.
5-БОБ. ТАЛАБГОРЛАРНИНГ ТЕСТ СИНОВИДА
ИШТИРОК ЭТИШИ ВА НАТИЖАЛАРНИ
ЭЪЛОН ҚИЛИШ
20. Тавсияномага эга бўлган хотин-қизлар учун танловлар умумий тартибда давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш бўйича кириш имтиҳонлари (тест синови, касбий (ижодий) имтиҳон) доирасида ўтказилади.
21. Кириш имтиҳонлари якунларига кўра тўпланган балл бўйича талабаликка тавсия этилмаган, бироқ тўплаш мумкин бўлган энг юқори баллнинг 30 фоизини ва ундан кам бўлмаган баллни тўплаган тавсияномага эга бўлган хотин-қизлар баллар кетма-кетлигига қатъий риоя этилган ҳолда, Давлат комиссияси томонидан тақсимланган алоҳида қабул параметрлари доирасида тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилади.
22. Кириш имтиҳонларида тўплаш мумкин бўлган энг юқори баллнинг 30 фоизини ва ундан кам бўлмаган баллни тўплаган, аммо талабаликка тавсия этилмаган тавсияномага эга бўлган хотин-қизлар юзасидан маълумотлар Давлат тест маркази томонидан баллар кетма-кетлиги бўйича, абитуриент сифатида рўйхатдан ўтиш даврида танлаган биринчи таълим йўналишларига ўқишга қабул қилиш бўйича кириш имтиҳонларининг якуний натижаси эълон қилинган кундан бошлаб беш кун муддатда Қўмитага тақдим этилади.
23. Тавсияномага эга бўлган хотин-қизлар учун ажратилган алоҳида қабул параметрлари доирасида, баллар кетма-кетлиги бўйича абитуриент рўйхатдан ўтиш даврида танлаган биринчи таълим йўналишига танлов натижаси асосида талабаликка тавсия этилади.
24. Мазкур Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
25. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.
1-ИЛОВА
Тавсияномага эга бўлган талабгорни давлат олий таълим
муассасаларига танлов натижалари доирасида
тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш
СХЕМАСИ
Босқичлар |
Субъектлар |
Чора-тадбирлар
|
Муддатлар |
|||
|
|
|
|
|
|
|
1-босқич |
Талабгор |
Олий таълим муассасасига ўқишга кириш мақсадида тавсиянома олиш учун мурожаат қилади.
|
Ҳар йили 1 майдан 1 июнга қадар
|
|||
|
|
|
|
|
|
|
2-босқич |
Туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими |
1. Туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимларида тегишли ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ шакллантирилади.
|
Ҳар йили 25 апрелга қадар |
|||
Ишчи гуруҳлар |
2. Хотин-қизларнинг мурожаатлари асосида уларга тавсиянома беришга тавсия этиш ёки уни рад этиш тўғрисида хулоса қабул қилади ва уни туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар қўмитасига тақдим қилади.
|
Ҳар йили 1 июндан 7 июнга қадар |
||||
|
|
|
|
|
|
|
3-босқич |
Туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими |
Ишчи гуруҳ хулосаси асосида хотин-қизларга тавсиянома беришга тавсия этиш ёки уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда уни Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасига кўриб чиқиш учун тақдим этади.
|
Ҳар йили 7 июндан 10 июнга қадар |
|||
|
|
|
|
|
|
|
4-босқич |
Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси |
1. Тақдим этилган қарор ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиб, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси биринчи раҳбарининг тавсияномаларни бериш ёки уни рад этиш тўғрисидаги буйруғини чиқаради.
|
Ҳар йили 10 июндан 14 июнга қадар |
|||
2. Тасдиқланган тавсияномаларни барча туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимларига юборади.
|
Ҳар йили 15 июнга қадар |
|||||
|
|
|
|
|
|
|
5-босқич |
Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси |
1. Тавсиянома берилган хотин-қизлар электрон реестрини шакллантиради. 2. Тавсияномага эга бўлган хотин-қизлар рўйхатларини ва улар ҳақидаги маълумотларни махсус дастурга киритиш учун Давлат тест марказига юборади. 3. Тавсиянома берилган талабгорларнинг рўйхатини Қўмитанинг расмий веб-сайтида эълон қилади.
|
Ҳар йили 15 июнга қадар |
|||
|
|
|
|
|
|
|
6-босқич |
Туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими
|
Тавсияномалар талабгорларга етказилишини таъминлайди. |
Ҳар йили 15 июнга қадар |
|||
2-ИЛОВА
НАМУНА
__________ туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи |
|||||
__________________га |
|||||
_________ тумани (шаҳри) "_________" МФЙ _________ кўчаси ____-уй ____-хонадонда |
|||||
яшовчи фуқаро |
|||||
________________ дан |
АРИЗА
Мен |
|
мутахассислиги бўйича фаолият кўрсатаётганимга |
(мутахассислик номи) |
_____ йил бўлганлиги муносабати билан хотин-қизлар учун давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриатига базавий тўлов-контракт асосида ажратилган алоҳида қабул параметрлари доирасида ___________________ таълим йўналиши бўйича ўқишга кириш учун тавсиянома олишимга рухсат беришингизни сўрайман.
Аризага қуйидаги ҳужжатларни илова қиламан:
1. Фуқаролик паспорти ёки ID карта нусхаси.
2. Меҳнат дафтарчасидан кўчирма
3. Маълумотнома-объективка.
_________________________________ |
__________________ |
_____________________ |
|
(Ф.И.О) |
(сана) |
(имзо) |
3-ИЛОВА
Олий таълим муассасаларига камида беш йил меҳнат
стажига эга бўлган хотин-қизларни давлат олий таълим
муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига
алоҳида қабул параметрлари асосида танловда
иштирок этиши учун
ТАВСИЯНОМА
|
|||
ТАВСИЯНОМА N AA 000000 Ушбу тавсиянома фуқаро ___________________________________________га (фамилияси, исми, отасининг исми) ___________________(ЖШШИР) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20___ йил "___"____________даги "_____"-сон қарорига мувофиқ мутахассислиги бўйича камида беш йил иш стажига эга бўлган хотин-қизларни давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат __________________ таълим йўналишларига умумий қабул параметрларидан ташқари танловда иштирок этиш учун берилди. Тавсиянома Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси биринчи раҳбарининг 20___ йил "___"___________даги "_____"-сон буйруғига асосан берилди. Тавсиянома расмийлаштириб берилган кундан эътиборан уч йил муддат давомида фақат бир марта олий таълим муассасасига қабул қилиниш учун амал қилади. Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси биринчи раҳбари |
|||
____________________ |
(Ф.И.О.) |
||
(имзо) |
QR - код (матрик штрихли код)
|
||
20_____ йил "___"__________ |
|||
|
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2022 йил 9 июнь