ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Соғлиқни сақлашни молиялаштириш, моддий-техник жиҳатдан таъминлаш /Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.07.2022 й. ПҚ-310-сон "Қорақалпоғистон Республикасида 2022-2024 йилларда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишни янада кучайтириш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
07.07.2022 й.
N ПҚ-310
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА
2022-2024 ЙИЛЛАРДА АҲОЛИ САЛОМАТЛИГИНИ
МУҲОФАЗА ҚИЛИШНИ ЯНАДА КУЧАЙТИРИШ
ТЎҒРИСИДА
2022 йил 18 март куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан "Тиббиётдаги ислоҳотлар - инсон қадри учун" мавзусидаги очиқ мулоқоти доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил этишни такомиллаштириш, аҳоли орасида касалликларнинг олдини олиш ва барвақт аниқлаш, тиббий хизматларни аҳолига яқинлаштириш ва уларнинг сифатини ошириш, тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва кадрлар салоҳиятини янада ошириш мақсадида:
1. Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг:
Нукус шаҳрида жойлашган Болалар фтизиатрия санаторийси негизида ушбу санаторийда мавжуд 250 та ўрин фондини мақбуллаштириш ҳисобига Қорақалпоғистон Республикасида сурункали касаллиги ва ногиронлиги мавжуд бўлган болалар учун 120 ўринли Болалар тиббий реабилитация марказини ҳамда Хўжайли туманидаги Республика кўп тармоқли болалар санаторийси негизида 80 ўринли Болалар фтизиатрия санаторийсини ташкил этиш;
Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг Нукус филиалини тугатиш ҳамда Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмаси таркибида тугатилаётган филиалнинг бўшаётган ҳудуди, бино-иншоотлари негизида мавжуд ўринлар ва штат бирликларини сақлаган ҳолда 20 ўринли хирургия бўлимини ташкил этиш;
Қорақалпоғистон Республикаси кўп тармоқли тиббиёт марказининг хирургия бўлими негизида академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг Нукус филиалини ташкил этиш;
Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмаси таркибида мавжуд ўринлар доирасида умидсиз оғир беморлар учун 20 ўринли паллиатив ёрдам кўрсатадиган бўлимни (хоспис) ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
2. Қуйидагилар:
Қорақалпоғистон Республикасида 2022-2024 йилларда аҳолига кўрсатилаётган тиббий-санитария ёрдамининг сифат ва самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар дастури 1-иловага мувофиқ;
Қорақалпоғистон Республикаси давлат тиббиёт муассасаларини қўшимча жиҳозлаш дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б. Мусаев) Молия вазирлиги (Т. Ишметов) ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Қ. Сариев) билан биргаликда:
а) 2022 йил якунига қадар:
бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларидан узоқ масофада жойлашган маҳаллаларда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қўшимча 34 та маҳалла тиббиёт пунктларини ташкил этиш ва уларни зарур жиҳозлар билан таъминлаш;
тез тиббий ёрдам тизимида мавжуд автотранспорт воситалари паркини босқичма-босқич янгилаш режасига асосан тез тиббий ёрдам хизматини 63 та янги тез тиббий ёрдам махсус автотранспорт воситалари билан таъминлаш чораларини кўрсин;
б) 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб:
кўп тармоқли марказий поликлиника ва оилавий поликлиника филиаллари негизида маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 16 та оилавий шифокор пунктларини ташкил этиш ва фаолиятини йўлга қўйиш чораларини кўрсин;
болалар орасида кўп учраётган касалликларни эрта аниқлаш мақсадида 2-10 ёшли болалар орасида гельминтоз, 12-15 ёшли қизлар орасида камқонлик касаллиги бўйича скрининг дастурларини жорий этсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппаратининг ташкилий тузилмасида ходимларнинг белгиланган умумий чекланган сони ҳамда Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида Оролбўйи минтақасида тиббий хизмат бўйича вазирнинг ўринбосари лавозими жорий этилсин ва унга қуйидаги вазифалар юклансин:
Оролбўйи минтақасида яшовчи аҳолининг генофондини тиклаш ва соғлиғини сақлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, уларни амалга ошириш бўйича зарур чора-тадбирлар, халқаро ва маҳаллий лойиҳалар ҳамда дастурларни шакллантиришга кўмаклашиш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш;
Оролбўйи минтақасида тарқалган касалликлар, шу жумладан юрак қон-томир, стоматологик, ўткир ичак, ўпка, гематологик ва онкологик касалликларни профилактика қилиш ва камайтириш чораларини кўриш;
соғлиқни сақлаш минтақавий тизимини такомиллаштириш, аҳолининг, айниқса болалар ва аёлларнинг соғломлик даражасини ошириш, санитария-эпидемиологик вазиятни яхшилаш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, кундалик ҳаётга оилавий саломатлик маданиятини жорий этишга кўмаклашиш;
болалар, туғиш ёшидаги, ҳомиладор ва бола эмизувчи аёлларни профилактик махсус препаратлар билан бепул таъминлаш борасидаги ишларнинг самарали ташкил этилишига кўмаклашиш;
ҳудуд аҳолиси, шу жумладан туғма юрак нуқсони билан туғилган болаларга юқори технологияга асосланган малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни таъминлаш;
олис ҳудудларда тиббий ёрдам сифатини яхшилаш, шароити оғир маҳаллаларда соғлиқни сақлаш йўналишида мавжуд муаммоларни ҳал этиш чораларини кўриш.
Белгилансинки, Оролбўйи минтақасида тиббий хизмат бўйича вазирнинг ўринбосари ўз фаолиятини устувор тарзда Оролбўйи минтақасида ташкил этади ҳамда соҳага оид муаммоларни шаҳар ва туманларнинг ўзига хос хусусиятидан келиб чиққан ҳолда жойида ҳал этиб бориш учун тегишли чоралар кўрилишини таъминлайди.
5. Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б. Мусаев) Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов) билан биргаликда 2022 йил 1 сентябрга қадар Қорақалпоғистон Республикасининг аҳолиси кам бўлган ва тарқоқ жойлашган Мўйноқ, Бўзатов, Қораўзак, Тахтакўпир, Шуманай, Қонликўл туманлари кўп тармоқли марказий поликлиникаларининг айрим тор соҳа мутахассислари (кардиолог, онколог, уролог, отоларинголог, болалар отоларингологи, невролог, болалар неврологи) лавозимларининг штат меъёрларини бириктирилган аҳоли сонидан қатъи назар бир штат бирлигидан кам бўлмаган миқдорда белгиласин.
6. Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б. Мусаев), Молия вазирлиги (Т. Ишметов) ва Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси (Ф. Шарипов) 2023 йил 1 январдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизими муассасаларини Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси орқали молиялаштиришни йўлга қўйсин.
Бунда, соғлиқни сақлаш тизими муассасаларини молиялаштириш учун ажратиладиган бюджет маблағлари Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети даражасида режалаштирилиши назарда тутилсин.
7. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти ва Тошкент шаҳрида гемодиализ хизматларини кўрсатиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва "Nephrocare Health Services Pvt. Ltd - Nephroplus" (Ҳиндистон) компанияси ўртасида тузилган давлат-хусусий шериклик (кейинги ўринларда - ДХШ) тўғрисидаги битим доирасида аҳолига кўрсатиладиган гемодиализ хизматларининг нархи миллий валютанинг хорижий валютага нисбатан айирбошлаш курси тебранишларига асосланган механизм бўйича ДХШ битимига мувофиқ йиллик индексация қилиниши белгилаб қўйилсин.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б. Мусаев) Молия вазирлиги (Т. Ишметов) ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Қ. Сариев) билан биргаликда хусусий шерик ("Nephrocare Health Services Central Asia" МЧЖ) томонидан гемодиализ хизматлари кўрсатиш бошлагандан сўнг бир ой муддатда, ҳудудий шифохоналарнинг гемодиализ бўлинмаларини мақбуллаштиришдан бўшаган маблағларни ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг марказлаштирилган харажатлар сметасида Нефрология ва гемодиализ ёрдами кўрсатиш самарадорлигини ошириш дастури учун ажратилган маблағларнинг тегишли қисмини Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳар бир ҳудуд учун алоҳида очилган шахсий ғазна ҳисобварақларига кўчириш чораларини кўрсин.
Бунда, хусусий шерик томонидан кўрсатилган гемодиализ хизматлари учун тўловлар 2022 йилда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, 2023 йилдан бошлаб Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан амалга оширилади.
8. 2022 йил 1 июлдан бошлаб лепрозорийларда ишлайдиган барча ходимларнинг лавозим маошига соғлиқ учун ўта хавфли шароитлар муносабати билан 50 фоиз миқдорида устама белгилансин.
9. Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б. Мусаев) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Қ. Сариев) билан биргаликда:
а) тиббиёт олий таълим муассасаларининг 2021-2022 йиллардаги битирувчиларини ишга қабул қилиш орқали мавжуд вакант оилавий шифокор штатларини тўлдирсин;
б) камида 3 йиллик иш стажига эга бўлган оилавий шифокорларни бирламчи бўғинда тор соҳа мутахассиси сифатида фаолият юритиши учун маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларининг Қорақалпоғистон Республикасидаги филиаллари, Қорақалпоғистон тиббиёт институти ҳамда унинг клиникасида қайта тайёрлаш курсларида ўқитсин;
в) тиббиёт олий таълим муассасалари битирувчилари ҳамда тиббиёт муассасалари мутахассисларини тез тиббий ва шошилинч ёрдам хизматида фаолият юритиши учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тез тиббий ёрдамни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ҳамда Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази ва унинг филиалларида қайта тайёрлаш курсларида ўқитсин;
г) 2022-2024 йилларда Иқтидорли ва малакали тиббиёт мутахассисларини қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббиёт муассасаларига жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан:
Қорақалпоғистон Республикасининг республика даражасидаги шифохоналари учун камида 55 нафар мутахассисларни республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари, Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази ва тиббиёт олий таълим муассасаларида қайта тайёрлаш курсларида ўқитсин;
камида 75 нафар тиббиёт ходимларини нуфузли хорижий тиббиёт муассасалари ва марказларига малака ошириш ва стажировка ўташ учун юборсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
11. Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
12. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб соғлиқни сақлаш вазири Б.А. Мусаев ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Қ.Р. Сариев белгилансин.
13. Қарор ижросини назорат қилиш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Л.Н. Туйчиев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2022 йил 7 июлдаги
ПҚ-310-сон қарорига
1-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикасида 2022-2024 йилларда
аҳолига кўрсатилаётган тиббий-санитария ёрдамининг
сифат ва самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ
Президентининг
2022 йил 7 июлдаги
ПҚ-310-сон қарорига
2-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси давлат
тиббиёт муассасаларини қўшимча
жиҳозлаш дастури
АҚШ доллари
Т/р
|
Тиббий жиҳоз номи
|
Қорақалпоғистон Республикаси
|
Жами |
Битта ускуна нархи |
Жами нархи |
||||||||||||||||
Аму- дарё ту- ма- ни |
Бе- ру- ний ту- ма- ни
|
Бў- за- тов ту- ма- ни |
Ке- гей- ли ту- ма- ни |
Қон- ли- кўл ту- ман |
Қо- раў- зак ту- ма- ни |
Қўн- ғи- рот ту- ма- ни
|
Мўй- ноқ ту- ма- ни |
Ну- кус ту- ма- ни |
Ну- кус шаҳ- ри |
Тахи- атош ту- ма- ни
|
Тах- такў- пир ту- ма- ни |
Тўрт- кўл ту- ма- ни |
Хў- жай- ли ту- ма- ни |
Чим- бой ту- ма- ни |
Шу- ма- най ту- ма- ни |
Эл- лик- қалъа ту- ма- ни
|
|||||
Жами |
176 |
187 |
75 |
176 |
104 |
59 |
174 |
58 |
70 |
230 |
32 |
56 |
194 |
72 |
146 |
79 |
133 |
2021 |
11 287 300 |
||
1. |
Гематологик анализатор |
1 |
1 |
2 |
4 |
15 000 |
60 000 |
||||||||||||||
2. |
Коагулометр |
1 |
1 |
2 |
10 000 |
20 000 |
|||||||||||||||
3. |
Автоклав 100 л. (плазмали стерилизатор) |
1 |
2 |
2 |
4 |
2 |
1 |
4 |
1 |
2 |
1 |
1 |
1 |
2 |
24 |
6 000 |
144 000 |
||||
4. |
Сийдик анализатори (10 параметр) |
1 |
1 |
2 |
4 |
3 250 |
13 000 |
||||||||||||||
5. |
Беморни ҳаво орқали иситиш ускунаси |
1 |
1 |
5 000 |
5 000 |
||||||||||||||||
6. |
Плазмаферез ускунаси |
1 |
1 |
12 000 |
12 000 |
||||||||||||||||
7. |
Инфузион эритмани иситиш ускунаси |
3 |
3 |
2 000 |
6 000 |
||||||||||||||||
8. |
Катталар учун сунъий нафас бериш ускунаси |
3 |
2 |
2 |
2 |
1 |
2 |
12 |
20 000 |
240 000 |
|||||||||||
9. |
Чақалоқлар учун сунъий нафас бериш ускунаси |
2 |
2 |
2 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
12 |
20 000 |
240 000 |
||||||||
10. |
Лазер муолажаси ускунаси |
1 |
1 |
2 500 |
2 500 |
||||||||||||||||
11. |
Магнит муолажаси ускунаси |
1 |
1 |
7 500 |
7 500 |
||||||||||||||||
12. |
УТТ ускунаси |
2 |
2 |
2 |
2 |
7 |
1 |
1 |
2 |
1 |
2 |
1 |
1 |
24 |
28 350 |
680 400 |
|||||
13. |
Ультратовуш ингаляция ускунаси |
4 |
4 |
1 000 |
4 000 |
||||||||||||||||
14. |
Фиброскан ускунаси |
1 |
1 |
95 000 |
95 000 |
||||||||||||||||
15. |
Аудиометр ускунаси |
1 |
1 |
2 |
7 000 |
14 000 |
|||||||||||||||
16. |
Бинокуляр микроскоп |
2 |
2 |
2 |
3 |
2 |
1 |
12 |
2 500 |
30 000 |
|||||||||||
17. |
Биопсик жамлама экзицензион биопсия учун ускуна |
1 |
1 |
1 500 |
1 500 |
||||||||||||||||
18. |
Биохимик анализатор |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
2 |
7 |
35 000 |
245 000 |
|||||||||||
19. |
Биохимик яримавтоматик анализатор |
2 |
2 |
15 000 |
30 000 |
||||||||||||||||
20. |
Катта акушер-гинекологик жамлама |
1 |
1 |
7 500 |
7 500 |
||||||||||||||||
21. |
Вакуум аспиратори (сўрғич) |
4 |
4 |
4 |
2 |
4 |
2 |
7 |
1 |
4 |
4 |
36 |
2 500 |
90 000 |
|||||||
22. |
Видеогастроколоноскоп |
1 |
1 |
1 |
1 |
4 |
50 000 |
200 000 |
|||||||||||||
23. |
Видеодуоденофиброскоп |
1 |
1 |
1 |
3 |
25 000 |
75 000 |
||||||||||||||
24. |
Видеоэндоскоп (бронхоскоп) |
1 |
1 |
30 000 |
30 000 |
||||||||||||||||
25. |
Гемодиализ аппарати |
2 |
2 |
16 000 |
32 000 |
||||||||||||||||
26. |
Гинекологик жиҳоз |
2 |
3 |
2 |
7 |
4 500 |
31 500 |
||||||||||||||
27. |
Дефибриллятор |
2 |
2 |
2 |
1 |
2 |
4 |
1 |
1 |
1 |
3 |
1 |
20 |
5 350 |
107 000 |
||||||
28. |
Дуоденофиброскоп |
1 |
1 |
22 000 |
22 000 |
||||||||||||||||
29. |
Иммунофермент анализатори |
3 |
3 |
15 000 |
45 000 |
||||||||||||||||
30. |
Инкубатор (кувез) чақалоқлар учун |
2 |
6 |
4 |
4 |
1 |
3 |
1 |
9 |
1 |
2 |
4 |
4 |
41 |
10 785 |
442 185 |
|||||
31. |
Инфузион насос |
1 |
1 |
2 000 |
2 000 |
||||||||||||||||
32. |
Кардиомонитор чақалоқлар учун |
8 |
8 |
5 500 |
44 000 |
||||||||||||||||
33. |
Кардиотохограф (фетал монитор) |
1 |
1 |
1 |
2 |
2 |
1 |
12 |
2 |
22 |
3 000 |
66 000 |
|||||||||
34. |
Гистероскоп |
1 |
1 |
25 000 |
25 000 |
||||||||||||||||
35. |
Кислород концентратори |
3 |
3 |
14 |
1 |
21 |
2 500 |
52 500 |
|||||||||||||
36. |
Лаборатория центрифугаси |
2 |
1 |
3 |
3 000 |
9 000 |
|||||||||||||||
37. |
Операцион чироқ (лампа) |
1 |
4 |
2 |
4 |
1 |
3 |
2 |
2 |
3 |
3 |
25 |
9 200 |
230 000 |
|||||||
38. |
Фототерапия учун чироқ |
2 |
2 |
2 |
6 |
5 000 |
30 000 |
||||||||||||||
39. |
Микротом морфологик тадқиқотлар учун |
1 |
1 |
5 000 |
5 000 |
||||||||||||||||
40. |
Кўп функцияли электрохирургия тизими |
1 |
1 |
30 000 |
30 000 |
||||||||||||||||
41. |
Бемор учун монитор |
3 |
3 |
5 |
8 |
1 |
7 |
2 |
29 |
4 259 |
123 511 |
||||||||||
42. |
Мобил рентген аппарати |
1 |
1 |
1 |
3 |
17 500 |
52 500 |
||||||||||||||
43. |
Компьютер томографии |
1 |
1 |
1 |
1 |
4 |
262 500 |
1 050 000 |
|||||||||||||
44. |
Жиҳозлар тўплами (хирургик, ЛОР, травматологик) |
4 |
6 |
6 |
6 |
9 |
7 |
3 |
6 |
1 |
1 |
26 |
3 |
6 |
8 |
3 |
95 |
11 863 |
1 126 985 |
||
45. |
Наркоз-нафас бериш аппарати |
1 |
3 |
2 |
3 |
2 |
2 |
2 |
1 |
1 |
1 |
2 |
20 |
19 600 |
392 000 |
||||||
46. |
Неотерм (реанимацион стол интенсив чақалоқлар муолажаси учун) |
2 |
1 |
2 |
2 |
2 |
2 |
5 |
1 |
2 |
19 |
9 000 |
171 000 |
||||||||
47. |
Жарроҳлик столи |
1 |
6 |
3 |
6 |
2 |
2 |
4 |
1 |
3 |
28 |
14 000 |
392 000 |
||||||||
48. |
Очиқ турдаги чақалоқлар учун реанимацион тизим |
3 |
3 |
3 |
3 |
12 |
7 000 |
84 000 |
|||||||||||||
49. |
Буғли стерилизатор |
4 |
4 |
9 000 |
36 000 |
||||||||||||||||
50. |
Рентген аппарат |
1 |
1 |
60 000 |
60 000 |
||||||||||||||||
51. |
Плазмали стерилизатор |
1 |
1 |
52 000 |
52 000 |
||||||||||||||||
52. |
Чақалоқлар учун кўчма сунъий нафас бериш жиҳози |
1 |
1 |
1 |
1 |
4 |
5 000 |
20 000 |
|||||||||||||
53. |
Портатив аспиратор |
21 |
21 |
1 000 |
21 000 |
||||||||||||||||
54. |
Портатив ультратовуш сканери |
1 |
1 |
1 |
1 |
4 |
24 000 |
96 000 |
|||||||||||||
55. |
Бемор консоль монитори |
6 |
6 |
6 |
3 |
3 |
4 |
1 |
2 |
31 |
5 500 |
170 500 |
|||||||||
56. |
Стоматология ускунаси |
1 |
3 |
3 |
3 |
1 |
1 |
1 |
9 |
2 |
2 |
26 |
15 000 |
390 000 |
|||||||
57. |
ЛОР комбайн |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
8 |
40 000 |
320 000 |
|||||||||
58. |
Ректороманоскоп |
1 |
1 |
10 000 |
10 000 |
||||||||||||||||
59. |
Рентген "С" дугали |
1 |
1 |
1 |
1 |
4 |
58 750 |
235 000 |
|||||||||||||
60. |
Ҳаво рециркулятори |
10 |
10 |
200 |
2 000 |
||||||||||||||||
61. |
Сув тайёрлаш тизими (5-ўринли) |
1 |
1 |
40 000 |
40 000 |
||||||||||||||||
62. |
Чақалоқлар учун CPAP |
1 |
2 |
3 |
6 |
1 |
13 |
20 000 |
260 000 |
||||||||||||
63. |
Кунлик холтер мониторинг ускунаси (ЭКГ/АД) |
1 |
1 |
1 |
3 |
3 000 |
9 000 |
||||||||||||||
64. |
Холтер мониторинг қилиш тизими |
1 |
1 |
6 000 |
6 000 |
||||||||||||||||
65. |
Эксимер нур тизими |
1 |
1 |
25 000 |
25 000 |
||||||||||||||||
66. |
Стационар кислород станцияси |
1 |
1 |
320 000 |
320 000 |
||||||||||||||||
67. |
Қуруқ ҳолда иситувчи шкаф |
1 |
10 |
11 |
4 364 |
48 004 |
|||||||||||||||
68. |
Қуруқ ҳаво термостати |
5 |
5 |
2 000 |
10 000 |
||||||||||||||||
69. |
Тромбоэластограф |
1 |
1 |
10 000 |
10 000 |
||||||||||||||||
70. |
УТТ (УЗИ) |
1 |
1 |
1 |
3 |
10 000 |
30 000 |
||||||||||||||
71. |
Ультратовуш ювиш жиҳози |
2 |
2 |
11 000 |
22 000 |
||||||||||||||||
72. |
Универсал ангиографик тизими |
1 |
1 |
600 000 |
600 000 |
||||||||||||||||
73. |
ФГДС (фиброэзофаго-гастродуоденоскоп) |
1 |
1 |
1 |
3 |
15 000 |
45 000 |
||||||||||||||
74. |
Хирургик аспиратор |
20 |
20 |
3 000 |
60 000 |
||||||||||||||||
75. |
Цистоскоп |
1 |
1 |
10 000 |
10 000 |
||||||||||||||||
76. |
Рақамли рентген аппарати |
1 |
1 |
2 |
4 |
115 000 |
460 000 |
||||||||||||||
77. |
Мобил рақамли рентген аппарати |
1 |
1 |
50 000 |
50 000 |
||||||||||||||||
78. |
Иммунофермент анализатор шейкери |
2 |
2 |
1 000 |
2 000 |
||||||||||||||||
79. |
Шприцли насос |
4 |
6 |
1 |
11 |
2 000 |
22 000 |
||||||||||||||
80. |
Электрокардиограф |
2 |
2 |
1 |
2 |
3 |
1 |
10 |
1 |
1 |
2 |
2 |
2 |
29 |
1 500 |
43 500 |
|||||
81. |
Электрохирургик юқори частотали коагулятор |
1 |
1 |
1 |
2 |
1 |
1 |
1 |
1 |
9 |
15 000 |
135 000 |
|||||||||
82. |
Эхоэнцефалограф |
1 |
1 |
4 000 |
4 000 |
||||||||||||||||
83. |
Офтальмоскоп тўплами/отоскоп |
19 |
15 |
1 |
13 |
8 |
7 |
15 |
7 |
4 |
2 |
6 |
18 |
6 |
11 |
6 |
14 |
152 |
300 |
45 600 |
|
84. |
Хирургия учун асбоблар кичик тўплами |
10 |
8 |
1 |
7 |
4 |
4 |
8 |
4 |
2 |
1 |
3 |
9 |
3 |
6 |
3 |
7 |
80 |
500 |
40 000 |
|
85. |
Акушер ва гинекологлар учун кичик тўплам |
10 |
8 |
1 |
7 |
4 |
4 |
8 |
4 |
2 |
1 |
3 |
9 |
3 |
6 |
3 |
7 |
80 |
800 |
64 000 |
|
86. |
Стоматологик мослама |
10 |
8 |
1 |
7 |
4 |
4 |
8 |
4 |
2 |
1 |
3 |
9 |
3 |
6 |
3 |
7 |
80 |
2 550 |
204 000 |
|
87. |
Ректоскоп аксессуарлари |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
3 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
33 |
355 |
11 715 |
|
88. |
Бўй ўлчагичли электрон тарози (катталар ва болалар учун) |
46 |
32 |
4 |
28 |
20 |
16 |
34 |
14 |
12 |
4 |
14 |
40 |
16 |
24 |
16 |
32 |
352 |
600 |
211 200 |
|
89. |
Бўй ўлчагичли тарози (чақалоқлар учун) |
46 |
32 |
4 |
28 |
20 |
16 |
34 |
14 |
12 |
4 |
14 |
40 |
16 |
24 |
16 |
32 |
352 |
100 |
35 200 |
|
90. |
Гинекологик кресло |
15 |
10 |
3 |
9 |
6 |
6 |
11 |
5 |
5 |
2 |
4 |
11 |
5 |
8 |
6 |
11 |
117 |
2 000 |
234 000 |
Изоҳ:
*) Мазкур тиббий асбоб-ускуналар рўйхати, қиймати ва уларнинг тақсимотига зарур ҳолларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан аниқлик киритилиши мумкин.
Президентининг
2022 йил 7 июлдаги
ПҚ-310-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
айрим ҳужжатларига киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 26 февралдаги "Соғлиқни сақлаш тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-3214-сон Фармонида:
а) 10-банднинг иккинчи хатбошисида "барча Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари" сўзлари "юқори технологик ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатувчи тиббиёт ташкилотлари" сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-иловада:
номланишида "Барча республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари" сўзлари "Юқори технологик ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатувчи тиббиёт ташкилотлари" сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги 17-позиция билан тўлдирилсин:
"17. Дастурли гемодиализ олувчи беморлар".
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги "Соғлиқни сақлаш соҳасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5199-сон қарори 1-бандининг "б" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"б) қуйидагилар:
2021 йил 1 ноябрдан бошлаб кўз микрохирургияси ва урология;
2022 йил 1 январдан кардиология, травматология ва ортопедия ҳамда акушерлик ва гинекология;
2022 йил 1 июлдан хирургия ва нейрохирургия йўналишларидаги тиббий хизматлар имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан кўрсатилишига рухсат берилсин.".
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 22 июлдаги "Шахсларнинг айрим тоифаларини имтиёзли асосда дори воситалари билан таъминлаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 204-сон қарорига 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Амбулаторияда даволанишда дори воситалари
билан имтиёзли таъминланиш ҳуқуқига
эга бўлган шахслар тоифалари
РЎЙХАТИ
1. Онкологик касалликларга чалинганлар.
2. Сил касаллигига чалинганлар.
3. Мохов касаллигига чалинганлар.
4. Эндокринологик касалликларга (қандли ва қандсиз диабетга) чалинганлар.
5. Руҳий касалликларга чалинганлар.
6. ОИВ касаллигини юқтирганлар.
7. Юрак клапанини протезлаш ва органларни кўчириш юзасидан операция қилинган шахслар.
8. Дастурли гемодиализ олувчи беморлар.
9. Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерлар.
10. 1941-1945 йиллардаги уруш оқибатида ногирон бўлган шахслар ва уруш қатнашчилари, шунингдек, уларга тенглаштирилган шахслар.
11. 1941-1945 йиллардаги уруш меҳнат фронти қатнашчилари.
12. Чернобиль АЭСи фалокатини тугатишда иштирок этган шахслар жумласига кирувчи ногиронлиги бўлган шахслар.
13. Байналмилалчи жангчилар.
14. Ҳарбий хизматни ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида ўтаган пенсия ёшидаги шахслар".
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 октябрдаги 892-сон қарори билан тасдиқланган Онкологик хизматни янада ривожлантириш ва онкологик касалликларнинг кечки босқичларини бошидан ўтказаётган беморларга тиббий-психологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури қуйидаги мазмундаги 19-позиция билан тўлдирилсин:
" |
19. |
Тошкент вилояти Зангиота туманидаги "2-сон Зангиота" махсус шифохонасида 20 ўринли болалар хоспис бўлимини 2022 йил 1 августдан бошлаб ташкил қилиш. Болалар хоспис бўлими фаолиятини амалга оширишда "Ezgu Amal" жамоатчилик фонди билан ҳамкорликни йўлга қўйиш. |
Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи |
2022 йил 1 август |
- |
Соғлиқни сақлаш вазирлигига ажратилган бюджет маблағлари доирасида |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Ezgu Amal" жамоат фонди |
". |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2022 йил 8 июль