ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Кредитлаш / Микрокредитлаш. Фермер хўжаликлари ва кичик корхоналарга кредит бериш /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.07.2022 й. 373-сон "Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларининг ягона электрон платформаси орқали кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
08.07.2022 й.
N 373
ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИ
РИВОЖЛАНТИРИШ ДАСТУРЛАРИНИНГ
ЯГОНА ЭЛЕКТРОН ПЛАТФОРМАСИ ОРҚАЛИ
КРЕДИТЛАР АЖРАТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ
НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг даромад манбаини кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 20 декабрдаги ПҚ-55-сон қарорига асосан Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларининг ягона электрон платформасидан фойдаланиш, шу жумладан, кредитларни ажратиш, расмийлаштириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг ўзаро электрон ҳамкорлигини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг даромад манбаини кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 20 декабрдаги ПҚ-55-сон қарорига мувофиқ "Агробанк" АТБ, АТ "Халқ банки" ва "Микрокредитбанк" АТБ (кейинги ўринларда - тижорат банклари) томонидан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар тўлиқ рақамлашган ҳолда Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларининг ягона электрон платформаси (кейинги ўринларда - Ягона электрон платформа) орқали ажратилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларининг ягона электрон платформаси орқали кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
давлат дастурлари доирасида кредит олиш учун аризаларни барча босқичларда Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларининг ягона электрон платформаси орқали онлайн тарзда кўриб чиқиш;
кредит ажратиш бўйича ҳужжатларни электрон кўринишда шакллантириш;
кредитларни Ягона электрон платформа орқали, белгиланган мезонлар асосида скоринг баҳолаш натижаларига кўра автоматлаштирилган ҳолда ажратиш;
ҳоким ёрдамчилари томонидан кредит ажратиш учун тавсиянома ёки кредит ажратишни рад этиш тўғрисидаги хулосаларни тақдим этиш;
ажратилган кредитлар ҳисобидан товар ва хизматларни Ягона электрон платформада яратилган "маркетплейс" тизими ёрдамида эркин сотиб олиш ёки сотиш;
маҳсулот етказиб берувчилар томонидан қарз олувчиларга маркетплейс тизимида танлаган товар ва хизматларни етказиб бериш ва ушбу тизим орқали электрон ҳисоб-фактураларни расмийлаштириш.
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига:
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда Ягона электрон платформани такомиллаштириб бориш;
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти оммавий ахборот воситаларида, шунингдек, аҳоли ўртасида кенг ёритилишини таъминлаш;
маҳсулот етказиб берувчи тадбиркорлик субъектларини Ягона электрон платформада иштирок этишга жалб қилиш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ажратилган кредитлар ва лойиҳалар юзасидан амалга оширилган ишларга оид махсус кўрсатувлар, ижтимоий рекламалар ва роликларнинг мунтазам намойишини йўлга қўйиш тавсия этилсин.
4. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг ўринбосари ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда дастурлар доирасида ажратилган кредитлардан мақсадли фойдаланилишини ва уларнинг самарадорлигини мониторинг қилиб бориш ҳамда кредитларнинг ўз вақтида қайтарилиши бўйича сектор раҳбарлари билан биргаликда тегишли чораларни кўришга масъул этиб белгилансин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2022 йил 8 июль