ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Жиноий жавобгарлик. Жазони ижро этиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.07.2022 й. 383-сон "Ички ишлар органлари томонидан конвой ҳаракатларини амалга оширишда электрон браслетлардан фойдаланишни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.07.2022 й.

N 383




ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ТОМОНИДАН КОНВОЙ

ҲАРАКАТЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШДА ЭЛЕКТРОН

БРАСЛЕТЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, ички ишлар органлари томонидан амалга ошириладиган конвой ҳаракатлари давомида қўриқлов остидаги шахслар устидан назоратни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сон Фармонида ички ишлар органлари конвой фаолиятига конвой остидаги шахсларни электрон браслетлар орқали назорат қилиш тизимини жорий этиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилансинки:

жиноят содир этганликда гумон қилиниб ушлаб турилган, ўзига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган шахслар ва маҳкумлар (кейинги ўринларда - конвой остидаги шахслар)нинг қочиш ҳолатларининг барвақт олдини олиш мақсадида уларни конвой қилиш жараёни (тасдиқланган йўналишда ҳаракатланиши, белгиланмаган ҳудудларда тўхтамаслиги ва бошқалар)ни онлайн тарзда кузатиш тизими жорий этилади;

конвой остидаги шахслар қочишга уринган (электрон браслетни ечиш, шикаст етказиш, конвойчи ходимдан узоқлашиш ва бошқа) ҳолатлар ҳақидаги товушли ва визуал хабарни онлайн режимида автоматик тарзда бириктирилган конвойчи ходимга ва ҳудудий ички ишлар органлари, Қоровул қўшинлари қўмондонлиги ҳарбий қисмлари, тергов ҳибсхоналари ҳамда жазони ижро этиш колонияларининг навбатчилик қисмларига узатиш имконияти яратилади;

конвой ҳаракатлари давомида қочиб кетган конвой остидаги шахсларни уларга тақилган электрон браслетлардан узатилаётган "GPS" сигналларига мувофиқ "иссиқ изи"дан ушлаш чораларини кўриш йўлга қўйилади.


3. Қуйидагилар:

конвой остидаги шахслар билан конвой ҳаракатларини амалга ошириш жараёнида электрон браслетлардан фойдаланиш, конвой бўлинмалари ва вақтинча сақлаш ҳибсхоналари учун ажратилган электрон браслетларни сақлаш ва улардан хизматда фойдаланиш, электрон браслетга шикаст етказилганда ёки йўқотилганда моддий зарарни ундириш тартибини, шунингдек, электрон браслетларни қўллаш жараёнида конвой бўлинмалари ходимлари ҳамда конвой қилинувчиларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини назарда тутувчи Ички ишлар органлари томонидан конвой ҳаракатларини амалга оширишда электрон браслетлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

2022-2024 йилларда ички ишлар органлари бўлинмаларини электрон браслетлар билан таъминлаш дастури (кейинги ўринларда - Дастур) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

уч ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ички ишлар органлари томонидан конвой ҳаракатларини амалга оширишда фойдаланиладиган электрон браслетлар бўйича техник топшириқни ишлаб чиқсин ҳамда белгиланган тартибда тасдиқласин;

"Давлат харидлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибда ўтказиладиган тендер натижаларига асосан Дастурда белгиланган миқдорларда электрон браслетлар харидини амалга оширсин;

2024 йил 1 декабрга қадар ички ишлар органлари конвой бўлинмалари Дастурда белгиланган ҳажмда ва муддатларда электрон браслетлар билан тўлиқ таъминлаш чораларини кўрсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сон Фармонига мувофиқ ички ишлар органларининг конвой бўлинмалари учун электрон браслетларни харид қилиш ва фойдаланиш билан боғлиқ сарф-харажатлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши инобатга олинсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 13 июлдаги

383-сон қарорига

2-ИЛОВА



2022-2024 йилларда ички ишлар органлари бўлинмаларини

электрон браслетлар билан таъминлаш

ДАСТУРИ

Т/р

Номланиши


Эҳтиёж


Шундан


2022 йил


2023 йил


2024 йил


1.

ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондонлиги бўйича жами


550

150

150

250

2.

Қорақалпоғистон Республикаси бўйича жами:


85

25

31

29

Конвой бўлинмалари учун


54

25

15

14

Вақтинча сақлаш ҳибсхоналари учун


21


11

20

ИИВ ЖИЭД тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш колониялари учун


10


5

5

3.

Тошкент шаҳри бўйича жами:


15


15


Вақтинча сақлаш ҳибсхонаси учун


5


5


ИИВ ЖИЭД жазони ижро этиш колониялари учун


10


10


4.

Тошкент вилояти бўйича жами:


211

80

80

51

Конвой бўлинмалари учун


105

80

25


Вақтинча сақлаш ҳибсхоналари учун


36


20

16

ИИВ ЖИЭД тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш колониялари учун


70


35

35

5.

Сирдарё вилояти бўйича жами:


57

38

9

10

Конвой бўлинмалари учун


38

38



Вақтинча сақлаш ҳибсхоналари учун


9


9


ИИВ ЖИЭД тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш колониялари учун


10



10

6.

Жиззах вилояти бўйича жами:


59

20

25

14

Конвой бўлинмалари учун


35

20

15


Вақтинча сақлаш ҳибсхоналари учун


24


10

14

7.

Самарқанд вилояти бўйича жами:


166

80

76

10

Конвой бўлинмалари учун


126

80

46


Вақтинча сақлаш ҳибсхоналари учун


30


20

10

ИИВ ЖИЭД тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш колониялари учун


10


10


8.

Навоий вилояти бўйича жами:


81

32

29

20

Конвой бўлинмалари учун


32

32



Вақтинча сақлаш ҳибсхоналари учун


9


9


ИИВ ЖИЭД тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш колониялари учун


40


20

20

9.

Бухоро вилояти бўйича жами:


85

39

26

20

Конвой бўлинмалари учун


39

39



Вақтинча сақлаш ҳибсхоналари учун


6


6


ИИВ ЖИЭД тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш колониялари учун


40


20

20

10.

Фарғона вилояти бўйича жами:


67

32

35


Конвой бўлинмалари учун


42

32

10


Вақтинча сақлаш ҳибсхоналари учун


15


15


ИИВ ЖИЭД тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш колониялари учун


10


10


11.

Наманган вилояти бўйича жами:


91

37

44

10

Конвой бўлинмалари учун


47

37

10


Вақтинча сақлаш ҳибсхоналари учун


24


24


ИИВ ЖИЭД тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш колониялари учун


20


10

10

12.

Андижон вилояти бўйича жами:


65

33

32


Конвой бўлинмалари учун


43

33

10


Вақтинча сақлаш ҳибсхоналари учун


12


12


ИИВ ЖИЭД тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш колониялари учун


10


10


13.

Қашқадарё вилояти бўйича жами:


91

33

38

20

Конвой бўлинмалари учун


33

33



Вақтинча сақлаш ҳибсхоналари учун


18


18


ИИВ ЖИЭД тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш колониялари учун


40


20

20

14.

Сурхондарё вилояти бўйича жами:


54

23

31


Конвой бўлинмалари учун


23

23



Вақтинча сақлаш ҳибсхоналари учун


21


21


ИИВ ЖИЭД тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш колониялари учун


10


10


15.

Хоразм вилояти бўйича жами:


47

31

16


Конвой бўлинмалари учун


31

31



Вақтинча сақлаш ҳибсхоналари учун


6


6


ИИВ ЖИЭД тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш колониялари учун


10


10


16.

ИИВ Транспортда ХТББ Конвой бўлинмаси учун:


4

4



17.

Ички ишлар вазирлиги Марказий вақтинча сақлаш ҳибсхонаси учун:


5


5


Ҳаммаси бўлиб республика бўйича:


1 733

657

642

434

Изоҳ. Электрон браслет жамланмасини харид қилиш учун сарф этиладиган харажатлар белгиланган тартибда ўтказиладиган тендер натижалари бўйича аниқланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 14 июль















































Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск