ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя ҳилиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.07.2022 й. ПФ-178-сон "Тадбиркорлик субъектлари билан самарали мулоқот тизимини жорий этиш ва уларнинг ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

27.07.2022 й.

N ПФ-178



ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ

БИЛАН САМАРАЛИ МУЛОҚОТ ТИЗИМИНИ

ЖОРИЙ ЭТИШ ВА УЛАРНИНГ ҲУҚУҚИЙ

ҲИМОЯСИНИ ЯНАДА КУЧАЙТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

          

            

Рақамли технологиялар орқали тадбиркорлик субъектларининг муаммолари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш механизмларини янада кучайтириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (кейинги ўринларда - Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатасининг "business.gov.uz" ягона интерактив порталини қуйидаги имкониятларга эга бўлган "Тадбиркор виртуал офиси" ахборот порталига (кейинги ўринларда - портал) айлантириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин:

тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини кечаю кундуз қабул қилиш, ҳал этиш ва ушбу жараёнларни назорат қилиш;

давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда тадбиркорлик субъектлари ўртасида тематик онлайн муҳокамалар ва сўровномалар ўтказиш орқали тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилаётган тизимли муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича таклифларни шакллантириш;

қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан тадбиркорлик субъектларининг жамоавий мурожаатларини қабул қилиш;

тадбиркорлик субъектлари учун зарур бўлган хизматлардан фойдаланиш, шу жумладан лицензия ва рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатлар, кредит, субсидия, компенсация ҳамда кафилликлар олиш, солиқ ва божхона маъмуриятчилигини амалга ошириш имконини берувчи ахборот тизимлари билан уланиш.


2. 2022 йил 1 августдан шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

а) порталга қуйидагилар томонидан мурожаатлар киритилади:

тадбиркорлик субъектлари;

Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги "Саll-марказ" хизмати;

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил - тадбиркорлардан сайёр қабулларда келиб тушган мурожаатлар асосида;

маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимларининг ёрдамчилари. Бунда, ҳоким ёрдамчилари тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини маҳалланинг ўзида кўриб чиқиш ва ҳал этиш чораларини кўради, маҳалла даражасида ҳал этиш имконияти мавжуд бўлмаган мурожаатларни порталга киритади;

б) порталга киритилган мурожаатлар автоматик равишда ёки Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил томонидан (мурожаатда ваколатли орган кўрсатилмаганда) тегишли ваколатли органларга кўриб чиқиш ва ҳал этиш учун йўналтирилади;

в) ваколатли органлар портал орқали келиб тушган мурожаатларни қонунчиликда белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқади ҳамда натижалари тўғрисида ахборотни порталга киритади;

г) Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил:

порталга киритилган мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби ва муддати устидан рақамли назорат ўрнатади ҳамда қонунбузилиш ҳолатлари бўйича тегишли таъсир чораларини қўллайди;

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси билан биргаликда мурожаатлар таҳлили асосида ҳудудлар ва соҳалар кесимида тадбиркорликни ривожлантириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига ҳар ойда таклифлар киритиб боради.


3. Тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини "Тадбиркор виртуал офиси" ахборот портали орқали қабул қилиш, умумлаштириш ва назорат қилиш схемаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони бошқарув ходимларининг чекланган сони 101 та штат бирлиги миқдорида белгилансин ва уларнинг қўшимча 15 та штат бирлиги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг штат бирликларини қисқартириш ҳисобига шакллантирилсин.


5. Белгилансинки:

а) Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Савдо-саноат палатаси ва бошқа манфаатдор идоралар билан ҳамкорликда ҳар йили 1 февралга қадар тасдиқланадиган режа-графиклар асосида:

тадбиркорлик субъектларида ўтказилган текширувларнинг қонунийлиги ва тадбиркорлик соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларининг ижроси ҳолати юзасидан давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан маҳаллий ҳокимликлар фаолиятида ўрганишлар ўтказади;

ҳудудларда сайёр қабуллар ўтказади ва тадбиркорлик субъектлари томонидан кўтарилган масалаларни жойида ҳал қилиш чораларини кўради;

ваколатли органлар учун ҳудудларга чиққан ҳолда, тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари билан ишлаш ҳамда текширувлар ўтказиш тартиби бўйича ўқув машғулотларини ташкил этади;

б) Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳар йили 1 мартга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентига давлат органлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишининг ҳолатига доир йиллик ҳисобот тақдим этади.


6. Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2022 йил якунига қадар портал мазкур Фармон талабларига мувофиқ такомиллаштирилиши ва "Электрон ҳукумат" тизимининг идоралараро платформасига интеграция қилинишини, шунингдек, порталнинг Mobile-ID тизими орқали идентификациялаш имкониятига эга мобил версияси яратилишини таъминласин.


7. Молия вазирлиги Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг асослантирилган ҳисоб-китобларига мувофиқ 2022 йил 1 сентябрга қадар 2022 йил учун Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази маблағларини шакллантириш учун Давлат бюджетидан ажратилган маблағларни мақбуллаштириш ҳисобига портални такомиллаштириш, Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги "Саll-марказ" хизматини молиялаштириш, шунингдек, мазкур Фармонда назарда тутилган Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг фаолиятини такомиллаштириш билан боғлиқ бошқа харажатларни молиялаштириш учун зарур маблағлар ажратилишини таъминласин.

Бунда, 2023 йилдан бошлаб порталдан фойдаланиш ва Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги "Саll-марказ" хизмати фаолияти Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг бюджетдан ташқари жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилади.


8. Адлия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати билан биргаликда 2022 йил 1 сентябрга қадар умумий овқатланиш ва чакана савдо соҳаларидаги фаолиятни тартибга солувчи талабларни соддалаштириш ҳамда ушбу соҳалардаги тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чораларини назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


9. Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда рухсатномага эга ер қаъридан фойдаланувчиларнинг ҳамда ер қаъри давлат фонди кадастрига киритилган ер участкаларининг рўйхатларини шакллантирсин.

Бунда, шакллантирилган рўйхатларга асосан:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари бир ой муддатда тегишли ер участкаларини Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратсин;

Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тегишли ер участкалари ажратилгандан сўнг бир ой муддатда тадбиркорлик субъектларига ер қаъридан фойдаланиш мақсадлари учун зарур бўлган ер участкаларини ижара ҳуқуқи асосида тақдим этсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


11. Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил икки ой муддатда қуйидагиларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин:

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг бюджетдан ташқари жамғармасини ташкил қилиш, унинг маблағларини шакллантириш ва фойдаланиш тартибини назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини;

қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни.


12. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Д.С. Қосимов белгилансин.

Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                            Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 27 июлдаги

ПФ-178-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини

"Тадбиркор виртуал офиси" ахборот портали орқали

қабул қилиш, умумлаштириш ва назорат қилиш

СХЕМАСИ

             

     

Босқичлар

     


      

Субъектлар

     


     

Тадбирлар

      


      

Муддат

      








1-босқич


Тадбиркорлик

субъектлари


          

Мустақил равишда мурожаатни "Тадбиркор виртуал офиси" ахборот порталига (кейинги ўринларда - портал) киритади.

Савдо-саноат палатасининг "Call-марказ" хизматига, сайёр қабулларда Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга ҳамда ҳоким ёрдамчиларига мурожаат қилади.

          


Зарурат бўлганда











2-босқич


          

Савдо-саноат палатаси

"Call-маркази" хизмати


         

Тадбиркорлик субъектларининг оғзаки мурожаатларини ишонч телефони орқали қабул қилади ва тегишли ваколатли органлар кўриб чиқиши учун порталга киритади.



1 кун муддатда


Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил

ва унинг ҳудудий шўъбалари



Сайёр қабулларда қабул қилинган мурожаатларни порталга киритади.



Ҳоким ёрдамчилари


Маҳалла даражасида ҳал этиш имконияти мавжуд бўлмаган мурожаатларни порталга киритади.

  












3-босқич


          

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил

ва унинг ҳудудий шўъбалари

         


Порталга киритилган мурожаатларни тегишли ваколатли органларга йўналтиради (мурожаатда ваколатли орган кўрсатилмаганда).


1 кун муддатда








4-босқич


Ваколатли органлар


      

Портал орқали келиб тушган мурожаатларни белгиланган тартибда кўриб чиқиш ва ҳал этиш чораларини кўради.

Кўриб чиқиш натижалари юзасидан тегишли маълумотлар ва қабул қилинган қарорларни порталга жойлаштиради.

        


15 кун муддатда








5-босқич


Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини

ҳимоя қилиш бўйича вакил

ва унинг ҳудудий шўъбалари


         

Порталга киритилган мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби ва муддати устидан назорат қилади.

Ваколатли органлар томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунчилик бузилиши ҳолатлари аниқланганда, айбдор шахсларга тегишли таъсир чораларини қўллайди.

         


Мунтазам равишда








6-босқич


Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси


         

Порталга келиб тушган мурожаатлар асосида тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган сабаблар ва шароитларни ҳудудлар ва соҳалар кесимида таҳлил қилади ва тизимлаштиради.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади.

       


Ҳар ойда

          

          




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 27 июлдаги

ПФ-178-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 мартдаги "Тадбиркорлик фаолиятини ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш ва прокуратура органлари фаолиятини оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5690-сон Фармонига 1 ва 2-иловалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 15 мартдаги

ПФ-5690-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний

манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

        











     

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил

      
















































































Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя

қилиш бўйича вакил ўринбосари - девон раҳбари


      

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари

ва қонуний манфаатларини

ҳимоя қилиш бўйича вакил

ўринбосари

      



















































Тадбиркорлик субъектларининг

мурожаатлари билан ишлаш шўъбаси

6




Тадбиркорлик субъектлари фаолияти текширувларини мувофиқлаштириш шўъбаси

5


Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя

қилиш бўйича вакил

девонининг худудий

шўъбалари

70

































Тадбиркорлик соҳасидаги қонунчилик

ижроси устидан назорат қилиш шўъбаси

3




Тадбиркорлик соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш

ва халқаро-ҳуқуқий

ҳамкорликни ўрнатиш

шўъбаси

5
















































Ташкилий-назорат, маъмурий амалиётни

мувофиқлаштириш ва коммуникация

технологияларини жорий этиш шўъбаси

3




Жамоатчилик билан ишлаш шўъбаси

2























































Кадрлар билан ишлаш бўйича

бош инспектор

1




Биринчи бўлим

1























































Молия шўъбаси

2








































       

Бошқарув ходимларининг умумий сони - 101 нафар.

Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларининг умумий сони - 40 нафар, шундан мурожаатлар билан ишлайдиган операторлар сони - 15 нафар.

       

        




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 15 мартдаги

ПФ-5690-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний

манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг

ШТАТЛАР ЖАДВАЛИ

             

Т/р

       

Лавозимнинг номланиши

      

Бирликлар

сони

       

1.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил


1

2.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўринбосари - девон раҳбари


1

3.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўринбосари


1

    

Тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари

билан ишлаш шўъбаси

       

4.

Бош инспектор


1

5.

Етакчи инспектор

     

5

      

Тадбиркорлик соҳасидаги қонунчилик ижроси

устидан назорат қилиш шўъбаси

         

6.

Бош инспектор


1

7.

Етакчи инспектор


2

     

Ташкилий-назорат, маъмурий амалиётни мувофиқлаштириш

ва коммуникация технологияларини жорий этиш шўъбаси

        

8.

Бош инспектор


1

9.

Етакчи инспектор


2

       

Тадбиркорлик соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш

ва халқаро-ҳуқуқий ҳамкорликни ўрнатиш шўъбаси

          

10.

Бош инспектор


1

11.

Етакчи инспектор


4

      

Тадбиркорлик субъектлари фаолияти текширувларини

мувофиқлаштириш шўъбаси

          

12.

Бош инспектор


1

13.

Етакчи инспектор


4

        

Жамоатчилик билан ишлаш шўъбаси

         

14.

Бош инспектор


1

15.

Етакчи инспектор


1

     

Биринчи бўлим

         

16.

Етакчи инспектор


1

     

Кадрлар билан ишлаш бўйича бош инспектор

        

17.

Бош инспектор


1

    

Молия шўъбаси

         

18.

Бухгалтер


1

19.

Моддий бухгалтер (кассир)


1

        

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний

манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг

Қорақалпоғистон Республикасидаги шўъбаси

          

20.

Бош инспектор


1

21.

Етакчи инспектор


4

         

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний

манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг

Андижон вилоятидаги шўъбаси

       

22.

Бош инспектор


1

23.

Етакчи инспектор


4

      

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний

манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг

Бухоро вилоятидаги шўъбаси

         

24.

Бош инспектор


1

25.

Етакчи инспектор


4

        

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний

манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг

Жиззах вилоятидаги шўъбаси

         

26.

Бош инспектор


1

27.

Етакчи инспектор


4

       

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний

манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг

Қашқадарё вилоятидаги шўъбаси

         

28.

Бош инспектор


1

29.

Етакчи инспектор


4

      

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний

манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг

Навоий вилоятидаги шўъбаси

          

30.

Бош инспектор


1

31.

Етакчи инспектор


4

      

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний

манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг

Наманган вилоятидаги шўъбаси

         

32.

Бош инспектор


1

33.

Етакчи инспектор


4

       

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний

манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг

Самарқанд вилоятидаги шўъбаси

         

34.

Бош инспектор


1

35.

Етакчи инспектор


4

        

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний

манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг

Сурхондарё вилоятидаги шўъбаси

         

36.

Бош инспектор


1

37.

Етакчи инспектор


4

        

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний

манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг

Сирдарё вилоятидаги шўъбаси

          

38.

Бош инспектор


1

39.

Етакчи инспектор


3

       

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний

манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг

Тошкент вилоятидаги шўъбаси

         

40.

Бош инспектор


1

41.

Етакчи инспектор


5

        

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний

манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг

Фарғона вилоятидаги шўъбаси

         

42.

Бош инспектор


1

43.

Етакчи инспектор


4

      

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний

манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг

Хоразм вилоятидаги шўъбаси

         

44.

Бош инспектор


1

45.

Етакчи инспектор


3

         

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний

манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг

Тошкент шаҳридаги шўъбаси

        

46.

Бош инспектор


1

47.

Етакчи инспектор


5


Жами


101

         

".

       

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 декабрдаги "Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-62-сон қарорига 2 ва 3-иловалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 24 декабрдаги

ПҚ-62-сон қарорига

2-ИЛОВА



Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни

қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай

ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш

агентлигининг марказий аппарати

ТУЗИЛМАСИ

         












Директор*























































































































Директорнинг биринчи ўринбосари





Директор ўринбосари





































Тадбиркорлик муаммоларини

ҳал этишни идоралараро мувофиқлаштириш

бошқармаси

4

































Аҳолини касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитишни ташкил этиш ҳамда нодавлат таълим ташкилотлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар билан ишлаш бошқармаси

5







Маҳаллабай ишлаш тизимини ташкил қилиш ва ҳудудларда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бошқармаси

5


































Жисмоний ва юридик

шахсларнинг мурожаатлари

билан ишлаш бўлими

2






























Аҳолини касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитишни ташкил этиш бўлими












































Маҳаллалар драйверларини аниқлаш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларини мониторинг қилиш бошқармаси

5









Ижро интизоми ва Давлат дастурларини мониторинг қилиш бўлими

2






























    

Нодавлат таълим ташкилотлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар билан ишлаш ҳамда компенсация маблағларини молиялаштириш бўлими

        












































Инсон ресурслари ва ходимлар салоҳиятини ривожлантириш бўлими

2





























Тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш бошқармаси

4





Маҳаллабай ишлашда

интерактив хизматларни

ривожлантириш бошқармаси

5








































Бухгалтерия

2

































Аҳоли ва тадбиркорларга

молиявий кўмак беришни

мувофиқлаштириш бошқармаси

5







Ҳудудий бўлинмалар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси

5
























Комплаенс назорат бўйича бош мутахассис

1














































      

Аҳолини тадбиркорликка жалб

қилиш жамғармаси фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими

     














Хорижий ҳамкорлик ва халқаро молиявий ташкилотлар билан ишлаш бошқармаси

5









Юридик бюро

2



























































Субсидияларни тайинлаш ва тўлашни

мониторинг қилиш бўлими



Маъмурий ва хўжалик фаолият

бўйича бош мутахассис

1



















































































Ахборот хизмати

2














Назорат инспекцияси

3




















           

Агентликнинг бошқарув ходимлари сони - 62 нафар.

Техник ва ёрдамчи ходимлар сони белгиланган меъёрларга мувофиқ аниқланади.

*) Агентликнинг бошқарув ходимлари умумий сонига киритилмайди.

      

          




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 24 декабрдаги

ПҚ-62-сон қарорига

3-ИЛОВА



Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш

вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни

ривожлантириш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари

ТУЗИЛМАСИ

          












Бошқарма бошлиғи























































































































Бошқарма бошлиғи ўринбосари - Йиғма бўлим бошлиғи





Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва бизнес кўникмаларини шакллантириш бўлими

2





































Ижро назорати ва кадр масалалари бўйича бош мутахассис

1

































Аҳоли ва тадбиркорларга молиявий кўмак беришни мувофиқлаштириш бўлими

2







Маҳаллабай ишлаш тизимини ташкил этиш ва тадбиркорликни ривожлантириш йиғма бўлими

2


































Бухгалтерия

2




























Маҳаллаларда мурожаатлар билан ишлаш ва интерактив хизматлар кўрсатиш бўлими

1








































Маҳаллалар драйверларини аниқлаш ва тадбиркорлик лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш бўлими

2







Бош юрисконсульт

1





































































































Бошқарув ходимларининг чекланган сони - 15 нафар.

Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони - 210 нафар.

Техник ва ёрдамчи ходимлар сони амалдаги қонунчиликда белгиланган меъёрларга мувофиқ аниқланади.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 62-сон қарорига 1-илова қуйидаги мазмундаги 41-позиция билан тўлдирилсин:

     

"

41.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил

       

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ва унинг девони ходимлари томонидан қўлланилган жарималар суммаси ҳамда улар томонидан расмийлаштирилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар асосида судлар томонидан қўлланилган жарималар суммаси

          

100

".

          

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 28 июль


























































Время: 0.1062
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск