Кадровый Консультант

Кадровый консультант / Нормативно-правовые акты / Образование /

Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг дубликатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 21.07.2022 й. 395-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 21 июлдаги

395-сон қарорига

ИЛОВА



Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим

тўғрисидаги ҳужжатларнинг дубликатини бериш

бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

        

         

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Регламент жисмоний шахс (кейинги ўринларда - ариза берувчи)га давлат хизматлари марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали давлат намунасидаги таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни берувчи Ўзбекистон Республикасида фаолият юритувчи давлат ва нодавлат олий, ўрта махсус, касб-ҳунар ва профессионал таълим муассасалари (кейинги ўринларда - таълим ташкилоти)ни тамомлаган, маълумотини тасдиқловчи ҳужжати (диплом, сертификат) йўқолган ёки фойдаланиш учун ўзининг асл ҳолатини йўқотган, фамилияси, исми, отасининг исми ўзгарган тақдирда, дубликат бериш бўйича давлат хизмати (кейинги ўринларда - давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.

Олий, ўрта махсус, касб-ҳунар ва профессионал таълим олганлик тўғрисида давлат намунасидаги расмий ҳужжатлар ҳамда унинг дубликати бир хил юридик кучга эга бўлади.

Ушбу Регламент ҳарбий олий таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилмайди.


2. Давлат хизмати давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш маркази ҳамда Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, Маданият вазирлиги, Бадиий академия (кейинги ўринларда - ваколатли органлар) томонидан кўрсатилади.


3. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда - ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.


4. Давлат ва нодавлат олий таълим муассасаси ва академик лицей дипломи дубликати Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш маркази томонидан, давлат ва нодавлат касб-ҳунар коллежлари ва профессионал таълим муассасалари дипломи дубликати Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, давлат ва нодавлат ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда

...
Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск