ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Бюджет тизими / Бюджет ташкилотлари, иқтисодиёт соҳалари ва ижтимоий соҳани молиялаштириш /

Кечки сменада хотин-қизлар ишлайдиган ташкилотлар ҳузурида ташкил этиладиган мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиларининг иш ҳақи харажатларини қоплаш учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидия тўлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 02.08.2022 й. 426-сон қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 2 августдаги

426-сон қарорига

4-ИЛОВА



Кечки сменада хотин-қизлар ишлайдиган

ташкилотлар ҳузурида ташкил этиладиган мактабгача

таълим ташкилоти тарбиячиларининг иш ҳақи

харажатларини қоплаш учун Давлат бюджети

маблағлари ҳисобидан субсидия тўлаш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ

        

        

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом кечки сменада хотин-қизлар ишлайдиган ташкилотлар ўз ҳузурида мактабгача таълим ташкилотини ташкил қилганда, ушбу мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячиларининг иш ҳақини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


идоравий мактабгача таълим ташкилоти (кейинги ўринларда - идоравий МТТ) - ташкилотлар ҳузурида алоҳида юридик шахс сифатида ташкил қилиниб, улар томонидан молиялаштириладиган ва бошқариладиган ҳамда илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ мактабгача таълим фаолияти билан шуғулланадиган ташкилот;


субсидия - кечки сменада хотин-қизлар ишлайдиган ташкилотлар ўз ҳузурида мактабгача таълим ташкилотини ташкил қилганда, ушбу мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячиларининг иш ҳақини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилишини назарда тутувчи молиявий ёрдам.



2-БОБ. СУБСИДИЯНИ ҲИСОБЛАШ

ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ


3. Идоравий МТТ тарбиячилари иш ҳақини қоплаш учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидия тўлаш мазкур Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини бошқариш ахборот тизими (кейинги ўринларда - НМТТБАТ) орқали автоматик тарзда амалга оширилади.


4. Тарбиячилари иш ҳақини қоплаш учун Давлат бюджети ҳисобидан субсидия олиш учун идоравий МТТ:

"Болалар боғчаси" ахборот тизимида тарбияланувчилар рўйхатини белгиланган тартибда шакллантиради;

НМТТБАТга ташкилот ва унинг ходимлари тўғрисидаги маълумотларни киритади;

НМТТБАТ мобил иловаси ёрдамида жисмоний шахсни биометрик идентификация қилиш орқали ходимлар ва тарбияланувчилар давоматини юритади.


5. НМТТБАТ:

ҳисобот ойи давомида идоравий МТТга ҳақиқатда қатнаган ходимлар ва тарбияланувчилар рўйхатини автоматик тарзда шакллантиради;

идоравий МТТга ҳақиқатда қатнаган ходимлар ва тарбияланувчилар давомати бўйича электрон шаклда маълумотларни йиғади, тўланадиган субсидия миқдорини ҳисоблайди;

субсидия тўлаш учун электрон шаклдаги буюртманомаларни шакллантириб, Молия вазирлигининг тегишли ахборот тизимига юборади.


6. Идоравий МТТда ишловчи тарбиячилар иш ҳақини қоплаб бериш учун давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратилиши оилавий нодавлат МТТда ишловчи ходимлар иш ҳақи учун субсидиялар ажратиш бўйича белгиланган тартибда амалга оширилади.


7. Идоравий МТТ томонидан ёлланган тарбиячиларга иш ҳақини тўлаш учун субсидия 9 соатлик иш режимидаги давлат мактабгача таълим ташкилотларида тарбиячилар учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари ва миқдорларида тўланади.

Идоравий МТТга улар томонидан ёлланган тарбиячиларнинг иш ҳақи харажатларини қоплаш учун субсидия давлат мактабгача таълим ташкилотлари ходимларининг лавозими, маълумоти ва малака тоифаси ҳисобга олинган ҳолда қуйидаги формула асосида ҳисоб-китоб қилинади:

        

ИҲС = (БТС *ТИС / ИКС * (ДКС + АКС) + ТКС) * (1 + ИСС)

        

Бунда:

       

ИҲС - идоравий МТТ тарбиячиси иш ҳақи харажатларини қоплаш учун субсидия суммаси (ҳар бир ходим учун алоҳида ҳисобланиб, жамланади);

         

БТС - тарбиячи маълумоти ва малака тоифаси учун белгиланган базавий тариф ставкаси;

          

ТИС - тарбиячининг иш ставкаси;

         

ИКС - жорий ойдаги иш кунлари сони;

         

ДКС - тарбиячининг давомат кунлари сони;

         

АКС - тарбиячининг айбисиз (ҳудуддаги фавқулодда ҳолатлар, об-ҳавонинг кескин совиб ёки исиб кетиши, санитария-эпидемиологик вазиятлар ва бошқа ҳолатлар рўй берганида) ишланмаган кунлар сони. Бунда ушбу кунлар сони идоравий МТТ раҳбари томонидан НМТТБАТда белгиланади ва асословчи ҳужжатлар тегишли мактабгача таълим органига НМТТБАТ орқали тақдим этилади;

        

ТКС - идоравий МТТ жойлашган ҳудуд учун қонунчиликда белгиланган туман коэффициенти суммаси;

        

ИСС - идоравий МТТ учун қонунчиликда белгиланган ижтимоий солиқ ставкаси.


8. Идоравий МТТга тарбиячиларнинг иш ҳақини тўлаш учун субсидиялар ушбу МТТнинг бир гуруҳида кечки сменада ишлайдиган хотин-қизларнинг камида 12 нафар фарзанди таълим ва тарбия олганда тўланади.

Бунда субсидиялар идоравий МТТдаги гуруҳлар сонидан келиб чиқиб бир гуруҳ учун 1,25 штат бирлигида тарбиячи лавозимида банд бўлган ходимларнинг иш ҳақини тўлаш учун ажратилади.


9. Идоравий МТТ ўз маблағлари ҳисобидан кундузги гуруҳлар ташкил этиши ва унга ташкилотда ишловчи ота-оналарнинг турли мактабгача ёшдаги фарзандларини қабул қилиши ва белгиланган тартибда пуллик хизмат асосида ташқаридан тарбияланувчиларни қамраб олиши мумкин.

Идоравий МТТда кечки сменада ишлайдиган гуруҳлар ва кундузги гуруҳларда ота-оналар тўлови уни ташкил қилган ташкилот билан келишган ҳолда идоравий МТТ томонидан белгиланади.


10. Идоравий МТТ томонидан тарбиячиларга тўланадиган иш ҳақига қонунчиликка мувофиқ солиқ солинади.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


11. Ойлик субсидия маблағларининг мақсадли сарфланиши юзасидан назорат Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати инспекцияси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади.


12. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

        

      




Низомга

ИЛОВА



Идоравий мактабгача таълим ташкилотларига

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан

субсидия ажратиш ва тўлаш

СХЕМАСИ

          

     

Босқичлар

   


      

Субъектлар

     


       

Тадбирлар

     


     

Бажариш муддатлари

     












1-босқич


Идоравий МТТ


           

1. "Болалар боғчаси" АТда тарбияланувчилар рўйхатини белгиланган тартибда шакллантиради.


2. Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини бошқариш ахборот тизимига (НМТТБАТ) ташкилот ва унинг ходимлари тўғрисидаги маълумотларни киритади.


3. Жисмоний шахсни биометрик идентификация қилиш орқали ходимлар ва тарбияланувчилар давоматини белгиланган тартибда юритади.

         


Боланинг қонуний вакили ёки ходим билан меҳнат шартномаси тузилган кундан кейинги иш кунидан бошлаб











2-босқич


Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини бошқариш ахборот тизими


          

1. Ҳисобот ойи давомида МТТга ҳақиқатда қатнаган ходимлар ва тарбияланувчилар рўйхатини автоматик тарзда шакллантиради.


2. МТТга ҳақиқатда қатнаган ходимлар ва тарбияланувчилар давомати бўйича электрон шаклда маълумотларни йиғади, тўланадиган субсидия миқдорларини ҳисоблайди.

        


Ҳисобот ойидан кейинги

ойнинг 7-кунигача











3-босқич


     

Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини бошқариш ахборот тизими

       


Субсидия учун электрон шаклда буюртманомаларни шакллантириб, Молия вазирлигининг тегишли ахборот тизимларига юборади.


Ҳисобот ойидан кейинги

ойнинг 10-кунигача











4-босқич


Молия вазирлиги


          

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар ажратиш бўйича НМТТБАТда шакллантирилган талабномалар асосида зарур маблағларни туман мактабгача таълим бўлимларида очилган алоҳида ғазна ҳисобварақларига қайта тақсимлаш.

           


Икки иш кунида











5-босқич


Туман (шаҳар) мактабгача

таълим бўлимлари


              

Тақдим этилган реестр асосида тегишли идоравий МТТнинг тижорат банкидаги ҳисобварағига субсидияларни белгиланган тартибда ўтказиб беради.

             


Икки иш кунида




             

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 3 август
































































Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск