ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Электрон ҳукумат. Давлат хизматлари. Давлат органлари фаолиятининг очиқлиги /

"Электрон ҳукумат" тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали электрон ҳамкорлик ва ахборот алмашинуви тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 20.09.2022 й. 516-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 20 сентябрдаги

516-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Электрон ҳукумат" тизимининг Идоралараро

интеграциялашув платформаси орқали электрон

ҳамкорлик ва ахборот алмашинуви тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом "Электрон ҳукумат" тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали давлат органлари ва ташкилотларининг электрон ҳамкорлиги ва ахборот алмашинуви, уларни ушбу платформага улаш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


"Электрон ҳукумат" тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси (кейинги ўринларда - Идоралараро интеграциялашув платформаси) - электрон давлат хизматларини кўрсатиш ва идоралараро электрон ҳамкорликни ташкил этиш доирасида ахборот тизимлари ва ресурсларини интеграциялаш учун мўлжалланган аппарат-дастурий воситалар мажмуаси;


ахборот тизимлари ва ресурслари эгалари бўлган маълумот тақдим этувчи давлат органлари ва ташкилотлари (кейинги ўринларда - маълумот тақдим этувчи) - норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ шахсга доир ва бошқа маълумотларни қайта ишлаш вазифалари юкланган, ўз ахборот тизимлари ва ресурсларини Идоралараро интеграциялашув платформасига улаш орқали маълумотларни тақдим этувчи давлат органлари ва ташкилотлари;


маълумотларни қайта ишлаш - маълумотларни йиғиш, тизимлаштириш, сақлаш, ўзгартириш, тўлдириш, қўллаш, тақдим этиш, тарқатиш, юбориш, эгасизлантириш ва йўқ қилиш бўйича бир ёки бир қатор амалларни бажариш;


фойдаланувчи - Идоралараро интеграциялашув платформасидан маълумотлар олишдан манфаатдор давлат органлари;


Идоралараро интеграциялашув платформаси оператори (кейинги ўринларда - оператор) - Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги "Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасаси;


технологик йўриқнома - идоралараро маълумот алмашинувининг техник усуллари, таркиби, томонларнинг жавобгарлиги ва қайта алоқа тартибини белгиловчи ҳужжат;


веб-сервис - стандартлаштирилган интерфейсга эга ноёб веб-манзил билан аниқланган, ахборот тизимлари ва ресурсларида мавжуд маълумотлар алмашинувининг формати ва маълумотлар тўпламини белгилайдиган дастурий таъминот тизими.


3. Электрон ҳукумат доирасида маълумот тақдим этувчи ва фойдаланувчиларнинг электрон ҳамкорлиги ҳамда ахборот алмашинуви уларнинг ахборот тизимлари ва ресурсларини Идоралараро интеграциялашув платформасига улаш орқали амалга оширилади.

Бунда электрон ҳамкорлик ва ахборот алмашинуви фақат Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғи орқали ташкил этилади.


4. Фойдаланувчи ва оператор ўртасидаги ахборот алмашинуви тегишли сўров юбориш йўли билан Идоралараро интеграциялашув платформаси ёрдамида амалга оширилади.


5. Идоралараро интеграциялашув платформасига уланган ахборот тизимлари ва ресурсларида мавжуд бўлган шахсга доир маълумотлар алмашинуви "Шахсга доир маълумотлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва ушбу соҳадаги бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


6. Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали маълумотлар фойдаланувчининг ваколати доирасидаги вазифаларни бажариш учун қайта ишлаш мақсадида тақдим этилади.



2-БОБ. ИДОРАЛАРАРО ИНТЕГРАЦИЯЛАШУВ

ПЛАТФОРМАСИГА УЛАНИШНИНГ УМУМИЙ

ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИ


7. Идоралараро интеграциялашув платформасига уланиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.


8. Фойдаланувчи Идоралараро интеграциялашув платформасига уланиши учун мазкур Низомга 2-иловадаги шаклга мувофиқ аризани кузатув хатига илова қилган ҳолда операторга электрон шаклда юборади.


9. Оператор ариза келиб тушган кундан бошлаб етти иш куни мобайнида аризани қуйидаги талабларга мувофиқ кўриб чиқади:

аризада кўрсатилиши зарур бўлган маълумотлар тўлиқ киритилганлиги;

фойдаланувчининг ахборот тизими Электрон ҳукумат идоралараро маълумотлар узатиш тармоғига уланганлиги;

фойдаланувчининг ахборот тизимига уланиши билан боғлиқ техник-ташкилий шароитлар мавжудлиги.


10. Ариза мазкур Низом талабларига мувофиқ бўлган тақдирда, оператор етти иш куни мобайнида технологик йўриқномани фойдаланувчи билан биргаликда ишлаб чиқади ва келишади.

Идоралараро интеграциялашув платформасига уланиш рад этилган тақдирда, оператор томонидан фойдаланувчига рад этиш сабаблари кўрсатилган хабарнома юборилади.

Фойдаланувчи хабарномада келтирилган камчиликларни бартараф қилиб, қайта ариза бериши мумкин.


11. Технологик йўриқнома ўзаро келишилгандан сўнг оператор фойдаланувчини Идоралараро интеграциялашув платформасига беш иш куни мобайнида улаш чораларини кўради.


12. Фойдаланувчининг ахборот тизими ҳамда тизимларнинг интеграциялашуви жараёнига қўйиладиган техник талаблар оператор томонидан Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишилган ҳолда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатга мувофиқ белгиланади.


13. Идоралараро интеграциялашув платформасига уланишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

аризада кўрсатилиши зарур бўлган маълумотлар тўлиқ киритилмаганлиги;

фойдаланувчи томонидан тақдим этилган аризада ёлғон ёки нотўғри маълумотларнинг мавжудлиги;

фойдаланувчининг ахборот тизими Электрон ҳукумат идоралараро маълумотлар узатиш тармоғига уланмаганлиги;

уланиш билан боғлиқ техник-ташкилий ечимнинг мавжуд бўлмаслиги.

Идоралараро интеграциялашув платформасига уланишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.



3-БОБ. СЎРОВЛАРНИ ҚАЙТА ИШЛАШНИНГ

УМУМИЙ ТАЛАБЛАРИ


14. Идоралараро интеграциялашув платформасига уланган фойдаланувчи зарур бўлган маълумотларни тегишли сўровларни юбориш орқали олади.


15. Фойдаланувчи томонидан Идоралараро интеграциялашув платформасига сўров юборилгандан сўнг сўровда назарда тутилган маълумотлар оператор ва фойдаланувчи ўртасидаги технологик йўриқномада белгиланган тоифадаги маълумотлар ҳисобланиши автоматик равишда текширилади.


16. Агар сўровда оператор ҳамда фойдаланувчи ўртасида тузилган технологик йўриқномада назарда тутилмаган маълумотларни тақдим этиш назарда тутилган бўлса, сўров рад этилади.


17. Сўровда технологик йўриқномада назарда тутилган маълумотлар тақдим этилиши сўралган бўлса, фойдаланувчига тегишли маълумотлар автоматик равишда тақдим этилади.


18. Сўров шаклига умумий талаблар технологик йўриқномада белгиланади.



4-БОБ. ИДОРАЛАРАРО ИНТЕГРАЦИЯЛАШУВ

ПЛАТФОРМАСИ ТОМОНЛАРИНИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


19. Оператор қуйидаги ҳуқуқларга эга:

фойдаланувчига Идоралараро интеграциялашув платформасида жойлаштирилган веб-сервислардан фойдаланиш учун рухсат бериш;

маълумот тақдим этувчи ёки фойдаланувчини Идоралараро интеграциялашув платформасига уланишида кўмаклашиш;

Идоралараро интеграциялашув платформасига уланиш юзасидан технологик ечимлар бўйича тушунтиришлар бериш;

фойдаланувчидан Идоралараро интеграциялашув платформасидаги тегишли веб-сервисларга уланишдан кўзланган мақсад ва вазифалари тўғрисидаги маълумотларни қўшимча тарзда сўраб олиш;

маълумот тақдим этувчидан унинг маълумотлар базаларининг барқарор ишлаши, белгиланган маълумотларнинг Идоралараро интеграциялашув платформасига узлуксиз равишда тақдим этилишини талаб қилиш;

маълумот тақдим этувчидан тегишли маълумотларнинг ишончлилиги ва тўлиқлиги ҳамда долзарблиги таъминланишини, долзарб бўлмаган маълумотлар бўйича келиб тушган шикоятлар ўз вақтида бартараф этилишини талаб қилиш.

Оператор қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


20. Маълумот тақдим этувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали маълумот юбориш масалаларининг техник ечимида оператордан ёрдам олиш;

Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали маълумотларни қабул қилиш ва юбориш;

Идоралараро интеграциялашув платформасига уланиш юзасидан оператордан тушунчалар олиш.

Маълумот тақдим этувчи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


21. Фойдаланувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Идоралараро интеграциялашув платформаси ёрдамида сўровлар юбориш ва маълумотларни олиш;

Идоралараро интеграциялашув платформасига уланиш бўйича оператордан тушунчалар олиш.

Фойдаланувчи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


22. Оператор қуйидаги мажбуриятларга эга:

Идоралараро интеграциялашув платформасига уланиш тартиби ва шартларига риоя қилиш;

фойдаланувчига Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали ахборот ва маълумотлар юборилгунига қадар уларнинг конфиденциаллигини таъминлаш;

Идоралараро интеграциялашув платформасининг узлуксиз ишлаши бўйича тегишли чоралар кўриш;

қонунчилик ҳужжатлари ва мазкур Низом талабларини сўзсиз бажариш;

маълумот тақдим этувчи ва оператор, оператор ва фойдаланувчи ўртасида интеграциялашув бўйича технологик йўриқномаларни ишлаб чиқиш ва келишишни таъминлаш;

мазкур Низомда ёки бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланган қоидалар бузилган тақдирда, маълумот тақдим этувчи ёки фойдаланувчининг Идоралараро интеграциялашув платформасига уланишини вақтинча тўхтатиш ёки бекор қилиш ва бу ҳақда уларни асосларни кўрсатган ҳолда расмий хабардор қилиш.

Оператор қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.


23. Маълумот тақдим этувчи қуйидаги мажбуриятларга эга:

Идоралараро интеграциялашув платформасига уланиш шартларига риоя қилиш;

Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали юборилган сўровларга мувофиқ маълумотларни технологик йўриқномада белгиланган тартибда тақдим этиш;

ўзига тегишли бўлган ахборот тизимлари ва ресурслари ҳамда маълумотлар базаларининг барқарор ишлаши, улардаги зарурий маълумотларнинг Идоралараро интеграциялашув платформасига узлуксиз равишда тақдим этилиши бўйича тегишли чоралар кўриш;

ўзига тегишли маълумотларнинг ишончлилиги ва тўлиқлиги ҳамда долзарблигини таъминлаш, долзарб бўлмаган маълумотлар бўйича шикоятларни қабул қилиш механизмини ишлаб чиқиш, жорий қилиш ҳамда келиб тушган шикоятлар натижаси бўйича маълумотларни ўз вақтида янгилаб бориш;

ўзига тегишли веб-сервис ўзгарадиган тақдирда режалаштирилган ўзгартириш амалга оширилгунига қадар бу ҳақда икки ҳафта олдин операторга хабар бериш;

ўз ахборот тизимлари ва ресурсларида техник ишлар олиб борилиши натижасида Идоралараро интеграциялашув платформасига тақдим этилаётган веб-сервисларда кузатилиши мумкин бўлган узилишлар юзасидан техник ишлар олиб борилишидан камида уч иш кун олдин операторни ёзма равишда хабардор қилиш;

Идоралараро интеграциялашув платформасида жойлаштирилган ўз веб-сервисларига фойдаланувчиларни тўғридан-тўғри улашни чеклаш.

Маълумот тақдим этувчи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.


24. Фойдаланувчи қуйидаги мажбуриятларга эга:

Идоралараро интеграциялашув платформасига уланиш тартиби ва шартларига риоя қилиш;

Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олинаётган маълумотларнинг конфиденциаллигини таъминлаш;

Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олинган маълумотларни учинчи томонга тақдим этмаслик;

Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олинган маълумотлардан маълумот тақдим этувчи ва оператор билан келишилмаган бошқа мақсадларда фойдаланмаслик;

Идоралараро интеграциялашув платформасига уланган ўзининг ахборот тизимларининг узлуксиз ишлаши бўйича тегишли чоралар кўриш;

мазкур Низом талабларига ва "Электрон ҳукумат" тизими орқали олинадиган маълумотларни олиш, қўллаш ва сақлаш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя қилиш.

Фойдаланувчи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.



5-БОБ. ИДОРАЛАРАРО ИНТЕГРАЦИЯЛАШУВ

ПЛАТФОРМАСИГА УЛАНИШНИ ВАҚТИНЧА

ТЎХТАТИШ ЁКИ БЕКОР ҚИЛИШ


25. Идоралараро интеграциялашув платформасига уланишни вақтинча тўхтатиш ёки бекор қилиш оператор томонидан амалга оширилади.


26. Идоралараро интеграциялашув платформасига уланишни вақтинча тўхтатиш учун қуйидагилар асос бўлади:

Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари ва технологик йўриқнома талабларининг бузилиши;

фойдаланувчи томонидан маълумотлар учинчи томонга шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчилик талабларига зид равишда тақдим этилганлиги ҳақида ахборотнинг мавжудлиги;

ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик бўйича қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиши мавжудлиги юзасидан ваколатли органларнинг хулосаси;

Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олинган маълумотлардан маълумот тақдим этувчи ва оператор билан келишилмаган бошқа мақсадларда фойдаланилганлик ҳақида маълумотнинг мавжудлиги.


27. Идоралараро интеграциялашув платформасига уланишни бекор қилиш учун қуйидагилар асос бўлади:

фойдаланувчи томонидан "Шахсга доир маълумотлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва ушбу соҳадаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш ҳолатлари аниқланиши;

Идоралараро интеграциялашув платформасининг ахборот тизимлари билан номувофиқлиги;

ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик бўйича қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиши мавжудлиги юзасидан ваколатли органларнинг хулосаси;

мазкур Низом билан белгиланган талабларнинг бажарилмаслиги.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


28. Идоралараро интеграциялашув платформасининг иштирокчилари ўзаро ҳамкорлик ва ахборот алмашинуви натижасида олинган маълумотларнинг ахборот хавфсизлигини таъминлаши зарур.


29. Оператор мазкур Низом талабларининг ижроси бўйича доимий назорат ва мониторингни амалга оширади.


30. Оператор ва маълумот тақдим этувчи мазкур Низом талабларини бузган фойдаланувчининг масъул ходимлари хатти-ҳаракатлари учун жавобгар бўлмайди.


31. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



"Электрон ҳукумат" тизимининг Идоралараро

интеграциялашув платформасига фойдаланувчиларнинг

уланиши, ахборот тизимларининг платформа орқали

электрон ҳамкорлиги ва ахборот алмашинуви

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари



I. Идоралараро интеграциялашув платформасига фойдаланувчиларнинг уланиши

1-босқич

Фойдаланувчи


Идоралараро интеграциялашув платформасига уланиш бўйича аризани тўлдириб, операторга юборади.


Хоҳишга кўра









2-босқич

Оператор


Аризанинг белгиланган талабларга мувофиқлигини кўриб чиқади ва Идоралараро интеграциялашув платформасига уланишни келишади.


7 иш кунида









3-босқич

Оператор, фойдаланувчи


Идоралараро интеграциялашув платформасига уланиш юзасидан технологик йўриқномани биргаликда ишлаб чиқади ва келишади.


7 иш кунида









4-босқич

Оператор


Фойдаланувчини Идоралараро интеграциялашув платформасига улаш чораларини кўради.


5 иш кунида




II. Ахборот тизимларининг Идоралараро интеграциялашув платформаси

орқали электрон ҳамкорлик ва ахборот алмашинуви

1-босқич

Фойдаланувчи


Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали веб-сервис ёрдамида зарур маълумотни олиш учун сўров юборади.


Хоҳишга кўра









2-босқич

Оператор


Сўров таркибининг технологик йўриқномага мувофиқлигини текширади ва сўровни маълумот тақдим этувчига юборади.


Автоматик тарзда









3-босқич

Маълумот тақдим этувчи


Сўровга асосан маълумотларни Идоралараро интеграциялашув платформасига юборади.


Автоматик тарзда









4-босқич

Оператор


Маълумот тақдим этувчи томонидан тақдим этилган жавобни (маълумотларни) фойдаланувчига юборади.


Автоматик тарзда



         





Низомга

2-ИЛОВА



"Электрон ҳукумат" тизимининг Идоралараро

интеграциялашув платформасига уланиш тўғрисида

АРИЗА

         

(ариза берувчи давлат органи ёки ташкилоти номи)

"Электрон ҳукумат" тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси (кейинги ўринларда - ИИП)га маълумотларни йиғиш, сақлаш, уларга ишлов бериш ва тақдим этиш учун мўлжалланган ахборот тизимини улашни сўраб, қуйидагиларни маълум қилади:


1. Маълумотларни йиғиш, сақлаш, уларга ишлов бериш ва тақдим этиш учун мўлжалланган ахборот тизимининг мақсади ва вазифаси (мавжуд бўлганда):

     

       

         

2. Маълумотларни йиғиш, сақлаш ва уларга ишлов бериш учун мўлжалланган ахборот тизимининг номи:

        

       

       

3. Маълумотларни йиғиш, сақлаш, уларга ишлов бериш ва тақдим этиш учун мўлжалланган ахборот тизимининг техник қўллаб-қувватлаш хизмати электрон почта манзили:

          

       

         

4. Маълумотларни йиғиш, сақлаш, уларга ишлов бериш ва тақдим этиш учун мўлжалланган ахборот тизими томонидан тақдим этилаётган веб-сервисларнинг тавсифи (мавжуд бўлганда):

           

       

     

5. Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғидаги IP-манзили:

           

       

          

6. ИИП билан ахборот алмашинувини ташкил этиш ва унга уланиш доирасида сўралаётган маълумотлар таркиби:

Т/р

Маълумотни олиш веб-сервиси


Маълумотларни олиш учун асос


1.




2.




3.




7. ИИПга бир ойда энг кўп мурожаатлар сони, ахборот тизимининг иш режими (соат бир суткада):

Т/р

Маълумотни олиш веб-сервиси


Бир ойда мурожаатлар сони


Веб-сервис билан ишлаш режими


1.





2.





3.





8. Олинадиган маълумотлардан фойдаланиш мақсадларининг батафсил тавсифи, бунда кириш учун рухсат сўралаётган маълумотлар таркибининг ҳар бири бўйича алоҳида:

Т/р

Маълумотни олиш веб-сервиси


Фойдаланиш мақсади


1.




2.




3.




9. Ариза берувчи давлат органи ёки ташкилотининг реквизитлари:

       

       

     

10. Маълумотларни йиғиш, сақлаш, уларга ишлов бериш ва тақдим этиш учун мўлжалланган ахборот тизими ёки ресурси фойдаланувчиларининг Ф.И.О., лавозими ҳамда лавозимга тайинлаш ҳақидаги буйруқ (илова қилинади) тўғрисида маълумот:

         

       

Мазкур аризани тақдим этиш билан маълумотларни йиғиш, сақлаш, уларга ишлов бериш ва/ёки тақдим этиш учун мўлжалланган ахборот тизими ёки ресурси аризанинг 1 - 8-бандларига мувофиқлигини тасдиқлайман.

Мазкур аризада келтирилган маълумотларнинг тўлиқ ва тўғрилигини тасдиқлайман. Ушбу бандларда ўзгартиришлар амалга оширилса, уч кун мобайнида операторга хабар беришни ўз зиммамга оламан.

Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали шахсга доир маълумотларига ишлов беришда фуқаронинг шахсга доир маълумотларига ишлов бериш тўғрисидаги розилигини олишни кафолатлайман.


Изоҳ. Мазкур аризани имзолаш орқали шахсга доир маълумотларга ишлов беришда иштирок этувчи шахслар Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 46-2-моддаси, Жиноят кодекснинг 141-2-моддаси билан таништирилганлиги ва Ўзбекистон Республикасининг шахсга доир маълумотларга ишлов бериш қисмига оид қонунчиликка риоя этилмаган ҳолларда жавобгарликни тўлиқ ўз бўйнига олишига мажбур бўлади.

(сана)


(раҳбар ёки бошқа ваколатли шахснинг имзоси ва имзосининг ёйилмаси)

         

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 20 сентябрь




































Время: 0.0067
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск