ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Электрон ҳукумат. Давлат хизматлари. Давлат органлари фаолиятининг очиқлиги /

"Электрон ҳукумат" тизимининг Рақамли маълумотлар платформаси орқали электрон ҳамкорлик ва ахборот алмашинуви тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 20.09.2022 й. 516-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 20 сентябрдаги

516-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Электрон ҳукумат" тизимининг Рақамли маълумотлар

платформаси орқали электрон ҳамкорлик ва ахборот

алмашинуви тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом "Электрон ҳукумат" тизимининг Рақамли маълумотлар платформаси орқали электрон ҳамкорлик ва ахборот алмашинуви, тижорат ташкилотлари ва хўжалик юритувчи бошқа субъектларни ушбу платформага улаш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


"Электрон ҳукумат" тизимининг Рақамли маълумотлар платформаси (кейинги ўринларда - Рақамли маълумотлар платформаси) - тижорат ташкилотлари ва хўжалик юритувчи бошқа субъектлар томонидан ўз тижорат хизматларини кўрсатиш доирасида давлат органларининг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларида мавжуд маълумотларни узатиш учун мўлжалланган аппарат-дастурий воситалар тўплами;


ахборот тизимлари ва ресурслари эгалари бўлган маълумот тақдим этувчи давлат органлари ва ташкилотлари (кейинги ўринларда - маълумот тақдим этувчи) - норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ шахсга доир ва бошқа маълумотларни қайта ишлаш вазифалари юкланган, ўз ахборот тизимлари ва ресурсларини Рақамли маълумотлар платформасига улаш орқали маълумотларни тақдим этувчи давлат органлари ва ташкилотлари;


маълумотларни қайта ишлаш - маълумотларни йиғиш, тизимлаштириш, сақлаш, ўзгартириш, тўлдириш, қўллаш, тақдим этиш, тарқатиш, юбориш, эгасизлантириш ва йўқ қилиш бўйича бир ёки бир қатор амалларни бажариш;


фойдаланувчи - Рақамли маълумотлар платформасидан маълумотлар олишдан манфаатдор тижорат ташкилоти ёки хўжалик юритувчи бошқа субъект;


Рақамли маълумотлар платформаси оператори (кейинги ўринларда - оператор) - Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги "Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасаси;


шартнома - Рақамли маълумотлар платформасидан маълумот олиш мақсадида оператор ва фойдаланувчи ўртасида тузиладиган келишув;


технологик йўриқнома - Рақамли маълумотлар платформаси доирасида идоралараро маълумот алмашинувининг техник усуллари, таркиби, томонларнинг жавобгарлиги ва қайта алоқа тартибини белгиловчи ҳужжат;


веб-сервис - стандартлаштирилган интерфейсга эга ноёб веб-манзил билан аниқланган, ахборот тизимлари ва ресурсларида мавжуд маълумотлар алмашинувининг формати ва маълумотлар тўпламини белгилайдиган дастурий таъминот тизими.


3. Фойдаланувчиларнинг ахборот тизимларини Рақамли маълумотлар платформасига улаш фақат ҳимояланган VPN тармоғи орқали ташкил этилади.

Бунда солиқ ва кадастр органларининг ахборот тизимларини Рақамли маълумотлар платформасига улаш Вазирлар Маҳкамасининг "Учинчи шахсларга солиқ тўловчилар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш чора-тадбирлари ҳақида" 2021 йил 19 августдаги 529-сон қарорига мувофиқ давлат-хусусий шериклик шартномасининг амал қилиш муддатига қадар хусусий шерикнинг ахборот тизимлари орқали амалга оширилади.

4. Фойдаланувчи ва оператор ўртасидаги ахборот алмашинуви тегишли сўров юбориш йўли билан Рақамли маълумотлар платформаси ёрдамида амалга оширилади.


5. Рақамли маълумотлар платформасига уланган ахборот тизимлари ва ресурсларида мавжуд бўлган шахсга доир маълумотлар билан ахборот алмашинуви "Шахсга доир маълумотлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва ушбу соҳадаги бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


6. Рақамли маълумотлар платформаси орқали маълумотлар фойдаланувчининг вазифаларини бажариш учун қайта ишлаш мақсадида тақдим этилади.

Фойдаланувчи ўзига тегишли бўлган маълумотларнинг ишончлилиги, тўлиқлиги ҳамда долзарблигини таъминлаш шарти билан уларни бошқа фойдаланувчиларга, давлат органлари ва ташкилотларига Рақамли маълумотлар платформаси орқали белгиланган тартибда шартнома асосида тақдим этиши мумкин.



2-БОБ. РАҚАМЛИ МАЪЛУМОТЛАР ПЛАТФОРМАСИГА

УЛАНИШНИНГ УМУМИЙ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИ


7. Рақамли маълумотлар платформасига уланиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.


8. Фойдаланувчи Рақамли маълумотлар платформасига уланиши учун мазкур Низомга 2-иловадаги шаклга мувофиқ аризани кузатув хатига илова қилган ҳолда операторга электрон шаклда юборади.


9. Оператор ариза келиб тушган кундан бошлаб етти иш куни мобайнида аризани қуйидаги талабларга мувофиқ кўриб чиқади:

аризада кўрсатилиши зарур бўлган маълумотлар тўлиқ киритилганлиги;

фойдаланувчининг ахборот тизимига уланиши билан боғлиқ техник-ташкилий шароитлар мавжудлиги.


10. Ариза мазкур Низом талабларига мувофиқ бўлган тақдирда, оператор етти иш куни мобайнида технологик йўриқномани фойдаланувчи билан биргаликда ишлаб чиқади ва келишади.

Рақамли маълумотлар платформасига уланиш рад этилган тақдирда оператор томонидан фойдаланувчига рад этиш сабаблари кўрсатилган хабарнома юборилади.

Фойдаланувчи хабарномада келтирилган камчиликларни бартараф қилиб, қайта ариза бериши мумкин.


11. Технологик йўриқнома ўзаро келишилгандан сўнг оператор фойдаланувчини Рақамли маълумотлар платформасига беш иш куни мобайнида улаш чораларини кўради. Бунда оператор ва фойдаланувчи ўртасида Рақамли маълумотлар платформасига уланиш хизматларини кўрсатиш тўғрисида шартнома расмийлаштирилади.


12. Фойдаланувчининг ахборот тизими ҳамда тизимларнинг интеграциялашуви жараёнига қўйиладиган техник талаблар оператор томонидан Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишилган ҳолда, тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатга ёки техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатга мувофиқ белгиланади.


13. Рақамли маълумотлар платформасига уланишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

аризада кўрсатилиши зарур бўлган маълумотлар тўлиқ киритилмаганлиги;

фойдаланувчи томонидан тақдим этилган аризада ёлғон ёки нотўғри маълумотларнинг мавжудлиги;

маълумот тақдим этувчининг фойдаланувчига маълумот тақдим этишни қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ рад этганлиги;

уланиш билан боғлиқ техник-ташкилий ечимнинг мавжуд бўлмаслиги.

Бошқа асосларга кўра аризани рад этиш йўл қўйилмайди.



3-БОБ. СЎРОВЛАРНИ ҚАЙТА ИШЛАШНИНГ

УМУМИЙ ТАЛАБЛАРИ


14. Рақамли маълумотлар платформасига уланган фойдаланувчи зарур бўлган маълумотларни тегишли сўровларни юбориш орқали олади.


15. Фойдаланувчи томонидан Рақамли маълумотлар платформасига сўров юборилгандан сўнг сўровда назарда тутилган маълумотлар оператор ва фойдаланувчи ўртасидаги технологик йўриқномада белгиланган тоифадаги маълумотлар ҳисобланиши автоматик равишда текширилади.


16. Агар сўровда оператор ва фойдаланувчи ўртасида тузилган технологик йўриқномада назарда тутилмаган маълумотларни тақдим этиш назарда тутилган бўлса, сўров рад этилади.


17. Сўров шаклига умумий талаблар технологик йўриқномада белгиланади.



4-БОБ. РАҚАМЛИ МАЪЛУМОТЛАР ПЛАТФОРМАСИ

ТОМОНЛАРИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


18. Оператор қуйидаги ҳуқуқларга эга:

маълумотларни тақдим этувчи билан келишган ҳолда, фойдаланувчига Рақамли маълумотлар платформасида жойлаштирилган веб-сервислардан фойдаланиш учун рухсат бериш;

Рақамли маълумотлар платформасига уланиш тартиби ва шартларини белгилаш;

фойдаланувчининг Рақамли маълумотлар платформасига уланишига кўмаклашиш;

Рақамли маълумотлар платформасига уланиш юзасидан технологик ечимлар бўйича тушунтиришлар бериш;

фойдаланувчи билан тузилган шартноманинг сўзсиз бажарилишини талаб қилиш;

Рақамли маълумотлар платформасида жойлаштирилган веб-сервисларга кириш учун рухсат бериш юзасидан аризани маълумотларни тақдим этувчи билан келишиш;

фойдаланувчидан Рақамли маълумотлар платформасидаги тегишли веб-сервисларга уланишдан кўзланган мақсад ва вазифалари тўғрисидаги маълумотларни қўшимча тарзда сўраб олиш;

маълумот тақдим этувчидан унинг маълумотлар базаларининг барқарор ишлаши, белгиланган маълумотларнинг Рақамли маълумотлар платформасига узлуксиз равишда тақдим этилишини талаб қилиш;

маълумот тақдим этувчидан тегишли маълумотларнинг ишончлилиги ва тўлиқлиги ҳамда долзарблиги таъминланишини, долзарб бўлмаган маълумотлар бўйича келиб тушган шикоятлар ўз вақтида бартараф этилишини талаб қилиш.

Оператор қонунчилик ҳужжатлари ва шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


19. Маълумот тақдим этувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Рақамли маълумотлар платформасида жойлаштирилган ўз веб-сервисларига фойдаланувчиларнинг уланишини келишиш;

Рақамли маълумотлар платформаси орқали маълумот юбориш масалаларининг техник ечимида оператордан ёрдам олиш;

Рақамли маълумотлар платформаси фаолияти юзасидан зарур ахборотларни оператордан сўраб олиш.

Маълумот тақдим этувчи қонунчилик ҳужжатлари ва шартномаларга мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


20. Фойдаланувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Рақамли маълумотлар платформасига уланиш учун операторга белгиланган тартибда ариза юбориш;

Рақамли маълумотлар платформасига уланиш бўйича оператордан тушунтиришлар олиш;

ўз ахборот тизимини Рақамли маълумотлар платформасига улаш юзасидан ёрдам олиш;

оператор билан тузилган шартноманинг сўзсиз бажарилишини талаб қилиш.

Фойдаланувчи қонунчилик ҳужжатлари ва шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин.


21. Оператор қуйидаги мажбуриятларга эга:

маълумот тақдим этувчи томонидан тегишли хабарнома олинган вақтдан бошлаб Рақамли маълумотлар платформасида жойлаштирилган веб-сервисларга фойдаланувчи томонидан кириш учун рухсатни вақтинча тўхтатиб туриш;

Рақамли маълумотлар платформасига уланиш тартиби ва шартларига риоя қилиш;

фойдаланувчига Рақамли маълумотлар платформаси орқали маълумотлар юборилгунига қадар уларнинг конфиденциаллигини таъминлаш;

Рақамли маълумотлар платформасининг узлуксиз ишлаши бўйича тегишли чоралар кўриш;

мазкур Низом ва фойдаланувчи билан тузилган шартнома талабларини сўзсиз бажариш;

мазкур Низомда ёки қонунчилик ҳужжатларида белгиланган қоидалар бузилган тақдирда, маълумот тақдим этувчи ёки фойдаланувчининг Рақамли маълумотлар платформасига уланишини вақтинча тўхтатиш ёки бекор қилиш ва бу ҳақда уларни расмий тарзда асосларни кўрсатган ҳолда хабардор қилиш.

Оператор қонунчилик ҳужжатлари ва шартномага мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.


22. Маълумот тақдим этувчи қуйидаги мажбуриятларга эга:

Рақамли маълумотлар платформасига уланиш шартларига риоя қилиш;

Рақамли маълумотлар платформаси орқали юборилган сўровларга мувофиқ маълумотларни технологик йўриқномада белгиланган тартибда тақдим этиш;

ўзига тегишли бўлган ахборот тизимлари ва ресурслари ҳамда маълумотлар базаларининг барқарор ишлаши, улардаги зарурий маълумотларнинг Рақамли маълумотлар платформасига узлуксиз равишда тақдим этилиши бўйича тегишли чоралар кўриш;

ўзига тегишли маълумотларнинг ишончлилиги ва тўлиқлиги ҳамда долзарблигини таъминлаш, долзарб бўлмаган маълумотлар бўйича шикоятларни қабул қилиш механизмини ишлаб чиқиш, жорий қилиш ҳамда келиб тушган шикоятлар натижаси бўйича маълумотларни ўз вақтида янгилаб бориш;

ўзига тегишли веб-сервис ўзгарадиган тақдирда режалаштирилган ўзгартириш амалга оширилгунига қадар бу ҳақда икки ҳафта олдин операторга хабар бериш;

ўз ахборот тизимлари ва ресурсларида техник ишлар олиб борилиши натижасида Рақамли маълумотлар платформасига тақдим этилаётган веб-сервисларда кузатилиши мумкин бўлган узилишлар юзасидан техник ишлар олиб борилишидан камида уч иш кун олдин операторни ёзма равишда хабардор қилиш;

Рақамли маълумотлар платформасида жойлаштирилган ўз веб-сервисларига фойдаланувчиларни тўғридан-тўғри улашни чеклаш.

Маълумот тақдим этувчи қонунчилик ҳужжатлари ва шартномага мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлишлари мумкин.


23. Фойдаланувчи қуйидаги мажбуриятларга эга:

Рақамли маълумотлар платформасида жойлаштирилган тегишли веб-сервисларга кириш учун рухсатни олишга оператор билан аризани келишиш;

Рақамли маълумотлар платформасига уланиш тартиби ва шартларига риоя қилиш;

Рақамли маълумотлар платформаси орқали олинаётган маълумотларнинг конфиденциаллигини таъминлаш;

Рақамли маълумотлар платформаси орқали олинган маълумотларни учинчи томонга тақдим этмаслик, қонунчиликда белгиланган ҳолатлар бундан мустасно;

Рақамли маълумотлар платформаси орқали олинган маълумотлардан маълумот тақдим этувчи ва оператор билан келишилмаган бошқа мақсадларда фойдаланмаслик;

ушбу Низом ва оператор билан тузилган шартнома талабларини сўзсиз бажариш;

Рақамли маълумотлар платформасига уланган ўз ахборот тизимларининг узлуксиз ишлаши бўйича тегишли чоралар кўриш.

Фойдаланувчи қонунчилик ҳужжатлари ва шартномага мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.



5-БОБ. РАҚАМЛИ МАЪЛУМОТЛАР ПЛАТФОРМАСИГА

УЛАНИШНИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИШ ЁКИ БЕКОР ҚИЛИШ


24. Рақамли маълумотлар платформасига уланишни вақтинча тўхтатиш ёки бекор қилиш оператор томонидан амалга оширилади.


25. Рақамли маълумотлар платформасига уланишни вақтинча тўхтатиш учун қуйидагилар асос бўлади:

Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари талабларининг ва технологик йўриқноманинг бузилиши;

шартномада назарда тутилган тўловлар фойдаланувчи томонидан ўз вақтида тўланмаслиги;

фойдаланувчи томонидан маълумотларни учинчи томонга шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчилик талабларига зид равишда тақдим этилганлиги ҳақида ахборотнинг мавжудлиги;

ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик бўйича қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиши мавжудлиги юзасидан ваколатли органларнинг хулосаси;

Рақамли маълумотлар платформаси орқали олинган маълумотлардан маълумот тақдим этувчи ва оператор билан келишилмаган бошқа мақсадларда фойдаланилганлик ҳақида ахборотнинг мавжудлиги.


26. Рақамли маълумотлар платформасига уланишни бекор қилиш учун қуйидагилар асос бўлади:

фойдаланувчи томонидан "Шахсга доир маълумотлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва ушбу соҳадаги бошқа қонунчилик ҳужжатларининг бузилиш ҳолатларининг аниқланиши;

ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик бўйича қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиши мавжудлиги юзасидан ваколатли органларнинг хулосаси;

мазкур Низом ва шартнома шартлари бузилиши ёки шартномани амал қилиш муддатининг тугаши.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


27. Рақамли маълумотлар платформасининг иштирокчилари ўзаро ҳамкорлик ва ахборот алмашинуви натижасида олинган маълумотларнинг ахборот хавфсизлигини таъминлаши зарур.


28. Оператор мазкур Низом талаблари ижроси бўйича доимий назорат ва мониторингни амалга оширади.


29. Оператор ва маълумот тақдим этувчи мазкур Низом ва шартнома талабларини бузган фойдаланувчининг ходимларини хатти-ҳаракатлари учун жавобгар бўлмайди.


30. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



"Электрон ҳукумат" тизимининг Рақамли маълумотлар

платформасига фойдаланувчиларнинг уланиши,

ахборот тизимларининг платформа орқали электрон

ҳамкорлиги ва ахборот алмашинуви

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари



I. Рақамли маълумотлар платформасига фойдаланувчиларнинг уланиши

1-босқич

Фойдаланувчи


Рақамли маълумотлар платформасига уланиш бўйича аризани тўлдириб, операторга юборади.


Хоҳишга кўра









2-босқич

Оператор


Аризанинг белгиланган талабларга мувофиқлигини кўриб чиқади ва Рақамли маълумотлар платформасига уланишни келишади.


7 иш кунида









3-босқич

Оператор, фойдаланувчи


Рақамли маълумотлар платформасига уланиш юзасидан технологик йўриқномани биргаликда ишлаб чиқади ва келишади.


7 иш кунида









4-босқич

Оператор


Фойдаланувчини Рақамли маълумотлар платформасига улаш чораларини кўради.


5 иш кунида



II. Ахборот тизимларининг Рақамли маълумотлар платформаси

орқали электрон ҳамкорлик ва ахборот алмашинуви

1-босқич

Фойдаланувчи


Рақамли маълумотлар платформаси орқали веб-сервис ёрдамида зарур маълумотни олиш учун сўров юборади.


Хоҳишга кўра









2-босқич

Оператор


Сўров таркибининг технологик йўриқномага мувофиқлигини текширади ва сўровни маълумот тақдим этувчига юборади.


Автоматик тарзда









3-босқич

Маълумот тақдим этувчи


Сўровга асосан маълумотларни Рақамли маълумотлар платформасига юборади.


Автоматик тарзда









4-босқич

Оператор


Маълумот тақдим этувчи томонидан тақдим этилган жавобни (маълумотларни) фойдаланувчига юборади.


Автоматик тарзда



          





Низомга

2-ИЛОВА



"Электрон ҳукумат" тизимининг Рақамли маълумотлар

платформасига уланиш тўғрисида

АРИЗА

         

(ариза берувчи давлат органи ёки ташкилоти номи)

"Электрон ҳукумат" тизимининг Рақамли маълумотлар платформаси (кейинги ўринларда - рақамли платформа)га ариза берувчининг ахборот тизимини улашни сўраб, қуйидагиларни маълум қилади:


1. Маълумотларни йиғиш, сақлаш, уларга ишлов бериш ва тақдим этиш учун мўлжалланган ахборот тизими ёки ресурснинг мақсади ва вазифаси (мавжуд бўлганда):

      

       

2. Маълумотларни йиғиш, сақлаш, уларга ишлов бериш ва тақдим этиш учун мўлжалланган ахборот тизимининг техник қўллаб-қувватлаш хизмати электрон почта манзили ва масъул ходимнинг телефон рақами:

       

       

3. Маълумотларни йиғиш, сақлаш, уларга ишлов бериш ва тақдим этиш учун мўлжалланган ахборот тизими томонидан тақдим этилаётган сервисларнинг тавсифи (мавжуд бўлганда):

      

       

4. Маълумотларни йиғиш, сақлаш, уларга ишлов бериш ва тақдим этиш учун мўлжалланган ахборот тизимида ишлов берилаётган маълумотларнинг таркиби:

          

       

     

5. Рақамли маълумотлар платформаси билан ахборот алмашинувини ташкил этиш ва унга уланиш доирасида сўралаётган маълумотларнинг таркиби:

Т/р

Маълумотни олиш веб-сервиси


Маълумотларни олиш учун асос


1.




2.




6. Рақамли маълумотлар платформасига бир ойда энг кўп мурожаатлар сони, ахборот тизими иш режими (соат бир суткада):

Т/р

Маълумотни олиш веб-сервиси


Бир ойда мурожаатлар сони


Сервис билан ишлаш режими


1.





2.





7. Олинадиган маълумотлардан фойдаланиш мақсадларининг батафсил тавсифи, бунда кириш учун рухсат сўралаётган маълумотлар таркибининг ҳар бири бўйича алоҳида:

Т/р

Маълумотни олиш сервиси


Фойдаланиш мақсади


1.




2.




8. Ариза берувчи ташкилот номи ва реквизитлари:

      

       

      

9. Маълумотларни йиғиш, сақлаш, уларга ишлов бериш ва тақдим этиш учун мўлжалланган ахборот тизими ёки ресурси фойдаланувчиларининг Ф.И.О., лавозими ҳамда лавозимга тайинлаш ҳақидаги буйруқ (илова қилинади) тўғрисида маълумот:

       

       

         

Мазкур аризани тақдим этиш орқали маълумотларни йиғиш, сақлаш, уларга ишлов бериш ва/ёки тақдим этиш учун мўлжалланган ахборот тизими аризанинг 1 - 7-бандларига мувофиқлигини тасдиқлайман.

Мазкур аризада келтирилган маълумотларнинг тўлиқ ва тўғрилигини тасдиқлайман. Ушбу бандларда ўзгартиришлар амалга оширилса, уч кун мобайнида операторга хабар беришни ўз зиммамга оламан.

Рақамли платформа орқали шахсга доир маълумотларга ишлов беришда фуқаронинг шахсга доир маълумотларига ишлов бериш тўғрисидаги розилигини олишни кафолатлайман.


Изоҳ. Мазкур аризани имзолаш орқали шахсга доир маълумотларга ишлов беришда иштирок этувчи шахслар Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 46-2-моддаси, Жиноят кодекснинг 141-2-моддаси билан таништирилганлиги ва Ўзбекистон Республикасининг шахсга доир маълумотларга ишлов бериш қисмига оид қонунчиликка риоя этилмаган ҳолларда тўлиқ жавобгарликни ўз бўйнига олишига мажбур бўлади.

(сана)


(раҳбар ёки бошқа ваколатли шахснинг имзоси ва имзосининг ёйилмаси)

         

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 20 сентябрь


















































Время: 0.0073
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск