ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Электрон ҳукумат. Давлат хизматлари. Давлат органлари фаолиятининг очиқлиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.09.2022 й. 516-сон "Идоралараро электрон ҳамкорлик тизими ва маълумотларнинг ахборот алмашинувини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.09.2022 й.

N 516




ИДОРАЛАРАРО ЭЛЕКТРОН ҲАМКОРЛИК

ТИЗИМИ ВА МАЪЛУМОТЛАРНИНГ АХБОРОТ

АЛМАШИНУВИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2022-2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 22 августдаги ПҚ-357-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2022-2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 22 августдаги ПҚ-357-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги "Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасаси (кейинги ўринларда - Электрон ҳукумат маркази) томонидан:

"Электрон ҳукумат" тизимини ривожлантириш доирасида "Электрон ҳукумат" тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси (кейинги ўринларда - Идоралараро интеграциялашув платформаси) модернизация қилинганлиги;

"Электрон ҳукумат" тизими доирасида маълумотларни нодавлат ташкилотларга тақдим этувчи "Электрон ҳукумат" тизимининг Рақамли маълумотлар платформаси (кейинги ўринларда - Рақамли маълумотлар платформаси) ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи:

a) "Электрон ҳукумат" тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали электрон ҳамкорлик ва ахборот алмашинуви тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ:

давлат органлари ва ташкилотлари томонидан Идоралараро интеграциялашув платформасига уланиш учун ариза бериш, аризани кўриб чиқиш ва уларни платформага улаш тартиби;

Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали маълумот олиш учун электрон сўровлар юбориш, сўровларни қайта ишлаш ва маълумотларни тақдим этиш тартиби;

Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали маълумот алмашишда платформа оператори, фойдаланувчи ва маълумот тақдим этувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

б) "Электрон ҳукумат" тизимининг Рақамли маълумотлар платформаси орқали электрон ҳамкорлик ва ахборот алмашинуви тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ:

нодавлат ташкилотларини Рақамли маълумотлар платформасига улаш учун аризаларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ва платформага улаш тартиби;

Рақамли маълумотлар платформаси орқали маълумот олиш учун электрон сўровларни юбориш, қайта ишлаш ва маълумотларни тақдим этиш тартиби;

Рақамли маълумотлар платформаси орқали маълумот алмашишда платформа оператори, фойдаланувчи ва маълумот тақдим этувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

в) Давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун тўланган давлат божи, йиғим ва бошқа тўловлар ҳисобини юритувчи Ягона биллинг тизими фойдаланувчиларининг ўзаро ҳамкорликда ишлаши тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

талабгор томонидан давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун тўланган давлат божи, йиғим ва бошқа тўловлар ҳисобини юритувчи Ягона биллинг тизими (кейинги ўринларда - Ягона биллинг тизими)га уланиш бўйича операторга тегишли сўров юбориш;

оператор томонидан талабгорни Ягона биллинг тизимига улаш бўйича унинг техник имкониятларини ўрганиш, уни тизимга уланишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида талабгорни хабардор қилиш;

Ягона биллинг тизимига уланиш мақсадга мувофиқ деб топилганда "Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасаси ва талабгор ўртасида шартнома тузиш;

Марказий банк ўртасида Бош келишув ҳамда талабгорнинг тизимдаги идентификация кодлари кўрсатилган Технологик йўриқномани тасдиқлаш.


3. Электрон ҳукумат маркази Идоралараро интеграциялашув платформаси, Рақамли маълумотлар платформаси ва Ягона биллинг тизимининг оператори этиб белгилансин.


4. Белгилаб қўйилсинки:

а) давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари ва ресурсларида мавжуд маълумотлар:

давлат органлари ва ташкилотлари учун - Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали бепул асосда;

нодавлат ташкилотлар учун - ахборот хавфсизлиги талабларига риоя этилган ҳолда, Рақамли маълумотлар платформаси орқали тўлов асосида тақдим этилади;

б) Рақамли маълумотлар платформасига йўлланган сўровлар сонига қараб, ҳар бир сўров учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,1 фоизидан 2 фоизигача миқдорда тўлов ундирилади. Тўлов миқдори томонлар ўртасида тузиладиган шартномага асосан белгиланади.

Бунда нодавлат ташкилотларни Рақамли маълумотлар платформасига улаш шартнома асосида амалга оширилади;

в) Рақамли маълумотлар платформасига йўлланган сўровларга ҳақ тўлашдан келиб тушган маблағларнинг:

25 фоизи - ахборот тизимлари ва ресурслари эгалари бўлган маълумот тақдим этувчи давлат органлари ва ташкилотларига;

25 фоизи - "Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасасига;

10 фоизи - "Киберхавфсизлик маркази" давлат унитар корхонасига;

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Электрон технологияларини ривожлантириш марказига;

қолган қисми - Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига йўналтирилади.

Бунда солиқ ва кадастр органларининг ахборот тизимлари ва ресурсларида мавжуд бўлган маълумотларнинг учинчи шахсларга тақдим этилиши бўйича тўловларнинг Вазирлар Маҳкамасининг "Учинчи шахсларга солиқ тўловчилар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш чора-тадбирлари ҳақида" 2021 йил 19 августдаги 529-сон қарорига асосан хусусий шерик ва "Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасаси ўртасида тузиладиган шартномага мувофиқ давлат муассасаси ихтиёрида қоладиган қисми мазкур кичик бандда белгиланган тартибда тақсимланади.

5. Давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари ҳамда ресурсларида мавжуд маълумотларни Идоралараро интеграциялашув платформаси ва Рақамли маълумотлар платформаси орқали тақдим этишда:

ахборот тизимлари ва ресурслари эгалари бўлган давлат органлари ва ташкилотларга - тақдим этиладиган маълумотларнинг тўлиқлиги, ишончлилиги ҳамда долзарблиги юзасидан;

маълумотларни олувчи нодавлат ташкилотларга - платформалар орқали олинган маълумотлар таркибидаги шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш ҳамда учинчи томонга, қонунчиликда белгиланган ҳоллардан ташқари, ошкор этмаслик бўйича зарур ташкилий ва техник чораларни кўриш юзасидан жавобгарлик юклансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги "Киберхавфсизлик маркази" давлат унитар корхонаси билан биргаликда:

а) икки ой муддатда давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари ва ресурсларида мавжуд маълумотларни нодавлат ташкилотларга тақдим этишни назарда тутувчи давлат-хусусий шериклик асосидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва келишувларни хатловдан ўтказиб, уларни ўрганган ҳолда таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

б) давлат органлари ва ташкилотлари ўртасида маълумот алмашинувини босқичма-босқич фақат Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали амалга ошириш бўйича чоралар кўрилишини;

Идоралараро интеграциялашув платформаси ва Рақамли маълумотлар платформасида Ўзбекистон Республикасининг давлат сирларини ташкил этувчи маълумотларга ишлов берилишига йўл қўйилмаслигини, шунингдек, қонун билан муҳофаза қилинувчи алоҳида тоифадаги маълумотларни, жумладан, банк сири, қўриқланувчи шахсларга оид маълумотларни масъул ваколатли идоралар билан келишилган ҳолда қайта ишланишини;

Идоралараро интеграциялашув платформасида жойлаштирилган барча веб-сервислар Рақамли маълумотлар платформасида ҳам жойлаштирилишини таъминласин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва илмий фаолиятни ривожлантириш масалалари департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 20 сентябрь

































Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск