ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Электрон ҳукумат. Давлат хизматлари. Давлат органлари фаолиятининг очиқлиги /

Давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун тўланган давлат божи, йиғим ва бошқа тўловлар ҳисобини юритувчи Ягона биллинг тизими фойдаланувчиларининг ўзаро ҳамкорликда ишлаши тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 20.09.2022 й. 516-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 20 сентябрдаги

516-сон қарорига

3-ИЛОВА



Давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун тўланган

давлат божи, йиғим ва бошқа тўловлар ҳисобини юритувчи

Ягона биллинг тизими фойдаланувчиларининг ўзаро

ҳамкорликда ишлаши тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун тўланган давлат божи, йиғим ва бошқа тўловлар ҳисобини юритувчи Ягона биллинг тизими фойдаланувчиларининг ўзаро ҳамкорликда ишлаши тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун тўланган давлат божи, йиғим ва бошқа тўловлар ҳисобини юритувчи Ягона биллинг тизими (кейинги ўринларда - Ягона биллинг тизими) - давлат хизматларини ҳамда бошқа хизмат ва сервисларни кўрсатиш жараёнида олинадиган айрим бож, йиғим, тўлов ва жарималар ҳисобини юритувчи ахборот тизими;


транзакция - тўлов суммасининг бир ҳисобварағидан бошқа ҳисобварағига ўтказилиши;


инвойс - ҳисоб-китоб варақаси;


инвойс рақами - ҳар бир транзакция учун яратиладиган махсус уникал (14 хонали) сонлар жамланмаси;


Марказий банкнинг ҳисоб-китоблар клиринг тизими (кейинги ўринларда - клиринг тизими) - клиринг тизими орқали тўловлар амалга оширилишида клиринг тизими иштирокчилари ва фойдаланувчилари ўртасида маълумот алмашинувини таъминловчи ахборот тизими;


"Давлат молиясини бошқариш" ахборот тизими - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тегишли шахсий ғазна ҳисобварақларига тушган тўловлар ҳақидаги маълумотларни Ягона биллинг тизимига юбориш функциясини бажарувчи ахборот тизими;


талабгор - Ягона биллинг тизимига хизматларини улаш истагини билдирган субъект;


мижоз - Ягона биллинг тизимига уланган субъект;


Ягона биллинг тизими оператори (кейинги ўринларда - оператор) - Ягона биллинг тизимининг ишлаши, фойдаланилиши, ташкилий ва техник жиҳатдан қўллаб-қувватланишини таъминловчи Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги "Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасаси.


3. Ягона биллинг тизими қуйидаги вазифаларни бажаради:

транзакциялар ҳисобини юритиш, ҳисобот ва статистик маълумотларни шакллантириш;

банк кассалари, тўлов ташкилотлари ва масофавий хизмат кўрсатиш тизимлари орқали ҳамда банк ҳисобварағидан нақд пулсиз кўринишда амалга оширилган тўловлар ҳақидаги маълумотларни қабул қилиш, қайта ишлаш ва мижозларга реал вақт режимида етказиш;

давлат хизматлари, бошқа хизмат ва сервисларни кўрсатиш учун тўланадиган давлат божи, йиғим ва бошқа тўловларни тўлаш учун инвойс яратиш.


4. Ягона биллинг тизими орқали тўланган давлат божлари, йиғимлар ва бошқа тўловлардан тушадиган маблағларнинг 0,5 фоизи Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги "Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасасининг Молия вазирлиги Ғазначилигидаги махсус ҳисоб рақамига ўтказилади.


5. Ягона биллинг тизимини такомиллаштириш ва кейинчалик қўллаб-қувватлаш Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги "Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасасининг Молия вазирлиги Ғазначилигидаги махсус ҳисоб рақами маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.



2-БОБ. ЯГОНА БИЛЛИНГ ТИЗИМИГА УЛАНИШ ТАРТИБИ


6. Ягона биллинг тизимига уланиш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.


7. Талабгорнинг ахборот тизимлари ва сервисларини Ягона биллинг тизимига интеграция қилиш талабгор ахборот тизимларининг ахборот хавфсизлигини таъминланган ҳолда амалга оширилади.


8. Ягона биллинг тизимига "Электрон ҳукумат" тизими фойдаланувчиларини идентификациялаш ягона ахборот тизимида (кейинги ўринларда - Идентификациялашнинг ягона тизими) рўйхатдан ўтиш орқали кирилади.


9. Қуйидагилар Ягона биллинг тизимига уланиш учун қўйиладиган талаблар ҳисобланади:

Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП)да давлат хизмати жорий этилиши ёки талабгорнинг ахборот тизимлари, бизнес жараёнларини автоматлаштириш бўйича идоравий ахборот тизимларининг мавжудлиги;

мазкур Низомга 2-илова билан тасдиқланган шаклдаги Ягона биллинг тизимига интеграция қилиш хизмат паспортининг мавжудлиги;

банк ва ғазначилик ҳисобварақлари мавжудлиги.


10. Ягона биллинг тизимига уланиш қуйидаги йўналишларда олиб борилади:

а) ЯИДХПда жорий этилаётган барча давлат хизматлари бўйича Ягона биллинг тизимига улаш, бунда давлат хизматини кўрсатувчи давлат органи ва ташкилот томонидан фақат давлат хизматларига тегишли банк ва ғазначилик ҳисобварақлари тақдим қилинади;

б) хизматларни тақдим этувчи майдонлар, маълумотларни йиғиш пункти орқали кўрсатиладиган хизматлар бўйича талабгорнинг идоравий ахборот тизимларини Ягона биллинг тизимига улаш, бунда улаш ахборот тизимининг эгаси (мулкдори) ва оператор ўртасидаги шартномавий муносабатлар асосида амалга оширилади.

Давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун тўланган давлат божи, йиғим ва бошқа тўловлар ҳисобини юритувчи Ягона биллинг тизимига уланиш учун:

талабгор томонидан Ягона биллинг тизимига уланиш бўйича операторга тегишли сўров юборилади;

оператор талабгорни Ягона биллинг тизимига улаш бўйича унинг техник имкониятларини ўрганади ва натижаси бўйича ушбу тизимга улаш ёки уланиши мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида хабардор қилади;

улаш мақсадга мувофиқ деб топилганда талабгор ушбу тизимга уланадиган хизмат ва сервисларнинг параметрлари ҳақидаги хизмат паспортларини тўлдиради ва тасдиқлайди ҳамда Ягона биллинг тизимига уланиш бўйича оператор билан шартнома тузади;

Марказий банкнинг ҳисоб-китоблар клиринг тизимига уланиш учун талабгор томонидан ариза тақдим этилади;

мазкур ариза асосида талабгор билан Марказий банк ўртасида Бош келишув ҳамда талабгорнинг тизимдаги идентификация кодлари кўрсатилган Технологик йўриқнома тасдиқланади;

Молия вазирлиги Ғазначилигига "Давлат молиясини бошқариш" ахборот тизими орқали тегишли шахсий ғазна ҳисобварақларига тушадиган тушумлар бўйича маълумотларни Ягона биллингга юбориш юзасидан тегишли сўров юборилади;

оператор талабгорнинг хизмат ва сервисларини Ягона биллинг тизимига интеграция қилади;

талабгор тўлов тизимларини юритувчи ташкилотлар билан шартнома тузади.


11. Талабгор томонидан тақдим этилган хизмат паспортида келтирилган маълумотлар, хусусан, кўрсатиладиган хизматлар тўғрисидаги маълумотлар ва талабгорнинг таркибий тузилмалари ёки хизмат кўрсатиш шохобчалари рўйхати ва кўрсатилган хизмат учун тўловлар тушадиган банк ва ғазначилик ҳисобварақлари тўғрисидаги маълумотлар ҳаққонийлиги учун талабгор жавобгар ҳисобланади.


12. Талабгорнинг ахборот тизимлари ва сервисларининг параметрлари Ягона биллинг тизимининг параметрларига мувофиқ келмаган ҳолларда ахборот тизимлари ва сервислари параметрларини Ягона биллинг тизимига мослаштириш бўйича тавсиялар тақдим этилади. Оператор сўровни қайта кўриб чиқади.


13. Талабгор томонидан кўрсатилган хизмат учун тўловлар шахсий ғазна ҳисобварағи орқали амалга оширилса:

талабгор Молия вазирлиги Ғазначилигига "Давлат молиясини бошқариш" ахборот тизими орқали тегишли шахсий ғазна ҳисобварақларига тушадиган тушумлар бўйича маълумотларни Ягона биллинг тизимига юбориш юзасидан тегишли сўров юборади;

Молия вазирлиги Ғазначилиги ушбу сўровга асосан беш иш кунида кўрсатилаётган давлат хизматининг тегишли шахсий ғазна хисобварақлари "Давлат молиясини бошқариш" ахборот тизимига уланганлиги ёки уланмаслиги ҳақида асосланган жавоб қайтаради.


14. Ягона биллинг тизимига улаш оператор томонидан талабгорнинг ташаббуси билан ёки қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


15. Мижозлар учун Ягона биллинг тизими орқали ўз ҳисоботларини юритиш, ҳисоботлар ва статистик маълумотлар олиш, ғазначилик орқали тушган ва қайси инвойсга тегишлилиги аниқланмаган тўловларни инвойсга бириктириш учун оператор томонидан алоҳида кабинет очиб берилади.



3-БОБ. ЯГОНА БИЛЛИНГ ТИЗИМИ ОПЕРАТОРИ

ВА МИЖОЗЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


16. Оператор қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Ягона биллинг тизими фойдаланувчиларини рўйхатга олиш, улаш ва ўқитиш;

Ягона биллинг тизимини модернизациялаш ва янги версияларини ишга тушириш;

мижозларга Ягона биллинг тизимидан фойдаланиш бўйича, шу жумладан, Ягона биллинг тизимида хато ёки нотўғри ишлашининг олдини олиш бўйича маслаҳатлар бериш;

Ягона биллинг тизимидан фойдаланувчилар учун ташкил этиладиган ўқув машғулотларини ўтказиш учун мутахассислар ажратиш;

Ягона биллинг тизимининг функционал ва фойдаланиш таснифларини яхшилаш мақсадида тизимнинг ишлашини таҳлил қилиш;

Ягона биллинг тизимининг доимий ва узлуксиз ишлашини таъминлаш;

Ягона биллинг тизимида профилатик тадбирлар ўтказиш учун олдиндан вазирликлар ва идораларга хабар берган ҳолда иш фаолиятини вақтинча тўхтатиб туриш;

мижозларнинг ахборот тизимлари орқали Ягона биллинг тизимига турли хил техник хуружлар амалга оширилганда ва унинг оқибатида келиб чиқадиган носозликларни бартараф этиш мақсадида вазирликлар ва идораларни вақтинча Ягона биллинг тизимидан узиб қўйиш;

Ягона биллинг тизимида бўлган ўзгаришларга мослашишни талаб қилиш;

мижозларнинг сўровига асосан ўзгартириш ва қўшимчаларни ҳамда интеграцияларни амалга ошириш.


17. Зарурат туғилганда, оператор Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишган ҳолда Ягона биллинг тизимини техник томондан қўллаб-қувватлашда юзага келган носозлик ва хатоликларни бартараф этиш мақсадида бошқа ташкилотларни (техник гуруҳ) жалб қилиш ҳуқуқига эга.


18. Мижозларнинг Молия вазирлигининг Ғазначилик ахборот тизими орқали Ягона биллинг тизимига тушган тўловлар бўйича инвойсга хато боғланган тўловни инвойсдан ечиб бериш юзасидан мурожаати тегишли ҳужжатлар билан асосланган тақдирда, тўлов инвойсдан ечиб берилади.

Бунда Ягона биллинг тизимида мазкур инвойс билан амалга оширилган операция якунига етказилган ёки мазкур инвойс учун мижозларнинг идоравий ахборот тизимларида хизматлар кўрсатиш бошланган ҳамда қонунчиликда кўзда тутилган бошқа ҳолатлар мавжуд бўлса, тушган тўловлар инвойсдан ечиб берилмайди.


19. Оператор қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:

ўз фаолиятини қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириш;

Ягона биллинг тизимининг доимий ва узлуксиз ишлашини таъминлаш;

Ягона биллинг тизимига киритилиши режалаштирилган ўзгартиришлар ҳақида вазирликлар ва идораларга аниқ муддати кўрсатилган ҳолда камида бир ой олдин ёзма хабарнома юбориш;

Ягона биллинг тизимида юзага келган носозлик ва хатоликларни бартараф этиш бўйича мурожаатлар қабул қилинишини ташкил этиш ва тезкорлик билан кўриб чиқиш ҳамда бартараф этиш;

Ягона биллинг тизимидаги давлат органларига тааллуқли ахборотнинг бутлигини таъминлаш.

Оператор қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам бажариши мумкин.


20. Ягона биллинг тизими мижозлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Ягона биллинг тизимидан фойдаланиш, ҳисоботлар ва статистик маълумотлар олиш;

Ягона биллинг тизими хизматидан фойдаланувчилар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;

Ягона биллинг тизимидан фойдаланиладиган хизмат турларини кўпайтириш, камайтириш, ўзгартириш ёки бекор қилиш;

Ягона биллинг тизимидан фойдаланувчиларнинг кўникмаларини шакллантириш бўйича ўқув машғулотларини ташкил этишни талаб қилиш;

Ягона биллинг тизимида юзага келган носозлик ва хатоликларни бартараф этишни сўраб операторга мурожаат қилиш;

Молия вазирлигининг Ғазначилик ахборот тизими орқали Ягона биллинг тизимига тушган тўловларни тегишли инвойсга боғлаш, инвойсга хато боғланган тўловни инвойсдан ечиб бериш бўйича мурожаат қилиш.


21. Ягона биллинг тизими мижозлари қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:

Ягона биллинг тизимидан фойдаланувчи ходимлари Идентификациялашнинг ягона тизимида рўйхатдан ўтишини таъминлаш;

Ягона биллинг тизимидаги фойдаланувчилар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганда 5 иш куни давомида операторни хабардор этиш;

Молия вазирлигининг Ғазначилик ахборот тизими орқали Ягона биллинг тизимидан ўтган маблағлар тўлов ҳужжатида кўрсатилган субъектларга берилган инвойсга тўғри келишини назорат қилиб бориш;

Молия вазирлигининг Ғазначилик ахборот тизими орқали Ягона биллинг тизимига тушган тўловлар бўйича инвойсга хато боғланган тўловни инвойсдан ечиб бериш юзасидан мурожаат қилишда тўлов хато боғланганлиги ва уни ечиш мақсадга мувофиқлигини асослаб бериш;

кўрсатилган хизматлар ҳақи сифатида амалга оширилган ҳар бир транзакция суммасининг 0,5 фоизини ҳисобот ойининг якуни бўйича кейинги ойнинг 5-кунига қадар Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги "Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасасининг Молия вазирлиги Ғазначилигидаги махсус ҳисоб рақамига ўтказиш.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


22. Оператор Ягона биллинг тизимининг узлуксиз ишлаши ва ундаги маълумотларни учинчи шахсларга тақдим этмаслик учун жавобгар ҳисобланади.


23. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун тўланган

давлат божи, йиғим ва бошқа тўловлар ҳисобини

юритувчи Ягона биллинг тизимига уланиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Муддатлари



1-босқич

Талабгор


Ягона биллинг тизимига уланиш бўйича операторга тегишли сўров юбориш.


Хоҳишига кўра









Оператор

(Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги "Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасаси)


Талабгорни Ягона биллинг тизимига улаш бўйича унинг техник имкониятларини ўрганиш ва натижаси бўйича ушбу тизимга улаш ёки уланиши мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида хабардор қилиш.


3 иш кунида









2-босқич

Талабгор


Улаш мақсадга мувофиқ деб топилганда ушбу тизимга уланадиган хизмат ва сервисларнинг параметрлари ҳақидаги хизмат паспортларини тўлдириш ва тасдиқлаш.


3 иш кунида

Талабгор, оператор


Ягона биллинг тизимига уланиш бўйича оператор билан шартнома тузиш.


5 иш кунида







3-босқич

Талабгор

Марказий банкнинг ҳисоб-китоблар клиринг тизимига уланиш учун талабгор томонидан ариза тақдим этиш.

2 иш кунида

Талабгор,

Марказий банк


Мазкур ариза асосида талабгор билан Марказий банк ўртасида Бош келишув ҳамда талабгорнинг тизимдаги идентификация кодлари кўрсатилган Технологик йўриқномани тасдиқлаш.


5 иш кунида

Талабгор,

Молия вазирлиги Ғазначилиги


Молия вазирлиги Ғазначилигига "Давлат молиясини бошқариш" ахборот тизими орқали тегишли шахсий ғазна ҳисобварақларига тушадиган тушумлар бўйича маълумотларни Ягона биллинг тизимига юбориш юзасидан тегишли сўров юбориш (кўрсатилган хизмат учун тўловларни амалга ошириш жараёнида пул ўтказиш йўли билан шахсий ғазна ҳисобварағига тўловларни амалга ошириш ҳолати мавжуд бўлса).



5 иш кунида







4-босқич

Оператор


Талабгорнинг хизмат ва сервисларини Ягона биллинг тизимига интеграция қилиш.


5 иш кунида









5-босқич

Талабгор


Тўлов тизимларини юритувчи. ташкилотлар билан шартнома тузиш.


Хоҳишига кўра



      





Низомга

2-ИЛОВА



Давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун тўланган давлат

божи, йиғим ва бошқа тўловлар ҳисобини юритувчи

Ягона биллинг тизимига интеграция қилишнинг

ХИЗМАТ ПАСПОРТИ

1.

Хизмат номи



2.

Хизмат кўрсатувчи давлат органи ва бошқа ташкилотнинг номи


Тўлиқ номи:

Қисқача номи:


3.

Хизматдан фойдаланувчилар


q Жисмоний шахслар

q Юридик шахслар


4.

Хизмат кўрсатиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқишда иштирок этувчи органлар ва ташкилотларнинг тўлиқ рўйхати ва/ёки хизмат кўрсатиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва маълумотлар мавжуд ташкилотлар


Хизмат кўрсатиш жараёнида қатнашади:

1)

2)


5.

Хизмат нархи ва тўлов тартиби


Хизмат кўрсатиш учун:

________сўм ёки __% миқдорида йиғим ундирилади (базавий ҳисоблаш миқдорининг ______баравари).

Тўлов тартиби:

ариза топширилишидан олдин ёки топшириш вақтида.


6.

Хизмат кўрсатиш муддати


Хизматларни тақдим этишнинг охирги муддатлари:

а) 1 ой - янги тақдим этилган аризани кўриб чиқиш учун;


7.

Хизмат регламенти


Хизматлар кўрсатиш тартибини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар рўйхати:

            




Номи


Сана


Рақами


Ҳавола




1.









       

Изоҳ. Ҳужжат Интернет жаҳон ахборот тармоғида жамоат доменида бўлмаган тақдирда, сиз унинг нусхасини паспортга бириктиришингиз керак.


Хизмат кўрсатувчи ташкилот ва унинг ҳудудий бўлинмалари тўғрисидаги зарур маълумотлар

МҲОБТ

(СОАТО)

коди

Ҳудуд номи

Ягона ғазна

ҳисобварағи-

даги шахсий

ҳисобварағи

(25 - 27 рақам)


СТИР


Ф.И.О./

масъул

шахснинг

лавозими


Алоқа учун

маълумотлари

(тел., э-почта)


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 20 сентябрь

















































Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск