Практическая Бухгалтерия

Нормативно-правовые акты / Таможенное законодательство / Таможенные платежи / Льготы по таможенным платежам /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.09.2022 й. 519-сон "Божхона божларидан озод қилинадиган технологик ва лаборатория ускуналари, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари, шунингдек, хомашё ва материаллар, тиббий буюмлар ва қадоқлаш материаллари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.09.2022 й.

N 519



БОЖХОНА БОЖЛАРИДАН ОЗОД ҚИЛИНАДИГАН

ТЕХНОЛОГИК  ВА  ЛАБОРАТОРИЯ  УСКУНАЛАРИ,

УЛАРНИНГ БУТЛОВЧИ ВА ЭҲТИЁТ ҚИСМЛАРИ,

ШУНИНГДЕК, ХОМАШЁ ВА МАТЕРИАЛЛАР,

ТИББИЙ БУЮМЛАР ВА ҚАДОҚЛАШ

МАТЕРИАЛЛАРИ РЎЙХАТИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА

        

        

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2022-2026 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 21 январдаги ПФ-55-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2022-2026 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 21 январдаги ПФ-55-сон Фармонига мувофиқ фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари, фармацевтика маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар, ихтисослашган илмий-тадқиқот институтлари ва олий таълим муассасалари томонидан ўз эҳтиёжлари учун олиб келинадиган ва фармацевтика маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар томонидан фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар эҳтиёжи учун келтириладиган ҳамда фармацевтика маҳсулотларининг улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланувчи корхоналар томонидан дорихона ичида дори тайёрлаш мақсадида олиб кириладиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган технологик ва лаборатория ускуналари, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари, фармацевтика ишлаб чиқариш бинолари учун "тоза хоналар", сэндвич-панеллар ва вентиляция тизимлари, шунингдек, лаборатория ҳайвонларини боқиш, клиник-олди тадқиқотлар ва дори воситалари ишлаб чиқариш (шу жумладан дорихона ичида тайёрлаш) учун ишлатиладиган хомашё ва материаллар, тиббиёт буюмлари ва қадоқлаш материаллари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича 2025 йил 1 январга қадар божхона божларидан озод қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар:

2025 йил 1 январга қадар божхона божларидан озод қилинадиган фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар, фармацевтика маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар, ихтисослашган илмий-тадқиқот институтлари ва олий таълим муассасалари томонидан ўз эҳтиёжлари учун олиб келинадиган ва фармацевтика маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар томонидан фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар эҳтиёжи учун келтириладиган ҳамда фармацевтика маҳсулотларининг улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланувчи корхоналар томонидан дорихона ичида дори тайёрлаш мақсадида олиб кириладиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган лаборатория ҳайвонларини боқиш, клиник-олди тадқиқотлар ва дори воситалари ишлаб чиқариш (шу жумладан, дорихона ичида тайёрлаш) учун ишлатиладиган хомашё ва материаллар, тиббий буюмлар ва қадоқлаш материаллари рўйхати 1-иловага мувофиқ;

2025 йил 1 январга қадар божхона божларидан озод қилинадиган фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар, фармацевтика маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар, ихтисослашган илмий-тадқиқот институтлари ва олий таълим муассасалари томонидан ўз эҳтиёжлари учун олиб келинадиган ва фармацевтика маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар томонидан фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар эҳтиёжи учун келтириладиган ҳамда фармацевтика маҳсулотларининг улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланувчи корхоналар томонидан дорихона ичида дори тайёрлаш мақсадида олиб кириладиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган технологик ва лаборатория ускуналари, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари рўйхати 2-иловага мувофиқ;

2025 йил 1 январга қадар божхона божларидан озод қилинадиган фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар, фармацевтика маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар, ихтисослашган илмий-тадқиқот институтлари ва олий таълим муассасалари томонидан ўз эҳтиёжлари учун олиб келинадиган ва фармацевтика маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар томонидан фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар эҳтиёжи учун келтириладиган ҳамда фармацевтика маҳсулотларининг улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланувчи корхоналар томонидан дорихона ичида дори тайёрлаш мақсадида олиб кириладиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган фармацевтика ишлаб чиқариш бинолари учун "тоза хоналар", сэндвич-панеллар ва вентиляция тизимлари рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ушбу қарор билан тасдиқланган рўйхатларга мувофиқ олиб кириладиган технологик ва лаборатория ускуналари, улар учун бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар, шунингдек, дори воситалари ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган хомашё ва материаллар, тиббий буюмлар ва қадоқлаш материалларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ товарлар шартли чиқариб юборилган пайтдан эътиборан уч йил ичида бошқа мақсадларда фойдаланилган тақдирда, берилган божхона имтиёзлари бекор қилиниб, божхона тўловларини тўлаш мажбурияти тикланиши инобатга олинсин.

Белгилаб қўйилсинки, ушбу қарор билан тасдиқланган технологик ва лаборатория ускуналари, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар, шунингдек, дори воситалари ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган хомашё ва материаллар, тиббий буюмлар ва қадоқлаш материаллари белгиланган мақсадларда фойдаланилмаган тақдирда бўшаган маблағлар тўлиқ ҳажмда қонунда белгиланган жарималарни қўллаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундирилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Ж.А. Ходжаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси А.Ю. Мавлонов зиммасига юклансин.

      

        

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов

       

      




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 21 сентябрдаги

519-сон қарорига

1-ИЛОВА



2025 йил 1 январга қадар божхона божларидан

озод қилинадиган фармацевтика маҳсулотлари ишлаб

чиқарувчилар, фармацевтика маҳсулотларининг улгуржи

савдоси билан шуғулланувчи корхоналар, ихтисослашган

илмий-тадқиқот институтлари ва олий таълим муассасалари

томонидан ўз эҳтиёжлари учун олиб келинадиган ва фармацевтика

маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар

томонидан фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар

эҳтиёжи учун келтириладиган ҳамда фармацевтика маҳсулотларининг

улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланувчи корхоналар томонидан

дорихона ичида дори тайёрлаш мақсадида олиб кириладиган, Ўзбекистон

Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган лаборатория ҳайвонларини

боқиш, клиник-олди тадқиқотлар ва дори воситалари ишлаб чиқариш

(шу жумладан, дорихона ичида тайёрлаш) учун ишлатиладиган хомашё

ва материаллар, тиббий буюмлари ва қадоқлаш материаллари

РЎЙХАТИ

Т/р


ТИФ

тн кодлари*

   

Дори воситалари (шу жумладан, дорихонада тайёрлаш),

тиббий буюмлар ва қадоқлаш материалларини ишлаб чиқариш

учун ишлатиладиган хомашё ва материаллар номи


1.

3809 91 000 0


Оқартириш тезлаткичи

2.

3809 91 000 0


KNL юмшаткич

3.

3203 00 900 0

3204 11 000 0

3204 12 000 0

3204 13 000 0

3204 16 000 0

3204 19 000 0

3204 90 000 0


Бўёқлар, пигментлар ва бошқа бўёвчи моддалар

4.

3507 90 900 0


M-MLV ревертаза

5.

3809 91 000 0


RMP 180 СТ ҳўллантирувчи

6.

3809 91 000 0


STABILOL M-Neu - оқартириш стабилизатори

7.

3005 90 500 0


0,1% бензалконий хлоридли абсорбцияловчи ёстиқча, 110 гр/кв.м, 1,2 см, ўрам

8.

3507 90 900 0


Агараза (фермент)

9.

3402 90 100 9


Кўпик ҳосил бўлишини назорат қилиш учун агент (NF)

10.

3802 10 000 0


Фаоллаштирилган кўмир

11.

7612 90 300 0


Қоғоз билан комбинацияланган алюминий пакетча

12.

3105 10 000 0


Аммоний гидрофосфат

13.

3102 21 000 0


Аммоний сульфат

14.

3402 12 000 0


Бензалконий хлорид, бензалкониум хлорид

15.

3921 90 430 0


Ламинирланган блистер плёнка

16.

3920 20 800 0


Блистер ўров пленкаси (полипропилен рулонларда, қалинлиги 0,10 мм дан юқори)

17.

3204 13 000 0


"Бриллиант кўки R" ташхис тўпламини ишлаб чиқариш учун компонент

18.

3507 90 900 0


Бромелаин (фермент)

19.

4823 90 859 8


Қоғоз рулонлар, кенглиги 36 см дан кам эмас

20.

4805 19 900 0


Гофралаш учун қоғоз (рулонларда) ва оқартирилган

21.

4805 40 000 0


Ҳаво клапани учун фильтр қоғози

22.

4822 90 000 0


Қоғоз ва картон ғалтак (тикув маттериалларини ўраш учун)

23.

4819 40 000 0


Қоғоз-плёнка ўрами (пакетча) тикув материалини қадоқлаш учун

24.

2710 19 860 0**


Вазелин мойи

25.

3824 99 960 8

Фильм-қоплаш учун модда (лактоза моногидрат, гипромеллоза, титан диоксид, триацетин, қизил темир оксиди асосида)


26.

3404 90 000 9


...
Время: 0.0949
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск