Кадровый Консультант

Кадровый консультант / Нормативно-правовые акты / Образование /

Қишлоқ ҳудудларида хорижий тилларни ўқитиш фаолиятини ташкил этиш учун нодавлат таълим ташкилотларига маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан бир марталик субсидия ажратиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 20.09.2022 й. 513-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 20 сентябрдаги

513-сон қарорига

ИЛОВА



Қишлоқ ҳудудларида хорижий тилларни

ўқитиш фаолиятини ташкил этиш учун нодавлат

таълим ташкилотларига маҳаллий бюджет маблағлари

ҳисобидан бир марталик субсидия ажратиш

бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

         

        

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Регламент қишлоқ ҳудудларида хорижий тилларни ўқитиш фаолиятини ташкил этиш учун нодавлат таълим ташкилотларига маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан бир марталик субсидия (кейинги ўринларда - субсидия) ажратиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Регламент жисмоний шахс (якка тартибдаги тадбиркор) бўлган тадбиркорлик субъектларига, республика бўйсунувидаги шаҳарлар, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйсунувидаги шаҳарлар, шаҳарлардаги туманлар, туман бўйсунувидаги шаҳарлар ва шаҳарчаларда жойлашган нодавлат таълим ташкилотларига нисбатан татбиқ этилмайди.


3. Молия вазирлиги томонидан ҳар йили Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети ва вилоятлар маҳаллий бюджетлари параметрларини шакллантиришда нодавлат таълим ташкилотларига ажратиладиган субсидиянинг энг кўп миқдори инобатга олинади.


4. Субсидия нодавлат таълим ташкилотларига:

бино ва ўқув хоналарини замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, мебель, асбоб-ускуналар, ўқитишнинг техник воситалари ва бошқа анжомлар билан жиҳозлаш;

зарур дарсликлар, ўқув-методик адабиётлар ва бошқа қутубхона-ахборот ресурслари ҳамда воситалари билан таъминлаш, таълим жараёнини ташкил этишга жалб этиладиган педагог кадрлар меҳнатига ҳақ тўлаш учун ажратилади.


5. Нодавлат таълим ташкилотларига субсидия Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлигининг ҳудудий вакили, Давлат солиқ бошқармаси ва Молия бошқармаси (кейинги ўринларда - масъул ташкилотлар) томонидан тақдим этилган маълумотларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари (кейинги ўринларда - маҳаллий ҳокимликлар) томонидан баҳолаш асосида ажратилади.


6. Маҳаллий ҳокимликлар томонидан айнан бир нодавлат таълим ташкилотига бир мартадан кўп субсидия ажратилишига йўл қўйилмайди.


7. Маҳаллий ҳокимликлар томонидан нодавлат таълим ташкилотларига хорижий тилларни ўқитиш фаолиятини ташкил этиш учун бир марталик субсидия календарь йилнинг ҳар чорагида мазкур Регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ ажратилади.



2-БОБ. СУБСИДИЯ АЖРАТИШ БЎЙИЧА

ҲУЖЖАТЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ


8. Нодавлат таълим ташкилотининг раҳбари ёки ишончнома берилган вакили (кейинги ўринларда - талабгор) субсидия олиш учун календарь йилнинг ҳар чораги биринчи ойининг 10-санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда - ЯИДХП) электрон рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилади.

Талабгор томонидан субсидия олиш учун мазкур Регламентга 2-иловада келтирилган шаклга мувофиқ сўровнома тўлдирилади ҳамда қуйидаги ҳужжатлар электрон ("pdf") шаклда илова қилинади:

нодавлат таълим ташкилотининг таълим фаолиятини ривожлантириш бўйича камида икки йилга мўлжалланган бизнес режаси;

нодавлат таълим ташкилотининг маҳсулот етказиб бериш ёки ишларни (хизматларни) бажариш тўғрисида тузилган ва амал қилиш муддати тугамаган хўжалик шартномалари;

педагог кадрлар билан тузилган меҳнат шартномалари ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар;

мавжуд педагог кадрларнинг хорижий тилни билиш даражасини тасдиқловчи миллий сертификати ёки халқаро тан олинган сертификатлари;

таълим жараёнида фойдаланилаётган бино ёки ўқув хоналарининг ижара шартномаси (кўчмас мулк ижараси асосида фаолият юритаётган нодавлат таълим ташкилотлари учун).

Талабгордан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумот ва ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.

Талабгор томонидан давлат хизматидан фойдаланиш учун тўлов амалга оширилмайди.


9. Сўровнома тўлдирилиб, тегишли ҳужжатларнинг нусхалари илова қилингандан сўнг талабгор маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, электрон рақамли имзоси билан, электрон рақамли имзо бўлмаганда эса жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамидан фойдаланган ҳолда тасдиқлайди.


10. Талабгор ЯИДХП орқали тақдим этилган ҳужжатлар ва уларда кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилиги ва ҳаққонийлиги учун шахсан жавобгар ҳисобланади.


11. Талабгор томонидан ЯИДХП орқали тасдиқланган сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатлар автоматик тарзда тегишли маҳаллий ҳокимликка юборилади.


12. Маҳаллий ҳокимликнинг масъул ходими бир иш кунида электрон сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг тўғри ва тўлиқ тўлдирилганлигини текширади. Ҳужжатларда камчиликлар аниқланганда, бу ҳақда талабгорга ЯИДХП орқали ҳокимлик масъул ходимининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган хабарнома юборилиб, камчиликларни бартараф этиш юзасидан тушунтириш берилади.

Талабгор мавжуд камчиликларни бартараф қилиб, белгиланган ҳужжат топшириш муддати ичида такроран мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.


13. Маҳаллий ҳокимлик ва масъул ташкилотлар ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони қўллаш орқали идоралараро электрон ҳамкорлик тизими асосида амалга оширилади.


14. Сўровнома тўғри тўлдирилган ва ҳужжатлар тўлиқ илова қилинган тақдирда, маҳаллий ҳокимликнинг масъул ходими томонидан бир иш кунида ЯИДХП орқали талабгорга ҳужжатлар қабул қилинганлиги тўғрисида хабарнома юборилади.


15. Талабгор давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Талабгор давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади.



3-БОБ. СУБСИДИЯ ОЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ

МУРОЖААТЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ВА БАҲОЛАШ


16. Маҳаллий ҳокимлик сўровномада кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилигини "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформасидан фойдаланган ҳолда, жумладан, нодавлат таълим ташкилотининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномасини махсус электрон ахборот тизими ҳамда таълим фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия ёки тасдиқномани "Лицензия" ахборот тизими орқали мустақил равишда текширади.


17. Талабгор томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг тўғри ва тўлиқ эканлиги текширилгандан сўнг сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатлар маҳаллий ҳокимлик томонидан бир иш кунида масъул ташкилотларга

...
Время: 0.0165
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск