Внимание!

NB! Мазкур Низомга 2024 йил июнь ойидан киритиладиган ўзгартиришларни АВ 19.03.2024 й. 3388-1-сон билан рўйхатга олинган ИЛМА, ИМВ, СК Карорига каранг.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Крипто активлар /

Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун йиғимлар миқдорини белгилаш, уларни тўлаш ва тақсимлаш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 28.09.2022 й. 3388-сон билан рўйхатга олинган Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг 30.08.2022 й. 2-сон, Молия вазирлигининг 30.08.2022 й. 45-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 18.08.2022 й. 2022-26-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2022 йил 28 сентябрда 3388-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Истиқболли лойиҳалар миллий

агентлигининг 2022 йил 30 августдаги

2-сон, Молия вазирлигининг

2022 йил 30 августдаги 45-сон,

Давлат солиқ қўмитасининг

2022 йил 18 августдаги

2022-26-сон қарорига

ИЛОВА



Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятни

амалга ошириш учун йиғимлар миқдорини белгилаш,

уларни тўлаш ва тақсимлаш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун йиғимлар миқдорини, уларни тўлаш ва тақсимлаш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида майнинг ва крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар (майнерлар ва хизматлар провайдерлари) томонидан ушбу фаолиятни амалга ошириш учун йиғимлар (бундан буён матнда йиғимлар деб юритилади) тўланади.


2. Йиғимлар уларни тўлаш санасида амалда бўлган базавий ҳисоблаш миқдорига (бундан буён матнда БҲМ деб юритилади) нисбатан қуйидаги миқдорларда белгиланади:

а) майнинг фаолияти учун - БҲМнинг 10 баравари;

б) хизматлар провайдерлари бўйича:

крипто-биржа фаолияти учун - БҲМнинг 400 баравари;

майнинг-пул фаолияти учун - БҲМнинг 100 баравари;

крипто-депозитарий фаолияти учун - БҲМнинг 5 баравари;

крипто-дўкон фаолияти учун - БҲМнинг 20 баравари.



2-БОБ. ЙИҒИМЛАРНИ ТЎЛАШ ВА ТАҚСИМЛАШ ТАРТИБИ


3. Йиғимлар майнерлар ва хизматлар провайдерлари томонидан крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолият билан шуғуланиш учун белгиланган тартибда лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган пайтдан эътиборан ҳар ойда тўланади.

Бунда, лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат жорий ойнинг йигирманчи санасига қадар олинганда, йиғим ушбу ой учун тўлиқ миқдорда, лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат жорий ойнинг йигирманчи санасидан кейин олинганда эса кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб тўланади.


4. Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолият тўхтатиб турилганда ёки тугатилганда, йиғимни ҳисоблаб чиқариш кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб тўхтатиб турилади.


5. Йиғимлар ҳар ойда олдиндан тўлов тарзида мазкур ойнинг ўнинчи санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар агентлигининг ғазна ҳисобварағига ўтказилади.

Бунда, мазкур Низомнинг 3-банди иккинчи хатбошисига мувофиқ лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат ойнинг йигирманчи санасига қадар олинганда, йиғим ушбу ойнинг охирги санасига қадар, лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат ойнинг йигирманчи санасидан кейин олинганда эса йиғим кейинги ойнинг ўнинчи санасига қадар тўланади.


6. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

80 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига;

20 фоизи - Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг шахсий ғазна ҳисобварағига.



3-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


7. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 28 сентябрь















































Время: 0.2040
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск