ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Автомобиль транспорти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.09.2022 й. 548-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати органлари томонидан давлат органлари, бошқа ташкилотлар ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан мажбурий тарзда фойдаланиш натижасида етказилган мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.09.2022 й.

N 548




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ

ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИ ОРГАНЛАРИ ТОМОНИДАН

ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ, БОШҚА ТАШКИЛОТЛАР ВА

ФУҚАРОЛАРНИНГ ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИДАН

МАЖБУРИЙ ТАРЗДА ФОЙДАЛАНИШ НАТИЖАСИДА

ЕТКАЗИЛГАН МУЛКИЙ ЗАРАРНИНГ ЎРНИНИ

ҚОПЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА



"Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати органлари томонидан давлат органлари, бошқа ташкилотлар ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан мажбурий тарзда фойдаланиш натижасида етказилган мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 30-моддасига мувофиқ:

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати (кейинги ўринларда - ДХХ) шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож фуқароларни тиббиёт муассасаларига етказиш, жиноят содир этган шахсларни таъқиб қилиш ва ДХХ органларига олиб бориш, ҳодиса жойига етиб олиш учун давлат органларининг, бошқа ташкилотларнинг ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан, бундан чет давлатларнинг дипломатик, консуллик ва бошқа ваколатхоналарига, халқаро ташкилотларга тегишли транспорт воситалари ҳамда махсус мўлжалланган транспорт воситалари мустасно, мажбурий тартибда фойдаланиши мумкинлиги;

транспорт воситаларидан мажбурий тарзда фойдаланиш натижасида етказилган мулкий зарарнинг ўрни қонунчиликда белгиланган тартибда ДХХ томонидан қопланиши белгилаб қўйилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати органлари томонидан давлат органлари, бошқа ташкилотлар ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан мажбурий тарзда фойдаланиш натижасида етказилган мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

ДХХ органлари ҳарбий хизматчиларининг хизмат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолларда давлат органлари, бошқа ташкилотлар ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан мажбурий тарзда фойдаланиш тартиби;

мажбурий тартибда фойдаланиш натижасида етказилган мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш масалалари бўйича доимий комиссияларни ташкил этиш, транспорт воситасидан мажбурий тарзда фойдаланган ДХХ ҳарбий хизматчиси ҳамда транспорт воситасининг эгаси ёки унинг вакили мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби;

транспорт воситаси эгасига етказилган мулкий зарар миқдори тўғрисидаги зарур маълумотларни тўплаш, мулкий зарар миқдорини аниқлаш ҳамда мулкий зарарни қоплаш тартиби;

мулкий зарар миқдорини аниқлаш ҳамда унинг ўрнини қоплаш билан боғлиқ харажатларни амалга ошириш манбалари.


3. Белгилаб қўйилсинки:

ДХХ органлари томонидан мулкий зарар миқдорини аниқлаш ҳамда унинг ўрнини қоплаш билан боғлиқ харажатлар ДХХга ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида амалга оширилади;

ДХХ органлари томонидан давлат органлари, бошқа ташкилотлар ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан ҳарбий хизматчининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари туфайли мажбурий тарзда фойдаланганлик натижасида етказилган мулкий зарарнинг ўрни ДХХнинг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади, ушбу сумма кейинчалик айбдор шахсдан ундириб олинади;

ДХХ органлари хизмат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда давлат органлари, бошқа ташкилотлар ва фуқароларнинг транспорт воситаларига таъқиб қилинаётган (жиноят содир этишда гумон қилинаётган) шахслар томонидан қасддан зарар етказилган ҳолатда, мулкий зарарнинг ўрни ДХХ томонидан қопланади, ушбу сумма кейинчалик айбдор шахсдан регресс тартибида ундириб олинади.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 30 сентябрь

































Время: 0.2087
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск