ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Темирйўл транспорти /

Фойдаланишга топшириладиган ҳаракатдаги темир йўл таркиби хавфсизлиги тўғрисида техник Регламент (ЎзР ВМ 28.09.2022 й. 537-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 28 сентябрдаги

537-сон қарорига

1-ИЛОВА



Фойдаланишга топшириладиган ҳаракатдаги темир

йўл таркиби хавфсизлиги тўғрисида техник

РЕГЛАМЕНТ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Фойдаланишга топшириладиган ҳаракатдаги темир йўл таркиби хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламент (кейинги ўринларда - Техник регламент) аҳоли ҳаёти ва саломатлигини, атроф муҳитни, юридик ва жисмоний шахслар, давлатнинг мол-мулкини ҳимоя қилиш мақсадида фойдаланишга топшириладиган ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва унинг таркибий қисмларига қўйиладиган хавфсизлик талабларини белгилайди.

2. Ҳаракатланиш тезлиги 200 км/соатгача бўлган, йўл изининг кенглиги 1520 mm бўлган умумий фойдаланишдаги темир йўллар ва идораларга қарашли темир йўл шохобча йўлларида фойдаланиш учун топшириладиган четдан олиб келинадиган, янги ишлаб чиқариладиган, модернизация қилинадиган ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва унинг таркибий қисмлари Техник регламентни тартибга солиш объектлари ҳисобланади.


3. Мазкур Техник регламент талаблари ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва унинг таркибий қисмларини лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқаришда, шунингдек, темир йўл маҳсулоти мувофиқлигини баҳолашда мажбурийдир ҳамда умумий фойдаланишдаги темир йўлларда ва идораларга қарашли темир йўл шохобча йўлларида қўлланилади.

Мазкур Техник регламент талаблари ушбу регламентга иловадаги рўйхатда келтирилган ҳаракатдаги темир йўл таркиби ҳамда унинг таркибий қисмларининг тури ва тоифаларига татбиқ этилади.


4. Мазкур Техник регламент талаблари ҳаракатланиш тезлиги 200 км/соатдан юқори бўлган ҳаракатдаги темир йўл таркиби, шунингдек, кўргазма нусхалари сифатида ишлаб чиқарилган темир йўл маҳсулотларига нисбатан татбиқ этилмайди.



2-БОБ. АТАМАЛАР ВА ТАЪРИФЛАР


5. Мазкур Техник регламент мақсадлари учун қуйидаги атама ва таърифлардан фойдаланилади:


авариявий крэш-тизим - ҳаракатдаги темир йўл таркибининг тўқнашуви ва (ёки) издан чиқиши ҳолатида хизмат кўрсатувчи ходимлар ва (ёки) йўловчиларнинг шикастланиш хавфининг олдини олиш ёки камайтиришга йўналтирилган ҳаракатдаги темир йўл таркибининг қурилмаси;


автоматик тормоз - ҳаво ўтказгич магистрали ажралиши ёки узилишида ва (ёки) шошилинч тормоз (стоп-кран) очилишида поезднинг автоматик тўхташини таъминлайдиган қурилма;


белгиланган ресурс - темир йўл маҳсулотини унинг техник ҳолатидан қатъи назар, темир йўл маҳсулотидан фойдаланишдан тўхталиши лозим бўлган ишлатишнинг умумий давомийлиги;


белгиланган сақлаш муддати - темир йўл маҳсулоти техник ҳолатидан қатъи назар, ушбу маҳсулотнинг сақланиши тўхтатилиши лозим бўлган темир йўл маҳсулоти сақланишининг календарь давомийлиги;


идораларга қарашли темир йўл шохобча йўллари - хўжалик юритувчи субъектлар ва бошқа юридик шахсларнинг мулкида бўлган, алоҳида корхона, ташкилот ва муайян юк жўнатувчилар ва юк қабул қилувчиларга хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган ҳамда умумий фойдаланишдаги темир йўллар билан туташадиган темир йўллар;


изотермик вагонлар - етказиб беришнинг чегараланган вақт оралиғида муайян ҳароратини бир маромда сақлашни талаб этувчи юкларни ташиш учун мўлжалланган термоизоляцияли ёпиқ вагонлар;


йўл қўйилиши мумкин бўлган хавф даражаси - ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва унинг таркибий қисмларидан фойдаланиш даврининг барча босқичларида таъминланиши зарур бўлган, хавфсизлик даражасига мос келадиган, ишлаб чиқарувчининг техник ва иқтисодий имкониятларидан келиб чиққан ҳолда ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва унинг таркибий қисмларидан фойдаланиш хавфининг даражаси;


йўловчи вагонлари - йўловчиларни ташиш учун мўлжалланган вагонлар. Бу тоифа вагонларга, шунингдек, почта, багаж, вагон-ресторанлар, хизмат-техник вагонлар (йўловчи ташиш типидаги хизмат вагонлари, клублар, санитар вагонлар, синов ва ўлчов лабораториялари ва бошқа махсус вагонлар) мансуб;


конструкциявий тезлик - лойиҳа бўйича техник ҳужжатларда қайд қилинган энг катта ҳаракат тезлиги;


локомотивлар - ҳаракатдаги темир йўл таркиби бирлиги бўлиб, унга электровозлар, тепловозлар, газотурбовозлар, паровозлар киради;


локомотив автоматик сигнализацияси - яқинлашаётган поездга йўл светофорларининг сигналларини автоматик тарзда узатувчи локомотив машинисти кабинасида жойлаштирилган сигнал асбоблари ҳамда йўл жиҳозлари;


магнитрельсли тормоз - тормоз бошмоқларининг рельсга электромагнит тортиш йўли билан тормоз кучланишини ҳосил қилувчи қурилма;


машинист кабинаси - ҳаракатдаги темир йўл таркиби кузовининг пардеворлар билан ажратилган қисми, унда локомотив бригадаси иш жойлари, локомотив, моторвагонли ҳаракатдаги таркиб, махсус ҳаракатдаги темир йўл таркибини бошқариш учун асбоб ва қурилмалар жойлашади;


махсус ҳаракатдаги темир йўл таркиби - темир йўлда юришга мўлжалланган, ечиб олинмайдиган ҳаракатланувчи бирликлар;


моторвагонли ҳаракатдаги таркиб - йўловчи ва багажни, юк багажни, почтани ташиш учун мўлжалланган моторвагонли йўловчи ташиш поездлари (электропоездлар, дизелли поездлар, дизелли электропоездлар ва автомотрисалар (рельсли автобуслар)) тузиладиган, секцияларга бирлаштирилган моторли ва моторсиз вагонлар;


пневматик тормоз - пневматик бошқарувли тормоз;


поезд - белгиланган сигналларга эга бўлган, бир ёки бир нечта ишловчи локомотивлар ёки моторли вагонлар билан тузилган ва уланган вагонлар таркиби;


поезд тормозланиши - тезликни камайтириш ёки ҳаракатланаётган поезд ёхуд ҳаракатдаги темир йўл таркиби бирлигини тўхтатиш мақсадида тормоз тизимини бошқариш учун асбоб ва қурилмаларга таъсир қилиш;


стоп-кран - ҳаракатдаги темир йўл таркиби тормоз магистралидан ҳавони чиқариш ва шошилинч тўхташ заруратида автоматик тормозларни ҳаракатга келтириш учун хизмат қиладиган тормозлаш крани;


темир йўл маҳсулоти - ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва (ёки) унинг таркибий қисмлари;


техник паспорт (формуляр) - ишлаб чиқарувчи корхона кафолатларини тасдиқловчи маълумотлар, ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва унинг таркибий қисмларининг (улар техник ҳолатини акс эттирувчи) асосий параметрлари ва тавсифлари (хоссалари)нинг кўрсаткичлари, ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва унинг таркибий қисмларини сертификатлаштириш ва утилизация қилиш тўғрисида маълумотлар, шунингдек, улардан фойдаланиш вақтида киритилиши лозим бўлган маълумотлар (ишлаш давомийлиги ва шароитлари, техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва бошқалар)га эга бўлган ҳужжат;


техник мослик - ҳаракатдаги темир йўл таркибининг мазкур Техник регламентда белгиланган талабларга мувофиқ бир-бири билан ва темир йўл транспорти инфратузилмаси билан биргаликда ишлаш қобилияти;


тормозлар - ҳаракатга қарши бошқариладиган кучни яратиш учун мўлжалланган қурилмалар;


тормозлаш йўли - машинист крани ёки шошилинч тормозлаш крани дастагини тормозлаш вазиятига ўтказилган пайтдан тўла тўхтагунга қадар поезднинг босиб ўтадиган масофаси;


умумий фойдаланишдаги темир йўллар - темир йўлнинг поездларни ўтказиш, қабул қилиш ва жўнатиш, юклар, багаж ва юк багажини қабул қилиш ҳамда топшириш ва йўловчиларга хизмат кўрсатиш, манёвр ишларини амалга ошириш, поездларни тузиш ва тарқатиб юбориш бўйича тегишли операцияларни бажариш учун очиқ бўлган темир йўл бекатлари, разъездлари, қувиб ўтиш пунктлари жойлашган тармоғи;


фойдаланиш ҳужжатлари - ўзи алоҳида ёки бошқа ҳужжатлар билан биргаликда ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва унинг таркибий қисмларидан фойдаланиш қоидаларини белгилайдиган ва (ёки) ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва унинг таркибий қисмларининг ишлаб чиқарувчи корхона томонидан кафолатланган параметрлари ва тавсифлари (хоссалари) асосий кўрсаткичлари ҳақидаги маълумотларни, шунингдек ҳаракатдаги темир йўл таркибининг белгиланган хизмат муддати даврида улардан фойдаланиш бўйича кафолат ва маълумотларни акс эттирган конструкторлик ҳужжатлари;


фойдаланиш бўйича қўлланма - ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва (ёки) унинг таркибий қисмларининг конструкцияси, ишлаш принципи, тавсифлари (хоссалари) ҳақидаги маълумотларга ҳамда улардан тўғри ва хавфсиз фойдаланиш (мақсадли фойдаланиш, техник хизмат кўрсатиш, жорий таъмирлаш, сақлаш ва транспортировка қилиш) бўйича кўрсатмаларга ва таъмирлашга жўнатиш заруриятини аниқлашда уларнинг техник ҳолатини баҳоланишига, шунингдек, ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва (ёки) унинг таркибий қисмларини утилизация қилиш бўйича маълумотларга эга бўлган ҳужжат;


хизмат муддатини узайтирган ҳолда модернизация қилиш - хизмат муддатини узайтириш мақсадида базавий конструкцияга ўзгартиришлар киритиш орқали мавжуд ҳаракатдаги темир йўл таркибининг техник-иқтисодий тавсифларини яхшилаш бўйича ишлар мажмуи;


шошилинч тормозлаш - магистрални шошилинч равишда разрядлаш ва энг катта тормозлаш кучига эришиш орқали поездни зудлик билан тўхтатиш учун мўлжалланган тормозлаш;


чегаравий ҳолат - ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва унинг таркибий қисмларининг улардан фойдаланишга йўл қўйилмайдиган ёки фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлмаган ёхуд уларнинг ишга лаёқатли ҳолатини тиклаш имкони мавжуд бўлмаган ёки мақсадга мувофиқ бўлмаган ҳолати;


электродинамик тормоз - тортиш электр двигателларини генератор режимига ўтказиш йўли билан поезд кинетик энергиясини электр энергиясига ўзгартириш орқали тормозланиш кучи вужудга келадиган қурилма;


электропневматик тормоз - пневматик тормозларни электрли бошқариладиган тормозлаш қурилмаси;


юк вагонлари - юкларни ташиш учун мўлжалланган вагонлар. Улар қаторига ёпиқ вагонлар, ярим вагонлар, платформалар, цистерналар, юкларни ташишга ихтисослаштирилган вагонлар: бункер русумидаги вагонлар, термослар, рефрижератор вагонлар (автоном рефрижератор вагонлари), хопперлар (ғалла, цемент, минерал ташувчи), транспортерлар, контейнер ташиш, шунингдек, юк ташиш русумидаги махсус вагонлар киради;


ўзиюрар махсус ҳаракатдаги темир йўл таркиби - ишларни амалга ошириш учун зарур бўлган материалларни ёки ташкилот ходимларини иш жойига ташиш учун мўлжалланган мотовоз, дрезина, махсус автомотрисалар, транспорт режимидаги тортиш узатмали автоном двигателга эга темир йўл-қурилиш машиналари;


ўзи юрмайдиган махсус ҳаракатдаги темир йўл таркиби - хўжалик поездлари таркибига киритилувчи, темир йўлларнинг қурилма ва иншоотларини сақлаш, хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича ишларни амалга ошириш учун мўлжалланган, тортиш узатмасиз транспорт режимидаги темир йўл-қурилиш машиналари, тиркамалар ва бошқа махсус ҳаракатдаги темир йўл таркиби;


ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва унинг таркибий қисмлари хавфсизлиги - ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва (ёки) унинг таркибий қисмларининг, уларнинг лойиҳалаштириш, ишлаб чиқариш, фойдаланиш (ишлатиш), монтаж қилиш, созлаш, сақлаш, ташиш, сотиш ва утилизация қилиш жараёнларининг инсон ҳаёти, саломатлиги, атроф муҳит, жисмоний ва юридик шахслар ҳамда давлатнинг мол-мулкига зарар етказиш билан боғлиқ йўл қўйиб бўлмайдиган хавф-хатар мавжуд бўлмайдиган ҳолати;


ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва унинг таркибий қисмларини фойдаланишга топшириш - ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва унинг таркибий қисмларининг ишлаб чиқаришдан фойдаланишга топширишгача бўлган давр босқичи;


ҳаракатдаги темир йўл таркиби габарити - кўндаланг чегаравий (йўл ўқига тик) ўлчам бўлиб, унда ҳаракатдаги темир йўл таркиби юкли, бўш, янги ёки максимал меъёрий эскиришга эга бўлишидан қатъи назар, текис горизонтал йўлга излар энидаги энг ноқулай шароитларда, ёнбош оғмаларсиз ва динамик тебранишларсиз қўйилганида четга чиқиб кетмасдан жойлашиши лозим;


ҳаракатдаги темир йўл таркиби бирлиги - тортиш кучи билан ёки тортиш кучисиз темир йўлларда ўз ғилдиракларида ҳаракатлана оладиган ҳаракатдаги темир йўл таркибининг алоҳида объекти. Унга локомотив, юк ёки йўловчи вагони, моторвагонли ҳаракатдаги таркиб (ёки унинг секцияси, вагонлари), махсус ҳаракатдаги темир йўл таркиби киради;


ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва унинг таркибий қисмларини идентификация қилиш - ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва унинг таркибий қисмларининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқлигини аниқлаш тартиби;


ҳаракатдаги темир йўл таркибининг белгиланган хизмат муддати - техник ҳолатидан қатъи назар, ҳаракатдаги темир йўл таркибидан фойдаланиш тўхтатиб турилиши лозим бўлган, ишлаб чиқарувчи завод томонидан назарда тутилган фойдаланишнинг календарь давомийлиги;


ҳаракатдаги темир йўл таркибининг таркибий қисми - ҳаракатдаги темир йўл таркиби конструкцияси таркибига кирувчи ҳамда ундан хавфсиз фойдаланишни, хизмат кўрсатувчи ходимлар ва (ёки) йўловчиларнинг хавфсизлигини таъминловчи деталь, йиғма бирлик, мажмуа ёки уларнинг тўплами.



3-БОБ. ХАВФСИЗЛИК ТАЛАБЛАРИ


1-§. Ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва унинг таркибий

қисмлари хавфсизлигига қўйиладиган умумий талаблар


6. Ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва унинг таркибий қисмларини лойиҳалаштиришда ҳисоб-китоб, тажриба ва экспертлаш йўли билан, шу жумладан, ўхшаш темир йўл маҳсулотидан фойдаланиш бўйича маълумотлар асосида хавфлилик даражаси баҳоланиши лозим. Хавфлилик даражасини баҳолаш усуллари мувофиқликни баҳолаш (тасдиқлаш) мақсадлари учун қўлланиладиган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланиши мумкин.


7. Ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва унинг таркибий қисмларининг хавфсизлиги:

а) ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва унинг таркибий қисмларини лойиҳалаштиришда илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини амалга ошириш;

б) синовдан ўтказилган техник ечимларни қўллаш;

в) ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва унинг таркибий қисмларининг белгиланган хизмат муддатлари ва (ёки) ресурсларини белгилаш, шунингдек, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашни зарур даврийлик билан ўтказиш;

г) синовдан ўтказилган услубиётларга асосланган ҳисоб-китоблар комплексини ўтказиш;

д) фойдаланиш параметрлари ва шартларидан келиб чиқиб ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва унинг таркибий қисмларини лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқаришда қўлланиладиган материаллар ва моддаларни танлаш;

е) ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва унинг таркибий қисмларининг чегаравий ҳолатлари мезонларини белгилаш;

ж) ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва унинг таркибий қисмларини утилизация қилиш шартлари ва усулларини аниқлаш;

з) ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва унинг таркибий қисмлари мувофиқлигини баҳолаш орқали таъминланади.


8. Ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва унинг таркибий қисмлари мустаҳкамлиги, барқарорлиги ва техник ҳолатига кўра поездларнинг йўл қўйилган кўрсаткичлар чегарасидаги энг юқори тезликлар билан хавфсиз ҳаракатланиши таъминлаши лозим.


9. Ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва унинг таркибий қисмлари:

а) ҳаракатдаги темир йўл таркиби габаритларига риоя қилинишини;

б) ташқи иқлим ва механик таъсирларни ҳисобга олиб фойдаланиш шартлари бажарилишини;

в) темир йўл инфратузилмаси ва ушбу инфратузилмада фойдаланилаётган бошқа ҳаракатдаги темир йўл таркиби билан техник мослашувчанликни;

г) ғилдиракларни издан чиқиб кетишига бардошлиликни;

д) темир йўлларнинг оғма участкаларида ағдарилиб кетишга бардошлиликни;

е) тўхтаб туриш жойидан ўз-ўзидан кетиб қолишининг олди олинишини;

ж) тортиш ва тормозлаш режимларида динамик кучланишни узатиш учун поездлардаги уланишни;

з) йўл қўйилган тормозлаш йўлини;

и) пагонли кучланишнинг, темир йўлга таъсир бўйича йўл қўйилган чегаравий кучларнинг, ҳисобланган ўқ юкламаларининг ошиб кетмаслигини;

к) ҳаракатдаги темир йўл таркиби таркибий қисмлари темир йўлга тушишининг олди олинишини;

л) тортиш кучи, тормозлаш ва тезланиш қийматларининг йўл қўйилган чегаравий кўрсаткичларига мувофиқликни;

м) санитар-эпидемиологик ва экологик хавфсизликни;

н) ускуна ва жиҳозларнинг хавфсиз ишлашини таъминлаш қисми бўйича электр жиҳозларнинг электромагнит мослашувчанлигини;

о) электр жиҳозларининг темир йўл транспорти инфратузилмасининг темир йўл автоматика ва телемеханика, темир йўл электр алоқа қурилмалари билан электромагнит мослашувчанликни;

п) ёнғин хавфсизлиги талабларининг бажарилишини;

р) юклашнинг йўл қўйилган режимларида ва таъсирларда мустаҳкамликни;

с) бўйлама ва кўндаланг ҳисобланган динамик юкламаларни қўллашда пластик деформацияларнинг бўлмаслигини;

т) юклашнинг кам циклли ва кўп циклли режимларида чарчашга қаршиликни;

у) фойдаланиш режимларининг барча диапазонларида (электр таъминотининг номинал ва чегаравий режимларида) электр жиҳозлари ишининг хавфсизлиги ва ишончлилигини;

ф) механизация воситаларини қўллаб юк ортиш ва юк туширишда юк, почта ва багаж вагонлари конструкциясининг хавфсизлигини;

х) тепаликлардан тарқатишда вагонларнинг уланишини;

ц) ҳаракатдаги темир йўл таркиби таркибий қисмларининг бир-бири билан ва конструкторлик ҳужжатларида назарда тутилмаган темир йўл транспорти инфратузилмаси элементлари билан уриниш нуқталарининг мавжуд эмаслигини;

ч) темир йўлларнинг оғма участкаларида ҳаракатдаги темир йўл таркибининг уланишини, идораларга қарашли темир йўл шохобча йўллари орқали вагонларнинг уланган ва якка ҳолда ҳаракатланиш имкониятини;

ш) энергетик самарадорлик талабларига мувофиқликни таъминлаши лозим.



2-§. Ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва унинг таркибий

қисмларини лойиҳалашга қўйиладиган талаблар


10. Ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва унинг таркибий қисмларини лойиҳалаштиришда лойиҳаловчи (ишлаб чиқувчи) инсонлар, жониворлар ва ўсимликлар ҳаёти ва соғлиғига зарарли ва (ёки) хавфли таъсирларнинг экологик қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларни таъминлайдиган ечимни танлаши лозим.


11. Ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва унинг таркибий қисмларининг лойиҳаловчи (ишлаб чиқувчи) томонидан танланган конструкциялари белгиланган ресурси ва (ёки) хизмат муддати, белгиланган сақлаш муддати даврида хавфсиз бўлиши, шунингдек, фойдаланиш вақтида улар учраши мумкин бўлган таъсирлар ва юкламаларга бардош бериши лозим.


12. Ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва унинг таркибий қисмларини лойиҳалаштиришда лойиҳаловчи (ишлаб чиқувчи) ҳаракатдаги темир йўл таркибининг тўқнашуви ва (ёки) издан чиқиши ҳолатида хизмат кўрсатувчи ходимлар ва (ёки) йўловчиларни муҳофаза қилиш учун авариявий крэш-тизимларни назарда тутиши лозим.


13. Ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва унинг таркибий қисмларини лойиҳалаштиришда лойиҳаловчи (ишлаб чиқувчи) ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва унинг таркибий қисмларининг хавфсиз ишлашини таъминловчи дастурий воситаларни назарда тутиши лозим.


14. Ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва (ёки) унинг таркибий қисмларининг конструкциясига ўзгартиришлар киритилганда, мазкур Техник регламентда назарда тутилган, лойиҳалашда белгиланган хавфсизлик талаблари пасайтирилиши мумкин эмас.


15. Ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва унинг таркибий қисмларининг конструкциясига ёки тайёрланиш технологиясига хавфсизликка таъсир этувчи ўзгартиришлар киритилган ҳолларда, шунингдек, хизмат муддатини узайтириш билан модернизация қилинганда, кўрсатиб ўтилган темир йўл маҳсулотининг мазкур Техник регламент 4-бобида белгиланган тартибда мувофиқлиги мажбурий тасдиқлашдан ўтказилиши лозим.



3-§. Ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва унинг таркибий

қисмларини тамғалашга қўйиладиган талаблар


16. Ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва унинг таркибий қисмларини Ўзбекистон Республикаси ички бозорига муомалага чиқариш мувофиқлик сертификати мавжуд бўлганда амалга оширилади. Мувофиқликни баҳолаш (тасдиқлаш) жараёнларидан ўтган ва Техник регламент талабларига жавоб берадиган ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва унинг таркибий қисмлари мувофиқлик миллий белгиси билан тамғаланади.

Ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва унинг таркибий қисмлари яхши фарқланадиган идентификация ва огоҳлантирувчи ёзувларга ҳамда тамғага эга бўлиши, шунингдек, ундан фойдаланиш бўйича қўлланмада такрорланиши ва тушунтирилиши лозим.


17. Ҳаракатдаги темир йўл таркиби конструкциявий ҳужжатларга мувофиқ ишлаб чиқарилган йилидан қатъи назар, ҳаракатдаги темир йўл таркиби идентификацияланишини таъминловчи қуйидаги тамғага эга бўлиши лозим:

а) мувофиқлик белгиси;

б) ишлаб чиқарувчи-корхона номи ва (ёки) унинг товар белгиси;

в) маҳсулот номи ва (ёки) серияси ёки русумининг белгиси, рақами;

г) ишлаб чиқарилган санаси;

д) тара оғирлиги;

е) конструкциявий тезлик;

ж) ўтказилган таъмирлар тўғрисида белги ёки ёзув;

з) юк кўтариш қобилияти (юк, почта ва багаж вагонлари учун);

и) йўловчилар учун жойлар сони (йўловчилар ёки тезкор-таъмирлаш ходимларини ташиш учун мўлжалланган ҳаракатдаги темир йўл таркиби учун).


18. Ҳаракатдаги темир йўл таркибининг таркибий қисмлари конструкциявий ҳужжатларга мувофиқ ишлаб чиқарилган йилидан қатъи назар, таркибий қисмлар идентификацияланишини таъминловчи қуйидаги тамғага эга бўлиши лозим:

а) мувофиқлик белгиси;

б) ишлаб чиқарувчи корхона номи ёки унинг товар белгиси, темир йўл маҳсулоти номи;

в) ишлаб чиқариш санаси.

Агар конструкциявий хусусиятларига кўра тамғани ҳаракатдаги темир йўл таркиби таркибий қисмларига бевосита тушириш имкони бўлмаса, уни фақат ўрамга туширилишига ва ҳаракатдаги темир йўл таркиби таркибий қисмларига илова қилинадиган фойдаланиш ҳужжатларидагина акс эттирилишига йўл қўйилади.


19. Ҳаракатдаги темир йўл таркибига ўрнатилган ўлчаш воситалари тасдиқланган турда ҳамда метрология соҳасидаги қонунчиликка мувофиқ қиёслаш белгиси ва (ёки) қиёслаш тўғрисидаги гувоҳномага эга бўлиши лозим.


20. Ҳаракатдаги темир йўл таркибининг ғилдирак жуфтликлари конструкциявий ҳужжатларга мувофиқ тамғага ва тамғалаш белгиларига эга бўлиши лозим.


21. Юк вагонлари аравачаларининг рама ва балкалари конструкциявий ҳужжатларга мувофиқ қуйидаги қуйма тамға белгиларига эга бўлиши лозим:

а) ишлаб чиқарувчининг шартли рақами;

б) ишлаб чиқарилган йилининг охирги икки рақами;

в) ишлаб чиқарувчининг рақамлаш тизими бўйича рама ва балкаларнинг тартиб рақами;

г) пўлат маркасининг шартли белгиси.


22. Юк вагонлари аравачаларининг рама ва балкалари конструкциявий ҳужжатларга мувофиқ ишлаб чиқарувчининг тамға белгиларига, рама ва балка нуқсонлари пайвандлаш орқали тўғриланган ҳолларда - пайвандчининг тамғасига эга бўлиши лозим.


23. Машинист кабинаси, йўловчи вагонлари ва моторвагонли ҳаракатдаги таркибнинг ойналари конструкциявий ҳужжатларга мувофиқ қуйидаги тамғага эга бўлиши лозим:

а) мувофиқлик белгиси;

б) ишлаб чиқарувчи номи ва (ёки) унинг товар белгиси;

в) ойна тури белгиси;

г) ҳимоя класси;

д) сертификатлаш тўғрисидаги маълумотлар.


24. Ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва унинг таркибий қисмларини фойдаланишга топширишда фойдаланиш ва таъмирлаш ҳужжатларининг комплекти мавжуд бўлиши шарт.

Ишлаб чиқарилган, мувофиқлиги мажбурий тасдиқланиши лозим бўлган ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва унинг таркибий қисмлари улардан хавфсиз фойдаланишни таъминлаш юзасидан талаб ва тартиблар кўрсатилган фойдаланиш бўйича тегишли қўлланмалар мавжуд бўлган ҳолларда муомалага чиқарилади.


25. Тамға, фойдаланиш ва таъмирлаш ҳужжатлари давлат тилида бўлиши лозим.



4-§. Ҳаракатдаги темир йўл таркибининг бошқарув,

назорат ва хавфсизлик тизимлари, шунингдек,

дастурий воситасига қўйиладиган талаблар


26. Ҳаракатдаги темир йўл таркиби унинг жиҳозлари жойлашуви ва монтажи улардан фойдаланишда, кўрик ўтказишда, техник хизмат кўрсатишда, таъмирлашда хизмат кўрсатувчи ходимларнинг хавфсизлигини таъминлаши лозим.

Ҳаракатдаги темир йўл таркиби ундан фойдаланишда, кўрик ўтказишда, техник хизмат кўрсатишда, таъмирлашда хизмат кўрсатувчи ходимларнинг хавфсизлигини таъминлайдиган зинапоя, тутқич ва мосламаларга эга бўлиши лозим.


27. Ҳаракатдаги темир йўл таркибининг бошқарув, назорат ва хавфсизлик тизимлари, унинг фойдаланиш бўйича қўлланмасида назарда тутилган ишнинг барча режимларида ва барча ташқи таъсирларида ишчанлик ҳолатини таъминлаши лозим.

Ҳаракатдаги темир йўл таркибининг бошқарув ва назорат тизимлари хизмат кўрсатувчи ходимларнинг мантиқий хатолари эҳтимолида хавфли ҳолатлар юзага келишини истисно этиши лозим.


28. Бошқарув, назорат ва хавфсизлик тизимлари таркибида ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва унинг таркибий қисмлари техник соз ҳолатининг хавфсизликка таҳдид солиши мумкин бўлган вазиятларни келтириб чиқарувчи бузилишлар ҳақида огоҳлантирувчи сигнал ва ахборот воситалари бўлиши лозим.


29. Ҳаракатдаги темир йўл таркибига ўрнатилган, шунингдек, материал ташувчиларда етказиб бериладиган дастурий воситалар:

а) техник воситаларнинг носозлиги ва (ёки) ишдан чиқиши сабабли юзага келган қайта юкланишлардан кейин иш қобилиятини, шунингдек, ўзининг носозликларида бутунликни;

б) маълумотни сақлаш, киритиш, қайта ишлаш ва чиқаришда компьютер вирусларидан, рухсат этилмаган фойдаланишдан, ишдан чиқиш оқибатларидан, хатолар ва носозликлардан, ахборотнинг тасодифий ўзгариши эҳтимолларидан ҳимояланишни;

в) илова қилинган ҳужжатларда баён қилинган хоссалар ва тавсифларга мувофиқликни таъминлаши лозим.


30. Ҳаракатдаги темир йўл таркибининг бошқарув, назорат ва хавфсизлик тизими электр, гидравлик ва (ёки) пневматик қисмлари аппаратларининг носозликларида, тортиш узатмаси ва бошқа жиҳозлар ишлаши, дастурий таъминот тўхтаб қолиши ҳолатларида ҳаракатдаги темир йўл таркиби хавфсиз ҳолатининг бузилишига олиб келувчи иш режими ва тавсифлар ўзгаришларига йўл қўймаслиги лозим. Бошқарув тизими тўхтаб қолиши, борт қурилмаларининг соз ишлашида, ҳаракатдаги темир йўл таркибининг тўхтаб қолишига ва унинг лойиҳавий тавсифлари ўзгаришига олиб келмаслиги лозим.



5-§. Ҳаракатдаги темир йўл таркиби

жиҳозланишига қўйиладиган талаблар


31. Ҳаракатдаги темир йўл таркибини бошқарадиган асбоб ва қурилмалар:

а) конструкциявий ҳужжатларга мувофиқ ёзув ва (ёки) рамзлар билан таъминланган бўлиши;

б) шундай лойиҳалаштирилиши ва жойлаштирилиши лозимки, уларнинг ихтиёрий бўлмаган ёқилиши, ўчирилиши ёки ўзгартирилишини истисно қилиши;

в) бажарадиган функциялари, фойдаланиш даражаси ва изчиллигини инобатга олган ҳолда жойлаштирилиши лозим.


32. Юк ташишда ишлатиладиган локомотивлар, шунингдек, махсус ҳаракатдаги темир йўл таркиби қуйидаги қурилмалар билан жиҳозланган бўлиши лозим:

а) поезд радиоалоқаси;

б) ҳаракат тезлигини назорат қилиш асбоблари;

в) ҳаракат параметрларининг регистратори;

г) локомотив автоматик сигнализацияси;

д) пневматик тормоз магистрали зичлигини назорат қилиш қурилмаси;

е) кириш ва чиқиш светофорларига, темир йўл кесишмалари ва бекатларига яқинлашганда ҳаракат тезлигини назорат қилиш ва нутқий ахборотни олиш (узатиш) имкониятини таъминловчи автоматик бошқарув тизими;

ж) автоматик ёнғин сигнализацияси.


33. Йўловчи ташишда ишлатиладиган локомотивлар қуйидаги қурилмалар билан жиҳозланган бўлиши лозим:

а) поезд радиоалоқаси;

б) кириш ва чиқиш светофорларига, темир йўл кесишмалари ва бекатларига яқинлашганда ҳаракат тезлигини назорат қилиш ва нутқий ахборотни олиш (узатиш) имкониятини таъминловчи автоматик бошқарув тизими;

в) автоматик ёнғин сигнализацияси;

г) ҳаракат параметрларининг регистратори;

д) локомотив автоматик сигнализацияси;

е) электропневматик тормоз.


34. Юк ташиш ва йўловчи ташишда ишлатиладиган ҳамда битта машинист билан хизмат кўрсатадиган локомотивлар мазкур Техник регламентнинг 32 ва 33-бандларида келтирилган қурилмаларга қўшимча равишда қуйидаги қурилмалар билан жиҳозланиши лозим:

а) поезд тормозланишини автоматик бошқариш тизими ёки локомотив комплекс хавфсизлик қурилмаси;

б) машинист ҳушёрлигини назорат қилиш тизими;

в) орқа кўриниш кўзгуси ёки шунга ўхшаш қурилмалар;

г) тормоз блокировкаси;

д) ёнғин ўчириш тизими.


35. Манёвр локомотивлари қуйидаги қурилмалар билан жиҳозланиши лозим:

а) вагонлардан масофавий узилиш;

б) манёвр локомотивларидан фойдаланиладиган участкаларда ишлатиладиган манёвр радиоалоқаси билан мос келувчи манёвр радиоалоқаси.


36. Битта машинист билан хизмат кўрсатиладиган манёвр локомотивлари мазкур Техник регламентнинг 35-бандида келтирилган қурилмаларга қўшимча равишда қуйидаги қурилмалар билан жиҳозланиши лозим:

а) иккинчи бошқарув пульти;

б) орқа кўриниш кўзгуси ёки шунга ўхшаш қурилмалар;

в) машинист локомотивни бошқариш қобилиятини тўсатдан йўқотган ҳолатда автоматик тўхташни таъминловчи қурилма.


37. Моторвагонли ҳаракатдаги таркиб қуйидаги қурилмалар билан жиҳозланиши лозим:

а) поезд радиоалоқаси;

б) кириш ва чиқиш светофорларига, темир йўл кесишмалари ва бекатларига яқинлашганда ҳаракат тезлигини назорат қилиш ва нутқий ахборотни олиш (узатиш) имкониятини таъминловчи автоматик бошқарув тизими;

в) ҳаракат параметрларининг регистраторлари;

г) локомотив автоматик сигнализацияси;

д) электропневматик тормоз;

е) "йўловчи-машинист" алоқаси;

ж) эшиклар ёпилишини назорат қилиш сигнализацияси;

з) автоматик ёнғин сигнализацияси.


38. Юк ва йўловчи ташишда ишлатиладиган локомотивлар, моторвагонли ҳаракатдаги таркибнинг бош вагонлари, шунингдек, ўзиюрар махсус ҳаракатдаги темир йўл таркиби, ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга ёрдам берувчи сунъий йўлдош навигация ускуналари билан жиҳозланган бўлиши лозим.


39. Локомотивлар, моторвагонли ҳаракатдаги таркиб ва ўзиюрар махсус ҳаракатдаги таркибнинг локомотив автоматик сигнализацияси белгиланган ҳаракат тезликлари назоратини таъминловчи, поездни тўхташ жойидан ўз-ўзидан кетиб қолишга тўсқинлик қилувчи, машинист (ҳайдовчи) ҳушёрлигини даврий текширувчи хавфсизлик қурилмалари билан жиҳозланиши лозим.

Машинист (ҳайдовчи) томонидан локомотивни, моторвагонли ҳаракатдаги таркибни, ўзиюрар махсус ҳаракатдаги темир йўл таркибни бошқариш қобилиятини йўқотган ҳолатда, кўрсатиб ўтилган қурилмалар поездни автоматик тўхташни таъминлаши лозим.


40. Локомотив, моторвагонли ҳаракатдаги таркиб ва ўзиюрар махсус ҳаракатдаги темир йўл таркиби машинистининг кабинаси конструкцияси қуйидагиларни таъминлаши лозим:

а) "ўтириш" ва "тик туриш" ҳолатидаги локомотив бригадасига ҳаракатланиш йўли, пол устки сигналлари, қўшни йўллар, таркиблар ва контакт тизимини ҳеч қандай тўсқинликсиз кўришни;

б) локомотив бригадаси ходимларидан бирининг "тик туриш" ҳолатида вагонлар таркибига яқинлашганда ва манёврларда иштирок этаётган ходимларнинг иш зонасидан кўринишини;

в) йил ва сутканинг хоҳлаган вақтида, ҳар қандай об-ҳаво шароитларида, ҳаракатнинг барча тезликларида машинист (ҳайдовчи) кабинасидан ҳеч қандай тўсқинликсиз кўриниши.


41. Локомотив, моторвагонли ҳаракатдаги таркиб ва ўзиюрар махсус ҳаракатдаги темир йўл таркиби машинисти (ҳайдовчиси) кабинасининг олд ойналари деразаларга ишончли маҳкамланган бўлиши ва зичлаштиргичларга эга бўлиши лозим.


42. Локомотив, моторвагонли ҳаракатдаги таркиб ва ўзиюрар махсус ҳаракатдаги темир йўл таркиби машинисти (ҳайдовчиси) кабинасининг режалаштирилиши, локомотив бригадаси иш жойи, бошқариш асбоблари ва қурилмалари, ахборотни кўрсатиш тизимларининг жойлашиши, машинист (ҳайдовчи) ўриндиғининг конструкцияси эргономика ва тизимли техника талабларига жавоб бериши лозим.

Бошқарув пульти ҳамда машинист (ҳайдовчи) ва унинг ёрдамчиси иш жойини лойиҳалаштиришда, "тик туриш" ва "ўтириш" ҳолатларидан бошқариш қулайлигини таъминловчи эргономика талаблари ҳисобга олиниши лозим.

Бошқарув қурилмалари ва асбоблари, ўлчов асбоблари, бошқарув пультидаги нурли индикаторларнинг жойлашиши ва конструкцияси, кундузи ва тунги вақтда, нурнинг тўғридан-тўғри тушиши ёки акс этишидан ҳосил бўлувчи шуълалар мавжуд бўлмаганда кўрсатиб ўтилган асбоблар кўрсаткичларининг кўринишини таъминлаши лозим.

Машинист (ҳайдовчи) кабинасидаги ёритиш параметрлари, ўлчов асбоблари шкалаларининг ёрқинлиги йўл қўйилиши мумкин бўлган кўрсаткичлар чегарасида бўлиши лозим.


43. Хизмат ва ёрдамчи хоналарга эга изотермик вагон, йўловчи вагон, локомотив, моторвагонли ҳаракатдаги таркиб ва махсус ҳаракатдаги темир йўл таркиблари умумий, маҳаллий ва авариявий ёритиш тизимлари билан жиҳозланиши лозим.

Авариявий ёритиш тизими асосий таъминлаш манбасида кучланиш бўлмаган вақтда, автоном таъминлаш манбасига (аккумулятор батареясига) автоматик ўтишини таъминлаши лозим. Бунда авариявий ёритишни қўлда ёқиш имконияти назарда тутилган бўлиши лозим.


44. Локомотив, моторвагонли ҳаракатдаги таркиб ва ўзиюрар махсус ҳаракатдаги темир йўл таркиби машинисти (ҳайдовчиси) кабинасидан ёрдамчи мосламалардан фойдаланган ҳолда ён деразалар орқали авариявий чиқиш назарда тутилган бўлиши лозим.

Хизмат ва ёрдамчи хоналарга эга изотермик вагон, йўловчи вагон, моторвагонли ҳаракатдаги таркиб ва махсус ҳаракатдаги темир йўл таркиби вагонининг ҳар бир томонидан авариявий чиқишлар билан жиҳозланиши ҳамда зарур ҳолларда хизмат кўрсатувчи ходимлар ва (ёки) йўловчиларни авариявий эвакуация қилиш воситаларига эга бўлиши лозим.

Авариявий чиқиш жойини очишга битта одамнинг кучи етарли бўлиши лозим.


45. Ҳаракатдаги темир йўл таркиби хизмат кўрсатувчи ходимлар ва (ёки) йўловчилар учун мўлжалланган ички хоналарнинг ойналари, ҳаракатдаги темир йўл таркибига тўхтаб турганида ёки ҳаракатланиш йўлида зарбали таъсирлар бўлган ҳолатларда хизмат кўрсатувчи ходимлар ва (ёки) йўловчилар хавфсизлигини таъминлаши лозим.


46. Ҳаракатдаги темир йўл таркибининг кўздан кечириш, созлаш ва техник хизмат кўрсатиш талаб қиладиган ички қисмлари ҳамда зарур ҳолларда ташқи ишчи жиҳозлар қўшимча ёритиш имкониятига эга бўлиши лозим.


47. Ҳаракатдаги темир йўл таркиби автоматик тормозлар билан жиҳозланган бўлиши, улар таркибни тормозлаш пайтида секинлашишни ёки ҳисобланган тормозлаш йўли чегарасида тўхташни таъминлаши лозим.

Ҳаракатдаги темир йўл таркибининг автоматик тормозлари фойдаланишнинг турли шароитларида зарур функционаллик ва ишончлиликка эга бўлиши, равон тормозланишни таъминлаши, шунингдек, тормоз магистрали бутунлиги бузилганда ёки ҳаракатдаги темир йўл таркиби бирликларининг рухсатсиз узилишида поезднинг тўхташини таъминлаши лозим.


48. Автоматик тормозлар ҳаракатдаги темир йўл таркибининг юкланиши, таркиб узунлиги ва темир йўл профилига боғлиқ равишда тормозланишнинг турли хил режимларини қўллаш имкониятини таъминлаши лозим.


49. Йўловчи вагонлари ва моторвагонли ҳаракатдаги таркибдаги стоп-кранлар тамбурларда, йўловчи вагонларининг ичкарисида ўрнатилган ва пломбаланган бўлиши лозим.

Хизмат ва ёрдамчи хоналари бўлган изотермик вагонлардаги стоп-кранлар хизмат хоналарида ўрнатилган ва пломбаланган бўлиши лозим.

Ўзиюрар ҳаракатдаги темир йўл таркибида стоп-кранлар зарур ҳоллардагина ўрнатилади.


50. Ҳаракатдаги темир йўл таркиби тўхтаб туриш тормозлари билан жиҳозланиши лозим. Стандартларга мувофиқ умумий ишлаб чиқарилаётган вагонларнинг бир қисми стоп-кранли ва тўхтаб туриш тормозли ўтиш майдончалари билан жиҳозланиши лозим.

Ҳаракатдаги темир йўл таркибининг тўхтаб туриш тормозлари ҳисобланган тормозланиш босимини ва ҳаракатдаги темир йўл таркиби бирлигини йўл қўйилиши мумкин бўлган кўрсаткичлар чегарасида тутиб туришни таъминлаши лозим.

Тўхтаб туриш қўл тормози штурвали, штурвалнинг ўз-ўзидан айланишини истисно қилувчи қурилма билан жиҳозланган бўлиши лозим.

Автоматик тўхтаб туриш тормозлари қўлланилишига йўл қўйилади.


51. Узилиши ёки синиши темир йўлга тушишини ёки ҳаракатдаги темир йўл таркиби габаритдан ташқарига чиқиб кетишини келтириб чиқарувчи ҳаракатдаги темир йўл таркибининг таркибий қисмлари, ҳимоя қилаётган қурилманинг оғирлигини йўл қўйилган қийматлар чегарасида кўтара оладиган сақловчи мосламаларга эга бўлиши лозим.


52. Ҳаракатдаги темир йўл таркибининг асосий ҳаво резервуарлари ва аккумулятор батареялари машинист кабинаси, йўловчи ташиш салонлари ва хизмат кўрсатувчи ходимлар учун мўлжалланган хоналарнинг ташқарисида ўрнатилиши лозим.


53. Хизмат ёки шошилинч тормозлаш амалга оширилганда локомотив ва моторвагонли ҳаракатдаги таркиб электродинамик тормозининг (мавжуд бўлганда) ҳаракати пневматик ва электропневматик тормозлар иши билан мос бўлиши шарт. Электродинамик тормоз ишдан чиққанда, уни пневматик тормоз билан автоматик равишда алмаштириш таъминланиши лозим.


54. Тезюрар йўловчи вагонларида тормозлаш самарадорлигини ва ҳаракат хавфсизлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар (масалан, дискли, магнитрельсли тормозларни қўллаш) назарда тутилган бўлиши лозим.


55. Ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва унинг таркибий қисмлари атроф муҳит ҳароратининг рухсат этилган қийматлари доирасида барқарор ишлаши ва ҳарорат рухсат этилган қиймат доирасида қисқа муддатга ошганда ҳам ишчи ҳолатини сақлаб қолиши лозим.


56. Ҳаракатдаги темир йўл таркиби унинг бирликларини ўз-ўзидан ажралишини истисно қиладиган ва фавқулодда вазиятларда ҳаракатдаги темир йўл таркибининг эвакуация қилинишини таъминлайдиган улаш қурилмаси билан жиҳозланган бўлиши лозим.

Ҳаракатдаги темир йўл таркибининг автосцепка қурилмаси таркибида энергия ютувчи ускунаси бўлиши лозим.


57. Автосцепка қурилмаси билан жиҳозланган йўловчи вагонлари ва моторвагонли ҳаракатдаги таркиб буфер қурилмаси билан жиҳозланган бўлиши лозим.


58. Ҳаракатдаги темир йўл таркиби ғилдирак жуфтликларининг ғилдираклари, ўқи ва бандажи, юк вагонлари аравачаларининг ён рамалари ва рессор усти балкалари конструкторлик ҳужжатларида белгиланган текширувдан ўтиш ёки хизмат муддатининг тўлиқ даврлари давомида нуқсонлар (ёриқлар)нинг юзага келиши ва ривожланишига барқарорликни таъминлайдиган статик қувват захирасига ва чарчоққа қарши зарур коэффициентга эга бўлиши лозим.

Юк вагонларининг ғилдираклари, ўқи ва бандажлари, аравачаларининг ён рамалари ва рессор усти балкаларининг механик хоссалари, зарба қотишқоқлиги ва қолдиқ таранглик ҳолати белгиланган хизмат муддати давомида уларнинг механик хавфсизлигини таъминлаши лозим.


59. Ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва унинг таркибий қисмларини лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган материаллар ва моддалар одамлар ва атроф муҳит учун хавфсиз бўлиши лозим.


60. Локомотивлар, моторвагонли ҳаракатдаги таркиб, ўзиюрар махсус ҳаракатдаги темир йўл таркибининг машинист (ҳайдовчи) кабиналари, йўловчи вагонлари ва махсус ҳаракатдаги темир йўл таркибининг ички хоналари, махсус ҳаракатдаги темир йўл таркибининг хизмат кўрсатиш ва маиший хоналари, шунингдек, хизмат кўрсатиш ва ёрдамчи хонали изотермик вагонларнинг ҳаётни таъминлаш тизимлари (ҳавони кондиционерлаш-иситиш, вентиляция, совитиш, ёритиш, шовқин ва вибрациядан ҳимоялаш, ҳавони тозалаш, инфратовуш ва ультратовуш, электромагнит нурланишдан ҳимоялаш тизимлари)нинг хусусиятлари (микроиқлим кўрсаткичлари, шовқин, вибрация, ультратовуш даражаси, электромагнит нурланиш, ёритиш, ҳаво таркиби кўрсаткичлари) иш ўринлари учун рухсат этиладиган қийматлардан ошмаслиги лозим.

Ҳаракатдаги темир йўл таркибининг ташқи шовқини рухсат этиладиган қийматлардан ошмаслиги лозим.


61. Ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва унинг таркибий қисмларини ишлаб чиқариш, улардан фойдаланиш, уларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш жараёнида суюқликлар (кислоталар, ишқорлар, суюлтирилган газлар) ва ёқилғи-мойлаш моддаларидан фойдаланиш инсонларнинг ҳаёти ва соғлиғига, ҳайвонлар ва ўсимликларга хавфли таъсирларнинг юзага келишига олиб келмаслиги лозим.


62. Ҳаракатдаги темир йўл таркибининг зинапоялари ва тутқичлари ишончли маҳкамланган бўлиши лозим. Зиналар, майдонлар, зинопоялар ва қопламалар юзаси сирпанишга тўсқинлик қилиши лозим.

Вагонлар, махсус ҳаракатдаги темир йўл таркибининг томига кўтарилиш учун мўлжалланган нарвонларга хавф ҳақида огоҳлантирувчи белгилар туширилган бўлиши лозим.

Локомотивлар ва электропоездлар моторли вагонларининг томига олиб чиқувчи нарвонлар ёпилган ҳолатда блокланган бўлиши ва махсус қурилма ёрдамида очилиши лозим.


63. Ҳаракатдаги темир йўл таркибининг конструкциясида уларни домкрат билан кўтариш учун махсус жойлар инобатга олинган бўлиши лозим. Домкрат бошчаси билан туташишга мўлжалланган сирт уларнинг сирпанишига тўсқинлик қилиши лозим.

Ғилдирак жуфтликлари рельсдан чиқиб кетган ҳолларда ҳаракатдаги темир йўл таркибининг ҳар бир бирлигини кранлар ва домкратлар билан кўтариш, шунингдек, ғилдирак жуфтликлари тишлашиб қолганида уни транспортировка қилиш имконияти инобатга олинган бўлиши лозим.


64. Ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва унинг таркибий қисмлари конструкцияси ва жиҳозларининг ташқарига чиқиб турувчи деталлари хизмат кўрсатувчи ходимлар ва (ёки) йўловчиларни жароҳатлайдиган ўткир ёнлар, қирралар ва бурчакларга эга бўлмаслиги лозим.


65. Йўловчи вагонлари, моторвагонли ҳаракатдаги таркиб вагонларининг салонлари, локомотивлар, моторвагонли ҳаракатдаги таркиб, махсус ҳаракатдаги темир йўл таркибининг машинист (ҳайдовчи) кабиналари, изотермик вагонларнинг хизмат кўрсатиш ва ёрдамчи хоналари ички юзаларини пардозлаш ишлари учун фойдаланиладиган материаллар ва моддаларнинг ёнғин келиб чиқиши ва ривожланиши ҳамда ёнғин хавфли омилларининг инсонларга таъсири кўрсаткичлари рухсат этиладиган хавф даражаси қийматларидан ошмаслиги лозим.

Йўловчи вагонлари вагон кузатувчиларининг купелари мавжуд бўлса, кузатувчи купеси ва йўловчилар салони ораси, купели вагонларда эса купеларнинг ораси ҳам ёнғинни ушлаб қолувчи тўсиқлар билан жиҳозланган бўлиши лозим. Купесиз типдаги вагонларнинг ва купе типидаги вагонлар катта (асосий) йўлагининг шифт усти бўшлиғи ёнғинни ушлаб қолувчи фрамугларни ўрнатиш йўли билан камида учта зонага ажратилган бўлиши лозим.

Вагон русумидаги кузовли локомотивлар, моторвагонли ҳаракатдаги таркибнинг машинист кабинаси вагон типидаги кузовли локомотивлар ёки моторвагонли ҳаракатдаги таркибнинг қолган қисмидан ёнғинни ушлаб қолувчи тўсиқлар билан тўсилган бўлиши лозим.


66. Йўловчи вагонлари ва моторвагонли ҳаракатдаги таркибда хизмат кўрсатувчи ходимлар ва йўловчиларнинг ўтиш йўлаклари бўйлаб вагондан вагонга хавфсиз ўтиши таъминланиши лозим. Ўтиш майдончаларининг конструкцияси ёпиқ турда бўлиши лозим, яъни хизмат кўрсатувчи ходимлар ва йўловчиларнинг ҳаракатдаги темир йўл таркибининг ташқи элементлари, темир йўл транспорти инфратузилмаси элементлари (контакт тармоғи, изнинг устки тузилиши ва бошқалар) билан тасодифий алоқа қилиш эҳтимолини истисно қилиши, шунингдек, хизмат кўрсатувчи ходимлар ва йўловчилар ўтиш майдонида бўлган вақтида уларга нисбатан атроф муҳит омилларнинг салбий таъсирини минималлаштириши лозим.


67. Йўловчи вагонлари, хизмат кўрсатиш ва ёрдамчи хонали изотермик вагонлар юқоридаги ухлаш жойларининг конструкцияси ва маҳкамланиши, хизмат кўрсатувчи ходимлар ва (ёки) йўловчиларнинг шикастланишига олиб келадиган, қулаш ёки эгилиш эҳтимолини истисно этиши лозим.

Юқоридаги ухлаш жойлари хизмат кўрсатувчи ходимлар ва йўловчилар йиқилишининг олдини олувчи тўсиш камарлари ёки бортлари билан жиҳозланган бўлиши лозим.


68. Йўловчи вагонлари ва моторвагонли ҳаракатдаги таркибнинг ўриндиқлари ва диванлари полга мустаҳкам қилиб маҳкамланган бўлиши ва уларни, шу жумладан, шошилинч тормозлаш вақтида ағдарилиш эҳтимолини истисно этадиган конструкцияга эга бўлиши лозим.

Йўловчилар ва хизмат кўрсатувчи ходимларнинг шахсий юкларини жойлаштириш ва маҳкамлаш жойлари шундай ҳисоб-китоб билан амалга оширилган бўлиши керакки, бунда шошилинч тормозлаш ва (ёки) аварияли эвакуация вақтида йўловчилар ва хизмат кўрсатувчи ходимлар шикастланмаслиги лозим.

Йўловчи вагонлар, моторвагонли ҳаракатдаги таркиб вагонлари ва хизмат кўрсатиш ва ёрдамчи хоналарга эга изотермик вагонларнинг жойлашув режаси, йўловчилар ва хизмат кўрсатувчи ходимлар учун жойларнинг жойлашуви эргономика ва системотехника талабларига жавоб бериши лозим.


69. Кўп секцияли локомотивлар локомотив бригадасининг бир секциядан иккинчисига хавфсиз ўтишини таъминлаш учун ёпиқ типдаги ўтиш майдончалари билан жиҳозланган бўлиши лозим.


70. Ҳаракатдаги темир йўл таркибининг дизел, электр машиналар, вентиляторлар, компрессорлар ва бошқа асбоб-ускуналарининг айланадиган қисмлари хизмат кўрсатувчи ходимлар ва йўловчиларнинг ҳаракатдаги темир йўл таркибининг ҳаракатланадиган қисмлари билан тасодифий алоқасини истисно қилувчи махсус қурилмалар билан тўсилган бўлиши лозим.


71. Капот типидаги кузовга эга бўлган локомотивлар ён ва чекка майдонларга эга бўлиши лозим. Ён ва чекка майдонларнинг ташқи томонида, оралиқ тўсиқларга эга бўлган тутқич - ғовлар ўрнатилиши лозим. Майдончалар полининг ташқи периметри бўйлаб чекловчи планкалар ўрнатилган бўлиши лозим.


72. Локомотивлар, моторвагонли ҳаракатдаги таркиб, йўловчи ва изотермик вагонларнинг электр жиҳозлари ортиқча юкланишда, қисқа туташувларда, ерга туташувларда, электр жиҳозларининг ортиқча кучланишида, шунингдек, рекуператив тормозлаш, жойидан жилмасдан айланиш ва ғилдирак жуфтликларининг сирғалишлари пайтидаги контакт тармоғидаги кучланишни ечиш пайтида ишлаб кетувчи ҳимоя ва сигнализацияга эга бўлиши лозим. Ҳимоянинг ишга тушиши электр жиҳозларининг шикастланишини истисно этиши ва хавфли оқибатларга: туташиш ёки ёнғинга олиб келувчи рухсат этилмайдиган қизиб кетишга ва (ёки) электр жиҳозлари изоляциясининг тешилишига олиб келувчи ортиқча кучланишларга олиб келмаслиги лозим.


73. Ҳаракатдаги темир йўл таркибнинг кучланиш остида бўлган электр жиҳозларининг ҳимояланмаган (изоляцияланмаган) қисмлари уларга хизмат кўрсатувчи ходимлар ва (ёки) йўловчилар тасодифий киришининг олдини олувчи ҳимояга эга бўлиши лозим.

Электр жиҳозларининг металл қобиқлари, шунингдек, носозлигида рухсат этилган қийматлардан каттароқ кучланиш остида бўлиб қолиши мумкин бўлган барча тўсиқлар (шу жумладан, қувурлар), ток ўтказувчи қисмларни маҳкамлаш учун конструкциялар ҳаракатдаги темир йўл таркибининг корпусига уланиши (ерга улаш мақсадида) лозим.


74. Локомотивлар, моторвагонли ҳаракатдаги таркиб, йўловчи вагонлари, махсус ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва автоном энергетика қурилмали изотермик вагонлар электр ҳимоя воситалари тўпламини сақлаш учун махсус жойлар, шунингдек, мазкур бандда келтирилган ҳаракатдаги темир йўл таркибига техник хизмат кўрсатиш ва хавфсиз фойдаланиш учун зарур бўлган бошқа махсус ускуналар билан жиҳозланган бўлиши лозим.


75. Ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва унинг таркибий қисмлари томонидан келиб чиқаётган электромагнит шовқинлар даражаси кўрсаткичлари темир йўл транспортининг инфратузилма объектлари ва унда фойдаланилаётган ҳаракатдаги темир йўл таркибининг иш самарадорлигига ушбу шовқинлар таъсир қилмайдиган доирадаги қиймат кўрсаткичларидан ошмаслиги лозим.


76. Аккумулятор қутиси портлаш хавфидан ҳоли бўлиши лозим.


77. Локомотивлар, моторвагонли ҳаракатдаги таркиб, махсус ҳаракатдаги темир йўл таркиби, йўловчи ва изотермик вагонлар ёнғин сигнализацияси тизимлари, ёнғин ўчириш қурилмалари, ёнғин ўчириш ускуналарини жойлаштириш учун махсус жойлар, ёнғинга қарши ускуналар билан жиҳозланган бўлиши лозим.

Ёнғин сигнализацияси тизимлари ёнғин жойини кўрсатувчи акустик ва (ёки) оптик маълумотларни узатиш, қабул қилиш - назорат мосламаси билан хабар берувчилар алоқа линияларидаги носозликлар (қисқа туташув, узилиш)ни автоматик равишда аниқлаш, шунингдек, уларнинг созлигини мунтазам текшириш имконияти таъминланган бўлиши лозим.


78. Автоном энергетика қурилмали локомотивлар ва изотермик вагонлар, дизел-поездлар, дизел-электропоездлар, рельсли автобуслар, ўзиюрар махсус ҳаракатдаги темир йўл таркиби ўт ўчиргичлар билан жиҳозланган бўлиши лозим.


79. Вагон туридаги кузовли локомотивлар ёрдамчи машинистни машина (дизел) хонасидан машинист кабинасига чақириш учун ёруғлик ва овозли сигналга эга бўлиши лозим.


80. Автоном энергетика қурилмали локомотивлар, дизел-поездлар, рельсли автобуслар, дизел-электропоездлар, автоном энергетика қурилмали изотермик вагонлар ва ўзиюрар махсус ҳаракатдаги темир йўл таркибининг вентиляция тизими машинист кабинасига, хизмат кўрсатувчи ходимларнинг хоналарига, шунингдек, йўловчи салонларига чиқинди газлар ва чанг кириши эҳтимолини истисно этиши лозим.

Автоном энергетика қурилмали локомотивлар, дизел-поездлар, рельсли автобуслар, дизел-электропоездлар, автоном энергетика қурилмали изотермик вагонлар ва ўзиюрар махсус ҳаракатдаги темир йўл таркибининг машина хонасидаги ҳаво муҳити ҳолатининг хусусиятлари рухсат этилган қийматлардан ошмаслиги лозим.


81. Вагон типидаги кузовли тепловозлар ва автоном энергетика қурилмали изотермик вагонлар дизелларининг совитиш тизими конструкцияси хизмат кўрсатувчи ходимларнинг тепловоз ёки изотермик вагоннинг томида турмасдан, совутиш тизимини ёнилғи билан тўлдириш имкониятини таъминлаши лозим.


82. Йўловчи вагонлар қуйидаги қурилмалар билан жиҳозланган бўлиши лозим:

а) ҳавони кондиционерлаш (иситиш, совитиш, вентиляция қилиш) тизими. Бунда чекиш жойлари ҳавони рециркуляциясиз хонадан ташқарига чиқариб юборадиган алоҳида вентиляция тизими билан жиҳозланган бўлиши лозим;

б) ичимлик ва хўжалик сув таъминоти тизими;

в) экологик тоза ҳожатхона мажмуалари;

г) поезд ички телефон алоқаси;

д) буксалар қизиб кетишининг назорат қилиш тизими;

е) поезд радио эшиттириши;

ж) автоном иситиш тизимларидан фойдаланганда, тутун чиқариш қувурларининг учқун ўчиргичлари.


83. Тезюрар йўловчи вагонлари ушбу Техник регламентнинг 82-бандида кўрсатилган қурилмаларга қўшимча равишда марказлаштирилган электр таъминоти билан жиҳозланган бўлиши лозим.


84. Тезюрар моторвагонли ҳаракатдаги таркиб қуйидаги қурилмалар билан жиҳозланган бўлиши лозим:

а) ҳавони кондиционерлаш тизими (иситиш, совитиш, вентиляция);

б) поезд ички телефон алоқаси;

в) буксалар қизиб кетишининг назорат тизими;

г) ичимлик ва хўжалик сув таъминоти тизими;

д) экологик тоза ҳожатхона мажмуалари.


85. Моторвагонли ҳаракатдаги таркибнинг бош вагонлари экологик тоза ҳожатхона мажмуалари билан жиҳозланган бўлиши лозим.


86. Хизмат кўрсатиш ва ёрдамчи хоналарга эга бўлган изотермик вагонлар қуйидаги қурилмалар билан жиҳозланган бўлиши лозим:

а) ҳавони кондиционерлаш тизими (вентиляция, иситиш, совутиш);

б) ичимлик ва хўжалик сув таъминоти тизими;

в) экологик тоза ҳожатхона мажмуалари;

г) буксалар қизиб кетишининг назорат тизими.


87. Озиқ-овқат хомашёси ва озиқа маҳсулотларини ташиш учун мўлжалланган вагонлар ҳар бир озиқ-овқат хомашёси ва озиқа маҳсулотлари учун рухсат этиладиган қийматлардаги ҳарорат, намлик, ҳаво алмашинуви кўрсаткичларини таъминлашлари лозим.


88. Вагон кузатувчиларисиз хизмат кўрсатиладиган йўловчи вагонлари ва моторвагонли ҳаракатдаги таркибнинг вагонлари йўловчиларни локомотив ёки поезд бригадаси билан алоқа ўрнатишлари учун бевосита йўловчи салонида жойлашган қурилмалар билан жиҳозланган бўлиши лозим.


89. Йўловчи вагонлари ва моторвагонли ҳаракатдаги таркиб вагонларининг кириш эшиклари хизмат кўрсатувчи ходимлар ва (ёки) йўловчилар хавфсизлигини таъминлайдиган очилиш (ёпилиш) тизимлари (қурилмаси) ва назорат тизими билан жиҳозланган бўлиши лозим.

Йўловчи вагонларининг кириш эшиклари ҳаракатдаги таркибнинг ҳаракати пайтида йўловчилар ёки бегона шахслар томонидан очилишини истисно этувчи қулфлаш қурилмалари билан жиҳозланган бўлиши лозим.


90. Йўловчи вагонлари ва моторвагонли ҳаракатдаги таркиб вагонларининг кириш эшикларини авариявий очиш уларни штат схемасига мувофиқ қайд қилинган очиқ ҳолатда амалга оширилиши лозим. Тираб очиладиган типдаги кириш эшикларининг авариявий очилиши поезднинг ҳаракатланиш тезлиги рухсат этилган қийматлар доирасида бўлганда қўл режимида амалга оширилиши лозим.


91. Моторвагонли ҳаракатдаги таркибнинг вагонлари ногиронлиги бўлган ва ёш болали йўловчилар учун мўлжалланган жойлар билан жиҳозланиши лозим.


92. Имконияти чекланган фуқаролар учун мўлжалланган йўловчи вагонлари ва моторвагонли ҳаракатдаги таркибнинг вагонлари қуйидаги қурилмалар билан жиҳозланиши лозим:

а) ногиронлар аравачасини тез кўтариш, тушириш ва ишончли маҳкамлаш учун қурилмалар;

б) кенгайтирилган майдонга эга бўлган махсус санузеллар;

в) энига кенгайтирилган ўтиш жойлари.


93. Ҳаракатдаги темир йўл таркиби визуал ва овоз сигнал қурилмалари билан жиҳозланган бўлиши лозим.


94. Вагон туридаги кузовли локомотивлар, моторвагонли ҳаракатдаги таркиб ва ўзиюрар махсус ҳаракатдаги темир йўл таркиби бош вагонларининг олд қисмлари, шунингдек, капот типидаги кузовли локомотивларнинг чекка қисмлари прожектор ҳамда ўнг ва чап томонларидан иккита буфер сигнал чироқлари билан жиҳозланиши лозим.

Локомотивнинг ҳар бир секциясининг орқа чекка деворига ҳам мустақил бирлик сифатида ишлатилиши мумкин бўлган сигнал чироқлари ўрнатилиши лозим.

Прожектор локомотив, моторвагонли ҳаракатдаги таркиб ва ўзиюрар махсус ҳаракатдаги темир йўл таркиби бош вагони симметрияларининг кўндаланг ўқи бўйлаб ўрнатилиши лозим. Прожекторнинг бўйлама нури темир йўлнинг горизонтал текислигига параллел равишда йўналтирилиши лозим. Прожекторни ёқиш схемаси ёруғликнинг номинал бўйлама кучини таъминлайдиган ёрқин чироқни ва хира чироқни ёқиш имкониятини назарда тутиши лозим.

Машинист кабинасидан прожекторнинг чироғини алмаштириш ва ёруғлик нурининг йўналишини созлаш имконияти таъминланган бўлиши лозим.

Йўловчи ташиш вагонлари вагонларнинг чекка деворларининг ҳар иккала томонига ўрнатилган учта сигнал чироқлари билан жиҳозланган бўлиши лозим.


95. Юк вагонлари тўсиқ белгиларини ўрнатиш учун кронштейнлар билан жиҳозланган бўлиши лозим.


96. Локомотивлар, моторвагон ҳаракат таркиби ва ўзиюрар махсус ҳаракатдаги темир йўл таркиби овозли сигнал мосламалари - баланд овозли (тифонлар) ва паст овозли (ҳуштак) билан жиҳозланган бўлиши лозим. Тифон ва ҳуштакни ёқиш мосламаси машинист ва ёрдамчи машинистга оптимал яқин масофада жойлашган бўлиши лозим. Локомотивлар ва моторвагонли ҳаракатдаги таркибнинг овозли сигналларини назорат қилиш тизими бир-бирини такрорлашга эга бўлиши - механик таъсир йўли билан тифоннинг ҳаво клапанини бевосита тўғридан-тўғри бошқариш учун қурилмаларни ўз ичига олиши лозим.


97. Вагон туридаги тепловозлар, дизел-поездлар, автомотрисалар, рельсли автобуслар, дизел-электропоездлар, автоном энергетика қурилмали изотермик вагонлар, ўзиюрар махсус ҳаракатдаги темир йўл таркибининг машина (дизел) хонаси машинист кабинасидан ёки хизмат кўрсатувчи ходимлар хонасидан тамбур билан ажратилиши лозим. Тамбурдан машинист кабинаси ёки хизмат кўрсатувчи ходимлар хонасига эркин ўтиш таъминланган бўлиши лозим.


98. Ёпиқ юк, изотермик, почта ва багаж вагонларининг ён эшиклари улар тўлиқ очилганида эшикнинг жойи ўзгаришини чеклаш учун қурилмалар билан жиҳозланган бўлиши лозим. Эшиклар, қопқоқлар ва уларнинг қулфлари бир кишининг кучи билан очилиши лозим. Ён эшиклари бўлган ёпиқ юк вагонлари ётиш жойи, дераза рамалари, эшик қулфлаш мосламалари, қурол қўйиш жойи ва иситгич тўпламларини ўрнатиш учун ечилмайдиган ускуналар билан жиҳозланиши лозим.

Томида сочилувчан юкларни ортиш учун люкларга эга бўлган ёпиқ юк вагонларининг томи тахта супалар ва ушбу тахта супаларга чиқиш учун нарвонлар билан жиҳозланган бўлиши лозим.


99. Цистернали вагонлар қозоннинг ташқарисидаги ҳар икки томонидан бўртма зинали ва тутқичли зинапоялар билан жиҳозланган бўлиши лозим. Мақсадидан келиб чиққан ҳолда цистернанинг қозони ва рамаси тегишли конструкциядаги ерга улаш тизимлари билан жиҳозланган бўлиши лозим.

Цистернали вагонларнинг қозонлари тепа ёки пастки тўкиш қурилмаси, қуйиш-тўкиш арматураси, ҳимояловчи киритиш-чиқариш клапанлари, бошқа зарур арматура, шунингдек, ички зинапоя билан, суюлтирилган газ учун мўлжалланган қозонлар эса - ҳимояловчи мембраналар билан ҳам жиҳозланган бўлиши ва қозонлар герметиклигини таъминлаши лозим.

Цистернали вагонларнинг махсус турдаги қозонлари қулфлаш ва қулфли-бошқариш арматуралари билан жиҳозланган, шунингдек, назорат асбобларини ўрнатиш имкониятига эга бўлиши лозим.

Цистернали вагонларнинг қозонлари вагон издан чиққанида қуйиш-тўкиш арматурасининг синиши ҳамда ташилаётган суюқлик ва газларнинг қозондан оқиб чиқишининг олдини олиш учун хавфсизлик қурилмалари билан жиҳозланиши лозим.


100. Ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва унинг таркибий қисмлари, уларни ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган материаллар ва моддалар белгиланган хизмат муддати тугагандан сўнг уларни хавфсиз қайта ишлаш ёки утилизация қилиш имконияти учун мўлжалланган бўлиши лозим.



4-БОБ. ҲАРАКАТДАГИ ТЕМИР ЙЎЛ ТАРКИБИ

ВА УНИНГ ТАРКИБИЙ ҚИСМЛАРИНИНГ

МУВОФИҚЛИГИНИ БАҲОЛАШ


1-§. Ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва унинг

таркибий қисмларини идентификация қилиш


101. Идентификация қилиш деганда, мувофиқликни баҳолаш мақсадида тақдим этилган ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва унинг таркибий қисмларининг ёрлиқлашда кўрсатилган муҳим аломатларга техник мослигини белгилаш тушунилади.


102. Ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва унинг таркибий қисмларини идентификация қилиш, шунингдек, унинг ушбу Техник регламент талабларига асосан хавфсизлик кўрсаткичларига мувофиқлигини аниқлаш:

ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва унинг таркибий қисмларини фойдаланишга топширадиган ишлаб чиқарувчи;

ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва унинг таркибий қисмларининг мувофиқлигини баҳолаш ва тасдиқлаш мақсадида - сертификатлаш органи;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалада бўлган ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва унинг таркибий қисмларининг ушбу Техник регламентнинг талабларига мувофиқлигини текшириш тегишли давлат назорати органи томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.


103. Идентификация қилиш жараёнида сертификатлашни амалга ошириш учун ариза ва унга илова қилинган, ўз ичига қуйидагиларни олувчи ҳужжатларда кўрсатилган темир йўл маҳсулотлари намуналарининг асосий хусусиятлари, ёрлиқлашда келтирилган ҳақиқий хусусиятлар билан таққосланади:

а) темир йўл маҳсулотининг номи, тури, модели ва модификацияси;

б) ишлаб чиқарувчининг номи ёки темир йўл маҳсулотининг келиб чиқиши тўғрисидаги маълумотлар;

в) темир йўл маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича ҳужжат;

г) мақсад кўрсаткичлари ва бошқа асосий кўрсаткичлар;

д) муайян туркумга тегишлилиги;

е) муайян техник жараёнга тегишлилиги.



2-§. Ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва унинг таркибий

қисмларидан намуналар танлаш ва синаш


104. Ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва унинг таркибий қисмларининг ушбу Техник регламент талабларига мувофиқлигини баҳолаш учун зарур бўлган синов усуллари, шу жумладан, намуналарни танлаш техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ белгиланади.


105. Ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва (ёки) унинг таркибий қисмларидан намуналарини танлаб олиш далолатномаси қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:

а) намуналарни танлаб олиш далолатномаси тузилган сана ва рақами;

б) намуналарни танлаб олишни амалга оширган ташкилот номи ва манзили;

в) ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва (ёки) унинг таркибий қисмлари турининг ва хилининг номи;

г) ўлчаш миқдори бирлиги;

д) танлаб олиш амалга оширилган туркум ўлчови (ҳажми);

е) партияни ташқи текширув натижаси (ташқи кўриниш, қадоқлаш ва ёрлиқлаш ҳолати, визуал назорат билан белгиланадиган сертификатлаш кўрсаткичларини баҳолаш натижалари);

ж) туркум ишлаб чиқарилган сана;

з) қайси техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатга мувофиқ намуналар танлаб олинган, ҳужжатнинг номи ва белгилари;

и) танлаб олинган намуналарнинг номи ва рақами;

к) намуналарни танлаб олиш жойи;

л) ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва (ёки) унинг таркибий қисмларини якуний қабул қилиб олиш тўғрисидаги ишлаб чиқарувчининг ҳужжатлари;

м) сертификатлаш органи ва ариза берувчи вакилларининг реквизитлари ва имзоси.


106. Ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва (ёки) унинг таркибий қисмларининг ушбу Техник регламентда белгиланган мажбурий талабларга мувофиқлигини текшириш учун ишлаб чиқарувчи аттестациядан ўтган қўлланмалар бўйича қабул қилиш, қабул қилиш-топшириш, даврий ва намунавий синовларни ўтказади.


107. Ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва (ёки) унинг таркибий қисмларини сертификатлаш аккредитация қилинган синов лабораторияларида (марказларда) сертификатлаш органи билан келишилган дастурларга мувофиқ амалга оширилган бўлиши шарти билан, қабул қилиш ва бошқа синовларнинг натижалари инобатга олиниши мумкин. Бундай ҳолларда, ариза берувчи синовлар бошланишидан олдин сертификатлаш учун ариза бериши ва сертификатлаш органига синовларни ўтказиш жадвалини тақдим этиши лозим.

Синов лабораторияси (марказ) синовларни бошлаш ва ўтказиш жараёни тўғрисида сертификатлаш органини хабардор қилиши лозим. Ушбу синовлар уларнинг натижалари бўйича ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва (ёки) унинг таркибий қисмлари ва ишлаб чиқариш технологиясига қайта синов ўтказишни талаб қиладиган сезиларли ўзгаришлар киритилмаган тақдирдагина, сертификатлаш пайтида инобатга олиниши мумкин.


108. Синов учун танлаб олинган ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва (ёки) унинг таркибий қисмларининг намуналари истеъмолчига (мижозга) етказиб бериш учун мўлжалланган ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва (ёки) унинг таркибий қисмларининг дизайни, таркиби ва ишлаб чиқариш технологияси жиҳатидан бир хил бўлиши лозим.


109. Беш йилдан ортиқ вақт олдин ўтказилган синов натижалари ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва (ёки) унинг таркибий қисмлари намуналарини сертификатлаш мақсадлари учун кўриб чиқилмайди.


110. Синовлар баённомаси қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:

а) ҳужжатнинг номи ва белгилари, бунда ҳужжатнинг белгилари ҳар бир саҳифада такрорланади;

б) аккредитацияланган синов лабораторияси (маркази)нинг номи ва манзили, унинг аккредитацияси тўғрисидаги маълумотлар (аккредитация аттестатининг рақами, берилган санаси ва амал қилиш муддати);

в) синовлар ўтказиш топшириғини берган сертификатлаш органи тўғрисидаги маълумотлар;

г) ариза берувчининг номи ва манзили;

д) идентификациялаш белгилари (тавсиф, тамға), натижалари, ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва (ёки) унинг таркибий қисмларини ишлаб чиқарувчи ва ишлаб чиқариш санаси тўғрисида маълумот;

е) ҳаракатдаги темир йўл и таркиби ва (ёки) унинг таркибий қисмларини синаш учун қабул қилиб олинган сана;

ж) текширилиши лозим бўлган кўрсаткичлар ва унга қўйилган талаблар, шунингдек, ушбу талабларни ўз ичига олган норматив ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар;

з) синовларни ўтказиш санаси;

и) синовлар пайтида фойдаланилган стандарт ва ностандарт синов усуллари ва услублари тўғрисидаги маълумотлар;

к) ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва (ёки) унинг таркибий қисмларини синов ўтказилгунига қадар сақланиши, атроф муҳит шароитлари, шунингдек, ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва унинг таркибий қисмларини синовларга тайёрлаш тўғрисидаги маълумотлар;

л) ўзининг ва ижарага олиб фойдаланилган синов ускуналари ва ўлчаш воситалари тўғрисидаги маълумотлар;

м) бошқа аккредитацияланган синов лабораторияси (маркази) томонидан бажарилган синовлар тўғрисидаги маълумотлар;

н) ўтказилган синовларнинг зарур ҳолларда жадваллар, графикалар, фотосуратлар ва бошқа материаллар билан асосланган натижалари;

о) синов баённомаси фақат синов ўтказилган намуналаргагина тааллуқли эканлиги тўғрисидаги ариза;

п) олинган натижалар бўйича далилий материаллар, шу жумладан, жадваллар ва (ёки) графикалар шаклидаги қайд қилинган бирламчи маълумотлар;

р) ишлов беришнинг барча мезонлари ва олинган оралиқ маълумотлар кўрсатилган, бирламчи маълумотларни қайта ишлаш жараёни;

с) аккредитацияланган синов лабораторияси (маркази) раҳбарининг ташкилот муҳри билан тасдиқланган имзоси;

т) синовларини ўтказган масъул ижрочиларнинг имзоси ва лавозими;

у) зарур ҳолларда, аккредитацияланган синов лабораторияси (маркази) номидан синов баённомасини тайёрлаш учун масъул шахс (шахслар)нинг имзоси ва лавозими;

ф) қабул қилиб олиш ва сертификатлаш синовлари бир йўла ўтказилган ҳолларда, шунингдек, синовлар ушбу Техник регламентнинг 106-бандига мувофиқ амалга оширилганида - сертификатлаш органи вакилининг имзоси;

х) синов баённомаси (ҳисоботи)нинг чиқиш санаси;

ц) синов баённомаси (ҳисоботи)га ўзгартиришлар киритиш алоҳида ҳужжат (ҳисоботга илова, олдингисини бекор қиладиган ва алмаштирадиган янги баённома) билан расмийлаштирилиши тўғрисидаги маълумотлар;

ч) синов баённомасини қисман қайта чоп этиш имкониятини истисно этувчи ариза.



3-§. Мувофиқликни баҳолаш (тасдиқлаш)


111. Мазкур Техник регламентга иловада келтирилган ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва унинг таркибий қисмларининг ушбу Техник регламент талабларига мувофиқлигини баҳолаш (тасдиқлаш) мажбурий сертификатлаш ва мувофиқлигини декларациялаш йўли билан амалга оширилади.


112. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланишга топшириладиган ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва унинг таркибий қисмлари ушбу Техник регламентнинг талабларига мувофиқлигини баҳолаш (тасдиқлаш)дан ўтказилиши лозим.


113. Ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва унинг таркибий қисмларининг мувофиқлигини баҳолаш (тасдиқлаш) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтган, ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва унинг таркибий қисмларининг ишлаб чиқарувчиси (ишлаб чиқарувчи томонидан ваколат берилган шахс) ёки импортчилари (сотувчилари) бўлган юридик шахсларнинг аризасига асосан амалга оширилади.


114. Хизмат муддатини узайтириш орқали модернизация қилинган ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва унинг таркибий қисмларига янги ишлаб чиқарилган ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва унинг таркибий қисмларига татбиқ этиладиган каби мувофиқликни баҳолаш тартиб-таомиллари татбиқ этилади.


115. Янги ишлаб чиқарилаётган ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва унинг таркибий қисмлари учун сертификатлаш органига ариза берувчи томонидан сертификатлаш бўйича ариза билан бирга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

а) ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва (ёки) унинг таркибий қисмлари намунасини яратиш учун техник топшириқ (агар мавжуд бўлса);

б) ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва (ёки) унинг таркибий қисмлари техник ҳужжатлари;

в) дастлабки синовлар дастури;

г) дастлабки синовлар баённомаси;

д) ҳисобга олинган фойдаланишга оид ҳужжатлар тўплами;

е) ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва (ёки) унинг таркибий қисмлари намунасининг қабул қилиш синовларини ўтказишга тайёрлиги тўғрисидаги далолатнома;

ж) қабул қилиш синовларини ўтказишнинг режа-жадвали;

з) қабул қилиш синовларининг дастури;

и) қабул қилиш синовларининг баённомаси;

к) қабул қилиш комиссиясининг далолатномаси;

л) қабул қилиш комиссияси томонидан аниқланган камчиликларни (агар мавжуд бўлса) бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар режаси ва уни амалга оширишни тасдиқловчи ҳужжатлар;

м) ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва (ёки) унинг таркибий қисмларини кетма-кет ишлаб чиқариш учун конструкторлик ҳужжатларининг назорат комплектини белгиланган тартибда текшириш ва тасдиқлаш тугалланганлиги тўғрисида хабарнома;

н) темир йўл маҳсулотини тамғаси.


116. Серияли ишлаб чиқариладиган ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва (ёки) унинг таркибий қисмларини сертификатлаш учун ариза берувчи сертификатлаш органига ариза билан бирга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва (ёки) унинг таркибий қисмларининг техник ҳужжатлари;

б) конструкторлик ва технологик ҳужжатлар (сертификатлаш органи билан келишилган ҳажмда);

в) қабул қилиш (малака) синовларининг баённомаси;

г) малака комиссиясининг далолатномаси, бирламчи сертификатлаш ҳолатларида эса - жумладан, қабул қилиш комиссиясининг далолатномаси;

д) қабул қилиш комиссияси томонидан аниқланган камчиликларни (агар мавжуд бўлса) бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар режаси ва уни амалга оширишни тасдиқловчи ҳужжатлар;

е) даврий ва намунавий синовларни ўтказиш тўғрисидаги ҳисоботлар;

ж) ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва (ёки) унинг таркибий қисмлари ишлаб чиқариш ҳолатини баҳолаш учун сўровнома;

з) ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва (ёки) унинг таркибий қисмларини ишлаб чиқариш ҳажми;

и) рекламация тўғрисидаги маълумотлар;

к) ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва (ёки) унинг таркибий қисмларини тамғалаш.


117. Ушбу Техник регламентнинг 115 ва 116-бандларида келтириб ўтилган ҳужжатлар ариза берувчининг реквизитлари ва идентификация рақами кўрсатилган ҳолда расмийлаштирилади ва ариза берувчининг имзоси билан тасдиқланади.


118. Ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва (ёки) унинг таркибий қисмларининг ишлаб чиқариш ҳолатини текшириш қуйидагиларга нисбатан амалга оширилади:

а) технологик жараёнлар;

б) технологик ҳужжатлар;

в) технологик жиҳозлаш воситалари;

г) технологик режимлар;

д) технологик жиҳозлаш воситаларини бошқариш;

е) метрологик ускуналарни бошқариш;

ж) синов ва ўлчаш услублари;

з) хом ашё ва бутловчи қисмларни назорат қилиш тартиби;

и) ишлаб чиқариш жараёнида темир йўл маҳсулотларини назорат қилиш тартиби;

к) номувофиқ темир йўл маҳсулотларини бошқариш;

л) рекламация билан ишлаш тартиби.


119. Ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва (ёки) унинг таркибий қисмлари ишлаб чиқариш ҳолатини текшириш якунлари бўйича сертификатланаётган темир йўл маҳсулотларининг ишлаб чиқариш ҳолатини текшириш далолатномаси тузилади, унда қуйидагилар кўрсатилади:

а) текшириш натижалари;

б) ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва (ёки) унинг таркибий қисмлари ишлаб чиқариш ҳолатини текширишда фойдаланиладиган қўшимча материаллар;

в) ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва (ёки) унинг таркибий қисмлари ишлаб чиқариш ҳолатини умумий баҳолаш;

г) тузатиш чора-тадбирларини амалга оширишнинг зарурияти ва муддатлари.


120. Мувофиқликни декларациялашда қуйидаги ишлар амалга оширилади:

а) мувофиқлик декларациясини қабул қиладиган ариза берувчи томонидан маҳсулотнинг мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тўпламини шакллантириш;

б) аккредитация қилинган синов лабораторияларида (марказларда) маҳсулот намуналарини синаш;

в) ариза берувчи томонидан сифат бошқаруви тизимини сертификатлаш органига ариза бериш ва сифат бошқаруви тизимини сертификатлаш;

г) ариза берувчи мувофиқлик декларациясини қабул қилиши;

д) сертификатлаш органига мувофиқлик декларациясини рўйхатдан ўтказиш учун ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни тақдим этиш;

е) сертификатлаш органи тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлиги, шунингдек, мувофиқлик декларацияси тўғри тўлдирилганлигини текшириши;

ж) мувофиқлик декларациясини рўйхатдан ўтказиш;

з) мувофиқликни декларациялаш натижалари ҳақида хабардор қилиш;

и) сифат бошқаруви тизимини сертификатлаш органи томонидан сертификатлаштирилган сифат бошқаруви тизимининг текширилиши;

к) мувофиқлик декларацияси билан мувофиқлиги тасдиқланган маҳсулот назорати.


121. Мувофиқликни декларациялашда ариза берувчи қуйидаги ҳужжатлар жамланмасини шакллантиради:

а) таъсис ҳужжатлари;

б) конструкторлик ва технологик ҳужжатлар;

в) хавфсизлик асослари;

г) намуналарни танлаб олиш далолатномаси;

д) ариза берувчининг шахсий лабораториясидан олинган маҳсулотларнинг синов баённомаси;

е) маҳсулотни ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган ташкилот стандарти ёки техник шартлар;

ж) маҳсулотнинг хавфсизлигига таъсир қилувчи таркибий қисмларнинг хавфсизлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

з) сифат бошқаруви тизими сертификати;

и) ариза берувчи томонидан маҳсулотнинг мувофиқлигини тасдиқлашда фойдаланилган бошқа ҳужжатлар.


122. Шахсий далиллар ва сертификатлаш органи ёки аккредитация қилинган синов лабораториялари (марказлар) иштирокида олинган далиллар асосида маҳсулот мувофиқлигини декларациялашда, ариза берувчи мазкур Техник регламентнинг 121-бандига мувофиқ шакллантирилган далилларга қўшимча равишда аккредитация қилинган синов лабораторияларида (марказларда) ўтказилган синаш ва ўлчаш баённомаларини бириктиради.

Мувофиқликни декларациялашда маҳсулотни идентификация қилиш аккредитация қилинган синов лабораториялари (марказлар) томонидан амалга оширилади.


123. Ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва (ёки) унинг таркибий қисмларининг конструкциясига ёки ишлаб чиқариш технологиясига, ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва (ёки) унинг таркибий қисмларининг ушбу Техник регламентнинг талабларига мувофиқлигига таъсир қилиши мумкин бўлган ўзгартиришлар киритилганда, ариза берувчи бу ҳақда сертификатлаш органига олдиндан хабар беради, сертификатлаш органи эса, ўз навбатида, янги синовларни ўтказиш ёки ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва (ёки) унинг таркибий қисмларини ишлаб чиқариш ҳолатини текшириш зарурлиги тўғрисида қарор қабул қилади.


124. Мувофиқлиги тасдиқланган ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва (ёки) унинг таркибий қисмларига илова қилинадиган фойдаланишга оид ҳужжатлар (фойдаланиш бўйича қўлланма, техник паспорт (формуляр), ёрлиқ, этикетка)да, шунингдек, товарнинг илова ҳужжатларида мувофиқлик белгиси, сертификатлашдан ўтказилганлик ёзуви, шунингдек, мувофиқлик сертификати бланкининг ҳисобга олиш рақами, унинг рўйхатга олиш рақами, берилган санаси ва амал қилиш муддати кўрсатилган бўлиши лозим.



5-БОБ. ТЕХНИК РЕГЛАМЕНТ ТАЛАБЛАРИГА

РИОЯ ЭТИЛИШИ БЎЙИЧА ДАВЛАТ НАЗОРАТИ


125. Фойдаланишга топшириладиган ҳаракатдаги темир йўл таркибига ушбу Техник регламент билан белгиланган талабларга риоя қилиш бўйича давлат назорати Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, шунингдек, бошқа махсус ваколатли давлат органлари ўз ваколатлари доирасида амалга оширади.


6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


126. Техник регламент кучга киргандан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қиладиган, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ва темир йўл маҳсулотларининг хавфсизлиги талабларини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Техник регламент билан мувофиқлаштирилгунга қадар Техник регламентга зид бўлмаган қисмлари бўйича қўлланилади.


127. Ушбу Техник регламентга иловада назарда тутилган фойдаланишга топшириладиган ҳаракатдаги темир йўл таркиби учун олинган мувофиқлик сертификатлари ушбу Техник регламент кучга киргунга қадар сертификатларда белгиланган муддатлар давомида амалда бўлади.


128. Ушбу Техник регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Умумий техник регламентга

ИЛОВА



Ҳаракатдаги темир йўл таркиби, шунингдек, унинг

таркибий қисмларининг тури ва тоифалари

РЎЙХАТИ

Т/р

Темир йўл маҳсулотлари номи


ТН ВЭД коди


I. Ҳаракатдаги темир йўл таркиби


1.

Бункер типидаги вагонлар


8606 91 800 0

2.

Изотермик вагонлар


8606 91 800 0

3.

Ёпиқ вагонлар


8606 91 800 0

8606 91 100 0

8606 99 000 0


4.

Локомотив билан тортиладиган магистрал йўловчи вагонлар


8605 00 000 0

5.

Самосвал вагонлар


8606 91 800 0

6.

Цистернали вагонлар

Кислоталар (сульфат, кучсиз нитрат, хлорид, карбол (фенол), суперфосфат, сирка, олеум кислоталари)ни ташишга мўлжалланган 4 ва 8 ўқли вагонлар

Такомиллаштирилган сульфат кислотасини ташишга мўлжалланган вагонлар


8606 10 000 0

8606 91 100 0

8606 91 800 0

8606 99 000 0


7.

Саноат учун кенг темир йўл изли вагонлар

8606 99 000 0


8.

Дизель поездлари, автомотрисалар (рельсли автобуслари), уларнинг вагонлари

8602 10 000 0

8602 90 000 0

8603 10 000 0

8603 90 000 0

8605 00 000 0

8606 91 800 0

8606 99 000 0


9.

Дизель электропоездлари, уларнинг вагонлари

8601 10 000 0

8601 20 000 0

8603 10 000 0

8603 90 000 0

8605 00 000 0

8606 99 000 0


10.

Платформалар

8606 91 100 0

8606 99 000 0


11.

Ярим вагонлар

8606 92 000 0

8606 99 000 0


12.

Ўзи юрмайдиган махсус ҳаракатдаги темир йўл таркиби

8606 91 800 0

8606 99 000 0


13.

Ўзиюрар махсус ҳаракатдаги темир йўл таркиби

8602 90 000 0

8603 90 000 0


14.

Магистрал, манёвр ва саноат тепловозлари, газотурбовозлар

8602 10 000 0

8602 90 000 0


15.

Темир йўл транспортёрлари

8606 91 800 0

8606 99 000 0


16.

Доимий токли, ўзгарувчан токли, икки тизимли (ўзгарувчан ва доимий токли) ва бошқа магистрал электровозлар


8601 10 000 0

8601 20 000 0


17.

Доимий, ўзгарувчан, икки тизимли (доимий ва ўзгарувчан) токли электропоездлар ва уларнинг вагонлари


8601 10 000 0

8601 20 000 0

8603 10 000 0

8603 90 000 0

8605 00 000 0

8606 99 000 0


II. Ҳаракатдаги темир йўл таркибининг таркибий қисмлари

1.

Тормоз ричаг узатгичини автоматик ростлаш мосламаси (автоматик ростлагич)*

8607 21 900 0

8607 29 000 0

8607 91 900 0

8607 99 800 0


2.

Ҳаракатдаги темир йўл таркиби автоматик тўхтаб туриш тормози *

8607 21 900 0

8607 29 000 0

8607 91 900 0

8607 99 800 0


3.

Ҳаракатдаги темир йўл таркибини қисқа туташув токларидан ҳимоя ва назорат қилувчи юқори вольтли ускуналар

8535 29 000 0

8535 30 100 0

8535 30 900 0

8535 90 000 0


4.

Юк вагонининг рессор усти балкаси

8607 19 900 0


5.

Ҳаракатдаги темир йўл таркиби учун бандаж

8607 19 100 9


6.

Магнит рельсли тормоз бошмоқлари*

8607 99 800 0


7.

Ҳаракатдаги темир йўл таркибининг тормоз колодкаси бошмоқлари*

8607 21 100 0

8607 21 900 0


8.

Ҳаракатдаги темир йўл таркиби дискли тормоз қолипининг тормоз бошмоқлари


8607 99 800 0


9.

Тормозлар блокировкаси*


8607 99 800 0

10.

Электр ҳаракатдаги таркиб учун вентилли разрядниклар ва ҳаддан ташқари кучланишни чегараловчилар


8535 90 000 0

11.

Ҳаво тақсимлагичлар

8607 21 100 0


12.

Ҳаракатдаги темир йўл таркиби учун ёрдамчи электр машиналари*

(1 kW дан юқори)

8501 10 910 0

8501 10 930 0

8501 10 990 0

8501 20 000 9

8501 31 000 0

8501 32 000 2

8501 33 000 2

8501 33 000 9

8501 40 800 9

8501 51 000 0

8501 52 200 0

8501 52 300 0


13.

Электр ҳаракатдаги таркиб учун юқори тезликли автоматик ўчиргичлар (выключатели) ва асосий виключателлар

8535 21 000 0

8535 29 000 0


14.

Йўловчи вагонлари учун юқори вольтли аппарат қутилари

8537 20 910 0

8537 20 990 0


15.

Юқори вольтли вагонлараро уланишлар (биргаликда розетка ва штепсел)*


8535 21 000 0

8535 29 000 0


16.

Ҳаракатдаги темир йўл таркиби учун хавфсиз, мустаҳкам шиша буюмлар (тортувчи ва моторвагонли ҳаракатдаги таркибнинг машинист кабиналари)


7007 11 100 9

7007 11 900 0

7007 21 200 9

7007 29 000 0

7008 00 810 0

7008 00 890 0


17.

Ҳаракатдаги темир йўл таркибининг гидравлик демпферлари*


8607 19 900 0


18.

Ҳаракатдаги темир йўл таркиби учун тормоз дисклари


8607 21 900 0

8607 29 000 0


19.

Ҳаракатдаги темир йўл таркибининг тормоз пневматик тизимлари учун зичловчи резинали маҳсулотлар (диафрагмалар, манжетлар, ёқалар, клапан зичлагичлари, қистирмалар, втулкалар)*


4015 11 000 0

4016 91 000 0

4016 93 000 8


20.

Тепловоз ва дизель поездлар, рельсли автобуслар, дизель электропоездлари асосий узатмасининг кардан валлари*

8483 10 210 1

8483 10 210 2

8483 10 210 8

8483 10 250 1

8483 10 250 9

8483 10 290 1

8483 10 290 9

8483 10 500 0

8483 10 950 0

8483 20 000 0

8483 30 320 1

8483 30 320 9

8483 30 380 1

8483 30 380 9

8483 30 800 1

8483 30 800 7

8483 40 210 0

8483 40 230 0

8483 40 250 0

8483 40 290 0

8483 40 300 0

8483 40 510 9

8483 40 590 0

8483 40 900 0

8483 50 200 0

8483 50 800 0

8483 60 200 0

8483 60 800 0

8483 90 200 0

8483 90 810 0

8483 90 890 1

8483 90 890 9


21.

Автосцепка тортиш хомутининг понаси*


8607 30 000 0


22.

Ҳаракатдаги темир йўл таркиби учун компрессорлар

8414 10 250 0

8414 10 810 0

8414 10 890 0

8414 40 100 0

8414 40 900 0

8414 80 110 0

8414 80 190 0

8414 80 220 0

8414 80 280 0

8414 80 510 0

8414 80 590 0

8414 80 730 0

8414 80 750 0

8414 80 780 0

8414 80 800 0

8414 90 000 0


23.

Ҳаракатдаги темир йўл таркиби тортиш узатгичининг цилиндрик тишли ғилдираклари


8483 90 890 9

24.

Локомотив ва моторвагонли ҳаракатдаги таркибнинг қўшма ишлов берувчи ғилдираклари


8607 99 800 0

25.

Ҳаракатдаги темир йўл таркибининг қуйма ғилдираклари


8607 99 100 0

26.

Вагон ғилдирак жуфтликлари


8607 19 100 9

27.

Локомотив ва моторвагонли ҳаракатдаги таркиб ғилдирак жуфтликлари


8607 19 100 9

28.

Махсус ҳаракатдаги темир йўл таркиби учун ғилдирак жуфтликлари


8607 19 100 9

29.

Ҳаракатдаги темир йўл таркиби учун композицион тормоз колодкалари


8607 29 000 0

30.

Ҳаракатдаги темир йўл таркиби учун қўшма (чўян-композицион) тормоз колодкалари


8607 29 000 0

31.

Ҳаракатдаги темир йўл таркиби учун чўян тормоз колодкалари


8607 29 000 0

32.

Юқори вольтли электропневматик ва электромагнит контакторлар


8535 21 000 0

8535 29 000 0


33.

Автосцепка корпуси


8607 30 000 0


34.

Локомотив, моторвагонли ҳаракатдаги таркиб ва махсус ҳаракатдаги темир йўл таркиби учун машинистлар ўриндиқлари*


9401 20 000 1

9401 20 000 9

9401 80 000 9


35.

Моторвагонли ҳаракатдаги таркиб ва локомотив тортувидаги йўловчи вагонларининг йўловчи ўриндиқлари*


9401 20 000 1

9401 20 000 9

9401 80 000 9


36.

Локомотивлар ва моторвагонли ҳаракатдаги таркиб кузовлари*


8607 91 900 0


37.

Дискли тормоз қисқич механизми


8607 21 900 0

8607 29 000 0


38.

Дискли тормоз қопламаси (накладка)


8607 21 900 0

8607 29 000 0


39.

Вагоннинг ишлов берилган ўқлари

8607 19 100 9


40.

Локомотив ва моторвагонли ҳаракатдаги таркибнинг ишлов берилган ўқлари


8607 19 100 9


41.

Махсус ҳаракатдаги темир йўл таркибининг ишлов берилган ўқлари


8607 19 100 9


42.

Ҳаракатдаги темир йўл таркибининг ишлов берилмаган ўқлари


8607 19 100 9


43.

Тепловоз ва дизель поездлар учун гидравлик узатгичлар


8412 21 200 9

8412 29 200 9


44.

Автосцепка олд ва орқа тўсинлари*


8607 30 000 0


45.

Ҳаракатдаги темир йўл таркиби учун юқори вольтли ўзгартиргич ва ажратгичлар

8535 29 000 0

8535 30 100 0

8535 30 900 0

8535 90 000 0


46.

Автосцепка улаш мосламаси

8607 30 000 0


47.

Ҳаракатдаги темир йўл таркиби буксаси учун роликли тебранувчи подшипниклар

8482 10 900 8

8482 20 000 9

8482 30 000 9

8482 40 000 9

8482 50 000 9

8482 80 000 9

8482 99 000 0


48.

Ҳаракатдаги темир йўл таркиби учун юқори вольтли ҳимоялагичлар


8535 10 000 0


49.

Ҳаракатдаги темир йўл таркибининг статик тортиш ва тортишсиз ўзгартиргичлари (преобразователи)

8502 11 200 0

8502 11 800 0

8502 12 000 0

8502 13 200 0

8502 13 400 0

8502 13 800 0

8502 20 200 0

8502 20 400 0

8502 20 600 0

8502 20 800 0

8502 39 800 0


50.

Ҳаракатдаги темир йўл таркиби учун электромашина ўзгартиргичлари*

8501 10 910 0

8501 10 930 0

8501 10 990 0

8501 20 000 9

8501 31 000 0

8501 32 000 2

8501 33 000 2

8501 33 000 9

8501 40 800 9

8501 51 000 0

8501 52 200 0

8501 52 300 0


51.

Магнитрельсли тормоз узатмаси*


8607 21 900 0

8607 29 000 0


52.

Ҳаракатдаги темир йўл таркибининг сирпанишга қарши қурилмаси*


8530 10 000 0

8530 80 000 0

8530 90 000 0


53.

Ҳаракатдаги темир йўл таркибининг рессорли осма пружиналари


8607 19 900 0


54.

Локомотивлар ва моторвагонли ҳаракатдаги таркиб учун ажратгичлар, қисқа туташгичлар, юқори вольтли ерга улагичлар*


8535 30 100 0

8535 30 900 0

55.

Юк вагонлари аравачасининг ён рамаси


8607 19 900 0

56.

Йўловчи вагон аравачасининг рамаси*


8607 19 900 0

57.

Электровозлар ва электропоездлар учун реакторлар ва реактор ускуналари*


8533 10 000 0

8533 21 000 0

8533 29 000 0

8533 31 000 0

8533 39 000 0

8533 40 100 0

8533 40 900 0

8533 90 000 0


58.

Темир йўл вагонлари автотормозлари учун ҳаво резервуарлари*


7310 29 100 0

7310 29 900 0


59.

Ҳаракатдаги темир йўл таркиби учун ҳаво резервуарлари*


7310 29 100 0

7310 29 900 0


60.

Электропоездлар тортувчи узатмаси муфталарининг резина-корд қопламалари


4016 99 970 9


61.

Электрик тормозни ишга туширувчи демпфер резисторлари*


8533 10 000 0

8533 21 000 0

8533 29 000 0

8533 31 000 0

8533 39 000 0

8533 40 100 0

8533 40 900 0

8533 90 000 0


62.

Оралиқ, ток, шунингдек, дифференциал, кучланиш, вақт, юклама электрмагнит ва электрон релелари, ноэлектрик (ҳарорат, босим, даража) параметрларининг релели назорат датчиклари*


8536 41 100 0

8536 41 900 0

8536 49 000 0


63.

Ҳаракатдаги темир йўл таркиби учун ясси рессорлар*


7320 10 110 0

7320 10 190 0

7320 10 900 0


64.

Ҳаракатдаги темир йўл таркиби учун улаш енгчаси*


4009 11 000 0

4009 12 000 9

4009 21 000 0

4009 22 000 9

4009 31 000 0

4009 32 000 0

4009 41 000 0

4009 42 000 0


65.

Локомотивлар, моторвагонли ҳаракатдаги таркиб ва ўзиюрар ҳаракатдаги темир йўл таркиби учун ойна тозалагичлар*


8479 89 970 9


66.

Сцепка, жумладан, автосцепка


8607 30 000 0


67.

Юк вагонлари учун икки ўқли аравачалар


8607 11 000 0

8607 12 000 0


68.

Моторвагонли ҳаракатдаги таркибнинг йўловчи вагонлари ва прицеп вагонлари аравачалари


8607 11 000 0

8607 12 000 0


69.

Локомотивлар ва моторвагонли ҳаракатдаги таркиб учун тифонлар*


8531 10 950 0


70.

Машинистнинг тормоз кранлари


8607 21 900 0

8607 29 000 0


71.

Магистрал темир йўл юк вагонлари аравачаларининг тормоз ричаг узатгичининг триангеллари*


8607 19 900 0

8607 21 100 0

8607 21 900 0

8607 29 000 0


72.

Электровозлар ва электропоездлар учун тортиш электродвигателлари


8501 10 910 0

8501 10 930 0

8501 10 990 0

8501 20 000 9

8501 31 000 0

8501 32 000 2

8501 33 000 2

8501 33 000 9

8501 40 800 9

8501 51 000 0

8501 52 200 0

8501 52 300 0


73.

Автосцепканинг тортиш хомути


8607 30 000 0


74.

Тормоз кучини юкланмага боғлиқ ҳолда автоматик ростлаш мосламаси (авторежим)*


9032 89 000 0

9032 81 000 0

8607 21 900 0


75.

Ҳаракатдаги темир йўл таркибининг бошқариш, назорат ва хавфсизлик мосламалари, дастурий воситалари*


8537 10 100 0

8537 10 910 0

8537 10 990 0

9032 89 000 0


76.

Ҳаракатдаги темир йўл таркиби учун дискли ғилдирак марказлари


8607 19 100 9

77.

Ҳаракатдаги темир йўл таркиби учун қуйма ғилдирак марказлари (қуйма, ишлов берилган)


8607 19 100 9

78.

Ҳаракатдаги темир йўл таркиби учун тормоз цилиндрлари*


8607 21 900 0

79.

Магистрал темир йўл вагонлари учун тормоз колодкаларининг чеклари*


8607 21 900 0

8607 29 000 0


80.

Тепловозлар учун асосий узатгич ва тортиш ускунаси электр двигателлари ва генераторлари


8501 10 910 0

8501 10 930 0

8501 10 990 0

8501 20 000 9

8501 31 000 0

8501 32 000 2

8501 33 000 2

8501 33 000 9

8501 40 800 9

8501 51 000 0

8501 52 200 0

8501 52 300 0


81.

Йўловчи вагонлари ва электропоездлар иситиш тизимлари учун электрокалориферлар


8516 21 000 0

8516 29 100 0

8516 29 500 0

8516 29 990 0


82.

Йўловчи вагонлар суюқликли иситиш тизимлари учун юқори вольтли электр иситгичлар


8516 21 000 0

8516 29 100 0

8516 29 500 0

8516 29 990 0


83.

Тепловозлар, дизель поездлар, рельсли автобус ва автомотрисалар учун электр жиҳозлари


8535-8537

84.

Ҳаракатдаги темир йўл таркиби учун паст вольтли электр жиҳозлари* :

паст вольтли контроллерлар;

ўчириб-ёқиш мосламалари;

электромагнит (ҳимоя, оралиқ, вақт ва дифференциал) релелари


8536 41 100 0

8536 41 900 0

8536 49 000 0

8536 20 100 9

8536 20 900 9

8536 30 100 0

8536 30 300 0

8536 30 900 0

8536 50 110 9

8536 50 150 9

8536 50 190 8

8536 50 800 0


85.

Йўловчи вагонлар, электропоездлар электр жиҳозлари *

8536 41 100 0

8536 41 900 0

8536 49 000 0


86.

Йўловчи вагонлар ва электропоездлар иситиш тизимлари учун электр печлар

8516 80 200 1

8516 80 200 2

8516 80 200 9

8516 80 800 0


87.

Йўловчи вагонлар ёритиш тизими элементлари*

9405 10 210 9

9405 10 400 9

9405 10 500 9

9405 10 910 9

9405 10 980 9

9405 20 110 9

9405 20 400 9

9405 20 500 9

9405 20 910 9

9405 20 990 9

9405 40 310 9

9405 40 350 9

9405 40 390 9

9405 40 910 9

9405 40 950 9

9405 40 990 9


    

Изоҳ. *) маҳсулотнинг мувофиқлигини тасдиқлаш мувофиқликни декларация қилиш йўли билан амалга оширилиши мумкин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 28 сентябрь







































Время: 0.0074
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск