ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Эркин иқтисодий зоналар. Махсус индустриал зоналар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.10.2022 й. ПФ-233-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

12.10.2022 й.

N ПФ-233



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Мамлакатимизда хусусий инвестицияларни жалб этиш бўйича амалга оширилган ишлар натижасида ўтган беш йилда 400 дан зиёд махсус иқтисодий, кичик саноат, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари (кейинги ўринларда - саноат зоналари) ташкил этилиб, уларда умумий қиймати 10 триллион сўм бўлган 1 мингдан ортиқ лойиҳа ишга туширилди.

Тадбиркорлик субъектлари учун қўшимча имкониятлар яратиш, инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш, саноат зоналари фаолиятини ривожлантириш ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

тадбиркорлик субъектларига саноат зоналари ҳудудидаги ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш ҳуқуқини бериш;

ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ҳудудидаги ер участкаларини сотишдан тушадиган пул маблағларини мазкур зоналарнинг инфратузилмасини яратиш ва бош режаларини ишлаб чиқишга йўналтириш;

кичик саноат зоналари учун белгиланган тартибларни "Янгиҳаёт" индустриал технопаркига татбиқ этиш ҳамда унга инфратузилма объектларини лойиҳалаш ва қуриш ишларини амалга ошириш бўйича буюртмачи вазифасини юклаш;

инвестиция компаниялари томонидан киритиладиган инвестиция ҳиссалари турларини кенгайтириш.


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 12 октябрдаги

ПФ-233-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 2 декабрдаги "Навоий вилоятида эркин иқтисодий зона ташкил этиш тўғрисида"ги ПФ-4059-сон Фармонининг 2-бандида:


а) бешинчи хатбошидаги "Навоий вилояти эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари Маъмурий кенгаши (кейинги ўринларда - Маъмурий кенгаш деб юритилади)" сўзлари "Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) олтинчи хатбошидаги "Маъмурий кенгашга" сўзлари "Навоий" ЭИЗ дирекциясига" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) еттинчи хатбошидан "ижара ҳуқуқини гаровга қўйиш," сўзлари чиқариб ташлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 13 апрелдаги "Ангрен" эркин иқтисодий зонасини барпо этиш тўғрисида"ги ПФ-4436-сон Фармонида:


а) 1-банднинг учинчи хатбошисидаги "Тошкент вилояти эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари Маъмурий кенгаши (кейинги ўринларда - Маъмурий кенгаш деб юритилади)нинг" сўзлари "Ангрен" ЭИЗ дирекциясининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "Маъмурий кенгашининг қарори билан" сўзлари "электрон онлайн-аукцион савдо натижасига кўра "Ангрен" ЭИЗ дирекцияси томонидан" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 6-бандда:

биринчи хатбошидан "Маъмурий кенгаши қарорлари бўйича" сўзлари чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбошидаги "ажратиш" сўзи "электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 18 мартдаги "Жиззах" эркин иқтисодий зонасини барпо этиш тўғрисида"ги ПФ-4516-сон Фармонида:


а) 1-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "Жиззах вилояти эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари Маъмурий кенгашининг" сўзлари "Жиззах" ЭИЗ дирекциясининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "Жиззах" тегишли вилоят Маъмурий кенгашининг қарори билан" сўзлари "электрон онлайн-аукцион савдо натижасига кўра "Жиззах" ЭИЗ дирекцияси томонидан" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 6-бандда:

биринчи хатбошидан "Жиззах вилояти Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашининг қарорларига асосан" сўзлари чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбошидаги "ажратиш" сўзи "электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги "Ургут", "Ғиждувон", "Қўқон" ва "Ҳазорасп" эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисида"ги ПФ-4931-сон Фармони 7-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Белгилансинки, эркин иқтисодий зоналар дирекциялари электрон онлайн-аукцион савдоларида ғолиб бўлган инвесторларнинг эркин иқтисодий зоналарнинг тасдиқланган бош режаларига мувофиқ маъқулланган инвестиция лойиҳаларини жойлаштирадилар ва эркин иқтисодий зоналар иштирокчиларига "ягона дарча" тамойили бўйича муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси тармоқларига уланиш учун барча зарур рухсатномалар берилишини ташкил қиладилар".


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги "Сирдарё" эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5412-сон Фармони 5-бандида:


а) иккинчи хатбошидаги "Сирдарё вилояти махсус иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашининг" сўзлари "Сирдарё" ЭИЗ дирекциясининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) бешинчи хатбошидаги "Сирдарё вилояти махсус иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашининг қарори билан" сўзлари "электрон онлайн-аукцион савдо натижасига кўра "Сирдарё" ЭИЗ дирекцияси томонидан" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 ноябрдаги "Тадбиркорлик ва инновациялар соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5583-сон Фармонининг 2-бандида:


а) иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"инвестиция компанияси кейинчалик инновацион ва бошқа истиқболли лойиҳаларга киритиш учун малакали инвесторларнинг инвестиция ҳиссаларини шакллантириш ва жамлаш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширувчи тижорат ташкилоти ҳисобланади";


б) бешинчи хатбошидан "пул маблағлари кўринишидаги" сўзлари чиқариб ташлансин;


в) олтинчи хатбошидаги "пул маблағлари" сўзлари "инвестициялар" сўзи билан алмаштирилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 январдаги "Республика ҳудудларида тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-54-сон Фармони 2-бандининг иккинчи хатбошисидаги "кичик саноат зоналари ва "Business city" марказлари" сўзлари "кичик саноат зоналари, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ҳамда "Business city" марказлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 июндаги "Махсус иқтисодий, кичик саноат, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолияти самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-153-сон Фармонида:


а) 4-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"саноат зоналари ҳудудида реализация қилинадиган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи учун тўловни тўлиқ амалга оширган харидорларга мазкур ижара ҳуқуқини кредит маблағларини ушбу ер участкасида лойиҳани амалга ошириш учун йўналтириш шарти билан кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш ҳуқуқи берилади";


б) 6-банднинг бешинчи хатбошиси "бино-иншоотларни" сўзларидан кейин "ҳамда ер участкаларини" сўзлари билан тўлдирилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 10 июлдаги "Бухоро-агро" эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3843-сон қарорининг 4-бандида:


а) иккинчи хатбошидаги "Бухоро вилояти Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашининг" сўзлари "Бухоро-агро" ЭИЗ дирекциясининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) бешинчи хатбошидаги "Бухоро вилояти Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашининг қарори билан" сўзлари "электрон онлайн-аукцион савдо натижасига кўра "Бухоро-агро" ЭИЗ дирекцияси томонидан" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 июндаги "Кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4363-сон қарорида:


а) 1-банднинг биринчи хатбошисидан "(кейинги ўринларда - дирекциялар)" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 3-банднинг "г" кичик бандидаги "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарининг маъмурий кенгашлари (кейинги ўринларда - маъмурий кенгашлар)" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги давлат муассасаси шаклидаги кичик ва ёшлар саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекциялар (кейинги ўринларда - дирекциялар)" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 5-бандда:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи - бешинчи хатбошилар тегишинча иккинчи - тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

иккинчи хатбошидаги "маъмурий кенгашлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши "маҳаллий бюджетлари" сўзларидан кейин "ва дирекциялар" сўзлари билан тўлдирилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 23 июлдаги "Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-4787-сон қарорида:


а) 7-бандда:

биринчи хатбошидаги "Вазирлар Маҳкамасининг истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш комиссияси" сўзлари "Агентлик" сўзи билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


б) 3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 февралдаги "Тошкент шаҳрида "Янгиҳаёт" индустриал технопаркини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4979-сон қарорида:


а) қуйидаги мазмундаги 2-1-банд билан тўлдирилсин:

"2-1. "Янгиҳаёт" индустриал технопарки, унинг дирекцияси ва иштирокчиларига кичик саноат зоналари учун белгиланган қуйидаги тартиблар татбиқ этилсин:

ер участкаларини ажратиш, улар бўйича тўловларни амалга ошириш ва маблағларни тақсимлаш;

ер участкаларига ижара ҳуқуқини гаровга қўйиш";


б) 3-банднинг иккинчи хатбошисидаги "ва қонун ҳужжатларида" сўзлари ", "Янгиҳаёт" индустриал технопарки дирекцияси маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) қуйидаги мазмундаги 3-1-банд билан тўлдирилсин:

"3-1. "Янгиҳаёт" индустриал технопарки дирекциясига технопарк бош режасини ишлаб чиқиш, инфратузилма объектларини лойиҳалаш ва қуриш ишларини амалга ошириш бўйича буюртмачи функциясини бажариш юклансин".


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги "Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5088-сон қарорининг 10-бандида:


а) "а" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тижорат банкларининг кичик тадбиркорлик субъектларига миллий валютада ажратадиган кредитлари бўйича кредит суммасининг 50 фоизигача миқдорида, бироқ 2,5 млрд сўмдан ошмаган миқдорда кафилликлар тақдим этади";


б) "б" кичик банддаги "500 млн" сўзлари "2,5 млрд" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 13 октябрь
















































Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск