ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Фавқулодда вазиятлар, уларнинг оқибатларини бартараф этиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.10.2022 й. 600-сон "Фавқулодда ҳолат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.10.2022 й.

N 600




"ФАВҚУЛОДДА ҲОЛАТ

ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

КОНСТИТУЦИЯВИЙ ҚОНУНИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

        

        

"Фавқулодда ҳолат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда алоҳида тайёргарлик ва малака талаб қилмайдиган авария-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларга банд бўлмаган аҳолини жалб қилиш, уларнинг меҳнатини ташкил этиш ва меҳнатига ҳақ тўлаш шартларини назарда тутувчи Фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда авария-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни амалга ошириш ҳамда таъминлаш учун банд бўлмаган аҳолини жалб этиш ва уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

фавқулодда ҳолатни жорий этиш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар натижасида ҳамда бундай ҳолатларни йўқ қилиш ёки уларнинг оқибатларини бартараф этиш чоралари қўлланилиши оқибатида жабрланган шахсларга зарур ёрдамни кўрсатиш ва етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тартибини назарда тутувчи Фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда жабрланган шахсларга зарур ёрдам кўрсатиш ва етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

фавқулодда ҳолат режимини таъминлашда (сақлаб туришда) иштирок этган шахсларни ҳисобга олиш тартиби ҳамда уларга қўшимча кафолатлар ва компенсациялар қўллаш шартларини назарда тутувчи Фавқулодда ҳолатни таъминлашда (сақлаб туришда) иштирок этган шахсларни ҳисобга олиш, шунингдек, мазкур шахсларга нисбатан қўшимча кафолатлар ва компенсацияларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;

халқаро инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш ҳужжатларини кўриб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказиш, уни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, қабул қилиш, тақсимлаш ва тарқатиш, шунингдек, халқаро инсонпарварлик ёрдами мақсадли ишлатилишини назорат қилиш тартибини назарда тутувчи Фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда халқаро инсонпарварлик ёрдамини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири А.Х. Қўлдошев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 15 октябрь





























































Время: 0.0239
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск