ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Фавқулодда вазиятлар, уларнинг оқибатларини бартараф этиш /

Фавқулодда ҳолатни таъминлашда (сақлаб туришда) иштирок этган шахсларни ҳисобга олиш, шунингдек, мазкур шахсларга нисбатан қўшимча кафолатлар ва компенсацияларни қўллаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 14.10.2022 й. 600-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 14 октябрдаги

600-сон қарорига

3-ИЛОВА



Фавқулодда ҳолатни таъминлашда

(сақлаб туришда) иштирок этган шахсларни ҳисобга

олиш, шунингдек, мазкур шахсларга нисбатан

қўшимча кафолатлар ва компенсацияларни

қўллаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

          

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

          

1. Мазкур Низом фавқулодда ҳолат режимини таъминлашда (сақлаб туришда) иштирок этган шахсларни ҳисобга олиш тартиби ҳамда уларга қўшимча кафолатлар ва компенсациялар қўллаш шартларини белгилайди.


2. Фавқулодда ҳолат режимини таъминлаш (сақлаб туриш) ишлари жумласига Ўзбекистон Республикаси Президентининг фавқулодда ҳолат эълон қилиш тўғрисидаги Фармонида белгиланган фавқулодда чораларни амалга ошириш билан боғлиқ саъй-ҳаракатлар киради.


3. Фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда қўлланилган фавқулодда чоралар ва вақтинча чекловларни амалга оширишда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардияси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Мудофаа вазирлиги (кейинги ўринларда - ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва ҳарбийлаштирилган тузилмалар) ходимлари ва ҳарбий хизматчилари, бошқа давлат органлари ҳамда ташкилотларнинг ходимлари ва ишчи-хизматчилари, шунингдек, ушбу ишларга жалб этилган банд бўлмаган фуқаролар - фавқулодда ҳолат режимини таъминлашда (сақлаб туришда) иштирок этган шахслар ҳисобланади.



2-БОБ. ФАВҚУЛОДДА ҲОЛАТНИ

ТАЪМИНЛАШДА (САҚЛАБ ТУРИШДА)

ИШТИРОК ЭТГАН ШАХСЛАРНИ

ҲИСОБГА ОЛИШ ТАРТИБИ


4. Фавқулодда ҳолатни таъминлашда (сақлаб туришда) иштирок этган шахсларни ҳисобга олиш (кейинги ўринларда - ҳисобга олиш):

хизмат (меҳнат) қилаётган фуқароларни - улар хизмат (меҳнат) қилаётган давлат органлари ва ташкилотлар раҳбарлари томонидан;

банд бўлмаган фуқароларни - Ҳудуд комендатураси таркибида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари раҳбарлигида манфаатдор вазирликлар ва идоралар ёки уларнинг ҳудудий бўлинмалари вакилларидан иборат тузиладиган фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда банд бўлмаган аҳолини вақтинчалик авария-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни амалга ошириш ҳамда таъминлашга жалб этиш, шунингдек, уларнинг меҳнатига ҳақ тўлашни ташкил этиш махсус ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилади.


5. Ҳисобга олиш тегишли давлат органи ва ташкилот раҳбарининг фавқулодда ҳолатни таъминлаш (сақлаб туриш) ишларига жалб этиш тўғрисидаги буйруқлари, шунингдек, фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда вақтинчалик авария-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни амалга ошириш ҳамда таъминлаш ишларига жалб этиш бўйича меҳнат шартномалари асосида амалга оширилади.



3-БОБ. ФАВҚУЛОДДА ҲОЛАТНИ

ТАЪМИНЛАШДА (САҚЛАБ ТУРИШДА)

ИШТИРОК ЭТГАН ШАХСЛАРГА ҚЎШИМЧА

КАФОЛАТЛАР ВА КОМПЕНСАЦИЯЛАР

ҚЎЛЛАШ ШАРТЛАРИ


6. Қўшимча кафолатлар ва компенсациялар фақат фавқулодда ҳолатни таъминлашда (сақлаб туришда) иштирок этган шахслар сифатида ҳисобга олинган фуқароларга қўлланилади.


7. Фавқулодда ҳолатни таъминлашда (сақлаб туришда) иштирок этган шахсларга қуйидаги қўшимча кафолатлар ва компенсациялар қўлланилади:

а) фавқулодда ҳолат режимини таъминлашда (сақлаб туришда) иштирок этган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва ҳарбийлаштирилган тузилмаларнинг ходимлари ва ҳарбий хизматчилари пул таъминоти (лавозим маоши ва ҳарбий (махсус) унвон маоши йиғиндиси), шунингдек, давлат органлари ҳамда ташкилотларнинг ходимлари ва ишчи-хизматчиларининг лавозим маошлари миқдори 1,5 ошириш коэффициентини қўллаган ҳолда аниқланади;

б) ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва ҳарбийлаштирилган тузилмаларнинг ходимлари ва ҳарбий хизматчиларига пенсия тайинлаш учун хизмат (ҳарбий хизмат) стажини ҳисоблашда:

фавқулодда ҳолат режимини таъминлашда (сақлаб туришда) иштирок этган даврдаги хизмат (ҳарбий хизмат) муддатининг бир куни уч кунга тенглаштирилиб ҳисобланади;

фавқулодда ҳолат режимини таъминлаш (сақлаб туриш) ишларини бевосита амалга оширишда олинган ярадорлик, контузия, тан жароҳати ва касалликлар натижасида шифохона ва бошқа тиббиёт муассасаларида узлуксиз даволанишда бўлган бир кун имтиёзли равишда хизматнинг (ҳарбий хизматнинг) уч кунига тенг ҳисобланади;

в) фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда вақтинчалик авария-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни амалга ошириш ҳамда таъминлашга жалб этилган банд бўлмаган фуқароларга:

буюртмачи - иш берувчи ташкилотларда амалда бўлган ставкалар ва лавозим маошлари (ишбай нархлар)дан келиб чиққан ҳолда, аммо меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича Ягона тариф сеткасининг биринчи разрядидан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи тўланади;

буюртмачи - иш берувчилар томонидан иш ҳақидан ташқари бюджетдан ташқари жамғарманинг маблағлари ҳисобидан меҳнатга қўшимча рағбатлантириш белгиланиши мумкин;

меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган бошқа кафолатлар ва компенсациялар қўлланилади.


8. Фавқулодда ҳолатни таъминлашда (сақлаб туришда) иштирок этган шахсларга ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган тўловларни тўлаш - улар фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда ўз вазифаларини ҳақиқатда бажарган вақт учун (фавқулодда ҳолат жорий қилинган кундан олдин бўлмаган ва фавқулодда ҳолатнинг амал қилиш муддати тугаган кундан кечиктирмай) амалга оширилади.


9. Ушбу Низомда назарда тутилган харажатлар:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан таъминланадиган давлат органлари ва ташкилотларда - Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан;

бошқа маблағлар ҳисобидан таъминланадиган ташкилотларда - ушбу ташкилотларнинг молиялаштириш (таъминлаш) манбалари ҳисобидан амалга оширилади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


10. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


11. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

          

        

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 15 октябрь


























































Время: 0.0065
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск