Практическая Бухгалтерия

Нормативно-правовые акты / Деятельность отдельных отраслей / Связь. Информационно-коммуникационные технологии, программные продукты /

"Inno" инновацион ўқув-ишлаб чиқариш технопарки тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 15.10.2022 й. 606-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 15 октябрдаги

606-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Inno" инновацион ўқув-ишлаб

чиқариш технопарки тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги "Inno" инновацион ўқув-ишлаб чиқариш технопаркининг (кейинги ўринларда - технопарк) асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини, унинг фаолиятини ташкил этиш тартибини, юридик шахсларни резидент сифатида рўйхатдан ўтказишни, резидентлар учун солиқ ва божхона имтиёзларини, улар билан тузилган меҳнат шартномалари бўйича ходимлар томонидан солиқ имтиёзларининг қўлланилишини, шунингдек, стартап лойиҳаларни танлаб олиш тартибини белгилайди.


2. Технопарк Инновацион ривожланиш вазирлигининг (кейинги ўринларда - вазирлик) таркибий бўлинмаси ҳисобланади ва унинг тизимига киради.

Вазирлик технопарк фаолиятини мувофиқлаштиради ва унга умумий раҳбарликни амалга оширади, унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чораларини кўради, ходимларининг малакасини оширишни ташкил этади.


3. Технопарк ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, вазирликнинг буйруқларига, ушбу Низомга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.


4. Технопарк масъулияти чекланган жамият шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида талаб қилиб олинадиган миллий ва хорижий валютадаги депозит ҳисобварақларига, Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга эга бўлади.

Инновацион фаолият билан шуғулланадиган ташкилотларга лаборатория асбоб-ускуналарини, ишлаб чиқариш, офис хоналарини ва бошқа хоналарни ижарага беришдан тушадиган маблағлар тўлиқ технопаркда қолади.


5. Технопарк инновацион ўқув-ишлаб чиқариш технопарки ҳисобланади, давлат ҳокимияти органлари, олий таълим муассасалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорлик қилувчи, тадбиркорлик, инвестиция фаолиятини ва илмий фаолиятни юритиш мақсадида замонавий технологик ва ташкилий муҳитни шакллантирувчи илм-фан ва таълимнинг тижорат ва нотижорат ташкилотлари, молия институтлари ва тадбиркорларнинг интеграциялашуви шакли ҳисобланади.


6. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


илмий-тадқиқот ишлари (кейинги ўринларда - R&D) - илм-фан ва технологияни ривожлантиришга имкон берадиган янги билимларни олиш ёки мавжуд маълумотлардан фойдаланган ҳолда янги асбоб-ускуналар, маҳсулотлар ва воситаларни яратиш, янги тизимлар, жараёнлар ва хизматларни яратиш, шу жумладан, дастурий таъминот ишлаб чиқариш ёки уларни такомиллаштириш мақсадида мунтазам равишда амалга ошириладиган тадбирларни назарда тутади;


тадқиқотчи - камида бакалавр даражасига эга бўлган, янги маълумотлар, маҳсулотлар, жараёнлар, усуллар ва тизимларни лойиҳалаш ёки яратишда, шунингдек тегишли лойиҳаларни бошқаришда иштирок этадиган, илмий-тадқиқот ва инновацион лойиҳаларда иштирок этувчи мутахассислар;


техник ходим - камида ўрта махсус маълумотга эга бўлган бошқарув ходимлари фаолиятига техник хизмат кўрсатиш ҳамда ишлаб чиқариш ва технологик жараёнларни таъминлаш ишларини бажарувчи мутахассис;


илмий-тадқиқот ишлари ходимлари (R&D Personnel) - ўз мутахассислиги бўйича камида бакалавр даражасига эга бўлган тажрибали ходимлар ва илмий-тадқиқот ишларида ишлайдиган малакали ёрдамчи ходимлар, шунингдек, режалаштириш ва бошқариш, мониторинг ва баҳолаш ва илмий-техникавий жиҳатларни қўллаб-қувватлаш билан шуғулланадиган ходимлар;


инновацион лойиҳа - янги ишланмалар яратиш учун бажариш муддатларини, ижрочиларни, молиялаштириш манбаларини ва тегишли инфратузилмани шакллантиришни назарда тутувчи тадбирлар мажмуи;


инкубация маркази (инкубатор) - тадбиркорларга офис хизматларини кўрсатувчи, асбоб-ускуналарни қўллаб-қувватлаш, бошқарувни қўллаб-қувватлаш, молиявий ресурслардан фойдаланиш, муҳим бизнес ва техник ёрдам хизматларини кўрсатадиган ва айниқса янги бизнесни ривожлантиришга қаратилган тузилмаларни англатади;


ариза берувчи - технопаркнинг офис, мажлислар зали, ишлаб чиқариш майдони, акселерация дастури, инкубация маркази каби хизматларидан фойдаланишга ва резидент мақомини олишга талабгорлик қилувчи технопаркка мурожаат қилган стартап, кичик бизнес корхоналари;


технопарк резиденти - белгиланган тартибда технопаркда рўйхатдан ўтказилган ва резидентларнинг ягона реестрига киритилган юридик шахс;


ментор - стартап лойиҳани ривожлантириш мақсадида уни ўз билими ва тажрибаси билан қўллаб-қувватлайдиган маслаҳатчи;


стартап лойиҳа - амалга ошиши хавфи юқори бўлган шароитда янги маҳсулот ёки хизмат турини яратувчи инновацион ишланмаларнинг қўлланилиши, кўлами ва тез ўсиш суръати билан фарқланадиган янги бизнес лойиҳа;


инновация - фуқаролик муомаласига киритилган ёки шахсий эҳтиёжлар учун фойдаланиладиган, қўлланилиши амалиётда катта ижтимоий-иқтисодий самарага эришишни таъминлайдиган янги ишланма;


ишончли бошқарув - масъулияти чекланган жамият (МЧЖ) шаклида ташкил этилган ва шартнома асосида муайян муддатга технопарк фаолиятни бошқариш, мониторинг қилиш учун масъул бўлган компания;


эксперт комиссияси - резидент мақомини олиш учун ариза берган юридик шахслар ва резидентларнинг бизнес-режаларини таҳлил қилиш мақсадида малакали мутахассислардан ташкил этиладиган орган. Эксперт комиссияси иш тартиби ишончли бошқарув компанияси (кейинги ўринларда - бошқарув компанияси) томонидан белгиланади, таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади;


технологиялар трансфери офиси (кейинги ўринларда - офис) - интеллектуал мулк ҳуқуқларини ривожлантириш, ҳимоя қилиш, сотиш ва интеллектуал мулк объектларини сотишдан тушган даромадларни бошқариш, шунингдек, ахборотлаштириш, мувофиқлаштириш, тадқиқотларни йўналтириш, янги объектлар ташкил этилишини рағбатлантириш фаолиятини амалга оширадиган, технологиялар трансфери бўйича тегишли корхоналар билан ҳамкорликни таъминлашни амалга оширадиган тузилма;


акселерация дастури - менторлар ва бозор экспертларини ташкилий ва маслаҳат билан қўллаб-қувватлаган ҳолда тест синовидан ўтказиш ва бизнес-моделини ишлаб чиқиш йўли билан стартап лойиҳаларни ривожлантиришга йўналтирилган дастур;


инновацион маҳсулот - ижтимоий эҳтиёжларни қондириш ва турмуш даражасини ошириш учун илмий ва технологик тадқиқотлардан фойдаланган ҳолда малакали ишчи кучи томонидан яратилган юқори қўшимча қийматга эга ва рақобатбардош маҳсулот;


резидентларнинг ягона реестри - ушбу Низомга мувофиқ технопаркда рўйхатдан ўтказилган юридик шахслар рўйхати мавжуд бўлган очиқ ва умумфойдаланиладиган ахборот ресурси;


веб-портал - технопарк резиденти мақомини олиш учун юридик шахслардан ҳужжатлар қабул қилиш, бошқарув компанияси ва унинг резидентлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик қилиш, шу жумладан, улардан

...
Время: 0.0479
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск