Практическое Налогообложение

Нормативно-правовые акты / Деятельность отдельных отраслей / Рынок ценных бумаг. Брокерская деятельность. Страховой рынок /

Эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш, аввал давлат рўйхатидан ўтказилган қимматли қоғозлар чиқарилишига ўзгартиришлар ва (ёки) қўшимчалар киритиш, аввал давлат рўйхатидан ўтказилган қимматли қоғозлар чиқарилишини бекор қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 06.10.2022 й. 572-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 6 октябрдаги

572-сон қарорига

ИЛОВА



Эмиссиявий қимматли қоғозлар

чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш,

аввал давлат рўйхатидан ўтказилган қимматли

қоғозлар   чиқарилишига   ўзгартиришлар

ва (ёки) қўшимчалар киритиш, аввал давлат

рўйхатидан ўтказилган қимматли қоғозлар

чиқарилишини бекор қилиш бўйича

давлат хизматларини кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

         

         

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

          

1. Мазкур Маъмурий регламент Ўзбекистон Республикаси ҳудудида эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш, аввал давлат рўйхатидан ўтказилган қимматли қоғозлар чиқарилишига ўзгартиришлар ва (ёки) қўшимчалар киритиш ҳамда аввал давлат рўйхатидан ўтказилган қимматли қоғозлар чиқарилишини бекор қилиш бўйича давлат хизматларини (кейинги ўринларда - давлат хизматлари) кўрсатиш тартибини белгилайди.

Ушбу Маъмурий регламент талаблари давлат қимматли қоғозларига нисбатан татбиқ қилинмайди.


2. Мазкур Маъмурий регламентда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича ваколатли давлат органи - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (кейинги ўринларда - ваколатли орган);


эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишининг ягона давлат реестри (кейинги ўринларда - ЯДР) - рўйхатдан ўтказилган эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишининг рўйхати;


эмитент - эмиссиявий қимматли қоғозларни чиқарувчи ва улар юзасидан қимматли қоғозлар эгалари олдида мажбуриятлари бўлган юридик шахс.


3. Мазкур Маъмурий регламентга мувофиқ давлат хизматлари туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали кўрсатилади.


4. Ваколатли орган ва эмитент (эмитентлар) ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар ўртасидаги ҳаракатлар электрон рақамли имзодан (кейинги ўринларда - ЭРИ) фойдаланилган ҳолда, идоралараро электрон ҳамкорлик орқали амалга оширилади.


5. Эмитент давлат хизматларидан фойдаланиш учун туман (шаҳар) давлат хизматлари марказларига бевосита ўзи ёки ишончли вакили орқали мурожаат этади ёхуд ЯИДХПда давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.

Бунда эмитент туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этган тақдирда, туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари ходими эмитент номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилган ҳолларда эса - эмитент мустақил равишда ҳужжатларни электрон шаклда тўлдиради.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИНИ

КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


6. Давлат хизматлари ушбу Маъмурий регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида кўрсатилади.


7. Эмитент эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш учун мурожаат қилганда, қуйидаги ҳужжатларни тўлдиради:

а) мазкур Маъмурий регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги ариза;

б) акциялар чиқарилишида мазкур Маъмурий регламентга 3-иловага мувофиқ шаклдаги акциялар чиқарилиши (қўшимча, янги чиқарилиши) тўғрисидаги қарор;

в) облигациялар чиқарилишида мазкур Маъмурий регламентга 3а-иловага мувофиқ шаклдаги облигациялар чиқарилиши тўғрисидаги қарор;

г) эмитент бошқарув органи томонидан тасдиқланган ҳамда қуйидагиларни ўз ичига олган қимматли қоғозлар эмиссия рисоласи:

давлат ташкилотлари акциядорлик жамиятларига айлантирилаётганда - мазкур Маъмурий регламентга 4-иловага мувофиқ;

бошқа акциядорлик жамиятлари, шунингдек, масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар учун - мазкур Маъмурий регламентга 4а-иловага мувофиқ (қимматли қоғозлар оммавий жойлаштирилган тақдирда);

инвестиция фондлари учун - мазкур Маъмурий регламентга 4б-иловага мувофиқ.

Давлат корхонаси акциядорлик жамиятига айлантирилаётганда, қимматли қоғозлар эмиссия рисоласи акцияларни чиқариш тўғрисидаги қарори ҳисобланади.

Эмитент мазкур банднинг "б", "в", "г" кичик бандларида назарда тутилган ҳужжатлар аслининг биринчи саҳифаси нусхасини, қолган маълумотларни эса электрон шаклда тўлдирилган ҳолда юборади.

Бунда мазкур Маъмурий регламент ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган қимматли қоғозлар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш учун эмитент томонидан ваколатли органга тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар PDF (Portable Document Format) формат ва шаклида тўлиқ юкланиши (илова қилиши) лозим.


8. Қимматли қоғозларни жойлаштириш муддати давомида қимматли қоғозларни чиқариш натижалари бўйича билдиришнома тақдим этилишига қадар ва тақдим этилгандан кейин қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарорга ва рисолага ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатларда эмитентнинг аризаси асосида киритилади.


9. Эмитент туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этганда, туман (шаҳар) давлат хизматлари марказларининг ходими эмитент номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилганда эса - эмитентнинг ўзи мазкур Маъмурий регламентга 5-иловага мувофиқ шаклдаги aввал давлат рўйхатидан ўтказилган қимматли қоғозлар чиқарилишига ўзгартиришлар ва (ёки) қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризани электрон шаклда тўлдиради.

Бунда эмитент мазкур Маъмурий регламент ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган аввал рўйхатдан ўтказилган қимматли қоғозлар чиқарилишига киритилган ўзгартиришлар ва (ёки) қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ваколатли органга тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатларни PDF (Portable Document Format) формат ва шаклида тўлиқ юклаши (илова қилиши) лозим.


10. Қимматли қоғозлар чиқарилиши қимматли қоғозлар чиқарилишига аввал берилган давлат рўйхати рақамини бекор қилиш орқали қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатларда ЯДРдан чиқарилади.


11. Қимматли қоғозлар чиқарилиши ЯДРдан чиқаришга асослар пайдо бўлган кундан бошлаб ўн кун мобайнида эмитент туман (шаҳар) давлат хизматлари марказларига мурожаат этган тақдирда, туман (шаҳар) давлат хизматлари марказларининг ходими эмитент номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилган ҳолларда эса - эмитент мустақил равишда ушбу Маъмурий регламентга 6-иловага мувофиқ шаклда электрон аризани тўлдириши, тегишли сабабларни, қимматли қоғозлар чиқарилишига берилган, ЯДРдан чиқарилиши лозим бўлган давлат рўйхати рақамини кўрсатиб ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган керакли ҳужжатларни PDF (Portable Document Format) формат ва шаклида тўлиқ юкланиши (илова қилиши) лозим.


12. Эмитент давлат хизматларидан фойдаланиш учун туман (шаҳар) давлат хизматлари марказларига мурожаат этганда, унинг аризаси туман (шаҳар) давлат хизматлари марказларининг ходими томонидан тўлдирилиб, эмитент томонидан идентификация қилишнинг замонавий воситалари билан тасдиқлангандан сўнг реал вақт режимида дарҳол, ЯИДХП орқали мурожаат қилганда эса - ариза автоматик тарзда ваколатли органга электрон шаклда юборилади.


13. Эмитентнинг эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизмати кўрсатилганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида йиғим (кейинги ўринларда - йиғим) ундирилади.

Эмитент давлат хизмат кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, йиғим суммаси 90 фоиз миқдорда ундирилади.


14. Йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этилганда:

20 фоизи - Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

0,5 фоизи - ягона биллинг тизими орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун Aхборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси махсус ҳисобварағига;

қолган маблағлар - ваколатли органнинг бюджетдан ташқари жамғармасига;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

11,25 фоизи - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

0,5 фоизи - ягона биллинг тизими орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун Aхборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси махсус ҳисоб варағига;

қолган маблағлар - ваколатли органнинг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади.

Давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун йиғим тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.


15. Аввал рўйхатдан ўтказилган қимматли қоғозлар чиқарилишига киритилган ўзгартиришлар ва (ёки) қўшимчаларни, аввал давлат рўйхатидан ўтказилган қимматли қоғозлар чиқарилишини бекор қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим ундирилмайди.


16. Эмитент томонидан ушбу Маъмурий регламент ҳамда қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган давлат хизматларини кўрсатиш учун талаб қилинадиган керакли ҳужжатларнинг тўлиқ эмаслиги, қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган ва тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги ҳамда давлат хизматларини кўрсатиш учун қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган йиғимнинг тўланмаганлиги (эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш учун) давлат хизматлари кўрсатилишини рад этиш учун асос ҳисобланади.

Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.


17. Ваколатли орган ҳужжатлар келиб тушган кундан бошлаб ўттиз кун ичида давлат хизматлари кўрсатилиши ёки давлат хизматлари кўрсатилишини рад этиш тўғрисида асослантирилган хабарномани (кейинги ўринларда - хабарнома) эмитентга жўнатади.


18. Эмитент давлат хизматларидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Эмитент давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг аризаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади, давлат рўйхатидан ўтказилган ёки давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилган ҳоллар бундан мустасно.

Бунда эмитент томонидан эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш учун тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.


19. Эмитент рад этишнинг асослантирилган сабабини ўз ичига олган хабарномани олган кундан бошлаб уч ой мобайнида туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХПда фақат кўрсатилган камчиликлар бартараф этилган ҳужжатларни юклаган (илова қилган) ҳолда, бу тўғрисидаги маълумотни аризада акс эттириб қайта мурожаат этади.

Эмитент белгиланган муддатда қайта мурожаат қилганда, эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш учун йиғим ундирилмайди.

Эмитент қайта мурожаат этиш муддати ўтгандан кейин мурожаат қилганда, мурожаат янгидан берилган деб ҳисобланади ва умумий асосларга кўра кўриб чиқилади.


20. Туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари ваколатли орган томонидан электрон шаклда хабарнома келиб тушган кунда уни эмитентнинг электрон манзилга юборади. Давлат хизматлари марказлари эмитентнинг сўровига кўра хабарномани қоғоз шаклида бериши мумкин.

Эмитент ЯИДХП орқали мурожаат қилганда, хабарнома ваколатли орган томонидан унга электрон шаклда автоматик равишда эмитентнинг электрон кабинетига юборилади.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


21. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.


22. Ўзбекистон Республикаси Aдлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Aдлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳамда давлат хизматлари марказлари ушбу Маъмурий регламентнинг талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини доимий назорат қилади ва мониторинг олиб боради.


23. Эмитент давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчиликка мувофиқ шикоят қилиши мумкин.


24. Ушбу Маъмурий регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

           

             




Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Эмиссиявий қимматли қоғозлар

чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш,

аввал давлат рўйхатидан ўтказилган қимматли

қоғозлар чиқарилишига ўзгартиришлар ва (ёки)

қўшимчалар   киритиш,   аввал   давлат

рўйхатидан ўтказилган қимматли қоғозлар

чиқарилишини бекор қилиш

СХЕМАСИ

          

       

Босқичлар

        


      

Субъектлар

      


       

Тадбирлар

       


         

Муддати

        





1-босқич

Эмитент


        

1. Эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш, аввал давлат рўйхатидан ўтказилган қимматли қоғозлар чиқарилишига ўзгартиришлар ва (ёки) қўшимчалар киритиш,аввал давлат рўйхатидан ўтказилган қимматли қоғозлар чиқарилишини бекор қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентида назарда тутилган рўйхатга мувофиқ зарур ҳужжатларни тайёрлайди.

     


1. Заруратга кўра




2. Эмитент эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш, аввал давлат рўйхатидан ўтказилган қимматли қоғозлар чиқарилишига ўзгартиришлар ва (ёки) қўшимчалар киритиш,аввал давлат рўйхатидан ўтказилган қимматли қоғозлар чиқарилишини бекор қилиш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун исталган туман (шаҳар) давлат хизматлари марказларига бевосита ўзи келиб ёки ишончли вакили орқали мурожаат этади ёхуд давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтиб, тегишли ҳужжатларни тақдим этиши лозим.

       


2. Эмитент хоҳишига кўра








2-босқич


Давлат хизматлари

марказлари ёки

ЯИДХП


          

Эмитент давлат хизматлари марказига бевосита ўзи ёки ишончли вакили орқали келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси давлат хизматлари марказлари ходими томонидан тўлдирилиб, эмитентнинг имзоси билан тасдиқлангандан сўнг ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилганда - сўровнома эмитент томонидан мустақил равишда тўлдирилиб, ваколатли органга электрон шаклда юборилади.

        


Туман (шаҳар) давлат

хизматлари марказлари

орқали дарҳол, ЯИДХП

орқали эса сўровнома

автоматик тарзда











3-босқич


Молия вазирлиги


       

1. Ваколатли орган эмитентнинг сўровномаси унга илова қилинган ҳужжатлар электрон шаклда келиб тушган кундан бошлаб кўриб чиқиш ёки кўриб чиқишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.



      

1. Сўровнома ваколатли

органга электрон шаклда

келиб тушган кундан

бошлаб 30 кун ичида




2. Эмитентнинг сўровномаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар тўлиқ эмаслиги аниқланса, ушбу ҳужжатлар эмитентга камчиликларни бартараф этиш учун қайтарилади.



2. Қарор қабул қилинган

санадан кейин дарҳол



3. Туман (шаҳар) давлат хизматлари маркази ваколатли органдан келиб тушган электрон шаклдаги хабарномани эмитентга у сўровномада кўрсатган электрон манзил бўйича юборади ва эмитентни бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.



3. Ваколатли органдан

электрон шаклда хабарнома

келиб тушган кунда



4. Агар хабарнома ваколатли орган томонидан эмитентга ЯИДХП орқали электрон шаклда юборилса, эмитентнинг шахсий кабинетида намоён бўлади.

         


4. Автоматик равишда








...
Время: 0.0359
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск